USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек

1. In the Name of Allah, the Most Beneficent, the Most Merciful.

1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.

3. The Most Beneficent, the Most Merciful. 3. У Роҳман ва Раҳийм...
25. And give good news to those who believe and do righteous deeds; that they will have gardens beneath which rivers flow. Whenever they are provided with fruit therefrom as sustenance, they will say, “This is what we were provided with before,” and they will be given the like of it. And they will have pure spouses therein, and they will abide therein forever. 25Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга, улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини бер. Қачонки уларнинг мевасидан баҳраманд бўлсалар, бундан аввал ҳам ризқланган эдик, дейишади. Уларга ўхшаш нарсалар берилгандир. Уларга бу ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар.
27. Those who violate Allah’s covenant after its confirmation, and sever what Allah has commanded to be joined, and commit evil on earth. These are the losers. 27Улар Аллоҳнинг аҳдини боғлангандан сўнг бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни кесадиган, ер юзида фасод қиладиган зотлардир. Ана ўшалар ютқазувчилардир.
37. Then Adam received words from his Lord, so He relented towards him. He is the Relenting, the Merciful. 37Бас, Одам ўз Роббисидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин У зот унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани қабул қилувчи ва раҳмли зотдир.
40. O Children of Israel! Remember My blessings which I bestowed upon you, and fulfill your pledge to Me, and I will fulfill My pledge to you, and fear Me. 40Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Мен ҳам сизга берган аҳдимга вафо қиламан. Ва Мендангина қўрқинг.
41. And believe in what I revealed, confirming what is with you; and do not be the first to deny it; and do not exchange My revelations for a small price; and be conscious of Me. 41Ва сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб туширган нарсамга иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг. Менинг оятларимни оз баҳога сотманг ва Менгагина тақво қилинг.
49. And recall that We delivered you from the people of Pharaoh. They inflicted on you terrible persecution, killing your sons and sparing your women. Therein was a tremendous trial from your Lord. 49Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг. Ана ўшанда Роббингиздан улуғ синов бордир.
50. And recall that We parted the sea for you, so We saved you, and We drowned the people of Pharaoh as you looked on. 50Ва денгизни ёриб, сизни қутқариб,сизнинг кўз олдингизда Фиръавн аҳлини ғарқ қилганимизни эсланг.
54. And recall that Moses said to his people, “O my people, you have done wrong to yourselves by worshiping the calf. So repent to your Maker, and kill your egos. That would be better for you with your Maker.” So He turned to you in repentance. He is the Accepter of Repentance, the Merciful. 54Мусонинг ўз қавмига: «Эй қавмим, албатта, сиз бузоқни (худо) тутишингиз ила ўзингизга ўзингиз зулм қилдингиз. Энди сизни йўқдан бор қилувчи зотга тавба қилинг, ўзингизни ўзингиз ўлдиринг, шундоқ қилмоғингиз йўқдан бор қилувчи зот ҳузурида сиз учун яхшидир. Бас, тавбангизни қабул қилди. Чунки У тавбани кўплаб қабул қилувчи ва раҳмли зотдир», деганини эсланг. 

61. And recall when you said, “O Moses, we cannot endure one kind of food, so call to your Lord to produce for us of what the earth grows: of its herbs, and its cucumbers, and its garlic, and its lentils, and its onions.” He said, “Would you substitute worse for better? Go down to Egypt, where you will have what you asked for.” They were struck with humiliation and poverty, and incurred wrath from Allah. That was because they rejected Allah’s revelations and wrongfully killed the prophets. That was because they disobeyed and transgressed.

61«Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч чидай олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ерда ўсадиган нарсалардан–сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин», деганингизни эсланг. У: «Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни сўрайсизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганингизни албатта, топасиз», деди. Уларга хорлик ва мискинлик ёзилди ва Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу исёнга кетганлари ва ҳаддан ошганлари учундир.

63. And recall when We received a pledge from you, and raised the Mount above you: “Take what We have given you earnestly, and remember what is in it, that you may attain righteousness.” 63Аҳду паймонларингизни олганимизни ва устингизга Турни кўтарганимизни, «Биз сизга берган нарсани қувват билан олинг ва ундаги нарсани эсланг, шоядки тақводор бўлсангиз», деганимизни эсланг.
65. And you surely knew those of you who violated the Sabbath. We said to them, “Be despicable apes!” 65Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга: «Қувилган, хор­зор маймунга айланинг», дедик.
79. So woe to those who write the Scripture with their own hands, and then say, “This is from Allah,” that they may exchange it for a little price. Woe to them for what their hands have written, and woe to them for what they earn. 79Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин!Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин!Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!
80. And they say, “The Fire will not touch us except for a number of days.” Say, “Have you received a promise from Allah—Allah never breaks His promise—or are you saying about Allah what you do not know?” 80Ва улар: «Бизга (дўзах) ўти ҳеч тегмайди, тегса ҳам саноқли кунларгина тегади», дедилар. Сен: «Аллоҳдан аҳд олдингизми? Зотан, Аллоҳ аҳдига ҳеч хилоф қилмайди. Ёки Аллоҳнинг номидан билмаган нарсангизни гапиряпсизми?» деб айт.
83. We made a covenant with the Children of Israel: “Worship none but Allah; and be good to parents, and relatives, and orphans, and the needy; and speak nicely to people; and pray regularly, and give alms.” Then you turned away, except for a few of you, recanting. 83Бани Исорилдан Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота­онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз, одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоимқилинг, закот беринг, деб аҳду паймон олганимизни эсланг. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз.
84. And We made a covenant with you: “You shall not shed the blood of your own, nor shall you evict your own from your homes.” You agreed, and were all witnesses. 84Сизлардан бир­бирингизнинг қонларингизни тўкмайсиз ва диёрингиздан чиқармайсиз, деб аҳду паймонингизни олганимизни эсланг. Сўнгра гувоҳлик бериб туриб иқрор бўлдингиз.
87. We gave Moses the Scripture, and sent a succession of messengers after him. And We gave Jesus son of Mary the clear proofs, and We supported him with the Holy Spirit. Is it that whenever a messenger comes to you with anything your souls do not desire, you grew arrogant, calling some impostors, and killing others? 87Ва батаҳқиқ, Мусога китобни бердик ва унинг ортидан Пайғамбарларни кетма­ кет юбордик. Ва Ийсо ибн Марямга равшан (мўъжизалар)ни бердик ва уни руҳул қудс билан қўлладик. Ҳар қачон Пайғамбар сизнинг ҳавою нафсингизга ёқмайдиган нарса келтирса, мутакаббирлик қилиб, баъзиларини ёлғончига чиқариб, баъзиларини ўлдираверасизми?!
92. Moses came to you with clear proofs, yet you adopted the calf in his absence, and you were in the wrong. 92Ва батаҳқиқ, Мусо сизларга равшан (мўъжиза)лар ила келди. Сўнгра сиз ундан кейин золим бўлган ҳолингизда бузоқни (худо) тутдингиз.
93. And We made a covenant with you, and raised the Mount above you: “Take what We have given you firmly, and listen.” They said, “We hear and disobey.” And their hearts became filled with the love of the calf because of their disbelief. Say, “Wretched is what your faith commands you to do, if you are believers.” 93Сиздан аҳду паймонингизни олиб, устингизга Турни кўтариб: «Сизга Биз берган нарсани қувват билан тутинг ва тингланг», деганимизни эсланг. Улар: «Тингладик ва исён қилдик», дедилар. Куфрлари сабабли қалбларига бузоқ ўрнаштирилди. Айт: «Агар мўмин бўлсангиз сизнинг иймонингиз қандай ҳам ёмон нарсага буюради!»