USA English ‹ › UZ Uzbek

Found арг: 2495 words & 2 translates

English Ўзбек
The provisions of this article shall also apply to victims insofar as they are witnesses. 4. Мазкур модданинг ҳолатлари жабрланувчиларга нисбатан ҳам, уларнинг гувоҳ деб саналувчи даражасида қўлланилади.
Each State Party shall, subject to its domestic law, enable the views and concerns of victims to be presented and considered at appropriate stages of criminal proceedings against offenders in a manner not prejudicial to the rights of the defence. 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига риоя қилиш шартида, жиноий иш кўриб чиқилишининг тегишли босқичларида жабрланувчиларнинг жиноят содир этган шахсларга нисбатан фикрлари ва хавфсирашларининг баён этилиши учун ҳимоя ҳуқуқларига зарар етказмайдиган тарзда имконият яратади.
Each State Party shall consider incorporating into its domestic legal system appropriate measures to provide protection against any unjustified treatment for any person who reports in good faith and on reasonable grounds to the competent authorities any facts concerning offences established in accordance with this Convention. Ҳар бир иштирокчи Давлат ваколатли органларга мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатлар хусусида исталган далиллар тўғрисида ҳалол ва оқилона асосларга таянган ҳолда хабар бераётган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган тегишли чораларни ўзининг ички ҳуқуқий тизимига киритиш имкониятларини кўриб чиқади.
Each State Party shall take such measures as may be necessary, in accordance with principles of its domestic law, to ensure that entities or persons who have suffered damage as a result of an act of corruption have the right to initiate legal proceedings against those responsible for that damage in order to obtain compensation. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигининг принципларига мувофиқ тарзда бирон коррупцион ҳаракат оқибатида зарар кўрган юридик ёки жисмоний шахслар кўрилган зарарни қоплаш (компенсация олиш) мақсадида ушбу зарар учун жавобгар бўлган шахсларга нисбатан иш қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлишлари учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, ensure the existence of a body or bodies or persons specialized in combating corruption through law enforcement. Such body or bodies or persons shall be granted the necessary independence, in accordance with the fundamental principles of the legal system of the State Party, to be able to carry out their functions effectively and without any undue influence. Such persons or staff of such body or bodies should have the appropriate training and resources to carry out their tasks. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ тарзда коррупция билан ҳуқуқбузарликларга қарши чора-тадбирлар ёрдамида курашишга ихтисослашган орган ёки органлар ёхуд шахслар бўлишини таъминлайди. Бундай орган ёки органлар ёхуд шахслар, иштирокчи Давлатнинг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ, ўз вазифаларини самарали ва бирон-бир ёки тегишли бўлмаган таъсирсиз бажаришлари учун зарур бўлган мустақиллик билан таъминланадилар. Бундай шахслар ёки бу каби органнинг ходимлари ўз вазифаларини бажаришлари учун тегишли малака ва ресурсларга эга бўлишлари лозим.
Informing the latter authorities, on their own initiative, where there are reasonable grounds to believe that any of the offences established in accordance with articles 15, 21 and 23 of this Convention has been committed; or а) агар мазкур Конвенциянинг 15-, 21- ва 23-моддаларига мувофиқ жиноят деб тан олинган исталган хатти-ҳаракатлар содир этилганини эътироф этиш учун оқилона асослар мавжуд бўлса, бундай масъул органларга ўзининг шахсий ташаббуси билан маълумотлар тақдим этилиши; ёки
Providing, upon request, to the latter authorities all necessary information. b) тегишли илтимосга кўра, бундай органларга барча зарур маълумотларнинг тақдим этилиши.
Each State Party shall adopt such measures as may be necessary to establish its jurisdiction over the offences established in accordance with this Convention when: 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради, қачонки:
For the purposes of article 44 of this Convention, each State Party shall take such measures as may be necessary to establish its jurisdiction over the offences established in accordance with this Convention when the alleged offender is present in its territory and it does not extradite such person solely on the ground that he or she is one of its nationals. 3. Мазкур Конвенциянинг 44-моддасининг мақсадлари учун ҳар бир иштирокчи Давлат жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс унинг ҳудуди чегараларида бўлсада, лекин фақатгина ўзининг фуқароларидан бири бўлганлиги сабабли ушбу шахсни ушлаб бермаётган бўлса, у ҳолда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
Each State Party may also take such measures as may be necessary to establish its jurisdiction over the offences established in accordance with this Convention when the alleged offender is present in its territory and it does not extradite him or her. 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, шунингдек, жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс унинг ҳудуди чегараларида бўлиб, у ушбу шахсни ушлаб бермаса, мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни ҳам кўриши мумкин.
This article shall apply to the offences established in accordance with this Convention where the person who is the subject of the request for extradition is present in the territory of the requested State Party, provided that the offence for which extradition is sought is punishable under the domestic law of both the requesting State Party and the requested State Party. 1. Ушбу модда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан, агар ушлаб берилиши лозим бўлган шахс сўров берилган иштирокчи Давлат ҳудудида бўлса ва содир этилган хатти-ҳаракат сўров берилган иштирокчи Давлатда ҳам, сўров бераётган иштирокчи Давлатда ҳам жиноий жазога лойиқ деб топилиши шартида қўлланилади
If the request for extradition includes several separate offences, at least one of which is extraditable under this article and some of which are not extraditable by reason of their period of imprisonment but are related to offences established in accordance with this Convention, the requested State Party may apply this article also in respect of those offences. 3. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бир нечта алоҳида жиноятлар хусусида бўлса ва уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур моддага кўра ушлаб берилишга олиб келса, бошқалари эса жазо берилиши муддатлари бўйича ушлаб беришни истисно қилсаю, лекин мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар сирасига кирса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат ушбу жиноятларга нисбатан ҳам мазкур моддани қўллаши мумкин.
Each of the offences to which this article applies shall be deemed to be included as an extraditable offence in any extradition treaty existing between States Parties. States Parties undertake to include such offences as extraditable offences in every extradition treaty to be concluded between them. A State Party whose law so permits, in case it uses this Convention as the basis for extradition, shall not consider any of the offences established in accordance with this Convention to be a political offence. 4. Мазкур модда қўлланиладиган ва ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятларнинг ҳар бири ушлаб бериш тўғрисида иштирокчи Давлатлар ўртасида тузилган исталган шартномага жиноят сифатида киритилган деб ҳисобланади. Иштирокчи Давлатлар, бу каби жиноятларни, ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятлар сифатида ушлаб бериш тўғрисидаги ўзаро тузиладиган шартномаларга киритиш мажбуриятини оладилар. Иштирокчи Давлат, агар ушлаб бериш учун асос сифатида мазкур Конвенциядан фойдаланса, мазкур Ковенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий хатти-ҳаракатларни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, сиёсий жиноят деб тан олмайди.
Extradition shall be subject to the conditions provided for by the domestic law of the requested State Party or by applicable extradition treaties, including, inter alia, conditions in relation to the minimum penalty requirement for extradition and the grounds upon which the requested State Party may refuse extradition. 8. Ушлаб бериш сўралаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган шартларга, шу жумладан, бошқа ҳолатлар билан бир қаторда, ушлаб беришга нисбатан минимал жазо белгиланиши талаблари билан боғлиқ шартларга ва сўралаётган иштирокчи Давлат ушлаб беришни рад этиши мумкин бўлган асосларга мувофиқ амалга оширилади.
Subject to the provisions of its domestic law and its extradition treaties, the requested State Party may, upon being satisfied that the circumstances so warrant and are urgent and at the request of the requesting State Party, take a person whose extradition is sought and who is present in its territory into custody or take other appropriate measures to ensure his or her presence at extradition proceedings. 10. Иштирокчи Давлат юзага келган вазият шуни талаб қилишини ва кечиктириб бўлмайдиган эканлигига амин бўлиб ҳамда сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, ўзининг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва ушлаб бериш тўғрисидаги ўзи имзолаган шартномаларга риоя қилган ҳолда, ўзининг ҳудудида бўлган ва ушлаб берилиши сўралаётган шахсни ҳибсга олиши ёки ушлаб бериш тартиботи жараёнида унинг бўлиши учун бошқа тегишли чоралар кўриши мумкин.
A State Party in whose territory an alleged offender is found, if it does not extradite such person in respect of an offence to which this article applies solely on the ground that he or she is one of its nationals, shall, at the request of the State Party seeking extradition, be obliged to submit the case without undue delay to its competent authorities for the purpose of prosecution. Those authorities shall take their decision and conduct their proceedings in the same manner as in the case of any other offence of a grave nature under the domestic law of that State Party. The States Parties concerned shall cooperate with each other, in particular on procedural and evidentiary aspects, to ensure the efficiency of such prosecution. 11. Иштирокчи Давлат, ўзининг ҳудудида бўлган ва мазкур модда қўлланилаётган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни фақатгина ушбу шахс ўзининг фуқароси бўлгани сабабли ушлаб бермаётган бўлса, ушлаб беришни сўраётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, тергов олиб бориш мақсадида, асосланмаган кечиктиришларсиз ишни ўзининг ваколатли органларига топшириши керак. Ушбу органлар ўз қарорларини қабул қиладилар ва мазкур иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига асосланган ҳолда хавфли тавсифга эга исталган бошқа жиноятларга нисбатан бўлгани каби тергов ишларини амалга оширадилар. Манфаатдор иштирокчи Давлатлар бу каби жиноий ишлар юзасидан олиб бориладиган тергов ишлари самарали кечишини таъминлаш мақсадида бир-бирлари билан, хусусан, процессуал масалалар ва исбот қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар.
Whenever a State Party is permitted under its domestic law to extradite or otherwise surrender one of its nationals only upon the condition that the person will be returned to that State Party to serve the sentence imposed as a result of the trial or proceedings for which the extradition or surrender of the person was sought and that State Party and the State Party seeking the extradition of the person agree with this option and other terms that they may deem appropriate, such conditional extradition or surrender shall be sufficient to discharge the obligation set forth in paragraph 11 of this article. 12. Иштирокчи Давлатга, унинг ички қонунчилигига кўра, ўз фуқароларининг бирини ушлаб беришга ёки бошқа йўл билан топширишга фақатгина, ушбу шахснинг ушлаб берилишини ёки топширилишини сўраш билан боғлиқ бўлган суд муҳокамаси ёки тергов ишлари натижасида чиқарилган жазони ўташ учун мазкур иштирокчи Давлатга қайтариб берилиши шартида рухсат берилган ва бу иштирокчи Давлат ҳамда ушбу шахсни ушлаб берилишини сўраётган иштирокчи Давлат бу каби тартибга ва улар мақбул деб ҳисоблаган бошқа шартларга рози бўлган барча ҳолатларда, ушбу шахснинг бундай шартли равишда ушлаб берилиши ёки топширилиши мазкур модданинг 11-бандида белгиланган мажбурият бажарилиши учун етарли ҳисобланади.
Mutual legal assistance shall be afforded to the fullest extent possible under relevant laws, treaties, agreements and arrangements of the requested State Party with respect to investigations, prosecutions and judicial proceedings in relation to the offences for which a legal person may be held liable in accordance with article 26 of this Convention in the requesting State Party. 2. Сўров бераётган иштирокчи Давлатда, мазкур Конвенциянинг 26-моддасига кўра, юридик шахс жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган жиноят билан боғлиқ тергов ишлари, жиноий қидирув ишлари ва суд муҳокамаси учун зарур бўлган ва тегишли қонунларга, халқаро шартномаларга ҳамда сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг келишув ва битимларига мувофиқ кўрсатилаётган ўзаро ҳуқуқий ёрдам имкон қадар максимал ҳажмда тақдим этилади.
Providing information, evidentiary items and expert evaluations; е) маълумотларни, ашёвий далиллар ва экспертларнинг чиқарган хулосаларини тақдим этиш;
Identifying, freezing and tracing proceeds of crime in accordance with the provisions of chapter V of this Convention; j) мазкур Конвенциянинг V бобида келтирилган ҳолатларга мувофиқ жиноий даромадларни аниқлаш, ишга солмай туриш ва кузатиш;