Found иш: 13133 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Unable to withstand the storm of arrows, the Muslim left retreated to get out of range of Byzantine archers. | Ўқ бўронига қарши тура олмаган мусулмонларнинг чап қаноти румлик камончиларнинг ўқлари етмайдиган масофага чекинишди. |
The Ghassanids fought stubbornly, but having taken heavy losses they slowly gave ground. | Хассонийлар ўжарлик билан жанг қилишда давом этардилар, аммо катта талофатларга дуч келгач, улар ҳам аста-секин чекиндилар. |
Now that he was committed on the right, Khalid’s worst fear was realized - Gregory ordered the general advance of his division, sensing that the Arabs were shaken by the losses they took from Byzantine arrow volleys. | Холид ўз қўишини билан ўнг қанотда жанг олиб борар эди, ва шу пайт у кутган энг ёмон ҳолат рўй берди - рум камончилари отган ўқлар ёмғири оқибатида кўрилган талофатлардан арабларнинг ларзага тушганини ҳис этган Грегори ўз қўшинига умумий хужумга ўтишни буюрди. |
The desperate last stand of the women inspired the Muslims to hold their ground against all odds. | Аёлларнинг сўнгги мудофаа чизиғини сақлаб қолишга қаратилган мардонавор ҳаракатлари мусулмонларни барча қийинчиликларга қарамай жангни давом этишга руҳлантирди. |
But incredibly they managed to hold back the Byzantines. | Аммо улар ақл бовар қилмас даражада румликларни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлишди. |
Arab commanders met for an impromptu war council. | Араб қўшинлари қўмондонлари шошилинч ҳарбий машваратга йиғилишди. |
Some argued to accept the truce, seeing it as a victory after fighting a much larger army deep within enemy territory, while others noted that the men are tired, wounded and vastly outnumbered. | Баъзилар сулҳни қабул қилиш керак деган фикрни ёқлаб чиқишар эди, чунки улар бу таклифни душман ҳудудида анча катта қўшин билан бўлиб ўтган жангдан кейин ғалаба деб ҳисоблашарди, бошқалар эса жангчилар чарчаган, яраланган ва сон жиҳатдан анча кам эканлигини таъкидлашди. |
The consensus was to leave and come back to fight another day. | Барча қўмондонлар жанг майдонини тарк этиб бошқа кун жангга қайтиш керак деган фикрда эдилар. |
Khalid listened to his comrades, then stood up saying: “The past four days tested our resolve." "Now is not the time to concede, now is the time to be decisive!” He argued that the strategy was to be on the defensive, wear out the enemy, then counter attack. | Холид, сафдошлари сўзларини тинглаб, ўрнидан турдида ва шундай деди: "Ўтган тўрт кун бизнинг қатъиятимиз учун синов бўлди" "Ҳозир таслим бўлиш мумкин эмас, билакс иродани бир жойга тўплаш пайти келди!" Мақсад ҳимояда туриш, душманнинг тинка-мадорини қуритиш ва қарши ҳужум қилиш эди деди у. |
And now he sensed that the Byzantines lost heart and that Vahan was trying to buy time to raise morale of his troops. | Ҳозир румликлар умидсизликка тушганлар ва Вахан ўз қўшинларининг жанговар руҳини кўтариш учун вақтдан ютишга ҳаракат қилмоқда, деди Холид. |
The time to attack is now! There would be no truce. | Энди ҳужум қилиш вақти келди! Ҳеч қандай сулҳ бўлмайди, деб, сўзини якунлади Ҳолди. |
Wounded soldiers leaned on each other, but even in the face of such overwhelming odds their spirit never wavered. | Ярадор аскарлар бир-бирларига суяниб туришарди, аммо бундай катта талафотга қарамай, уларнинг руҳи асло сўнмаган эди. |
Determined to go on the offensive, the Muslim commander sent Dharar with 500 riders on a wide flanking maneuver to capture a key bridge across the Raqqad gorge that served as the main line of communication between the Byzantine army and their camp… The fightback has begun… As the sun rose on the next day, from the Byzantine line a hulking figure trotted out on his war horse into the no man's land. | Хужум уюштиришга қатъий қарор қилган мусулмон қўмондони, лашкарбош Дарарни 500 нафар чавандоз билан душманнинг ён томонидан айланиб ўтиб Раққад дараси устидан ўтган муҳим кўприкни ишғол қилиш учун юборди. Бу кўприк Рум қўшини ва уларнинг қароргоҳи ўртасида асосий алоқа воситаси сифатида хизмат қилар эди. Қарши хужум бошланди. Тонг отиб қуёш чиққач, румликлар сафидан от минган баҳайбат киши ўртага чиқди. |
As the overall strategic commander of Arab forces in Syria, before leaving he told Khalid: "If I don't return you shall resume command of the army after the battle, until the Caliph decides otherwise". | Суриядаги араб қўшинларининг бош стратегик қўмондони сифатида Абу Убайда ўртага чиқишидан олдин Холидга деди: "Агар мен қайтмасам, модомики халифа қарори ўзгача бўлмас экан, жангдан кейин бош қўмондонликни ўз зимманга оласан.” |
And with that the tall, slim figure of Abu Ubayda, a man in his 50's, rode out to meet Gregory. | Шу гапларни айтгач, узун бўйли, озғиндан келган ва 50 ёшни қоралаган Абу Убайда Грегори билан рўбаро келиш учун йўл олди. |
Then Gregory ran back towards his line - a trick designed to fool Abu Ubayda into lowering his guard. | Сўнг Грегори ўз қўшини сафи томон қоча бошлади – бу Абу Убайдани чалғитишга қаратилган ҳийла эди. |
As the Arab general caught up with him, in a split second Gregory turned to strike, Abu Ubayda ducked to evade the blow, striking the Greek general across the neck with his blade. | Араблар қўмондони уни қувиб, етдим деганда, Грегори бирданига ҳамла қилди, Абу Убайда зарбадан қочишга улгурди ва юнон қўмондонининг бўйнига қилич урди. |
Moments later Khalid ordered the Muslim line forward! Having spent most of the night reorganizing the troops, Khalid left a token force of cavalry behind the infantry divisions, spreading their formations to make it appear to the Byzantines like the disposition of the Arab army remained the same as it was during the previous days, and he took all of the remaining cavalry, hiding it in the shallow dips of the plateau. | Шу онда Холид мусулмонлар сафига олдинга юришни буюрди! Туннинг кўп қисмини қўшинларни қайта ташкил этиш билан ўтказган Холид пиёда қўшинлари ортида номигагина саноқли отлиқларни қолдирган эди, аммо уларни тарқоқ равишда жойлаштиргани туфайли, румликлар нигоҳида араб қўшинларининг жойлашуви аввалги кунлардагидек бўлиб кўринарди, ҳолбуки қолган барча суворийлар текисликнинг саёз қияларига яширган эди. |
Some of the men in the Byzantine line could hardly believe that, despite such heavy losses, the Muslim army went on the offensive. | Румликлар сафида бўлган баъзи аскарлар, бундай катта талафотларга қарамай, мусулмонлар қўшини ҳужумга ўтганига ишона олмасдилар. |
As the clash in the center erupted, the Arabs pressed hard. | Марказда тўқнашув бошланиши биланоқ, араблар шиддат билан жангга киришдилар. |