USA English ‹ › UZ Uzbek

Found иш: 13133 words & 3 translates

English Ўзбек
The grassy plain offered enough fodder and several springs to supply both armies. Ўтлоқли яйловда от-уловлар учун етарлича ем ва икки қўшин чанқоғини қондириши учун бир нечта булоқ оқиб турар эди.
Vahan was instructed by the emperor to try and pay off the Muslims to go back to Arabia, or at the very least to stall negotiations until the Sassanians were ready to attack in Iraq. Император топшириғи билан Вахан, мусулмонларга тўлов таклиф қилиб, уларни Арабистонга қайтаришга, ёки, ҳеч бўлмаса, сасонийлар Ироқда ҳужум бошлагунга қадар музокараларни чўзишга уриниб кўриши керак эди.
Concerned that he might lose the numerical advantage, Vahan took matters into his own hands and asked to negotiate with Khalid in person. Сон жиҳатдан устунлигини бой беришдан қўрқиб, Вахан вазиятни ўз қўлига олишга қарор қилди ва Холид билан шахсан музокара олиб боришни сўради.
By his own words, the Armenian general regarded the Arabs as nothing more than "impoverished, hungry, wretched Bedouins" and he offered Khalid food and gold to leave Byzantine lands.  Ушбу арман қўмондоннинг наздида араблар бор-йўғи "қашшоқ, оч, ҳақир бадавийлар" эди ва у Холидга Рум ерларини тарк этиш эвазига озиқ-овқат ва олтин таклиф этди.
Unimpressed by Vahan's condescendence, Khalid responded: “It is not hunger that brought us here…”, calling on the Christian general to embrace Islam in exchange for peace, adding: "If you refuse there can only be war between us. Ваханнинг беписанд оҳангда айтган гапига унча аҳамият бермаган Холид: «Бизни бу ерга олиб келган нарса очлик эмас, деди ва христиан қўмондонни Исломни қабул қилишга даъват қилди ва қўшимча қилди: "Агар сиз рад қилсангиз, бизнинг орамизда уруш бўлиши муқаррар”...
and you will face men who love death as you love life".   унда сиз ҳаётни севганингиз каби, ўлимни севадиган кишиларга рўбаро келасиз.
Enraged, Vahan fired a warning: “Better men tried to take our lands but were all defeated. Ғазабланган Вахан огоҳлантирди: "Сиздан кучлироқ одамлар бизнинг ерларимизни эгаллаб олишга ҳаракат қилишди, аммо бари мағлубиятга учради.”
” Negotiations were over… Vahan positioned the main Byzantine camp near al-Yaqusah from where one of the main Roman roads connecting Egypt and Syria could be defended. " Музокаралар шу тарзда якун топди… Вахан Румликларнинг бош жамлоғини ал-Яқуса теварагида жойлаштирди. У ердан туриб, Миср ва Сурияни боғловчи Румликларнинг асосий йўлларидан бирини ҳимоя қилиш мумкин эди.
He anchored his battle line to the gorge in the south and arrayed his troops along the ‘Allan river, stretching to the town of Jabiyah in the north. Вахан ўз қўшинини водий жанубидаги дара ёқасидан тортиб водий шимолидаги Жабия қишлоғига қадар Аллан дарёси бўйлаб сафлади.
It is said that the last Roman legion, the Macedonian 5th, was under his command. Айтмишларким, унинг қўмондонлиги остида сўнгги Рум легиони, бешинчи рақамли Македонияликлар легиони бўлган.
Byzantine army numbered around 40,000. Рум лашкарлари тахминан 40000 кишидан иборат бўлган.
Cavalry contingents were positioned to prevent breakthroughs, while Khalid took command of the handpicked cavalry reserve. Отлиқ қўшинлар душман томонидан ёриб ўтиш ҳолларини олдини олиш учун жойлаштирилди, Холид эса сара отлиқларни ўз қўмондонлиги остига олди.
Arab army was around 25,000 strong. Араб лашкарлари сони 25000 кишидан иборат эди.
More Muslim champions stepped forward, and as the dueling spectacle continued Byzantine troops witnessed the slaying of many of their officers.  Бошқа бир неча мусулмон пешқадам жангчилар ҳам олдинга чиқишди, яккама-якка олишув давом этар экан, Рум қўшинлари ўзларининг кўплаб пешқадам жангчилари ўлдирилишига гувоҳ бўлишарди.
Then, at noon, Vahan ordered the army to advance. Сўнгра, чошгоҳ вақтига келиб, Вахан ўз лашкарларига олға юришни буюрди.
Using his numerical advantage to extend the front, he forced Khalid to stretch his infantry thin, and he planned to probe the Muslim line for any weak spots that he could punch through. Ўз қўшинининг сон жиҳатдан устунлигидан фойдаланиб, Вахан жабҳа чизиғини ёя бошлади, шу тариқа Холиднинг пиёда қўшинлари сафини сийраклаштириб ва уларнинг заиф халқасини топиб, ўша ерга зарба беришни режалаштирди.
As the Byzantine army closed the distance, Vahan ordered a third of his infantry to advance on the enemy. Рум қўшини мусулмонлар томон юра бошлади, орадаги масофа қисқарар экан, Вахан, пиёда аскарларининг учдан бир қисмига душманга ҳужум қилишни буюрди.
He observed that the deep gorge to the south would restrict cavalry maneuvers and offer some protection to the Muslim left flank, while the terrain to the north was open, leaving the Muslim right exposed. Жанубдаги чуқур дара отлиқлар йўлида ғов бўлишини ва мусулмонларнинг чап қанотини маълум равишда муҳофаза қилишини англаган Вахан, шимолдаги ҳудуд очиқ эканлигини ва мусулмонларнинг ўнг қаноти ҳимоясиз эканлиги кўрди.
Khalid was also aware of this problem and he positioned himself slightly closer to the right wing so that he could reinforce it quickly, if necessary. Холид ҳам бу муаммо ҳақида билар эди ва керак бўлганда кўмакка шай туриш учун ўнг қанотга бироз яқинроқ жойлашиб олганди.
As the day began drawing to a close, Vahan broke off the attack and ordered his troops back into position on the ‘Allan river. Кун ботар экан Вахан ҳужумни тўхтатди ва ўз қўшинига Аллан дарёси ёқасидаги тураргоҳга қайтишни буюрди.