USA English ‹ › UZ Uzbek

Found al: 11012 words & 3 translates

English Ўзбек

By whispering these words as if they were a prayer, Abdulla found that he could order his thoughts and see everything clearly. Hadn’t he just responded to Vinokurov’s roar with a burst of laughter? That was why he had recalled Hakim hiding behind a curtain. For a second, he felt as if he were Emir Umar’s nephew, except the curtain was now a stone wall and enclosed not a love scene but a death act. Wait, wait! This was no time to drop the reins. Watch out, don’t let a torrent of flighty thoughts sweep you away! If you ignored the superfluous florid style, the scene was described splendidly, especially the beginning and the end. Yet it seemed to have propelled Abdulla in an entirely different direction.

Абдулла бу сўзларни дуосимон пичирлар экан, хаёли ҳар томонга тўзиди. Қийшиқпешона Винокуровнинг наъраси ҳам унинг кулгисини қистатмаганмиди ҳозиргина. У ҳам ўзини бир зумга чимилдиқ кетида писиб ётган Ҳакимхон-тўрага менгзатди, рост, бу чимилдиқнинг деворлари тош, остида эса севги эмас ўлим ҳукмрон эди. Тўхта, тўхта! Жиловни қўлингдан чиқариш вақти эмас бу. Учқур хаёлинг обқочиб кетмасин сени. Жимжимадоргилиги демаса саҳна ажойиб ёзилган, айниқса бошию кети, лекин Абдулла ундан азбарои бошқа туртки олди ўхшайди.

Oyxon was the eldest daughter of a revered hereditary sayid, G’ozi-xo’ja. She was not yet eighteen, but her many worries made her so serious that she was often mistaken for a younger sister of her mother Qantak. In the first days of the winter of 1232, their city O’ratepa was seized by Umar; all the sayids, including G’ozi-xo’ja, were arrested and shackled. Their property confiscated, they were driven out of their houses into the thick winter snow, crowded into wagons and packed off to Kokand. Oyxon was then fifteen. When they reached Kokand, cold and hungry, they found Umar still angry: he sent them even further, to Shahrixon. The family was so destitute that a flat loaf of bread seemed a gift from heaven, a set of old clothes a precious luxury. 

Ойхон-пошша Сайид Ғози-хожа ҳазратларининг тўнғич қизи эди. Ўн саккизга ҳали кириб-кирмаган бу қиз ёш умрига қарамай кўпни кўрганиданми ўз онаси Қантак пошшога қиз эмас, сингил қатори эди. 1232-нчи йилнинг Жадий ойида улар туғилиб ўсган Ўратепани Хўқанд подшоҳи Амир Умархон босиб, сайидлар паноҳи Маҳмуд-хожаю, бошқа улуғ-улуғ ҳазратларнинг қўлларига кишан солганида, бало Сайид Ғози-хожанинг ҳам хонадонига кириб келди. Қишнинг қаттиқ совуғига қарамай буларнинг барини қор устида зор йиғлатиб бутун борлиғини мусодара қилишди-да, уловга солиб, Хўқанд томон бадарға қилишди. Ойхон-пошша ўшанда ўн беш ёшда эди. Оч-яланғоч булар Хўқандга етишгач, Амир Умархоннинг хожагонга қарши ғазаби битмай, Сайид Ғози-хожаю Ўратепа улусининг бошқа улуғларини ундан ҳам нари, Шаҳрихонга сургун қилди. Ул бечораларни шу қадар талашган эди-ки, бир кулча нон буларнинг кўзларига фалак чархи, жулдур кўйлак эса биҳишт ҳилъатидек кўринарди.

When they arrived at their place of exile, G’ozi-xo’ja’s family somehow built themselves a hovel to protect themselves from the fearful cold. They now had to live on what their father could earn by teaching children of the local poor to read and write, while Qandak and Oyxon made embroidered skull-caps. They embroidered in silk, but wore coarse calico dresses. All their earnings were spent on food. To relieve her father, Oyxon taught her younger siblings herself, putting them to bed at night, telling them fairy stories and writing verses for them.

Қиш қаҳратонида яйдоқроқ ерда бир кулба қуриб Сайид Ғози-хожа маҳалладаги учта-тўртта майдага дарс ўқитиш ила, Қантак-пошшо билан Ойхон-пошшо эса дўппи тикиш ила кун кўриша бошлашди. Дўппи гулларини ипакдан тикишса-да, ўзлари бўз кўйлак кийишди. Топган-тутганлари фақат қора қозонни қайнатишига етиб турди холос. Кичик ука-сингилларини - отасини уринтирмасдан - ўзи ўқитди Ойхон-пошша. Уларга аллалар айтди, эртаклар тўқиди, ғазаллар битди.

The sufferings Qantak endured gave her a swollen goitre the following winter, and she developed a cough which she could not shake. G’ozi-xo’ja managed to get some deergrass to make an extract, which he gave her to drink. But nothing was of any use: by spring Qantak had departed this treacherous world, leaving behind five motherless children. There was a great deal of mourning and lamenting. The eldest daughter became her father’s sole support, a substitute mother to her siblings. Oyxon had been embroidering ten skull-caps a week; now she had to embroider twenty. Her doe-like eyes became as sharp as a blade and she herself as quick and nimble as a panther. She bathed, fed, nursed and taught the children, attending, also, to her prematurely aged father: her voice became as sweet as honey served in porcelain.

Ютган аламлариданми, иккинчи қишга бориб, Қантак-пошшанинг аввалига буқоғи шишиб кетди. Кейин битмас йўтал ёпишди. Сайид Ғози-хожа аллақаердан кийик ўти тилаб келди, уни қайнатиб ичиришди, ёрдам бергани йўқ, кўкламга етар-етмас беш болани тирик етим қолдириб, Қантак-пошша бу вафосиз дунёдан кечди. Зор-зор йиғлаб қолишди булар. Энди Ойхон-пошша отасига ягона суянчиқ, ука-сингилларига она ўрнида қолди. Илгари ҳафтасига ўн дўппи тиккан бўлса, энди йигирматадан тикди, ўшанданми шаҳло кўзлари икки ўткир ханжардек чархланди, укаларини ювди, таради, ўқишию ошига қаради, ҳаракатлари сиртлоннинг урғочисидек енгилу эпчил бўлди, бирданига мункайиб қолган отасининг синиқ кўнглини асраб-авайлаб чегалади - овозлари чиннидаги қиёмдек ширалади...

Her cousin Qosim was the first to notice the changes in her. He would come to Shahrixon to help his uncle’s family tend the vegetable plot. This time, with his uncle’s blessing, he put off going home, instead finding more jobs to do around the house: repairing shoes, patching up the mud-brick wall, setting up the bread-baking oven – there was no lack of things to do – any excuse to stay on.

Буни биринчи бўлиб ҳар кўклам Эски-Новқатдан Шаҳрихонга келиб, боғчаларни чопишдаю, экин экишда ёрдам бериб юрадиган амакиваччаси Сайид Қосим-хожа йигитча сеза бошлади. Энди у аввалгилардек ишини битирса, Сайид Ғози-хожа ҳазратларининг дуосини олиб йўлига ошиқмас, балки турли баҳона топиб, бир буларнинг барини ковушларини ямар, бир тандиру ўчоғ атрофидаги сувоқни янгилар, бир деворингиз нураб қолибди, - дея, пахса қаларди.

Qosim fixed the loose cross-ties on the vine stakes and drove in new ones, before starting to rake over the dry reeds. He lifted the reeds carefully and saw that mercifully the frost hadn’t got at the vines: they could be tied to the stakes. The vine buds were already about to burst open: any day now the green shoots would break through.

Сайид Қосим-йигит аввалига ишкомининг бир-икки ямоғини янги ходалар билан ямади. Бир чой қайнар вақтдан сўнг токни очишга киришди, бардиларни аста бир чекага йиғди, қўндоқланган токни авайлаб очди, хар тугул совуқ урмабди, ва оҳиста таг-тагидан бошлаб, ток поясинию, новдаларини истак билан ишкомга тараб-тараб боғлай бошлади. Кўклам жони поя танасидан югура бошлаган, шўралар эгилиб-букилиб, ҳар томон гажак ташлай бошлаган эди.

‘Your good health, cousin!’ Oyxon greeted him, spreading a cloth on the ground and laying some flatbread on it. ‘Come and have some tea!’

‘As you wish,’ he replied. He moved to where she had laid out breakfast. Watching the girl get up to return to the house, her slender figure supple as a vine, he surprised himself by calling out, ‘I need your help!’

Oyxon looked around. ‘What for, cousin?’

She said the word ‘cousin’ so gently that Qosim couldn’t help missing a breath at the implications. He could barely whisper: ‘Would you mind holding the ladder? The crossbeams on the stakes are too thin, and I need to tie the vine branches firmly…’

Oyxon spun round to face him. ‘As you wish…’

Шу пайт чойини кўтариб Ойхон-пошша келиб қолди. “Ҳормангиз, ака!” – деб сўрашди-да, қўлтиғидаги қийиқчани ёзиб, ичидаги нонни ушатди, чойни пиёлага қуйиб имо қилди: “Чойдан ичиб олинг, қувват бўлади!”. 

“Майлингиз!”, - деб жавоб берди Сайид Қосим ва дастурхонгача яқинлашар экан, Ойхон-пошшанинг анави гажак-гажак шўралар каби ўгирилиб, уй томон кетажагини пайқади-да, бирдан: - Менга ёрдамингиз керак эди, Ойпошша! - деди.

Ойхон бир қиё боқди-да: - Нима эди, ака? - деб сўради.

Бу “ака” деб айтган сўзида неларни англамади ўша он Сайид Қосим-йигит, дами ичига тушиб кетиб, қарийиб шивирлади: - Шотини ушлаб туролмайсизми. Ишкомнинг тепаси нозикроқ, шўрани боғлаб олай...

Ойхон бебоғ шўрадек ялт этиб ўгирилди. - Майлингиз...

Oyxon tensed her slim figure and gripped the ladder with all her strength. Imagining himself a tightrope walker, Qosim flew effortlessly up to the top. The spring breeze tickled his cheeks and hair; he felt he was flying not just over the vineyard, but the expanse of the whole world.

Ингичка Ойхон қаддини ростлаб, бор жаҳди билан нарвонга ёпишди. Сайид Қосим эса бирданига ўзини дорбоз янглиғ ҳис этиб, шоти тепасига учиб чиқди. Кўклам шабадаси унинг юзу-сочларини қитиқлар, у эса ўзини ишком тепасида тугул, бутун олам узра учаётгандек сезарди.

‘Help!’ Oyxon cried as she rushed up to him and slapped his face, grabbing him by the collar and shaking him to see if there were any signs of life. A torrent of tears bathed Qosim’s face, but when her grieving lips touched his sweaty brow, a groan escaped the young man’s throat. 
Gripped by fear for what she had done, the girl cried out.
‘I saw it, I saw it, I saw the kiss,’ a small voice threatened her.

“Дод!” – деб Ойхон йигит олдига ташланди, бетларига уриб боқди, ёқасидан ушлаб силкитиб кўрди, қани жон асорати кўринса. Йигитнинг юзига дув-дув ёшлар оқди, жонсарак лабларини йигитнинг тер босган манглайига босган эди, йигит бирданига бир ингради.
- Вой худойим! – деб ҳитоб қилган Ойхон кетидан:
- Кўрдим, кўрдим, ўпишдийла! – деган овоз қизни чўчитди…

That night, putting Nozim to bed next to her, she stroked his head and whispered in a conspiratorial tone, ‘Don’t tell anyone what you saw this morning.’

Кечаси кенжа укаси Сайид Нозимхонни қучоғида олиб ётаркан, Ойхон-пошша унга: - Сиз боягини ҳечкимга айтиб юрманг-а, яна, - деб сирлашарди.

He used the reeds he had prepared to tie one branch and then another, but the third proved intractable, and had bent too far out. Qosim leaned out towards it, and while he swung out in one direction, the ladder went the other way: there was a high-pitched shriek and this time Qosim really did fly, only downwards, all the way to the ground.

Қўлидаги истак билан бир новдани боғлади, иккинчисини. Учинчиси - бебошроғи хийла узоққа қайирилган экан, истак ушлаган қўли билан чўзилганини билади Сайид Қосим-йигит, бирданига нарвон бир томонга оғиб, боягина янгидан ямалган ишком катаги қарс этдию, қизнинг “Дод!” - деганига қарамай, Сайид Қосим-йигит нарвони билан осмондан ерга қулади.

Whether because Nozim had let slip the secret after all, or because G’ozi- xo’ja had spoken to his relatives in Eski-Novqat in the course of his brief pilgrimage, Qosim left for home as soon as he was able to. In the afternoon, G’ozi-xo’ja summoned his eldest daughter, intending to disclose his heart’s secret desire: to do so, he went back all the way to Adam and Eve, alluding to every Old Testament story there was.

Айёру қувча Сайид Нозимхон дадаларига сотиб қўйдими, ё Саҳобадан қайтаётгач, Эски-Новқатдаги қариндошлари билан хабарлашган Сайид Ғози-хожа маслаҳатини пишириб келдими, баҳарҳол боғу-роғ ишларини битирган Сайид Қосим-йигит буларнинг кўнгилларини ярим қилиб, уйига кетганида, ота тўнғич қизини пешгоҳда ўз олдига чақирди-да, гапни Одам Атою Момо Ҳаводан бошлаб, аста-секин кўнгилларидаги муддаоларини изҳорладилар:

‘Qosim is a good lad. He’s hard-working, good in the garden and the orchard, and he knows how to build things. Look at the extra space he built in our yard. He’s educated, too: his father has plans for him to study further in the Kokand madrasa. But I’m old now, my eyes don’t see as well as they used to, my hands have lost their strength, and I’ve lost my better half: there’s nobody to help run the household. If only your mother could have seen how you’ve grown up.’

- Сайид Қосим-хожа яхши йигит, тагли-тугли, ўзимизнинг сайидлар авлодидан. Қўли гул йигит, экин чопишгаю, гувала теришга бирдек эпчил. Ана, томорқани ҳам қўралаб қўйибди. Устига-устак ўқимишли йигит, оталари Сайид Қодир-қози Хўқанддан ҳужра олиб бериб, зиёда ўқитиш ниятида эканлар. Мен ҳам қариб қолдим, кўзларим назла, қўлларим гириҳ, ёнимга кирадиган бир маҳрамим йўқ, қани шўрлик онангиз роҳатингизни кўрса эди... – деб тусмоллагандек бўлдилар.

Oyxon didn’t understand all this beating around the bush. At first she thought her father was rebuking her; she wept: 

Бўроз Ойхон-пошша аввалига оталари уни синаяптимикан деган хаёлга борди. Бироз йиғлаб ҳам олди:

‘Father, forgive your unhappy daughter. It’s my fault, I’ve haven’t looked after you well. I’ve been too busy all the time, embroidering, or cooking, or laundering. I’ll give you more of my attentionnow. I can see I didn’tlearn much from my mother…’

- Отажон! – деди, - дўхтари заифангизни афу этинг, мен гуноҳкор – сизга яхши қаролмадим. Бир каштага алахсидим, бир қозонга. Энди зинҳор ундай қилмайман, онажонимдан ўрнак олсам бўлмасмиди...

‘No, daughter, don’t talk like that: you’ve been both mother and father in this house, while I’ve been an old fool to express myself so badly. In the Qur’an, in the Surat Al-Hujur’at it says “O people! Verily, we have created you men and women, we have made you nations and tribes, so that you should know one another…” 

- Йўқ, - деди Сайид Ғози-хожа, - ундай деманг, онам қизим, мен қариб, ақлимни еб қўйибман. Ўзим эмас, сизни ўйлаб айтган гапим эди. Қуръони Каримнинг “Ал Ҳужурат” сурасида Аллоҳ таоло айтибдурким: “Йа айюҳаннасу, инна ҳалакнакум мин закари ва унса ва жаалнакум шуубан ва қабална таарафу. Садақаллоҳу азийм!” Бу дегани, “Эй, инсонлар, чиндан ҳам биз сизни эркак ва аёл қилиб яратдик, ва бир бирингни билингиз деб халқу-қавмларга бўлдик!”

At the end of spring it was decided that Oyxon and her young brothers would stay for a week with their uncle in Eski-Novqat. Qosim came in his cart to fetch them. At dawn, after morning prayers and their father’s blessing, they set off. The cart had three thick rugs spread over a bed of reeds and hay. They jolted along a road, and towards noon they reached a Kyrgyz village. Here they broke for refreshment and, getting back into the cart after a bowl of real, icy Kyrgyz kumys both Oyxon’s brothers fell into a deep, sated sleep. 

Ўша кўкламнинг охирида Ойхон пошша укалари билан Эски-Новқатга амакисининг уйларига бориб, бир ҳафта туриб келадиган бўлди. Буларни олиб кетиш учун Сайид Қосим-йигитнинг ўзи улови ила келди. Бомдоддан кейинги ғира-шира саҳарда Сайид Ғози-хожанинг дуосини олиб, булар йўлга чиқишди. Бардию похол устидан ёпилган уч қават кўрпача устида силкина-силкина, Асакаю Аравон қилиб, пешинларга қирғизларнинг Қора Кўчкан деган жойига кириб келишди. У ерда нонушта еб, қирғизларнинг тоза қимизидан симиришган эди, йўлнинг тоғ қисмини Ойхон-пошшанинг иккала укаси ҳам донг қотганича ухлаб кетишди.

The road passed through foothills, then mountains, following the course of a rushing stream. Sitting up front to drive the horses, Qosim broke the silence, speaking as if to himself:
‘How fresh the mountain breeze is!’ It could have been a question, or an exclamation by someone whose soul was brimming over with emotion.
Since the road they were travelling along was deserted, Oyxon removed her horse-hair veil, and, weary of the prolonged silence, responded: ‘Yes, the spring air is special, it’s different somehow…’
 

Икки томон адиру-тоғ, сой ёқалаб кетишар экан, Сайид Қосим-йигит от ҳайдаб ўтирган еридан орқага ўгирилмай ўзига сўзлагандек:
- Тоғ шаббодаси яхши-да! – деб сўрадими, ё, жўнгина, тўлиб кетган кўнглини бўшатдими, унга хомушликдан сиқилиб кетгану кимсасиз ялангликда чимматини юзидан олган Ойхон-пошша ҳам:
- Айниқса кўклам шаббодаси ўзгача, - деб жавоб берди.

‘I was so clumsy,’ she apologised, ‘I couldn’t hold the ladder up…’ Qosim had the sense to change the subject: ‘Somehow, these mountains always make me want to sing.’

- Мен, ўлгур, ўшанда ушлай олмадим... – деб ўкина бошлаган эди қиз, Сайид Қосим-йигит дарров гапни бошқа томонга чалғитти. - Бу тоғларда одамнинг негадир ашула айтгиси келади-я...

 

Stimpson is on sabbatical from the Hockaday School while serving as an Einstein Fellow selected by the US Department of Energy Office of Science.

Стимпсон Ҳокадей мактабидан ижодий таътил олиб, АҚШ Энергетика вазирлигининг Фан бошқармаси таъсис этган Эйнштейн стипендияси ғолиби сифатида фаолият юритмоқда.