USA English ‹ › UZ Uzbek

Found иш: 13133 words & 3 translates

English Ўзбек
It was the way things worked—the human animal had a built-in urge to view the remains «Инсон» деб аталувчи мавжудотнинг табиати азалдан шундай: қурбоннинг қолдиқларини томоша қилишдек туғма эҳтиёжга эга
Hunton felt his stomach tighten as it always did when the accident was very bad Хантоннинг кўнгли озиб, қайт қилгиси келди: жиддий, ўта жиддий ҳодисаларга дуч келганида ҳамиша шундай бўлади
Fourteen years of cleaning human litter from highways and streets and the sidewalks at the bases of very tall buildings had not been able to erase that little hitch in the belly, as if something evil had clotted there Падарқусур шу хизматига мана ўн тўрт йил бўлибдики, кўприклару кўчалар, ниҳоятда юксак бинолар пойидаги йўлкалардан бус-бутун ёки бурда-бурда жасадларни йиғиштириб юришга ўрганиб қолганига қарамай, Хантон бу расво одатини ҳануз тарк этолмайди. Гўё ошқозонида миттигина бир иблис ўтирибди-ю, ўлимга рўпара келганида вужудининг авра-астарини ағдариб ташлайди
He was trying to frame words, but after two tries Hunton cut him off briskly: У оғиз жуфтлаб нимадир дейишга қайта-қайта чоғланиб кўрди ва, ниҳоят, Хантоннинг ўзи савол бериб, уни бу мушкулотдан халос қилди
"Are you the owner? Mr.Gartley?" "No, no. I'm Stanner. The foreman. God, this—" — Корхона соҳиби сизми? Янглишмасам, мистер Гартли бўлсангиз керак?— Йўқ… Мен… саркор Стэннерман… Э Худо, қанчалик даҳшат-а бу?
Hunton raised his eyebrows. "I'm afraid you do. The call I got said it was serious Хантон бир қошини чимирди. — Начора. Менга телефон қилишганда бу ниҳоятда жиддий ҳодиса деб тайинлашганди
He led Hunton past a row of hand presses, a shirt-folding unit, and then stopped by a laundry-marking machine Кейин Хантонни қўлда ишлатиладиган пресслар, кўйлак тахловчи қурилмалар ёнидан олиб ўтиб, охири кирювгич машина олдида тўхтади
They run a loose shop, cut corners, run live steam through home-welded pipes, they work with dangerous cleaning chemicals without the proper protection, and finally, someone gets hurt. Or gets dead Қанақа одам булар ўзи? Шалоғи чиқиб кетган асбоб-ускуналар билан ишлашади, солиқларга чап беришга уринишади, мана шу қувурларнинг бари бўйича қайноқ буғ юборишади, зарурий ҳимоя воситалари бўлмаган ҳолда зарарли кимёвий моддаларни қўллашади ва охир-оқибатда, қарабсизки, эртами-кечми, албатта бирон кор-ҳол рўй беради. Кимдир жароҳатланади ёки ўлади
Then they can't look. They can't— Hunton saw it Улар эса, кўрингки, бу нарсага қарай олмас эмишлар. Кўнгиллари нозикмиш… Э ўргулдим ўша кўнгилларингдан! Хантон таққа тўхтаб қолди
The machine was still running. No one had shut it off Одамхўр машина ҳануз ишлаб турарди. Уни ўчириб қўйишни ҳеч ким хаёлига келтирмабди
The machine he later came to know intimately: the Hadley-Watson Model-6 Speed Ironer and Folder Хантон яқинроқ бориб қараганди, унга таниш кўринди: «Хадли-Уотсон» фирмасининг ички кийим, чойшаб, ёстиқ жилди каби енгил буюмларни ювиб, қуритиб, дазмолловчи, 6-рақамли андозадаги яримавтомат қурилма
The people who worked here in the steam and the wet had a better name for it. The mangier Қайноқ буғ ва намлик ичида ишловчи одамлар эса унга муносиброқ ном топишибди: «Гўштқиймалагич»…
Hunton took a long, frozen look, and then he performed a first in his fourteen years as a law-enforcement officer: he turned around, put a convulsive hand to his mouth, and threw up Хантон бу манзарага худди сеҳрлангандек бир муддат карахтланиб қараб қўйди. Кейин эса полицияда бенуқсон хизмат қилган ўн тўрт йиллик даври мобайнида рўй бермаган ҳодиса содир бўлди — у оғзини ёпиш учун қўлини олиб борди-ю, улгуролмади — қайт қилиб юборди.
The women were inside, doing dishes and talking babies while John Hunton and Mark Jackson sat in lawn chairs near the aromatic barbecue Уйга кириб кетишган аёлларнинг идиш-товоқларни шарақлатишлари, болаларни тергаб туришлари эшитиларди. Жон Хантон билан Марк Жексон боғда, курсиларда ором олиб ўтиришар, ўртадаги барбюкедан эса хушбўй ҳид таралар эди
Hunton did not reply immediately, but his face made an involuntary, writhing grimace Хантон дарҳол жавоб бермади. Юзи изтиробдан буришиб кетди
He got a beer out of the cooler between them, opened it, and emptied half of it Ёнидаги кўчма музлатгичдан пиво олиб, шиша қопқоғини очди-ю, нақ ярмигача нафас олмай симирди
"I suppose you college profs don't know anything about industrial laundries?" — Сизларнинг коллежингизда кир ювиш корхоналари иши ўқитилмаса керак, ҳойнаҳой
Jackson chuckled. "This one does. I spent a summer working in one as an undergraduate Жексон лабини қимтиди:— Нега энди, мен ўзим яхши танишман бу соҳа билан. Талабалик пайтим бир йили ёзда кир ювиш корхонасида ишлаганман
"Then you know the machine they call the speed ironer?" Jackson nodded. "Sure. They run damp flatwork through them, mostly sheets and linen. .A big, long machine. — У ҳолда ич кийим, чойшаб, ёстиқ жилди ва дастурхон сингари енгил буюмларни ювиш, қуритиш ҳамда дазмоллаш учун мўлжалланган тезкор, ярим¬автомат деб номланувчи машинани билсанг керак. Жексон бош ирғади:— Билганда қандоқ. Асосан чойшаб ва дастурхонни ювиб, қуритиб, дазмоллаб беради. Узун ҳамда катта машина
Jackson looked suddenly ill. "But that can't happen, Johnny. There's a safety bar Жексоннинг ранги оқарди. — Йўғ-е, бундай бўлиши мумкин эмас, Хантон! Техник жиҳатдан мумкин эмас, ахир! Чунки унда сақлагич қурилма, хавфсизлик мосламаси бор