Found иш: 13133 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Certainly, in life, along with joys and successes, there are also worries and problems. However, thanks to their intellect, selfless work and strong will, individuals and nations are capable of overcoming any challenge with dignity. | Албатта, ҳаёт бор экан, унинг ютуқ ва қувончлари, ташвиш ва муаммолари ҳам бўлиши табиийдир. Аммо инсон ва халқ ақл-заковати, ҳалол меҳнати, мустаҳкам иродаси билан ҳар қандай синовлардан муносиб ўтишга қодир. |
The year 2023 has been successful for our country and its people. Most importantly, peace and tranquility reigned in the country, along with an atmosphere of inter-ethnic friendship and harmony. |
Шу маънода, 2023 йил эл-юртимиз учун қут-баракали ва омадли келди. Энг муҳими, юртимизда тинчлик-осойишталик, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурмоқда. |
For the first time in our history, we adopted a renewed Constitution of the country through a nationwide referendum. We began to implement the "Uzbekistan 2030" strategy, which will guide our future development. | Тарихимизда биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик. Келгуси тараққиётимизни белгилаб берадиган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишни бошладик. |
We have ensured sustainable rates of economic growth. | Барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишга эришдик. |
High-tech industrial enterprises, modern logistics and infrastructure networks, kindergartens and schools, cultural and sports facilities are being built in the republic. New jobs are being created. The appearance of our towns and villages is changing and the standard of living of the population is improving. | Республикамизда юқори технологик замонавий саноат корхоналари, логистика ва инфратузилма тармоқлари, боғча ва мактаблар, маданият ва спорт объектлари барпо этилди. Янги-янги иш ўринлари очилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, аҳоли ҳаёт даражаси юксалиб бормоқда. |
Thanks to the united efforts of our people, the dream of a New Uzbekistan is becoming a reality. I express my sincere gratitude to you, dear compatriots, for all our achievements. | Биргаликдаги меҳнатимиз туфайли Янги Ўзбекистон орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда. Барча эришган ютуқларимиз учун сиз, азиз ватандошларимга чин дилдан миннатдорлик билдираман. |
Our main task is to raise the honor and dignity of the individual, to protect the interests of the population and, for this purpose, to build a strong economy. In Uzbekistan, we have declared 2024 as the Year of Support for Youth and Business. | Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир. Шу мақсадда 2024 йилни мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилдик. |
In the new year, we will intensify our efforts to attract foreign investment, create wide opportunities for entrepreneurship and private property. We will pay special attention to the development of science, innovation, the IT sector and the creation of "green" and digital technologies. | Янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратишни янада кучайтирамиз. Илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. |
The focus will be on creating new jobs and increasing people’s income. Wages, pensions, grants and benefits will be increased. We will continue to provide comprehensive support for women and the elderly, as well as for those in need of assistance and care. We will take social development to a whole new level. | Янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш эътиборимиз марказида бўлади. Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилади. Хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берамиз. Ижтимоий соҳалар ривожини мутлақо янги босқичга кўтарамиз. |
Strengthening the independence of the Motherland and the combat potential of the Armed Forces will remain a priority. | Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш устувор вазифамиз бўлиб қолади. |
In short, we shall mobilize all our forces and capabilities to build a new life, a New Uzbekistan. | Мухтасар айтганда, янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз. |
With your tireless work, more and more residential areas, industrial enterprises, networks of roads and communications, educational, healthcare, cultural and sports facilities are being built, which radically change the face of the country, making our life even more comfortable and prosperous. The construction of strong and beautiful buildings, modern roads and bridges for the people is truly one of the best deeds in the world. | Сизларнинг олижаноб меҳнатингиз билан барпо этилаётган янги-янги турар-жойлар, ишлаб чиқариш объектлари, йўл ва коммуникация тармоқлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масканлари мамлакатимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, ҳаётимизнинг янада обод ва фаровон, файзли бўлишига хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, халқ манфаатини ўйлаб мустаҳкам ва кўркам иморатлар қуриш, равон йўл ва кўприклар бунёд этиш дунёдаги энг савобли ва хайрли ишлардан биридир. |
Today, we are all witnesses to the fact that our country, in the full sense of the word, has turned into a huge construction site. The construction industry, like other areas, is rapidly developing, new technologies and innovations, the most advanced architectural solutions are being actively introduced in it. | Ҳозирги кунда мамлакатимиз том маънода улкан қурилиш майдонига айланганига барчамиз гувоҳмиз. Бошқа жабҳалар қаторида қурилиш тармоғи ҳам жадал ривожланмоқда, соҳага янги технология ва инновациялар, энг замонавий меъморий ечимлар фаол кириб келмоқда. |
Over the past seven years, construction volumes in the country have increased many times - from 30 trillion soums in 2016 to 131 trillion soums in 2022, and in the first half of this year they reached 68 trillion soums. All this speaks of how far our builders have come in a short period of time. | Ўтган етти йил давомида юртимизда қурилиш ишлари ҳажми бир неча баробар ортиб, 2016 йилдаги 30 триллион сўм ўрнига 2022 йилда 131 триллион сўмга, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 68 триллион сўмга етгани мамлакатимиз бунёдкорлари қисқа даврда қандай катта йўлни босиб ўтганидан далолат беради. |
It should be noted that in recent years, within the framework of the “Obod Qishloq” and “Obod Mahalla” programs, in more than 1,500 villages and mahallas of the republic, a lot of work has been done to build and improve road and transport infrastructure, engineering and communication networks, and social facilities. | Бу ҳақда сўз юритганда, сўнгги йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 1 минг 500 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда йўл ва транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилганини таъкидлаш лозим. |
And such work is consistently continued based on the needs of the population. This also confirms the fact that this year, housing construction for a total of 90,000 apartments is underway in the “New Uzbekistan” massifs and in areas where this issue is especially relevant. | Аҳолимизнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу йўналишдаги ишларимиз изчил давом эттирилмоқда. Шу йилнинг ўзида “Янги Ўзбекистон” массивлари ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 90 минг квартирага эга уй-жойлар барпо этилаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. |
Indeed, today there is every reason to say that a new stage has begun in the construction sector in the country. First of all, this is the strengthening of its legal and material and technical base, the emergence in all regions of the republic of more and more construction organizations operating on the basis of advanced technologies and approaches, the accelerated development of the production of building materials, and the creation of a system for specialized training of qualified personnel. | Бугунги кунда мамлакатимиз қурилиш соҳасида ҳам янги давр бошланди, десак, тўғри бўлади. Аввало, соҳанинг ҳуқуқий ва моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, республикамизнинг барча ҳудудларида илғор технология ва ёндашувлар асосида фаолият юритадиган янги-янги қурилиш ташкилотлари пайдо бўлаётгани, қурилиш материаллари индустрияси юқори суръатлар билан ривожланаётгани, малакали етук кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилгани шундай деб айтишга асос беради. |
Based on the important and urgent tasks set in the Development Strategy of New Uzbekistan, we, together with you, began a lot of work to further deepen reforms in the sphere, create master plans and urban planning projects based on new principles. In particular, programs are being formed to improve the public administration system in the field of urbanization and develop appropriate urban planning documentation for settlements for 2023-2027. | Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси олдимизга қўяётган муҳим ва долзарб вазифалардан келиб чиққан ҳолда, сизлар билан биргаликда соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бош режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини янгича мезонлар асосида яратиш учун катта ҳаракатларни бошладик. Жумладан, урбанизация бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда 2023–2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурлари шакллантирилмоқда. |
Our focus will continue to be on strengthening public control at all stages of construction, improving its quality and efficiency through the widespread introduction of modern information and communication technologies into the sphere, improving the working and living conditions of builders, and their comprehensive stimulation. | Қурилиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичларида жамоатчилик назоратини кучайтириш, сифат ва самарадорликни ошириш, заҳматкаш қурувчиларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш масалалари бундан буён ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиб қолади. |
Dear friends! | Ҳурматли байрам иштирокчилари! |