Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
103. And hold fast to the rope of Allah, altogether, and do not become divided. And remember Allah’s blessings upon you; how you were enemies, and He reconciled your hearts, and by His grace you became brethren. And you were on the brink of a pit of fire, and He saved you from it. Allah thus clarifies His revelations for you, so that you may be guided. |
103Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз. |
104. And let there be among you a community calling to virtue, and advocating righteousness, and deterring from evil. These are the successful. |
104Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. |
107. But as for those whose faces are whitened: they are in Allah’s mercy, remaining in it forever. | 107Юзлари оқ бўлганлар эса, бас, Аллоҳнинг раҳматидадирлар. Улар унда абадий қолурлар. |
110. You are the best community that ever emerged for humanity: you advocate what is moral, and forbid what is immoral, and believe in Allah. Had the People of the Scripture believed, it would have been better for them. Among them are the believers, but most of them are sinners. | 110Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқдирлар. |
113. They are not alike. Among the People of the Scripture is a community that is upright; they recite Allah’s revelations throughout the night, and they prostrate themselves. | 113Улар баробар эмаслар. Аҳли китоблардан Аллоҳнинг оятларини сажда қилган ҳолларида кечасида тиловат қиладиган яхши тоифалари ҳам бор. |
114. They believe in Allah and the Last Day, and advocate righteousness and forbid evil, and are quick to do good deeds. These are among the righteous. | 114Улар Аллоҳга, охират кунига иймон келтирарлар, амри маъруф ва наҳйи мункар қиларлар ва яхшиликларга шошиларлар. Ана ўшалар аҳли солиҳлардандир. |
121. Remember when you left your home in the morning, to assign battle-positions for the believers. Allah is Hearing and Knowing. | 121Аҳлингдан эрталаб чиқиб, мўминларни уруш жойларига турғизганингни эсла! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир. |
123. Allah had given you victory at Badr, when you were weak. So fear Allah, that you may be thankful. | 123Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсаларингизлар ҳам, Аллоҳ сизларга нусратберди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз. |
129. To Allah belongs everything in the heavens and the earth. He forgives whom He wills, and He punishes whom He wills. Allah is Most Forgiving, Most Merciful. | 129Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Хоҳлаган кишини мағфират қилади ва хоҳлаган кишини азоблайди. Аллоҳ гуноҳни мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир. |
132. And obey Allah and the Messenger, that you may obtain mercy. | 132Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки раҳм қилинсангиз. |
140. If a wound afflicts you, a similar wound has afflicted the others. Such days We alternate between the people, that Allah may know those who believe, and take martyrs from among you. Allah does not love the evildoers. | 140Агар сизга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам шунга ўхшаш жароҳат етган. Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Токи Аллоҳ иймон келтирганларни билиши учун ва улардан шаҳидларни чиқариб олиши учун. Ва Аллоҳ золимларнисевмайди. |
152. Allah has fulfilled His promise to you, and you defeated them by His leave; until when you faltered, and disputed the command, and disobeyed after He had shown you what you like. Some of you want this world, and some of you want the next. Then He turned you away from them, to test you; but He pardoned you. Allah is Gracious towards the believers. | 152Батаҳқиқ, Аллоҳ ваъдаси устидан чиқди. Сиз Унинг изни билан уларни қира бошладингиз. Токи заифлашиб, амр ҳақида ихтилоф қилиб ва сиз суйган нарсани кўрсатганидан сўнг исён қилгунингизча. Орангизда дунёни хоҳлайдиган кимсалар бор ва орангизда охиратни хоҳлайдиган кимсалар бор. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун улардан бурди. Батаҳқиқ, сизни афв этди. Аллоҳ мўминларга фазл эгаси бўлган зотдир. |
155. Those of you who turned back on the day when the two armies clashed—it was Satan who caused them to backslide, on account of some of what they have earned. But Allah has forgiven them. Allah is Forgiving and Prudent. | 155Икки тўп тўқнашган куни сизлардан юз ўгириб қочганларни баъзи қилган ишлари туфайли шайтон йўлдан урди, холос. Батаҳқиқ, Аллоҳ уларни афв қилди. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
157. If you are killed in the cause of Allah, or die—forgiveness and mercy from Allah are better than what they hoard. | 157Гарчи Аллоҳ йўлида қатл қилинсангиз ҳам ёки ўлсангиз ҳам, Аллоҳдан бўладиган мағфират ва раҳмат улар жамлайдиган нарсадан яхшидир. |
159. It is by of grace from Allah that you were gentle with them. Had you been harsh, hardhearted, they would have dispersed from around you. So pardon them, and ask forgiveness for them, and consult them in the conduct of affairs. And when you make a decision, put your trust in Allah; Allah loves the trusting. | 159Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир. |
162. Is someone who pursues Allah's approval the same as someone who incurs Allah's wrath and his refuge is Hell—the miserable destination? | 162Аллоҳнинг розилигини излаган одам, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди?! Ва у қандай ҳам ёмон жой. |
164. Allah has blessed the believers, as He raised up among them a messenger from among themselves, who recites to them His revelations, and purifies them, and teaches them the Scripture and wisdom; although before that they were in evident error. | 164Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У аларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматниўргатадир. Гарчи олдин очиқойдин адашувда бўлсалар ҳам. |
181. Allah has heard the statement of those who said, “Allah is poor, and we are rich.” We will write down what they said, and their wrongful killing of the prophets; and We will say, “Taste the torment of the burning.” | 181Батаҳқиқ, Аллоҳ: «Албатта, Аллоҳ камбағал ва биз боймиз», деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва Набийларни ноҳақ ўлдирганларни ёзиб қўямиз ва: «Куйдирувчи азобни татиб кўринг!» деймиз. |
183. Those who said, “Allah has made a covenant with us, that we shall not believe in any messenger unless he brings us an offering to be consumed by fire.” Say, “Messengers have come to you before me with proofs, and with what you asked for; so why did you assassinate them, if you are truthful?” | 183«Албатта, Аллоҳ биздан ўтда куядиган қурбонлик келтирмаган Пайғамбарга ишонмаслигимизга аҳд олган», дейдиганларга, сен: «Мендан олдин ҳам сизларга Пайғамбарлар очиқойдин баёнотлар ва сиз айтган нарса билан келганлар. Агар ростгўй бўлсаларингиз, нимага уларни ўлдирдингиз?» деб айт. |
187. Allah received a pledge from those who were given the Scripture: “You shall proclaim it to the people, and not conceal it.” But they disregarded it behind their backs, and exchanged it for a small price. What a miserable exchange they made. | 187Аллоҳ китоб берилганлардан, албатта, уни одамларга баён қиласиз ва беркитмайсиз, деб аҳд олганини эсла. Бас, уни ортларига қаратиб отдилар ва арзон нархга сотдилар. Сотиб олган нарсалари қандай ҳам ёмон! |