Found act: 1660 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The purpose for which the evidence, information or action is sought. | f) далиллар, маълумот ёки чоралар сўралишидан мақсад. |
The requesting State Party may require that the requested State Party keep confidential the fact and substance of the request, except to the extent necessary to execute the request. If the requested State Party cannot comply with the requirement of confidentiality, it shall promptly inform the requesting State Party. | 20. Сўров бераётган иштирокчи Давлат, мурожаатнинг бажарилиши учун зарур бўлган нарсаларни истисно қилганда, унинг мавжудлиги ва унинг моҳияти ошкора қилинмаслигини сўров берилаётган иштирокчи Давлатдан талаб қилиши мумкин. Агар сўров берилаётган Давлат ошкор қилинмаслик тўғрисидаги талабни бажара олмайдиган бўлса, у ҳолда сўров бераётган иштирокчи Давлатни дарҳол бу тўғрисида хабардор қилади. |
If the authorities of the requested State Party would be prohibited by its domestic law from carrying out the action requested with regard to any similar offence, had it been subject to investigation, prosecution or judicial proceedings under their own jurisdiction; | с) агар сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилиги исталган бу каби жиноятга нисбатан, агар бундай жиноят унинг суд қилиш ҳуқуқлари чегарасида олиб бориладиган текширув, тергов ишлари ёки суд муҳокамасининг предмети ҳисобланиб, сўралаётган чораларни амалга оширишни тақиқлайдиган бўлса; |
Without prejudice to the application of paragraph 12 of this article, a witness, expert or other person who, at the request of the requesting State Party, consents to give evidence in a proceeding or to assist in an investigation, prosecution or judicial proceeding in the territory of the requesting State Party shall not be prosecuted, detained, punished or subjected to any other restriction of his or her personal liberty in that territory in respect of acts, omissions or convictions prior to his or her departure from the territory of the requested State Party. |
27. Сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра ушбу давлатнинг ҳудудида ўтказилаётган тергов ишларини амалга оширишда ёки суд муҳокамасида кўрсатмалар беришга розилик берган гувоҳ, эксперт ёки бошқа шахснинг, мазкур модданинг 12-банди қўлланилишига зарар етказмаган ҳолда, уни топширган давлат ҳудудидан кетишидан аввалги вақт оралиғига тааллуқли бўлган ҳаракатлар, бажарилмаган ҳаракатлар ёки ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ бўлган таъқиб қилинишига, қамоққа олинишига, жазоланишига ёки шахсий озодлигининг бошқа чекланишларига йўл қўйилмайди. |
States Parties shall consider, as may be necessary, the possibility of concluding bilateral or multilateral agreements or arrangements that would serve the purposes of, give practical effect to or enhance the provisions of this article. | 30. Иштирокчи Давлатлар, зарурат туғилишига қараб, ушбу модда мақсадларига жавоб берувчи, унинг амал қилишини таъминловчи ёки тутган ўрнини мустаҳкамловчи икки томонлама ёки кўп томонлама келишувлар тузиш имкониятини кўриб чиқадилар. |
States Parties shall cooperate closely with one another, consistent with their respective domestic legal and administrative systems, to enhance the effectiveness of law enforcement action to combat the offences covered by this Convention. States Parties shall, in particular, take effective measures: | 1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларга қарши курашиш учун қўлланиладиган қонуний чоралар самарадорлигини ошириш мақсадида, ўзларининг ички ҳуқуқий ва маъмурий тизимларига мувофиқ тарзда, бир-бирлари билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар. Иштирокчи Давлатлар, хусусан, қуйидагиларга қаратилган самарали чораларни кўрадилар: |
To enhance and, where necessary, to establish channels of communication between their competent authorities, agencies and services in order to facilitate the secure and rapid exchange of information concerning all aspects of the offences covered by this Convention, including, if the States Parties concerned deem it appropriate, links with other criminal activities; | а) мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларнинг барча жиҳатлари тўғрисида, жумладан, агар иштирокчи Давлатлар буни зарур деб топсалар, жиноий фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маълумотларнинг ишончли ва тезкор алмашинувини таъминлаш мақсадида иштирокчи Давлатларнинг ваколатли органлари, муассасалари ва хизматлари ўртасида алоқа каналларини мустаҳкамлаш ва зарур бўлган ҳолатларда бу каби алоқани ўрнатиш; |
The identity, whereabouts and activities of persons suspected of involvement in such offences or the location of other persons concerned; | i) бу каби жиноятларни содир этишда гумон қилинаётганларнинг шахси, жойлашган ери ва фаолияти ёки бошқа алоқадор шахсларнинг жойлашган ери; |
To exchange, where appropriate, information with other States Parties concerning specific means and methods used to commit offences covered by this Convention, including the use of false identities, forged, altered or false documents and other means of concealing activities; | d) зарур ҳолатларда бошқа иштирокчи Давлатлар билан мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларни содир этишда қўлланиладиган аниқ воситалар ва усуллар, жумладан қалбаки шахсий гувоҳномалар, қалбаки, ўзгартирилган ёки сохта ҳужжатлар ва фаолиятини яширишда қўлланиладиган бошқа воситалар тўғрисидаги маълумотлар билан алмашиш; |
Decisions to use controlled delivery at the international level may, with the consent of the States Parties concerned, include methods such as intercepting and allowing the goods or funds to continue intact or be removed or replaced in whole or in part. | 4. Назорат остида етказиб беришдан халқаро миқёсда фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар, манфаатдор иштирокчи Давлатларнинг розилиги билан, юкларни ушлаб олиб қолиш ва уларга тегмасдан қолдириш ёки уларни тўлиқ ёхуд қисман муомаладан чиқариш ёки алмаштириш каби методларни ўз ичига олиши мумкин. |
Without prejudice to article 14 of this Convention, each State Party shall take such measures as may be necessary, in accordance with its domestic law, to require financial institutions within its jurisdiction to verify the identity of customers, to take reasonable steps to determine the identity of beneficial owners of funds deposited into high-value accounts and to conduct enhanced scrutiny of accounts sought or maintained by or on behalf of individuals who are, or have been, entrusted with prominent public functions and their family members and close associates. Such enhanced scrutiny shall be reasonably designed to detect suspicious transactions for the purpose of reporting to competent authorities and should not be so construed as to discourage or prohibit financial institutions from doing business with any legitimate customer. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг 14-моддасига зарар етказмаган ҳолда, ўзининг юрисдикцияси дахл қилиши мумкин бўлган молия муассасаларидан мижозлар шахсини аниқлашни, катта ҳажмдаги маблағлар жамланган ҳисоб рақамларида депонентланган бенефицар маблағлар эгаларининг шахсини аниқлаш учун оқилона чораларни кўришни, катта миқёсдаги ва аҳамиятли оммавий ваколатларга бугунги кунда эга ёки аввалроқ эга бўлган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва улар билан яқиндан алоқа қиладиган ҳамкорлар ёки юқорида санаб ўтилган шахслар номидан очилмоқчи бўлган ёки олиб борилаётган ҳисоб рақамларини янада кучлироқ назорат қилинишини талаб қилиш учун ушбу иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай қатъий чоралар шубҳали операцияларни оқилона даражада аниқлаш учун қаратилган бўлиб, ваколатли органларга тегишли маълумотлар етказилиши учун мўлжалланган ва молия муассасаси исталган қонуний мижоз билан иш юритишига тўсқинлик қиладиган ёки тақиқлайдиган тарзда талқин этилмаслиги лозим. |
Issue advisories regarding the types of natural or legal person to whose accounts financial institutions within its jurisdiction will be expected to apply enhanced scrutiny, the types of accounts and transactions to which to pay particular attention and appropriate account-opening, maintenance and record- keeping measures to take concerning such accounts; and | а) ҳисоб рақамларига ўзининг юрисдикцияси дахл қиладиган молия муассасалари томонидан назоратнинг янада қатъийроқ чоралари кўрилиши кутилаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг тоифаларига, алоҳида эътибор берилиши лозим бўлган ҳисоб рақамлари ва операцияларнинг турларига, ҳамда ҳисоб рақамларини очиш ва юритиш бўйича тегишли чораларга, шунингдек шу каби ҳисоб рақамларига нисбатан қабул қилинувчи ҳисоб рақамлари бўйича олиб бориладиган ҳисобот ва молиявий ҳужжатларга нисбатан тавсиявий кўрсатмалар чиқаради, ва |
In the context of paragraph 2 (a) of this article, each State Party shall implement measures to ensure that its financial institutions maintain adequate records, over an appropriate period of time, of accounts and transactions involving the persons mentioned in paragraph 1 of this article, which should, as a minimum, contain information relating to the identity of the customer as well as, as far as possible, of the beneficial owner. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур модданинг 2 (а)-банди контекстида ўзининг молия муассасалари, мазкур модданинг 1-бандида қайд этилган шахсларга дахлдор бўлган ҳисоб рақамлари ва операциялар тўғрисидаги ва таркибида камида мижознинг шахси, шунингдек, имкон қадар, бенефициар эгасига тааллуқли бўлган маълумотлари мавжуд молиявий ҳужжатлар ва ҳисоботлар тегишли муддат давомида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни амалга оширади. |
Take such measures as may be necessary to permit another State Party to initiate civil action in its courts to establish title to or ownership of property acquired through the commission of an offence established in accordance with this Convention; | а) бошқа иштирокчи Давлатга мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқий унвон ёки эгалик қилиш ҳуқуқини талаб қилиш юзасидан фуқаролик даъволарини ўзининг судларига тақдим этишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; |
Take such measures as may be necessary to permit its competent authorities to freeze or seize property upon a freezing or seizure order issued by a court or competent authority of a requesting State Party that provides a reasonable basis for the requested State Party to believe that there are sufficient grounds for taking such actions and that the property would eventually be subject to an order of confiscation for purposes of paragraph 1 (a) of this article; | а) ўзининг ваколатли органларига сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг суди ёки ваколатли органлари томонидан мол-мулкни муомаладан чиқариб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш тўғрисида чиқарилган ва сўров берилаётган иштирокчи Давлатга бу каби чоралар кўрилиши учун етарли асослар мавжуд ва, якуний натижада, ушбу мол-мулкка нисбатан мазкур модданинг 1 (а)-банди мақсадлари учун мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарилади деб ҳисоблашга имкон берувчи оқилона асослар баён этилган қарорга асосан мол-мулкни ишга солмай қўйишига ёки ҳибсга олишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; |
Take such measures as may be necessary to permit its competent authorities to freeze or seize property upon a request that provides a reasonable basis for the requested State Party to believe that there are sufficient grounds for taking such actions and that the property would eventually be subject to an order of confiscation for purposes of paragraph 1 (a) of this article; and | b) ўзининг ваколатли органларига сўров берилаётган иштирокчи Давлатга бу каби чоралар кўрилиши учун етарли асослар мавжуд ва, якуний натижада, ушбу мол-мулкка нисбатан мазкур модданинг 1 (а)-банди мақсадлари учун мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарилади деб ҳисоблашга имкон берувчи оқилона асослар баён этилган мурожаатга асосан мол-мулкни муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйишига ёки ҳибсга олишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; ва |
In the case of a request pertaining to paragraph 1 (a) of this article, a description of the property to be confiscated, including, to the extent possible, the location and, where relevant, the estimated value of the property and a statement of the facts relied upon by the requesting State Party sufficient to enable the requested State Party to seek the order under its domestic law; | а) мазкур модданинг 1 (а)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига — мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулкнинг таърифланиши, шу жумладан, имкон даражасида унинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар ва, агар бу ўринли бўлса, мол-мулкнинг баҳоланган қиймати ва сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳавола қилаётган ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ қарор чиқариши учун чоралар кўришига етарли бўлган далиллар баён этилган ариза; |
In the case of a request pertaining to paragraph 1 (b) of this article, a legally admissible copy of an order of confiscation upon which the request is based issued by the requesting State Party, a statement of the facts and information as to the extent to which execution of the order is requested, a statement specifying the measures taken by the requesting State Party to provide adequate notification to bona fide third parties and to ensure due process and a statement that the confiscation order is final; | b) мазкур модданинг 1 (b)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига — сўров бераётган иштирокчи Давлат мурожаатини асослаб берувчи ва у томондан берилган мусодара тўғрисидаги қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси, далилларнинг баёни келтирилган ариза ва қарор ижросининг сўралаётган ҳажми тўғрисидаги маълумот, сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳалол учинчи томонларга тегишли хабарнома юбориши ва тегишли ҳуқуқий тартиботларга риоя қилинишини таъминлаш учун кўрилган чоралар кўрсатилган ариза ҳамда мусодара тўғрисидаги қарор қатъий эканлиги тўғрисидаги ариза; |
In the case of a request pertaining to paragraph 2 of this article, a statement of the facts relied upon by the requesting State Party and a description of the actions requested and, where available, a legally admissible copy of an order on which the request is based. | с) мазкур модданинг 2-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига — сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳавола қилаётган далиллар баён этилган ариза ва қўлланилаётган чораларнинг таърифланиши, шунингдек, агар мавжуд бўлса, мурожаатни асослаб берувчи қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси. |
The decisions or actions provided for in paragraphs 1 and 2 of this article shall be taken by the requested State Party in accordance with and subject to the provisions of its domestic law and its procedural rules or any bilateral or multilateral agreement or arrangement to which it may be bound in relation to the requesting State Party. | 4. Мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўзда тутилган қарорлар ёки чоралар сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан унинг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва унинг процессуал нормалари ёки исталган икки томонлама ёхуд сўров бераётган иштирокчи Давлат билан муносабатлари асносида боғлиқ бўлган кўп томонлама келишувлар ёки битимларга мувофиқ ва уларга риоя қилиш шартида қабул қилинади. |