Found а: 54990 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The privacy of bank deposits and the right to inheritance shall be guaranteed by law. | Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади. |
Everyone shall have the right to work, including the right to choose their occupation. Every citizen shall be entitled to fair conditions of labour and protection against unemployment in accordance with the procedure prescribed by law. | Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. |
Any forced labour shall be prohibited, except as punishment under the sentence of a court, or in some other Instances specified by law. | Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. |
Citizens working on hire shall be entitled to a paid rest. The number of working hours and the duration of paid leave shall be specified by law. | Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади. |
Everyone shall have the right to social security in old age, in the event of disability and loss of the bread-winner as well as in some other cases specified by law. | Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. |
Pensions, allowances and other kinds of welfare may not be lower than the officially fixed minimum subsistence wage. | Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. |
Everyone shall have the right to receive skilled medical care. | Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. |
Everyone shall have the right to education. | Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. |
The state shall guarantee free secondary education. | Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. |
Schooling shall be under state supervision. | Мактаб ишлари давлат назоратидадир. |
Everyone shall be guaranteed the freedom of scientific research and engineering work, as well as the right to enjoy cultural benefits. | Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. |
The state shall promote the cultural, scientific and technical development of society. | Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади. |
Chapter 10. Guarantees of Human Rights and Freedoms | X боб. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари |
The state shall safeguard the rights and freedoms of citizens proclaimed by the Constitution and laws. | Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. |
Everyone shall be entitled to legally defend his rights and freedoms, and shall have the right to appeal any unlawful action of state bodies, officials and public associations. | Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. |
The rights of minors, the disabled, and the elderly shall be protected by the state. | Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. |
Women and men shall have equal rights. | Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. |
Chapter 11. Duties of Citizens | XI боб. Фуқароларнинг бурчлари |
All citizens shall perform the duties established by the Constitution. | Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар. |
All citizens shall be obliged to observe the Constitution and laws, and to respect the rights, freedoms, honour and dignity of others. | Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар. |