USA English ‹ › UZ Uzbek

Found арг: 2495 words & 2 translates

English Ўзбек
For the purpose of paragraph 4 of this article, the Conference of the States Parties shall acquire the necessary knowledge of the measures taken by States Parties in implementing this Convention and the difficulties encountered by them in doing so through information provided by them and through such supplemental review mechanisms as may be established by the Conference of the States Parties. 5. Мазкур модданинг 4-банди мақсадлари учун иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур Конвенция амалга оширилишида иштирокчи Давлатлар томонидан кўрилган чоралар ва бунда улар дуч келган қийинчиликлар тўғрисида уларга тақдим этилган маълумотлар асосида ва кузатув олиб боришнинг иштирокчи Давлатлар Конференцияси томонидан ташкил қилиниши мумкин бўлган қўшимча механизмлар орқали зарур бўлган маълумотларни олади.
Each State Party shall provide the Conference of the States Parties with information on its programmes, plans and practices, as well as on legislative and administrative measures to implement this Convention, as required by the Conference of the States Parties. The Conference of the States Parties shall examine the most effective way of receiving and acting upon information, including, inter alia, information received from States Parties and from competent international organizations. Inputs received from relevant non- governmental organizations duly accredited in accordance with procedures to be decided upon by the Conference of the States Parties may also be considered. 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат иштирокчи Давлатлар Конференциясига ўзининг дастурлари, режалари ва амалиёти, шунингдек мазкур Конвенцияни амалга оширишга қаратилган қонуний ва маъмурий чоралари ҳақида иштирокчи Давлатлар Конференцияси талаб қилган кўринишда маълумот тақдим этади. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси бу каби маълумотларни, ва шу жумладан, бошқалари билан бир қаторда, иштирокчи Давлатлар ва ваколатли халқаро ташкилотлардан олинган маълумотларни олишнинг энг самарали йўллари ва мувофиқ қарорлар асосида қабул қилиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқади. Шунингдек, иштирокчи Давлатлар Конференциясининг қарори билан тасдиқланган тартиботларга асосан тегишли тарзда аккредитация қилинган нодавлат ташкилотлардан олинган материаллар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Each State Party may adopt more strict or severe measures than those provided for by this Convention for preventing and combating corruption. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш учун мазкур Конвенцияда кўзда тутилган чораларга қараганда янада қатъий ва қаттиқ бўлган чораларни кўриши мумкин.
This Convention shall enter into force on the ninetieth day after the date of deposit of the thirtieth instrument of ratification, acceptance, approval or accession. For the purpose of this paragraph, any instrument deposited by a regional economic integration organization shall not be counted as additional to those deposited by member States of such organization. 1. Мазкур Конвенция ўттизинчи ратификацион ёрлиқ ёки қабул қилгани, тасдиқлагани ёхуд қўшилгани ҳақидаги ҳужжатлар топширилганидан кейин 90 кун кучга киради. Мазкур банднинг мақсади учун иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти томонидан сақлашга топширилган исталган шундай ёрлиқ ёки ҳужжат, ушбу ташкилотнинг аъзолари томонидан сақлашга топширилган ёрлиқ ёки ҳужжатларга қўшимча қилинган деб кўрилмайди.
Regional economic integration organizations, in matters within their competence, shall exercise their right to vote under this article with a number of votes equal to the number of their member States that are Parties to this Convention. Such organizations shall not exercise their right to vote if their member States exercise theirs and vice versa. 2. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти ўз ваколатлари доирасига кирадиган масалаларда овоз бериш ҳуқуқларини мазкур моддага биноан, мазкур Конвенцияга иштирокчи ҳисобланган ўзларининг ташкилотларига аъзо давлатлар сонига тенг овозга эга бўлган ҳолда амалга оширадилар. Бундай ташкилотлар, агар уларга аъзо давлатлар ўзларига тегишли овоз бериш ҳуқуқларини амалга ошираётган бўлсалар, у ҳолда ўзларининг овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаланмайдилар ва аксинча.

I feel a long and unresolved desire

For that serene and solemn land of ghosts,

It quivers now, like an Aeolian lyre,

My stuttering verse, with its uncertain notes,

A shudder takes me: tear on tear, entire,

The firm heart feels weakened and remote:

What I possess seems far away from me,

And what is gone becomes reality.

Яна чорлар мени илоҳий бир ун,

Яна хаёлларга чулғанди бошим.

Сабо арфасидек ҳазин ва сермунг.

Қуйилар сатрлар, қани бардошим!

Музлаган жисмимни эритар букун

Кўзимдан қуйилган қайноқ бу ёшим.

Бу олам чекинур, ўтмиш-чи, аён —

Кўзларим олдида бўлар намоён.

I’d love to see a joyful crowd, that’s certain,
When the waves drive them to our place,
And with tremendous and repeated surging,
Squeeze them through the narrow gate of grace:
In the light of day they’re there already,
Pushing, till they’ve reached the window,
As if they’re at the baker’s, starving, nearly
Breaking their necks: just for a ticket. Oh!

Қани, томошагоҳ бўлсаю тўлиқ,
Атрофида яна оломон турса,
Шу тор эшикларга ҳар кеч халойиқ
Жаннат эшиги деб ўзини урса.
Ёдимда, бир маҳал ҳали ботмай кун,
Бошланарди бунда ғулу, тўполон.
Гўё патта эмас, оч халойиқ-чун
Мана шу дарчадан улашилар нон.

O, don’t speak to me of that varied crew,
The sight of whom makes inspiration fade.
Veil, from me, the surging multitude,
Whose whirling will drives us everyway.
No, some heavenly silence lead me to,
Where for the poet alone pure joy’s at play:
Where Love and Friendship too grace our hearts,
Created and inspired by heavenly arts.
Ah! What springs here from our deepest being,
What the shy trembling lips in speaking meant,
Now falling awry, and now perhaps succeeding,
Is swallowed in the fierce Moment’s violence.
Often, when the first years are done, unseeing,
It appears at last, complete, in deepest sense.
What dazzles is a Momentary act:
What’s true is left for posterity, intact.

Қўйгил, қора халкдан гапирма асло,
Шовқиндан кўнглимга тушар изтироб.
Оломон ҳисларни ютувчи бало,
Сурон — тафаккурни кўмгувчи гирдоб.
Кўнглим осудалик излар доимо.
Чўққилар ёпиниб туманлик ҳижоб,
Мудраган ул маъво сари бошла, юр!
Илоҳий сукутдан топурман сурур.
Юрак ўз тубида ардоқлаган ҳис,
Лабда қанот ёзмоқ бўлган туйғулар
Ташна кўнгилларда қолдирмаёқ из
Замон суронида дарҳол бўғилар.
Бас, ўйлар тошқинин тиндиролсак биз,
Мукаммал гўзаллик шунда туғилар.
Жилванинг умридур бир лаҳза фақат,
Авлодларга қолур ҳақиқий санъат.

Make sure, above all, plenty’s happening there!
They come to look, and then they want to stare.
Spin endlessly before their faces,
So the people gape amazed,
You’ve won them by your many paces,
You’ll be the man most praised.
The mass are only moved by things en masse,
Each one, himself, will choose the bit he needs:
Who brings a lot, brings something that will pass:
And everyone goes home contentedly.
You’ll give a piece, why then give it them in pieces!
With such a stew you’re destined for success.
Easy to serve, it’s as easy to invent.
What use to bring them your complete intent?
The Public will soon pick at what you’ve dressed.

Лекин энг зарури, саргузашт бўлсин,
Кўзга қувонч бўлсин, дилга гашт бўлсин.
Андак ўрин беринг тафсилотга ҳам,
Томоша қалбларни банд этсин токим.
Тўдани ҳангу манг қилолган одам
Унинг юрагига
Бўлолгай ҳоким.
Яхлит гўшт берай деб ўлтирманг толиб,
Халқ ёвғон бўлса ҳам раҳмат айтади.
Ҳар ким чўмичига сиққанча олиб,
Сизга қуллуқ қилиб уйга қайтади.
Фақат кўпчиликка кўп нарса керак,
Баракали бўлсин шунинг-чун қозон.
Яхлитдан халқ учун фойда йўқ, бешак,
Барибир бурдалаб ташлар аламон.

Such a reproach leaves me unmoved:
The man who seeks to be approved,
Must stick to the best tools for it,
Think, soft wood’s the best to split,
and have a look for whom you write!
See, this is one that boredom drives,
Another’s from some overloaded table,
Or, worst of all, he’s one arrives,
Like most, fresh from the daily paper.
They rush here mindlessly, as to a Masque,
And curiosity inspires their hurry:
The ladies bring themselves, and in their best,
Come and play their parts and ask no fee.
What dream of yours is this, exalted verse?
Doesn’t a full house make you happy?
Have a good look at your patrons first!
One half are coarse, the rest are chilly.
After the show he hopes for card-play:
He hopes for a wild night, and a woman’s kiss.
Why then do so many poor fools plague,
The sweet Muse, for such a goal as this?
I tell you, just give them more and more,
So you’ll never stray far from the mark,
Just seek to confuse them, in the dark:
To keep them happy, that’s hard - for sure.
And now what’s wrong? Delight or Pain?

Бундоқ таъналардан камина хандон —
Чунки бу гапларнинг барчаси бекор.
Дўстим, ҳар ҳунарнинг ўз амали бор,
Тахтага арра-ю, темирга сандон.
Томошагоҳ агар чор бозоримиз,
Томошабин бизнинг харидоримиз.
Ўйлаб кўринг, недир унинг матлаби?
Биздан нима тилар, асли ўзи ким?
Унинг томошага келиш сабаби...
Барини ҳисобга олмоқ шарт, дўстим.
Биров зериккандан келади бизга,
Бирови шунчаки ҳазми таомдеб.
Бировининг тушиб дониши эсга,
Бир-иккита гўлни қилурман ромдеб.
Хонимлар томоша кўрмоққа тугул
Кўрсатмоққа келур фақат ўзларин.
Улар кўз-кўз қилиб кетишар бепул
Ёқадаги тулки ва қундузларин.
Эй, хаёл кўкида учган шоирим,
Тушинг энди пастроқ, заминга ёвуқ.
Берироқдан қаранг — томошабин ким?
У қўпол, бефаҳм, ҳиссиз ва совуқ.
Бу даргоҳдан чиққач бирон қиморга,
Биров фахш уйига урар ўзини.
Бас, бунда нима бор юксак ашъорга,
Кимга ёқмоқчисиз қалб юлдузини?
Такрор айтаманки, кўп ёзинг фақат,
Гап кўп бўлаверсин, фикр шарт эмас.
Халойиқни ҳанг-манг қилолсангиз, бас,
Сизникидир обрў, сизники шуҳрат.
Нечун ўйга чўмиб қолдингиз бесас,
Ёки илҳом билан қилурсиз суҳбат?

So give me back that time again,
When I was still ‘becoming’,
When words gushed like a fountain
In new, and endless flowing,
Then for me mists veiled the world,
In every bud the wonder glowed,
A thousand flowers I unfurled,
That every valley, richly, showed.
I had nothing, yet enough:
Joy in illusion, thirst for truth.
Give every passion, free to move,
The deepest bliss, filled with pain,
The force of hate, the power of love,
Oh, give me back my youth again!

Сен ҳам менга ўшал ёшликни қайтар,
Ҳаётга илк қадам қўйган онимни.
Қайтариб бер менга оташин байтлар,
Куйларга пайваста жисму жонимни.
Оламни чулғаган тонг тумонида
Ҳайрат кўзин очган чоғларим қайтар.
Ёшликдай етилган баҳор онида
Мени гулга кўмган боғларим қайтар.
Қайтиб бергин менга ёшлигим, у пайт
Ўзим гадо ва лек кўнглим шоҳ эди.
Мен учун ошу нон — шеър ва ҳақиқат,
Илҳомила тўқу кўнглим чоғ эди.
Қайтар менга — ҳали доно бўлмаган
Суронли ул шўху бебошлигим бер.
Меҳри ҳам, қаҳри ҳам сарҳад билмаган
Жунун ошиноси — ўт ёшлигим бер.

THE LEAGUE OF OLD MEN
At the Barracks a man was being tried for his life. He was an old man, a native from the Whitefish River, which empties into the Yukon below Lake Le Barge. All Dawson was wrought up over the affair, and likewise the Yukon-dwellers for a thousand miles up and down. It has been the custom of the land-robbing and sea- robbing Anglo-Saxon to give the law to conquered peoples, and ofttimes this law is harsh. But in the case of Imber the law for once seemed inadequate and weak. In the mathematical nature of things, equity did not reside in the punishment to be accorded him. The punishment was a foregone conclusion, there could be no doubt of that; and though it was capital, Imber had but one life, while the tale against him was one of scores.

ОҚСОҚОЛЛАР ИТТИФОҚИ
Казарма биносида ҳаёт-мамот масаласи ҳал бўлаётган бир одамни суд қилишарди. Бу – Оқбалиқ дарёси соҳилларидан келган чол эди. Чолнинг кўрилаётган иши бутун Доусонни оёққа турғизди, нафақат Доусонни, балки оқим бўйлаб иккала томонга минглаб чақиримларга чўзилган Юкон ўлкасини-да жунбушга келтирди. Денгизда қароқчилар, қуруқликда талончилар айшини сураётган бир замонда англосакслар аллақачонлар итоаткор халқлар ҳаётига қонунни сингдириб бўлишганди ва бу қонун шафқациз эди. Лекин Имбернинг ишига келганда қонун илк дафъа мурувватли бўлиб кўринди. Бу қонун оддий ҳисоб-китоб нуқтаи назаридан қаралганда мутлақ жиноят билан тенглаша оладиган бунақанги жазони мўлжалламаганди. Жиноятчи олий жазога маҳкум, бунда иккиланишга ўрин йўқ асло; бироқ жазо қатл билан якунланса-да Имбер бор-йўғи ўзининг бошини кундага қўя оларди, холос; бўйнида эса кўпларнинг ҳаёти қарз бўлиб қолаётганди.


But it remained for Dickensen, Little Dickensen, to be the hero of the occasion. Little Dickensen had come into the land with great dreams and a pocketful of cash; but with the cash the dreams vanished, and to earn his passage back to the States he had accepted a clerical position with the brokerage firm of Holbrook and Mason. Across the street from the office of Holbrook and Mason was the heap of cabin- logs upon which Imber sat. Dickensen looked out of the window at him before he went to lunch; and when he came back from lunch he looked out of the window, and the old Siwash was still there.

Шундай эса-да асл қаҳрамон Митти Диккенсен бўлди. Митти Диккенсен бу юртларда эзгу умидлар-у чўнтагида бир даста доллар билан ҳозир бўлганди, аммо чўнтакдаги ақча ила умид ҳам ҳавога учди. Штатларга қайтишга маблағ йиғиш учун у «Холбрук ва Мейсон» даллоллик идорасида ҳисобчи курсисини эгаллади. Айни «Холбрук ва Мейсон» идорасининг рўпарасида Имбер жойлашиб олган ёғочлар уюми ётарди. Диккенсен уни нонуштадан аввал деразадан кўриб қолди, нонуштадан сўнг қайтиб келиб яна деразадан мўралади: кекса сиваш ҳалигача ўша ерда ўтирарди.

Later on, Dickensen went out on the sidewalk to smoke a cigar and cool off; and a little later Emily Travis happened along. Emily Travis was dainty and delicate and rare, and whether in London or Klondike she gowned herself as befitted the daughter of a millionnaire mining engineer. Little Dickensen deposited his cigar on an outside window ledge where he could find it again, and lifted his hat.

Бир оздан сўнг Диккенсен сигара чекиб, шамоллагани кўчага чиқди. Дақиқа ўтиб Эмили Тревис пайдо бўлди. Эмили Тревис латофатли, нозикниҳол ойимтилла эди, Лондон ёинки Клондайкда бўлишидан қатъи назар миллионларга эга тоғ муҳандисининг арзандасидек кийинарди. Митти Диккенсен сигарасини дераза токчасига ташлаб, шляпасини андак кўтариб қўйди.
In a sense we have come to our nation's capital to cash a check. When the architects of our republic wrote the magnificent words of the Constitution and the Declaration of Independence, they were signing a promissory note to which every American was to fall heir. This note was a promise that all men, yes, black men as well as white men, would be guaranteed to the unalienable rights of life liberty and the pursuit of happiness. Биз давлатимиз пойтахтига рамзий маънода чек бўйича нақд пул олишга келдик дейишимиз мумкин. Бир пайтлар республикамизнинг тамал тошини қўйганлар Мустақиллик декларацияси ва конституциядаги гўзал сўзларни ёзишар экан, бу билан ҳар бир америкаликка мерос бўлиб қоладиган ўзига хос векселни имзолашган эди. Ушбу вексел билан ҳамма одамларга яшаш, озод яшаш ҳуқуқи, фаровон турмуш кафолатланган эди.
Go back to Mississippi, go back to Alabama, go back to South Carolina go back to Georgia, go back to Louisiana, go back to the slums and ghettos of our northern cities, knowing that somehow this situation can and will be changed. Let us not wallow in the valley of despair. Миссисипига қайтинг, Алабамага қайтинг, Луизианага қайтинг, шимолий шаҳарларимиздаги геттолар ва хароб маҳаллаларга қайтинг, билингки, бу вазиятқандай бўлмасин ўзгариши мумкинва албатта ўзгаради. Келинг, умидсизлик гирдобида қийналмайлик.
I say to you today, my friends, so even though we face the difficulties of today and tomorrow. I still have a dream. It is a dream deeply rooted in the American dream. Қулоқ солинг, дўстларим, шунча қийинчилик ва кўнгилсизликларга қарамай, менинг бир умидим бор. Бу Америка орзусига чуқур сингиб кетган умиддир.
I have a dream that my four little children will one day live in a nation where they will not be judged by the color of their skin but by the content of their character. Умидим шулдирки, кун келиб менинг тўрт болам уларга терисининг рангига қараб эмас, бор фазилату қусурларига қараб баҳо бериладиган мамлакатда яшайдиган бўлади.
This will be the day… this will be the day when all of God's children will be able to sing with new meaning "My country 'tis of thee, sweet land of liberty, of thee I sing. Land where my father's died, land of the Pilgrim's pride, from every mountainside, let freedom ring!" Бу кун барча одамлар ушбу сўзларга янгича маъно бахш этиб куйлай оладиган кун бўлади: «Эй она диёрим, озод, ҳур замин, мен сени мадҳ этгум. Аждодларим хоки ётган муқаддас тупроқ, сайёҳлар мангу интиладиган замин, барча тоғларингда озодлик таронаси таралсин!».

Melting pot

"Эритиш қозони" (Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган турли ирқ ва миллатларга мансуб муҳожирларни ягона қоришмада бирлаштирган Америка миллатининг шаклланиши назарияси.)