Found al: 11012 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
One cannot watch without broken heart how social infrastructure facilities, schools, hospitals, mosques and even entire cities are turning into ruins, leaving millions of civilians homeless and doomed to hunger and disease. | Ижтимоий инфратузилма объектлари, мактаб ва шифохоналар, масжидлар, бутун бошли шаҳарлар йўқ қилиб ташланаётгани, миллионлаб тинч аҳоли бошпанасиз қолиб, очарчилик ва касалликларга маҳкум бўлаётганини изтиробсиз кузатиш мумкин эмас. |
Worst of all, as we all can see, this tragedy on the international arena is being approached through double standards. | Энг ёмони, ҳаммамиз гувоҳ бўлаётганимиздек, ушбу фожиага нисбатан халқаро майдонда икки хил стандартлар асосида ёндашилмоқда. |
This dramatically increases the potential for spillover of the war and poses a serious threat to international security. | Бу эса урушнинг кенг ёйилиб кетиш эҳтимолини кескин оширмоқда, халқаро хавфсизликка жиддий рахна солмоқда. |
Uzbekistan fully supports all practical initiatives aimed at addressing the Palestinian-Israeli problem through peace and diplomacy. | Ўзбекистон Фаластин – Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. |
In this regard, we believe that today's Summit will demonstrate common political will and unity, develop effective global and regional mechanisms and specific solutions, and swiftly put them in practice. | Бу борада бугунги саммитимизда умумий сиёсий ирода ва бирдамликни намоён этиб, глобал ва минтақа даражасида самарали механизмлар ва аниқ ечимлар ишлаб чиқиб, ҳаётга тезроқ жорий этилишига ишонамиз. |
In first place, here we are referring to the need to drastically increase the role and influence of the United Nations and the Security Council in addressing this long-standing conflict. | Гап, энг аввало, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик Кенгашининг мазкур кўп йиллик низони ҳал этишдаги ўрни ва таъсирини тубдан ошириш ҳақида бормоқда. |
Immediate cessation of military action, provision of safe humanitarian corridors and, most importantly, the initiation of peace negotiations should be at constant focus of this universal international structure. | Ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш ва энг асосийси – тинчлик музокараларини бошлаш масалалари бу универсал халқаро тузилманинг доимий эътибор марказида туриши мақсадга мувофиқдир. |
Second. On November 15, the long suffering Palestinian people will celebrate their National Day - the Declaration of State of Palestine. | Иккинчидан, 15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди. |
I am confident that this nation with an ancient and rich history has every right to establish an independent and free state within the borders of 1967, with East Jerusalem as its capital. | Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир. |
In this regard, we fully support the activities of the Global Alliance for Implementation of the Two-State Solution, organized at the initiative of Saudi Arabia. | Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз. |
Third. In order to prevent an unprecedented humanitarian crisis in Palestine and Lebanon, we need to expand the scope of assistance from our countries and within the framework of leading international organizations. | Учинчидан, Фаластин ва Ливан ҳудудидаги мислсиз гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида давлатларимиз томонидан ҳамда етакчи халқаро ташкилотлар доирасида ёрдам кўламини кенгайтиришимиз лозим. |
In this regard, we express our readiness to provide free medical care to war-affected Palestinian children and women in Uzbekistan's hospitals. | Шу ўринда биз урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёрлигимизни билдирамиз. |
We also intend to discuss the issue of extending practical assistance to the Palestinian people at the forthcoming GCC-Central Asia Summit in Samarkand next year. | Биз Фаластин халқига амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини келгуси йили Самарқандда ўтадиган “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” саммитида ҳам муҳокама қилиш ниятидамиз. |
Fourth. As part of the Organization of Islamic Cooperation, we should attach greater attention to ensuring the sanctity and preservation of the Holy Al-Aqsa Mosque and other unique historical and cultural sites in Jerusalem. | Тўртинчидан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида муқаддас Ал-Ақсо масжиди, Қуддусдаги бошқа ноёб тарихий-маданий ёдгорликларнинг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уларни бешикаст сақлаб қолиш масалаларига катта эътибор қаратишимиз лозим. |
I pray to Allah Almighty to bestow peace and tranquility upon the world and further strengthen the unity of our Ummah. | Аллоҳ таолодан жаҳонда тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик неъматини зиёда этишини ва умматимиз аҳиллигини янада мустаҳкам қилишини сўраб қоламан. |
5. He will admit the believers, male and female, into Gardens beneath which rivers flow, to abide therein forever, and He will remit their sins. That, with God, is a great triumph. | 5Мўминлар ва мўминаларни тагларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга мангу киритиш учун ва уларнинг гуноҳлари ювиш учун. Ва бу Аллоҳнинг ҳузурида катта ютуқдир. |
6. And He will punish the hypocrites, male and female, and the idolaters, male and female, those who harbor evil thoughts about God. They are surrounded by evil; and God is angry with them, and has cursed them, and has prepared for them Hell—a miserable destination. | 6Аллоҳ тўғрисида ёмон гумон қилувчи мунофиқ ва мунофиқалар, мушрик ва мушрикаларни азоблаш учун. Уларни ёмонлик ўраб олсин. Уларга Аллоҳ ғазаб қилди, уларни лаънатлади ва уларга жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Ва нақадар ёмон жой у! |
10. Those who pledge allegiance to you are pledging allegiance to God. The hand of God is over their hands. Whoever breaks his pledge breaks it to his own loss. And whoever fulfills his covenant with God, He will grant him a great reward. | 10Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир. Ким (аҳдни) бузса, ўзига қарши бузади, холос. Ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унга тезда улкан ажр берилур. |
15. Those who lagged behind will say when you depart to collect the gains, “Let us follow you.” They want to change the Word of God. Say, “You will not follow us; God has said so before.” Then they will say, “But you are jealous of us.” In fact, they understand only a little. | 15Ўлжалар томон, уларни олиш учун юрганингизда ортда қолганлар: «Қўйиб беринг, биз ҳам сизга эргашамиз», дерлар. Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўлурлар. Айт: «Ҳечҳеч бизга эргашмассиз, ушбуни Аллоҳ аввал айтган». Улар: «Балки ҳасад қилаётгандирсизлар», дерлар. Йўқ, улар озгина нарсадан бошқа нарсани англамаслар. |
16. Say to the Desert-Arabs who lagged behind, “You will be called against a people of great might; you will fight them, unless they submit. If you obey, God will give you a fine reward. But if you turn away, as you turned away before, He will punish you with a painful punishment.” | 16Ортда қолган аъробийларга: « Катта кучга эга қавмга (қарши) чақирилурсизлар, улар мусулмон бўлгунларича урушурсизлар. Агар итоат қилсангиз, Аллоҳ сизга яхши ажр берур. Ва агар яна аввал қочганингиздек, ортга қочсангиз, аламли азоб ила азоблайдир», деб айт. |