USA English ‹ › UZ Uzbek

Found иш: 13133 words & 3 translates

English Ўзбек
Many prominent Muslims fell as martyrs on the field of battle, but under Khalid’s leadership the Arabs managed to wipe out the presence of the Byzantine field army in Syria and were now advancing north. Кўплаб буюк мусулмонлар жанг майдонида шаҳид бўлишди, аммо Холид етакчилиги остида Араблар, Суриядаги Рум дала армиясини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар ва шимолга қараб юришни бошладилар.
Alarmed by Khalid’s rapid advance, Heraclius dispatched two contingents to fortify key roads south of Damascus, to give the city time to prepare for a siege that was soon coming, and then subsequently headed for Antioch to begin preparations to deal with the Arab threat. Холиднинг тезкор равишда олға силжишидан хавотирланган Ираклий, Дамашқ жанубидаги муҳим йўллар ҳимояси учун иккита йирик қўшин юборди, бу билан у Дамашқ аҳолисининг яқинлашаётган қуршовга тайёрланиши учун қўшимча вақт ютиши мумкин эди, кейин у Араблар таҳдидига қарши чиқишга тайёргарлик кўриш учун Антиохияга йўл олди.
Aware of Khalid’s popularity, the deeply religious Umar demoted him and placed Abu Ubayda in charge of the Muslim army, aiming to show that no matter who commands the troops, it is Allah alone who gives victory on the battlefield. Холиднинг шуҳратидан боҳабар бўлган буюк тақво соҳиби Умар, Холидни рутбасини пасайтириб Абу Убайдани мусулмонлар қўшинига қўмондон этиб тайинлади, бу орқали Умар қўмондон кимлигидан қатъий назар, жанг майдонида нусрат фақат Аллоҳдан эканлигини намойиш қилишни истаган эди.
Under the command of the more cautious Abu Ubayda, the Muslim advance continued at a slower pace over the coming months.   Эҳтиёткорроқ табиатли Абу Убайданинг қўмондонлиги остида мусулмонларнинг кейинги ойлар ичидаги олға силжиши секинроқ суръатда давом этди.
He divided the army in two, advancing north with the majority of the troops, while sending two armies to capture Palestine, where several strong Byzantine garrisons remained in the rear during the initial rapid Muslim advance. У қўшинни иккига бўлиб, лашкарларнинг аксар қисми билан шимолга қараб юрди, икки қисмдан иборат лашкарларни эса Фаластинни ишғол этиш учун юборди, чунки у ерда мусулмонларнинг дастлабки олға силжиши мобайнида Румликларнинг бир нечта кучли гарнизони қолган эди.
He displayed the military might of the Byzantine Empire as five armies assembled and began their march back into Syria from multiple directions, under the overall command of Vahan, an Armenian general.   У Румнинг ҳарбий кучини намойиш этиб, бешта қўшин тўплади ва Сурияни қайта ишғол қилиш илинжида турли йўналишлардан юришни бошлади. Ушбу қўшинларга арман саркари Вахан қўмондонлик қилар эди.
Furthermore, Heraclius sent word to all major cities, reminding the people of the Byzantine superiority after recent victories against the Sassanians.   Бундан ташқари, Ҳеракл барча йирик шаҳарларга хабар юбориб, Сассонийлар устидан эришилган сўнгги ғалабалардан кейин Рум енгилмас салтанат эканлигини аҳолига эслатди.
The message was clear - that Syria belonged to the Empire was a fact of life after centuries of Byzantine rule and the current situation, while alarming, was a setback that will be dealt with. Унинг етказмоқчи бўлган муждаси аниқ эди – Асрлар давомида Рум ҳокимияти остида бўлган Сурия фақат империяга тегишли эканлиги ҳаётий ҳақиқатдир, жорий вазият эса, ташвиш туғдирсада, тез орада ҳал этиладиган бир кичик юмуш каби холосдир.
Heraclius’ army was prepared to defeat the Arabs in a decisive battle or destroy their separate armies piece meal. Ҳеракл армияси ҳал қилувчи йирик жангда арабларни енгишга ёки уларнинг қўшинларини бирма бир йўқ қилишга тайёр эди.
Upon learning of the initial movement of enemy troops Khalid immediately recognized that the Muslim position in the north will be surrounded by the numerically superior Byzantine army.   Душман қўшинларининг дастлабки ҳаракатларидан воқиф бўлгандан сўнг Холид, шимолдаги мусулмон қўшинлари, сон жиҳатдан кўпроқ бўлган Рум қўшини томондан қуршаб олиниши мумкинлигини дарҳол пайқади.
He urged Abu Ubayda to abandon northern Syria and retreat south to a stronger position where the rest of their forces could join them. У, Абу Убайдани Суриянинг шимолини тарк этишга, ва мусулмонларнинг мустаҳкамроқ истеҳкоми жойлашган жанубга чекинишга чорлади, бу ерда уларнинг қўшинлари янада бирлашиши мумкин эди.
After some consideration, Abu Ubayda ordered the army to march south.   Бироз мулоҳаза қилгач, Абу Убайда лашкарга жанубга юришни буюрди.
Messengers were sent to the two commanders in Palestine to meet with the main army on the vast plains north-east of Lake Tiberias, which offered plenty of fodder for the horses and were conducive to cavalry maneuvers. Фаластиндаги икки қўмондонга ҳам чопарлар юбориб, улар ўз қўшинларини Табария кўлининг шимолий-шарқида жойлашган кенг текисликларда турган асосий қўшин томон олиб бориш айтилди, бу текисликларда отлар учун етарлича ем бор эди ва суворийларнинг манёвралари учун қулай эди.
And, just as Khalid had suspected, four Imperial armies marched on Emesa, which would’ve pinned the Arabs in the north, while another Byzantine army was to re-capture Damascus and cut off their line of retreat – the Muslim army withdrew just in time.   Холид таҳмин қилганидек, Империянинг тўрт қўшини Эмесага юриш қилди ва шимолдаги арабларни янчиб ташлаши мумкин эди, ҳолбуки Румнинг яна бир қўшини Дамашқни қайта ишғол қилиб, арабларнинг чекиниш йўлини тўсиб қўйиш эҳтимоли бор эди – бироқ мусулмон қўшини ўз вақтида орқага чекинган эди.
Meanwhile, Yazdegerd negotiated with Heraclius to mount an offensive from the east.      Бу орада Сасонийлар шоҳи Яздигирд шарқдан мусулмон қўшинларга ҳужум бошлаши ҳақида Ҳеракл билан келишиб олди.
However, the Sassanian army would not be ready in time for a simultaneous attack. Бироқ, Сасонийлар қўшини Рум қўшини билан бир вақтнинг ўзида мусулмонларга қарши ҳужум уюштиришга ҳали тайёр эмасди.
Back west, faced against a massive Byzantine army, Abu Ubayda sent word to Caliph Umar to send all available reinforcements to Syria.   Ғарбда эса, Румнинг катта қўшинига дуч келган Абу Убайда халифа Умарга чопар юбориб, Сурияга барча мавжуд мадад кучларини жўнатишни сўради.
This made encamping on the plains near Lake Tiberias a dangerous proposition, as the Arab army could now potentially be attacked on two sides.      Бу эса, Табария кўли яқинидаги текисликда жамлоқ қуриш араблар учун хавфли деган хулосага олиб келди, чунки уларнинг қўшини икки томондан ҳужум қилиниши мумкин эди.
With the battle looming, Khalid was recognized as the ablest field commander and was given temporary control of the troops, while Abu Ubayda remained in overall strategic command. Жанг яқинлашар экан, Холидга энг қобилиятли дала қўмондони ўлароқ қўшинларни вақтинча бошқариш ҳуқуқи берилди, Абу Убайда эса умумий стратегик бошқарувда эди.
And the Byzantine army followed close behind…   Terrain would have a major impact on the course of the battle. Рум қўшини эса уларнинг ортидан эргашарди… Жанг қандай кечишига жанг майдонининг таъсири катта.