Found al: 11013 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
We advocate for developing an Agreement on cooperation in combating climate change, with concrete measures to achieve common goals and objectives in the area of green development. | “Яшил” тараққиёт соҳасида умумий мақсад ва вазифаларга эришиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланган Иқлим ўзгаришига қарши курашишда ҳамкорлик бўйича битим ишлаб чиқиш тарафдоримиз. |
We are also proposing the establishment of the SCO Center for Innovative Climate Solutions in Tashkent. It will conduct research on environmental sustainability and “green” growth. | Тошкент шаҳрида ШҲТнинг Иқлим муаммолари бўйича инновацион ечимлар марказини ташкил этишни таклиф қиламиз. Марказ экологик барқарорлик, “яшил” ўсиш соҳаларида тадқиқотлар олиб боради. |
Improving livelihoods and social protection should be given a central place on the Organization’s agenda. | Аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари Ташкилот кун тартибида марказий ўринни эгаллаши лозим. |
We intend to hold a Global Conference on Sustainable Social Protection in Samarkand next year, under the auspices of the United Nations, as a contribution to achieving the goals Summit of the Future. | Келгуси йили Самарқанд шаҳрида Келажак саммити мақсадларига эришишга муносиб ҳисса қўшиш учун БМТ шафеълигида барқарор ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича глобал конференция ўтказишни режалаштирганмиз. |
Finally, we need to strengthen and promote together a unique model of inter-civilizational dialogue. | Биз цивилизациялараро мулоқотнинг ноёб моделини илгари суришимиз ва биргаликда мустаҳкамлашимиз зарур. |
The rich cultural, historical and spiritual heritage, traditions, customs and ways of life of our peoples are a powerful and resilient force for building bridges of mutual trust, good-neighborliness and lasting friendship. | Бой маданий-тарихий ва маънавий мерос, анъана, урф-одатлар ва халқларимизнинг турмуш тарзи – бу ўзаро ишонч кўпригини, яхши қўшничилик ва яқин дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қудратли ва ҳаётбахш кучдир. |
This is the message contained in the recent UN General Assembly resolution on the International Day of Dialogue among Civilizations, adopted at our joint initiative. | Айнан ана шу эзгу ғоя яқинда бизнинг умумий ташаббусимиз билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Халқаро цивилизациялар ўртасида мулоқот куни” резолюциясида ўз ифодасини топган. |
In this context, the Samarkand Solidarity Initiative for Common Security and Prosperity, which we have put forward, aimed at overcoming the trust deficit through constructive dialogue and multilateral partnership, is more relevant than ever. | Бу борада биз илгари сурган, конструктив мулоқот ва кўп томонлама шериклик йўли билан ишонч тақчиллигининг олдини олишга қаратилган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик бўйича Самарқанд ташаббуслари ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. |
The practical implementation of this initiative will contribute to strengthening inter-civilizational dialogue to overcome contradictions on the path to sustainable development. | Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши барқарор ривожланиш йўлидаги зиддиятларни енгиб ўтишда цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади. |
I am confident that together we can make the Organization even more creative through the implementation of programs in the area of cultural, educational, youth and tourist exchanges. | Аминманки, биз биргаликда маданият, таълим, ёшлар ва сайёҳлик алмашувлар соҳасидаги дастурларни амалга ошириш орқали Ташкилотимизни янада бунёдкор тузилмага айлантирамиз. |
On behalf of the American people, I send our best wishes to you and the people of Uzbekistan on your Independence Day. |
Қўшма Штатлар халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига мамлакатингиз Мустақиллик куни муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўлламоқдаман. |
Since your nation’s declaration of independence in 1991, Uzbekistan has made remarkable strides in its pursuit of economic development, social progress, and regional stability. |
1991 йилда мамлакатингиз мустақиллиги эълон қилинганидан буён Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш, ижтимоий тараққиёт ва минтақавий барқарорлик йўлида салмоқли ютуқларга эришди. |
And I am proud of the work we have done together to advance our common goals—including strengthening border security, increasing bilateral trade, and working to protect Uzbekistan’s rich cultural heritage. |
Чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш, икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва Ўзбекистоннинг бой маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича иш олиб бориш каби умумий мақсадларимизга эришиш йўлида амалга оширган ишларимиздан фахрланаман. |
Speaking in St Petersburg, President Putin sent a clear warning to the West: don’t allow Ukraine to use your long-range missiles to strike Russian territory. | Санкт-Петербургда гапирар экан, Россия президенти Ғарб томон огоҳлантириш йўллаган. Украинага узоқ масофага учувчи қуролларингиздан фойдаланган ҳолда Россия ҳудудини нишонга олишга йўл берманг, деган у. |
“It would substantially change the very essence, the nature of the conflict,” the Kremlin leader continued. “This will mean that Nato countries, the USA and European states, are fighting with Russia.” | "Бундай ҳолат ихтилоф табиатини буткул ўзгартириб юборади. Бу НАТО давлатлари, АҚШ ва Европа Россия билан уришаётганини англатади", деган президент Путин. |
On 24 February 2022, when he announced the start of his "special military operation" – the full-scale invasion of Ukraine – President Putin issued a warning to “those who may be tempted to interfere from the outside”. | Икки ярим йил аввал Украинага бостириб кирганда ҳам Путин жараёнга "ташқаридан аралашишга қизиқиш билдириши мумкин бўлганлар"га огоҳлантириш берган эди. |
This year Russia has already accused Ukraine of using American long-range ATACMS missiles to target Crimea, the Ukrainian peninsula annexed by Russia. | Бу йили эса Россия Украинани Американинг ATACMS ракеталари билан Қримдаги объектларни нишонга олишда айблаб чиқди. |
What’s more, over the last two years, Russian officials and the state media here have on many occasions accused the West of “fighting Russia” or launching “a war” on Russia. Even though it was Russia that invaded Ukraine. | Ўтган икки йил давомида аслида ўзи Украинага бостириб кирган бўлсада, Кремль Ғарбни кўплаб бор "Россия билан уришаётганлик"да айблади. |
But from the tone of President Putin’s latest remarks, it’s clear he considers that the targeting of internationally recognised Russian territory with Western missile systems would take the conflict to a new level. | Аммо Путининг сўнгги огоҳлантиришига диққат билан қулоқ солинса, у Ғарб ракеталари билан Россиянинг халқаро тан олинган ҳудудини ўққа тутиш ихтилофни янги даражага олиб чиқишига ишонишини тушуниш мумкин. |
But Putin’s potential response is much broader. He offered some clues back in June. | Аммо Путиннинг Ғарбга жавоби кўлами янада каттароқ бўлиши мумкин - у июнь ойидаёқ баъзи тафсилотларга ишора қилган эди. |