USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates

English Ўзбек
91. Fulfill God’s covenant when you make a covenant, and do not break your oaths after ratifying them. You have made God your guarantor, and God knows what you do. 91Агар аҳдлашсангиз Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Қасамларни таъкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафил қилгансиз­а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.
92. And do not be like her who unravels her yarn, breaking it into pieces, after she has spun it strongly. Nor use your oaths as means of deception among you, because one community is more prosperous than another. God is testing you thereby. On the Day of Resurrection, He will make clear to you everything you had disputed about. 92Тўқигани кучли бўлгандан сўнг уни сўкиб юборган хотинга ўхшаб, бир уммат бошқа умматдан зиёдроқ бўлгани учун қасамларингизни орангизга алдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан сизни Аллоҳ синамоқда, холос. Албатта, У қиёмат куни нима ҳақида ихтилоф қилганингизни баён қилиб берадир.
93. Had God willed, He would have made you one congregation, but He leaves astray whom He wills, and He guides whom He wills. And you will surely be questioned about what you used to do. 93Агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кимсани залолатга кетказади ва хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. Ва, албатта, қилиб юрган амалларингиздан сўралурсизлар.
94. And do not use your oaths to deceive one another, so that a foot may not slip after being firm, and you taste misery because you hindered from God’s path, and incur a terrible torment. 94Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманг. Бас, қадам собит бўлганидан сўнг тоймасин ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганингиз учун ёмонликни татиб юрманг. Сизга улкан азоб бўлмасин.
95. And do not exchange God’s covenant for a small price. What is with God is better for you, if you only knew. 95Аллоҳнинг аҳдини оз баҳога сотиб юборманг. Агар билсангиз, сиз учун, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқдир.
96. What you have runs out, but what is with God remains. We will reward those who are patient according to the best of their deeds. 96Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.
98. When you read the Quran, seek refuge with God from Satan the outcast. 98Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин.
101. When We substitute a verse in place of another verse—and God knows best what He reveals—they say, “You are an impostor.” But most of them do not know. 101Қачонки, Биз бир оят ўрнини бошқа бир оят ила алмаштирсак,–ҳолбуки, Аллоҳ нимани нозил қилишни ўзи яхши билгувчидир–улар: «Шубҳасиз, сен уйдирмачисан!» дерлар. Йўқ! Уларнинг кўплари билмаслар.
104. Those who do not believe in God’s revelations—God will not guide them, and for them is a painful punishment. 104Албатта, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларни Аллоҳ ҳидятга солмас ва уларга аламли азоб бордир.
105. It is those who do not believe in God’s revelations who fabricate falsehood. These are the liars. 105Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир.
106. Whoever renounces faith in God after having believed—except for someone who is compelled, while his heart rests securely in faith—but whoever willingly opens up his heart to disbelief—upon them falls wrath from God, and for them is a tremendous torment. 106Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно, ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор.
107. That is because they have preferred the worldly life to the Hereafter, and because God does not guide the people who refuse. 107Бу уларнинг дунё ҳаётини охиратдан устун қўйганлари сабабидандир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят этмас.
108. It is they whom God has sealed their hearts, and their hearing, and their sight. It is they who are the heedless. 108Ана ўшаларнинг қалблари, қулоқлари ва кўзларига Аллоҳ муҳр босгандир. Ана ўшалар ғофиллардир.
112. And God cites the example of a town that was secure and peaceful, with its livelihood coming to it abundantly from every direction. But then it turned unappreciative of God’s blessings, so God made it taste the robe of hunger and fear, because of what they used to craft. 112Аллоҳ бир шаҳарни зарбул масал қилади: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди. Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф кийимини тоттирди.
114. Eat of the lawful and good things God has provided for you, and be thankful for God’s blessings, if it is Him that you serve. 114Бас, Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол­пок ҳолида енг. Ва агар Унга ибодат қиладиган бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукр қилинг.
115. He has forbidden you carrion, and blood, and the flesh of swine, and anything consecrated to other than God. But if anyone is compelled by necessity, without being deliberate or malicious, then God is Forgiving and Merciful. 115Сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Ким золим ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолида мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир.
116. And do not say of falsehood asserted by your tongues, “This is lawful, and this is unlawful,” in order to invent lies and attribute them to God. Those who invent lies and attribute them to God will not succeed. 116Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар.
120. Abraham was an exemplary leader, devoted to God, a monotheist, and was not of the polytheists. 120Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг итоат қилгувчи, ҳаққа мойил уммати эди. Мушриклардан бўлган эмас.
127. So be patient. Your patience is solely from God. And do not grieve over them, and do not be stressed by their schemes. 127Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. Улар(ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма.
128. God is with those who are righteous and those who are virtuous. 128Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир.