Found act: 1660 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
If the Security Council deems that the continuance of the dispute is in fact likely to endanger the maintenance of international peace and security, it shall decide whether to take action under Article 36 or to recommend such terms of settlement as it may consider appropriate.
|
2. Агар Хавфсизлик Кенгаши шу низонинг давом этиши халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг сақланишига ҳақиқатан таҳдид қилиши мумкин, деб ҳисобласа, у 36-модда асосида иш кўрош керакми ёки низони бартараф қилишнинг ўзи маъқул топган шартларни тавсия этиш кераклигини ҳал қилади. |
Chapter VII: Action with Respect to Threats to the Peace, Breaches of the Peace, and Acts of Aggression
|
7 БОБ. ТИНЧЛИККА ТАҲДИД ҚИЛИШ, ТИНЧЛИКНИ БУЗИШ ВА БОСҚИНЧИЛИК ҲАРАКАТЛАРИГА НИСБАТАН КЎРИЛАДИГАН ЧОРАЛАР 39-модда |
The Security Council shall determine the existence of any threat to the peace, breach of the peace, or act of aggression and shall make recommendations, or decide what measures shall be taken in accordance with Articles 41 and 42, to maintain or restore international peace and security.
|
Хавфсизлик Кенгаши тинчликка ҳар қандай таҳдид қилиш, тинчликни ҳар қандай тарзда бузиш ёки босқинчилик ҳаракати мавжудлигини аниқлайди ва тавсиялар беради ёки халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ёхуд тиклаш учун 41- ва 42-моддаларга мувофиқ қандай чоралар кўриш кераклигини ҳал қилади. |
Should the Security Council consider that measures provided for in Article 41 would be inadequate or have proved to be inadequate, it may take such action by air, sea, or land forces as may be necessary to maintain or restore international peace and security. Such action may include demonstrations, blockade, and other operations by air, sea, or land forces of Members of the United Nations.
|
Агар Хавфсизлик Кенгаши 41-моддада кўзда тутилган чораларнинг этарли бўлмаслиги мумкин ёки этарли эмас, деб топса, у ҳаво, денгиз ёки қуруқликдаги кучлар ёрдамида халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ёки тиклаш учунзарур чоралар кўришга вакил қилинади. Бу чораларга Ташкилот Аъзоларининг ҳаво, денгиз ёки қуруқликдаги кучларининг намойиши, қамал қилиши ва бошқа амалиётлари кириши мумкин. |
In order to enable the United Nations to take urgent military measures, Members shall hold immediately available national air-force contingents for combined international enforcement action. The strength and degree of readiness of these contingents and plans for their combined action shall be determined within the limits laid down in the special agreement or agreements referred to in Article 43, by the Security Council with the assistance of the Military Staff Committee.
|
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шошилинч ҳарбий чоралар кўришига имконият туғдириш мақсадида, Ташкилот аъзолари ўз миллий ҳарбий ҳаво кучлари қисмларини биргаликда халқаро мажбурий чоралар кўриш учун таёр ҳолатда ушлашлари лозим. Бу қисмларнинг сони ва таёргарлик даражасини ҳамда уларнинг биргаликда ҳаракат қилиш режаларини Хавфсизлик Кенгаши Ҳарбий-Штаб қўмитаси ёрдами билан махсус битимда ёки 43-моддада эслатилган битимларда кўрсатилган меъёрда белгилайди. |
The action required to carry out the decisions of the Security Council for the maintenance of international peace and security shall be taken by all the Members of the United Nations or by some of them, as the Security Council may determine.
|
Халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш мақсадида Хавфсизлик Кенгаши қарорларини бажариш учун талаб қилинадиган ҳаракатлар Хавфсизлик Кенгаши қандай белгилаганига қараб, Ташкилотнинг барча Аъзолари ёки уларнинг баъзилари томонидан амалга оширилади. |
Nothing in the present Charter shall impair the inherent right of individual or collective self-defence if an armed attack occurs against a Member of the United Nations, until the Security Council has taken measures necessary to maintain international peace and security. Measures taken by Members in the exercise of this right of self-defence shall be immediately reported to the Security Council and shall not in any way affect the authority and responsibility of the Security Council under the present Charter to take at any time such action as it deems necessary in order to maintain or restore international peace and security.
|
Ушбу Низом Ташкилот Аъзосига қуролли ҳужум қилинган тақдирда, Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун зарур чоралар кўрмагунча, унинг алоҳида ёки биргаликда ўз-ўзини мудофаа қилишдан иборат ажралмас ҳуқуқига алсо монелик қилмайди. Ташкилот Аъзоларининг ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини амалга оширишда кўрган чоралари Хавфсизлик Кенгашига дарҳол маълум қилиниши ва унинг мазкур Низомга мувофиқ ҳамма вақт халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ёки тиклаш учун қандай чорани зарур топса, уни амалга оширишда Хавфсизлик Кенгашига берилган ваколатларга ва унинг масъулиятига ҳеч бир дахл қилмаслиги керак. |
Nothing in the present Charter precludes the existence of regional arrangements or agencies for dealing with such matters relating to the maintenance of international peace and security as are appropriate for regional action provided that such arrangements or agencies and their activities are consistent with the Purposes and Principles of the United Nations.
|
1. Ушбу Низом халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга тааллуқли бўлган ва минтақавий характерларга тўғри келадиган масалаларни ҳал этиш учун минтақавий битимлар ёки органларнинг мавжуд бўлишига ҳеч бир тўсқинлик қилмайди, лекин бундай битим ёки органлар ва уларнинг фаолияти Ташкилотнинг Мақсад ва Принциплари билан ҳамоҳанг бўлиши шарт. |
The Security Council shall, where appropriate, utilize such regional arrangements or agencies for enforcement action under its authority. But no enforcement action shall be taken under regional arrangements or by regional agencies without the authorization of the Security Council, with the exception of measures against any enemy state, as defined in paragraph 2 of this Article, provided for pursuant to Article 107 or in regional arrangements directed against renewal of aggressive policy on the part of any such state, until such time as the Organization may, on request of the Governments concerned, be charged with the responsibility for preventing further aggression by such a state.
|
1. Хавфсизлик Кенгаши ўз раҳбарлигида мажбурий чоралар кўриш учун қаерда ўринли бўлса, ўша эрда шундай минтақавий битимлар ёки органлардан фойдаланади. Аммо Хавфсизлик Кенгашидан ваколат олмай туриб, мазкур минтақавий битимлар асосида ёки минтақавий органлар томонидан ҳеч қандай мажбурий чоралар кўрилмайди, бундан 107-моддада кўзда тутилган, ушбу модданинг 2-бандида таърифланган ҳар қандай душман давлатга қарши чоралар ёки ҳар қандай шундай давлат томонидан тажовузкорона сиёсат юргизилишига қарши минтақавий битимларда назарда тутилган чоралар, яъни шундай давлатнинг яна тажовуз қилишига йўл қўйилмаслиги учун жавобгарлик манфаатдор ҳукуматлар илтимослари билан Ташкилотга юкланадиган вақтигача кўриладиган чоралар мустаснодир. |
The Security Council shall at all times be kept fully informed of activities undertaken or in contemplation under regional arrangements or by regional agencies for the maintenance of international peace and security.
|
Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун минтақавий битимлар асосида ёки минтақавий органлар томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган ҳаракатлар ҳақида ҳамиша тўлиқ хабардор қилиниб туриши лозим. |
All Members pledge themselves to take joint and separate action in co-operation with the Organization for the achievement of the purposes set forth in Article 55.
|
Ташкилотнинг барча Аъзолари 55-моддада кўрсатилган мақсадларга эришиш учун Ташкилот билан ҳамкорликда ва мустақил иш кўриш мажбуриятини оладилар. |
The Organization shall make recommendations for the co-ordination of the policies and activities of the specialized agencies.
|
Ташкилот ихтисослаштирилган муассасаларнинг сиёсатини ва фаолиятини уйғунлаштиришга тааллуқли тавсиялар беради. |
It may co-ordinate the activities of the specialized agencies through consultation with and recommendations to such agencies and through recommendations to the General Assembly and to the Members of the United Nations.
|
2. Кенгаш ихтисослаштирилган муассасаларнинг фаолиятини уларга маслаҳат ва тавсиялар бериш ҳамда Бош Ассамблея ва Ташкилот Аъзоларига тавсиялар бериш йўли билан уйғунлаштиришга вакил қилинади. |
to promote constructive measures of development, to encourage research, and to co-operate with one another and, when and where appropriate, with specialized international bodies with a view to the practical achievement of the social, economic, and scientific purposes set forth in this Article; and
|
д) Бунёдкорлик тадбирларини авж олдиришга кўмаклашадилар, тадқиқотларни рағбатлантирадилар ва бир-бири билан ҳамда маъқул топилган жойида ва вақтида ушбу моддада баён қилинган ижтимоий, иқтисодий ва илмий мақсадларга эришиш учун ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қиладилар; ва |
take these and other actions in conformity with the terms of the trusteeship agreements.
|
д) Васийлик ҳақидаги битимларнинг шартларига кўра, юқорида эслатилган ва яна бошқа ишларни бажариш. |
All Members of the United Nations are ipso facto parties to the Statute of the International Court of Justice.
|
1. Ташкилотнинг барча Аъзолари Халқаро Суд Статутининг ИПСО фаcто қатнашчилари ҳисобланади. |
Other organs of the United Nations and specialized agencies, which may at any time be so authorized by the General Assembly, may also request advisory opinions of the Court on legal questions arising within the scope of their activities.
|
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бошқа органлари ва Бош Ассамблея бунга истаган вақтда рухсат бериши мумкин бўлган ихтисослашган муассасалар ҳам ўзларининг фаолият доираси чегарасида келиб чиқадиган юридик масалалар бўйича Суднинг консультатив хулосаларини талаб қилиши мумкин. |
The Secretary-General shall act in that capacity in all meetings of the General Assembly, of the Security Council, of the Economic and Social Council, and of the Trusteeship Council, and shall perform such other functions as are entrusted to him by these organs. The Secretary-General shall make an annual report to the General Assembly on the work of the Organization.
|
Бош Котиб шундай лавозимда Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш ва Васийлик Кенгашининг мажлисларида қатнашади ва ўзига мазкур органлар томонидан юклатиладиган бошқа вазифаларни бажаради. Бош Котиб Ташкилотнинг иши ҳақидаги йиллик ҳисоботни Бош Ассамблеяга тақдим этади. |
In the performance of their duties the Secretary-General and the staff shall not seek or receive instructions from any government or from any other authority external to the Organization. They shall refrain from any action which might reflect on their position as international officials responsible only to the Organization.
|
1. Бош Котиб ва Котибият ходимлари ўз вазифаларини ижро этаётганда Ташкилот учун бегона бирорта ҳам ҳукумат ёки ҳокимиятдан кўрсатмалар талаб қилмасликлари ёки олмасликлари лозим. Улар ўзларининг фақат Ташкилот олдида жавобгар бўлган халқаро мансабдор сифатидаги обрўларига путур етказадиган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлардан сақланишлари лозим. |
Each Member of the United Nations undertakes to respect the exclusively international character of the responsibilities of the Secretary-General and the staff and not to seek to influence them in the discharge of their responsibilities.
|
2. Ташкилотнинг ҳар бир Аъзоси Бош Котиб ва котибият ходимлари вазифаларининг халқаро аҳамиятга эга эканини қатъий ҳурмат қилиш ва уларга ўз вазифаларини ижро этаётганда таъсир ўтказмаслик мажбуриятини олади. |