Found act: 1660 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Each State Party shall adopt such legislative and other measures, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, as may be necessary to enable its competent authorities to return confiscated property, when acting on the request made by another State Party, in accordance with this Convention, taking into account the rights of bona fide third parties. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ, ўзининг ваколатли органларига, улар бошқа иштирокчи Давлат томонидан юборилган илтимоснома бўйича иш тутаётганларида, мусодара қилинган мол-мулкни, ҳалол учинчи томонларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Конвенцияга мувофиқ қайтариб беришларига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўради. |
States Parties shall cooperate with one another for the purpose of preventing and combating the transfer of proceeds of offences established in accordance with this Convention and of promoting ways and means of recovering such proceeds and, to that end, shall consider establishing a financial intelligence unit to be responsible for receiving, analysing and disseminating to the competent authorities reports of suspicious financial transactions. | Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларнинг жойдан жойга кўчирилишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш мақсадларида бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар ва шу мақсадларда шубҳали молиявий операциялар тўғрисида маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш ва ваколатли органларга жўнатиш учун масъул бўлган тезкор молиявий маълумот йиғиш бўйича бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар. |
States Parties shall strengthen, to the extent necessary, efforts to maximize operational and training activities in international and regional organizations and in the framework of relevant bilateral and multilateral agreements or arrangements. | 3. Иштирокчи Давлатлар, қанчалик лозим бўлса, халқаро ва минтақавий ташкилотлардаги ҳамда тегишли икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар ва битимлар доирасидаги амалий ва ўқув тадбирлар самарадорлигини максимал оширишга қаратилган ҳаракатларини фаоллаштирадилар. |
States Parties shall consider assisting one another, upon request, in conducting evaluations, studies and research relating to the types, causes, effects and costs of corruption in their respective countries, with a view to developing, with the participation of competent authorities and society, strategies and action plans to combat corruption. | 4. Иштирокчи давлатлар ваколатли органлар ва жамият иштирокида коррупцияга қарши кураш бўйича стратегиялар ва режалар ишлаб чиқиш мақсадида ўз мамлакатларидаги коррупциянинг турлари, сабаблари, оқибатлари ва зарарлари билан боғлиқ бўлган баҳолашлар, тадқиқотлар ва ишланмаларни ўтказиш учун, ўзаро илтимосномаларга асосан, бир-бирларига ёрдам бериш имкониятларини кўриб чиқадилар. |
States Parties shall consider developing and sharing with each other and through international and regional organizations statistics, analytical expertise concerning corruption and information with a view to developing, insofar as possible, common definitions, standards and methodologies, as well as information on best practices to prevent and combat corruption. | 2. Иштирокчи Давлатлар, мумкин бўлган қадар, умумий таърифланишлар, стандартлар ва методологияларни ишлаб чиқиш мақсадида коррупцияга оид статистик маълумотларни, таҳлилий билимларни ва шу жумладан, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш ишида амалиётнинг оптимал турлари ҳақидаги маълумотларни кенгайтириш ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар воситасида ушбу маълумотларни алмашиш имкониятини кўриб чиқадилар. |
Each State Party shall consider monitoring its policies and actual measures to combat corruption and making assessments of their effectiveness and efficiency. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг коррупцияга қарши сиёсати ва кураши бўйича профилактик чора-тадбирлари устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек уларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини баҳолаш имкониятларини кўриб чиқади. |
The Conference of the States Parties shall adopt rules of procedure and rules governing the functioning of the activities set forth in this article, including rules concerning the admission and participation of observers, and the payment of expenses incurred in carrying out those activities. | 3. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур моддада кўрсатилган фаолият турлари амалга оширилишини тартибга солувчи тартибот ва қоидаларни, жумладан кузатувчиларга рухсат берилиши ва уларнинг иштироки ҳамда ушбу фаолият турларини амалга оширишда сарфланган харажатларни тўлаш билан боғлиқ қоидаларни қабул қилади. |
The Conference of the States Parties shall agree upon activities, procedures and methods of work to achieve the objectives set forth in paragraph 1 of this article, including: | 4. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур модданинг 1-бандида баён этилган мақсадларга эришиш учун фаолият турлари, тартиботлар ва ишлаш методларини келиштиради, шу жумладан: |
Facilitating activities by States Parties under articles 60 and 62 and chapters II to V of this Convention, including by encouraging the mobilization of voluntary contributions; | а) иштирокчи Давлатлар фаолиятига мазкур Конвенциянинг 60- ва 62-моддалари ва II — V бобларига асосан кўмаклашиш, шу жумладан ихтиёрий бадаллар сафарбарлигини рағбатлантириш йўли билан ҳам; |
Facilitating the exchange of information among States Parties on patterns and trends in corruption and on successful practices for preventing and combating it and for the return of proceeds of crime, through, inter alia, the publication of relevant information as mentioned in this article; | b) иштирокчи Давлатлар ўртасида коррупциянинг шакллари ва бу соҳадаги тенденциялар тўғрисидаги, шунингдек коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш жиноий даромадларни қайтариш тўғрисидаги маълумотлар алмашинувига кўмаклашиш, бошқалари билан бир қаторда мазкур моддада қайд этилган маълумотларни чоп этиш; |
Taking note of the technical assistance requirements of States Parties with regard to the implementation of this Convention and recommending any action it may deem necessary in that respect. | g) мазкур Конвенциянинг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган техник ёрдамга эҳтиёжларни ҳисобга олиш ва шу муносабат билан мазкур Конвенция зарур деб топган исталган ҳаракатларга нисбатан тавсияларни бериш; |
Each State Party shall provide the Conference of the States Parties with information on its programmes, plans and practices, as well as on legislative and administrative measures to implement this Convention, as required by the Conference of the States Parties. The Conference of the States Parties shall examine the most effective way of receiving and acting upon information, including, inter alia, information received from States Parties and from competent international organizations. Inputs received from relevant non- governmental organizations duly accredited in accordance with procedures to be decided upon by the Conference of the States Parties may also be considered. | 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат иштирокчи Давлатлар Конференциясига ўзининг дастурлари, режалари ва амалиёти, шунингдек мазкур Конвенцияни амалга оширишга қаратилган қонуний ва маъмурий чоралари ҳақида иштирокчи Давлатлар Конференцияси талаб қилган кўринишда маълумот тақдим этади. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси бу каби маълумотларни, ва шу жумладан, бошқалари билан бир қаторда, иштирокчи Давлатлар ва ваколатли халқаро ташкилотлардан олинган маълумотларни олишнинг энг самарали йўллари ва мувофиқ қарорлар асосида қабул қилиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқади. Шунингдек, иштирокчи Давлатлар Конференциясининг қарори билан тасдиқланган тартиботларга асосан тегишли тарзда аккредитация қилинган нодавлат ташкилотлардан олинган материаллар ҳам кўриб чиқилиши мумкин. |
Assist the Conference of the States Parties in carrying out the activities set forth in article 63 of this Convention and make arrangements and provide the necessary services for the sessions of the Conference of the States Parties; | а) иштирокчи Давлатлар Конференциясига мазкур Конвенциянинг 63-моддасида сўз юритилган фаолиятни амалга оширишда ёрдам беради, шунингдек иштирокчи Давлатлар Конференциясининг сессияларини ташкил қилади ва уларни зарур бўлган хизмат кўрсатиш билан таъминлайди. |
For each State or regional economic integration organization ratifying, accepting, approving or acceding to this Convention after the deposit of the thirtieth instrument of such action, this Convention shall enter into force on the thirtieth day after the date of deposit by such State or organization of the relevant instrument or on the date this Convention enters into force pursuant to paragraph 1 of this article, whichever is later. | 2. Мазкур Конвенцияни ратификация қиладиган, қабул қиладиган ёки тасдиқлайдиган ёхуд унга қўшиладиган ҳар бир давлат ёки иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти учун мазкур Конвенция ўттизинчи ратификацион ёрлиқ ёки бу каби ҳаракат тўғрисидаги ҳужжат сақлашга топширилганидан кейин, бундай давлат ёки ташкилот томонидан мувофиқ ёрлиқ ёки ҳужжат топширилгани санадан кейинги ўттизинчи кунда ёхуд мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ Конвенциянинг кучга кириши санасида, кечроқ кучга киришига боғлиқ равишда кучга киради. |
O, don’t speak to me of that varied crew, |
Қўйгил, қора халкдан гапирма асло, |
That’s enough words for the moment, |
Бас, етар, сафсата сотмас иш билган, |
In fact, the blood of so many was upon his hands that the killings attributed to him did not permit of precise enumeration. Smoking a pipe by the trail-side or lounging around the stove, men made rough estimates of the numbers that had perished at his hand. They had been whites, all of them, these poor murdered people, and they had been slain singly, in pairs, and in parties. And so purposeless and wanton had been these killings, that they had long been a mystery to the mounted police, even in the time of the captains, and later, when the creeks realized, and a governor came from the Dominion to make the land pay for its prosperity. |
Аслида Имбернинг қўли шу қадар қонга ботгандики, унинг қурбонлари саноқсиз эди. Ўлка аҳолиси қўналғада тўхтаб ёки печка ёнида ялқовланиб, мундштук бурқситганча бу чол тушмагур нечтасининг ёстиғини қуритганини чўтга солиб чамалашарди. Бахтиқаро қурбонларнинг барчаси ҳеч бир муболағасиз оқ танлилар эди; улар якка-якка, жуфт-жуфт ва тўдалашиб ҳалок бўлишди. Қотилликлар шунчалик маъносиз ва асоссиз эдики, узоқ вақт мобайнида Қироллик отлиқ полицияси бу жумбоқнинг тагига етолмади. Ҳатто дарё бўйида олтин қазилиб, доминион ҳукумати аҳолидан ўз бойликлари учун солиқ йиғиштириб олгани губернаторни жўнатганда ҳам ёпиғлиқ қозон ёпиқлигича қолди. |
I have a dream that my four little children will one day live in a nation where they will not be judged by the color of their skin but by the content of their character. | Умидим шулдирки, кун келиб менинг тўрт болам уларга терисининг рангига қараб эмас, бор фазилату қусурларига қараб баҳо бериладиган мамлакатда яшайдиган бўлади. |
37. This Quran could not have been produced by anyone other than God. In fact, it is a confirmation of what preceded it, and an elaboration of the Book. There is no doubt about it—it is from the Lord of the Universe. | 37Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа томонидан тўқиб чиқарилган эмас. Балки у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У оламларнинг Роббисидандир. |
39. In fact, they deny what is beyond the limits of their knowledge, and whose explanation has not yet reached them. Thus those before them refused to believe. So note the consequences for the wrongdoers. | 39Балки улар ўзлари илмини билмаган нарсани уларга унинг таъвили етмай туриб, ёлғонга чиқарурлар. Улардан олдингилар ҳам шундай ёлғонга чиқарган эдилар. Золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол. |