USA English ‹ › UZ Uzbek

Found қўл: 988 words & 9 translates

English Ўзбек
In this regard, we fully support the activities of the Global Alliance for Implementation of the Two-State Solution, organized at the initiative of Saudi Arabia. Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз.
I hope that our extraordinary meeting today will be a big step towards addressing the Middle East problem. Бугунги фавқулодда учрашувимиз Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишда катта қадам бўлади, деб умид қиламан.
9. That you may believe in God and His Messenger, and support Him, and honor Him, and praise Him morning and evening. 9Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз, у(дин)ни қўллаб қувватлашингиз, улуғлашингиз ҳамда У зотга эрта­ю кеч тасбиҳ айтишингиз учундир.
10. Those who pledge allegiance to you are pledging allegiance to God. The hand of God is over their hands. Whoever breaks his pledge breaks it to his own loss. And whoever fulfills his covenant with God, He will grant him a great reward. 10Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир. Ким (аҳдни) бузса, ўзига қарши бузади, холос. Ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унга тезда улкан ажр берилур.
20. God has promised you abundant gains, which you will capture. He has expedited this for you, and has restrained people’s hands from you; that it may be a sign to the believers, and that He may guide you on a straight path. 20Аллоҳ сизларга кўпгина ўлжаларни ваъда қилди. Уларни олсангизлар, бунисини сизга тезлатиб берди, (ўтган воқеа) мўминларга ибрат бўлиши учун ва сизларни сироти мустақиймга бошлаш учун одамларнинг қўлини сиздан тўсди.
24. It is He who withheld their hands from you, and your hands from them, in the valley of Mecca, after giving you advantage over them. God is Observer of what you do. 24У зот Макка водийсида сизларни уларнинг устидан зафар қозонтирганидан сўнг уларнинг қўлларини сиздан, сизнинг қўлингизни улардан тўсган зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Just as I was imagining myself to be a horse ready and saddled, waiting to be told ‘Chuh’, these ‘riders’ seem to be grabbing me as they would a goat’s carcass, Abdulla was thinking, when the men handcuffed him, dragged him out into the yard and bundled him into the sleek car parked by his gates, as his weeping household looked on. “Чўх!” - дейишни кутган от эдим, энди бу чавандозлар ўзимни тақимларига босишади чоғи, - деб ўйлаган эди ҳамки, лаин очарвоҳлар икки қўлига икки кишан солиб, икки қўлидан судраганича, ҳовлида кўтарилган қиёмат оралаб, дарвоза тагидаги олонда турган учқур машинага улоқтиришди.
While crossing Xadra square, Abdulla heard the explosions of fireworks, and fragments of a celebratory speech booming from a loudspeaker. Хадраларга етганда атрофларда Янги йил мушаклари отилгани, радиокарнайлардан Янги йилнинг лахтак-лахтак табриклари янграётгани Абдулланинг қулоғига чалингандек бўлди.
He could hear the festive clamour of trumpets, chalumeaux, drums: each time the car bumped over a pothole, his handcuffs rattled, turning his mind to quite a different occasion, a scene from the novel his handcuffed hands should have been writing… Ташқаридан анбуҳ карнай-сурнаю ноғораларнинг ғат-ғатию гиж-бадабанги қулоғига чалинар экан, қўлида кишани ҳар силкинишдан занг урганида тўймисан тўйни эсларди у.

Alas, a number of intrigues were put into place for the Emir to get her. A new stanza was composed:
Oh angel nymph, grief has weakened my soul:
The sword of exile has drained my blood whole.

Ҳай-ҳай не ошублар ила ани қўлга киритди. Эндигина ёзилган ғазалида битилмиш:
Ғамингдин, эй пари рухсора, жони нотавоним бор,
Қилурға ранги ҳижронинг қиличин қатра қоним бор...

Hands cuffed, elbows gripped, Abdulla was taken down a dark staircase into the building’s basement. In one of the niches, by the dim light of the caged paraffin lamp, a swarthy Russian stuck his hands under Abdulla’s gown and poked in all his pockets, pulling out everything to the last penny, and then, after feeling his trousers, removed his thick leather belt. ‘Sign this!’ he barked, holding out a piece of paper. Abdulla gestured to his handcuffed wrists. ‘Well, scribbler,’ the guard laughed, ‘you’ve had your itchy little
hands put out of action!’ He kicked Abdulla in the knee so hard that the latter curled up in agony. ‘Hold the pen with your teeth,’ the Russian demanded.

Қўлида кишани билан Абдуллани қоронғу бинонинг қоронғу зиналари бўйлаб қоронғу ертўласига судрашди. Ертўланинг бир хонасида темир катакка илинган жинчироқ остида пешанаси кетга кетган бир барзангидек ўрис Абдулланинг чопони остига қўлини тиқиб, чўнтакларини кавлаб, сариқ чақагача бор пулини йиғиб олди-да, сўнг иштонига ёпишиб, ултон қамарини ечди. “Мана бунга имзо чек!” – деб бир парча қоғозни узатар экан, Абдулла қўлидаги кишанга имо қилган эди: “Ҳа, ёзувчишка, қичиган қўлларинг қисқарибди-да!” - деб тиззасига оғир ўтиги билан тепган эди, қимтилаб Абдулла чидаб бўлмас оғриқдан икки эгилди. “Тишла энди ручкани!” - деб ўшқирди бу бандибон жаллод.

Whether out of annoyance at having to work on New Year’s eve, or because he’d started the festive drinking early, Vinokurov kicked, cursed and beat Abdulla before throwing him into the solitary cell. Abdulla wanted to strangle his tormenter, but his hands were shackled and he hadn’t the courage to use his teeth. He could only bite his lips till they bled.

Янги йил аламини олдими, ўшанда Абдулладан қияпешона Винокурови, ё Янги йил қилиб аввалдан ичиб олган эканми, роса тепкилади, сўкди, урди маҳбусни ва чалажон ҳолатда, якка камерага ташлади. Бўғзига ёпишай деса - қўллари кишанланган, тишлай деса - номардлик, лабини қон қилиб тишлаганича Оллоҳга солди бу безанглаган маҳлуқни Абдулла...

As a drop becomes a rivulet, and a rivulet a river, and a river a torrent, so the men broke into the fortress in a matter of hours, pouring in until they had flooded it. The wounded prince Husayn rode through the open gates as the new Emir. Despite extensive searches, the rebellious vizier Hakim was nowhere to be found. Shortly afterwards he appeared before the Emir of his own accord, carrying the severed head of his chief of artillery. ‘Forgive your servant: I was in the grip of ignorance, when this ungrateful dog started firing
cannon instead of opening the gates to Your Majesty,’ he said, bowing and scraping at length. Husayn forgave him his sins, appointing Hakim as his vizier as his father had done before him.

Томчи сув кетидан фаврак, фаврак кетидан оқим, оқим кетидан сел келганидек, бир заҳоти оламон Аркка сизди, ёпирилди, босиб кетди. Яраланган шаҳзода Ҳусайн Аркка амирсимон кириб борди. Бузғунчи Ҳаким-қушбегини қидиришди, ҳеч қаердан топишолмади. Ўшанда бир пайт, тўпчи Ражабнинг олинган калласи қўлида, Ҳаким-қушбеги Амир олдига ўзи чиқиб келди. “Бир қошиқ қонимдан кечинг, ғафлат уйқусида қолибман, мана бу кўрнамак эса сиз Хумоюн ҳазратларига Арк дарвозасини очиш ўрнига ўт очибди!” – дея, кўплаб тавозеълар қилди. Ҳусайн-тўра унинг гуноҳидан кечиб, марҳум отаси йўлида ўз вазири қилиб тайинлади.

The next day Husayn was crowned Emir, but he did not hold power for long; a mysterious illness forced him off the throne in less than three months. The doctors failed to conjure one of their miracles, and Emir Husayn left this world of sorrows. When Nasrullo heard what had happened, his thoughts turned to his master chef, who he had only recently sent to serve his brother Husayn as a peace-offering: ‘Seems the bastard took his arsenic with him’. Then he gathered his army and set off for Bukhara once again.

Эртасига Ҳусайн-тўрани Амир қилиб тахтга кўтаришди, бироқ тахтни эгаллаганидан сал ўтмай, Амир Ҳусайн бир номаълум касалга чалиниб, масиҳонафас табибларнинг муолажа уринишлари зое кетиб, салтанати уч ойга етар-етмас дунё омонатини қўлдан бой берди. Насруллоҳхон баковулини ҳадъя тариқасида саройга юборган эди, “Маргимушини ҳам ўзи билан олиб кетибди-йўв бу аблаҳ!” - деб ўйлади ўзича у, яна черигини Бухоро томон тортар экан...

His father was right when he said that a man can be in thrall to devils, especially if he is a writer. You have only to set to work to be gripped by your plans and inventions, and everything else seems vanity, triviality, a distraction. Over the last month Abdulla had covered reams of paper, having told himself: If I can sit down on my own this winter, I will finish writing the novel. And now all those hopes had been dashed. The Tatar NKVD man had found the manuscript, stuffed it in the only suitcase in the house, and taken it
away with him. And he was hardly going to read it, was he? Could he even decipher the old Arabic script of Uzbek? Or would he hire some black-eyed locals to read it for him?

Чиндан ҳам отаси айтмиш, жин босар экан, ёзувчи одамни. Ишга киришдингми – зикру хаёлинг ана ўша тўқимада, қолгани - фақат алахсиш, фақат чалғишдек туюлар экан. Ўтган ой ичида анча-мунча қоғозларни қоралаб қўйди Абдулла, айтмовдими: “Шу қиш узлат қилиб ўтирсам, қиссани ёзиб битказаман” - деб. Афсус, ишнинг белига от тепди. Анави анди татар топган қўлёзмасини уйдаги биттаю битта жомадонга босиб, ўзи билан олиб келди. Ўқирмикан барини? Эскичага кўзи ўтармикан? Ё яна ўзининг қора кўзларидан ёллаб, уларга ўқитармикан?

He had only recently been thinking about Umar’s first marriage in 1220 to Nodira, daughter of the governor of Andijan. Abdulla had carefully worked out all the details of the matchmaking, the wedding ceremony obligatory for any marriage in the East. So why had his thoughts switched from one marriage to the other? Why does it happen that you get carried away writing about something and suddenly a single word or sentence makes you deviate from your original idea?

Мана, боягина ҳам Умаршоҳнинг биринчи тўйи ҳақида ўйлаётган эди. Андижон ҳокими Раҳмонқулибек ҳижрий 1220-нчи сана, ўз исмат пардаси ортидаги қизи Моҳларойимни Амир Умархонга узатгани ҳақида ёзиб битирганларини, қуда-андачилик машмашасию, тўй-тугун дабдабасини хаёлидан кечирганди. Аммо негадир бу тўйдан хаёллари иккинчи тўйга кўчиб кетди. Недан бу? Недан ёзаётган чоғинг ҳам бир нарсаларни мўлжаллайсану, бир сўзми, бир жумла баҳона мутлақо айрича саҳнага ўтиб кетасан. Хаёл йўллари ажиб.

He had only recently been thinking about Umar’s first marriage in 1220 to Nodira, daughter of the governor of Andijan. Abdulla had carefully worked out all the details of the matchmaking, the wedding ceremony obligatory for any marriage in the East. So why had his thoughts switched from one marriage to the other? Why does it happen that you get carried away writing about something and suddenly a single word or sentence makes you deviate from your original idea?

Мана, боягина ҳам Умаршоҳнинг биринчи тўйи ҳақида ўйлаётган эди. Андижон ҳокими Раҳмонқулибек ҳижрий 1220-нчи сана, ўз исмат пардаси ортидаги қизи Моҳларойимни Амир Умархонга узатгани ҳақида ёзиб битирганларини, қуда-андачилик машмашасию, тўй-тугун дабдабасини хаёлидан кечирганди. Аммо негадир бу тўйдан хаёллари иккинчи тўйга кўчиб кетди. Недан бу? Недан ёзаётган чоғинг ҳам бир нарсаларни мўлжаллайсану, бир сўзми, бир жумла баҳона мутлақо айрича саҳнага ўтиб кетасан. Хаёл йўллари ажиб.

Take now, for instance: is Abdulla trying to lull his sense of pain and humiliation? Or are the habits of many years taking over so that even here, lying in this God-forsaken place, after letting his head fall on the pillow and saying his evening prayer, he lets his thoughts roam free of whatever was shackling them, free of anything that has nothing to do with the task in hand: writing? But he hadn’t yet pronounced the words of the prayer, ‘I lie down in peace’… Бадану руҳ оғриғини тахайюлига белаб, улоқтирилган ерида ўзини уйқулатмоқчими Абдулла? Ё йиллар давомида орттирган одати - бошини ёстиққа қўйиб: “Ётдим тинч” дуосидан сўнг хаёл жиловини озод қўйиб юбориши бу ерда ҳам, муздек ва зах цемент устида ўз кучини кўрсатяптими... “Ётдим тинч”ни ўқигани йўқку ахир...
Abdulla had described every detail of Khan Umar’s first wedding: the ceremony in the state palace, the dancing and the games, the laughter and the joyful voices. The drumbeats that shook the sky’s blue dome when the people heard that the newly-weds had retired. The intoxicating joy which foamed in chalices while the sound of music filled hearts with delight and ecstasy. Амир Умархоннинг биринчи тўйини эринмай ёзган эди Абдулла. Давлат саройидаги жамшидий базм барпосинию, ўйин-кулги ва шодлик садосини. Иқбол ноғораси овози осмоннинг зумрад гумбазини тутишинию, масрурлик овозаси одам аҳли қулоғига етишини. Қувонч бодаси шодлик қадахида кўпирганинию, муғаннийлар навоси юракларни шавқу-завқ ила ўпирганини...

By whispering these words as if they were a prayer, Abdulla found that he could order his thoughts and see everything clearly. Hadn’t he just responded to Vinokurov’s roar with a burst of laughter? That was why he had recalled Hakim hiding behind a curtain. For a second, he felt as if he were Emir Umar’s nephew, except the curtain was now a stone wall and enclosed not a love scene but a death act. Wait, wait! This was no time to drop the reins. Watch out, don’t let a torrent of flighty thoughts sweep you away! If you ignored the superfluous florid style, the scene was described splendidly, especially the beginning and the end. Yet it seemed to have propelled Abdulla in an entirely different direction.

Абдулла бу сўзларни дуосимон пичирлар экан, хаёли ҳар томонга тўзиди. Қийшиқпешона Винокуровнинг наъраси ҳам унинг кулгисини қистатмаганмиди ҳозиргина. У ҳам ўзини бир зумга чимилдиқ кетида писиб ётган Ҳакимхон-тўрага менгзатди, рост, бу чимилдиқнинг деворлари тош, остида эса севги эмас ўлим ҳукмрон эди. Тўхта, тўхта! Жиловни қўлингдан чиқариш вақти эмас бу. Учқур хаёлинг обқочиб кетмасин сени. Жимжимадоргилиги демаса саҳна ажойиб ёзилган, айниқса бошию кети, лекин Абдулла ундан азбарои бошқа туртки олди ўхшайди.