Found al: 10919 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
32. And wed the singles among you, and those who are fit among your servants and maids. If they are poor, God will enrich them from His bounty. God is All-Encompassing, All-Knowing. | 32Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир. |
33. And let those who do not find the means to marry abstain, until God enriches them from His bounty. If any of your servants wish to be freed, grant them their wish, if you recognize some good in them. And give them of God’s wealth which he has given you. And do not compel your girls to prostitution, seeking the materials of this life, if they desire to remain chaste. Should anyone compel them—after their compulsion, God is Forgiving and Merciful. | 33Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича иффатларини сақласинлар. Қўлларингизда мулк бўлганлардан (озодлик) васиқасини истайдиганлари бўлса, бас, уларда яхшилик борлигини билсангиз, улар ила васиқа ёзинг ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларга беринг. Ҳаёти дунёнинг ўткинчи матоҳини истаб, покликни ирода қилган чўриларингизни фоҳишаликка мажбур қилманг. Ким уларни мажбур қилган бўлса, бас, албатта, Аллоҳ улар мажбур қилганларидан кейин ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
35. God is the Light of the heavens and the earth. The allegory of His light is that of a pillar on which is a lamp. The lamp is within a glass. The glass is like a brilliant planet, fueled by a blessed tree, an olive tree, neither eastern nor western. Its oil would almost illuminate, even if no fire has touched it. Light upon Light. God guides to His light whomever He wills. God thus cites the parables for the people. God is cognizant of everything. | 35Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқилур. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир. |
37. By men who neither trading nor commerce distracts them from God’s remembrance, and from performing the prayers, and from giving alms. They fear a Day when hearts and sights are overturned. | 37Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олдисотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар. |
41. Do you not realize that God is glorified by whatever is in the heavens and the earth, and even by the birds in formation? Each knows its prayer and its manner of praise. God knows well what they do. | 41Аллоҳга осмонлар ва ердаги бор жонзот ва саф тортган ҳолидаги қушлар тасбиҳ айтишини ҳам кўрмайсанми?! Ҳар бири ўз дуоси ва тасбиҳини, батаҳқиқ, билмишдир. Аллоҳ нима амал қилишларини ўта билгувчидир. |
43. Have you not seen how God propels the clouds, then brings them together, then piles them into a heap, and you see rain drops emerging from its midst? How He brings down loads of hail from the sky, striking with it whomever He wills, and diverting it from whomever He wills? The flash of its lightning almost snatches the sight away. | 43Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур. |
44. God alternates the night and the day. In that is a lesson for those who have insight. | 44Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бунда кўзи борлар учун ибрат бордир. |
45. God created every living creature from water. Some of them crawl on their bellies, and some walk on two feet, and others walk on four. God creates whatever He wills. God is Capable of everything. | 45Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди. Бас, улардан баъзилари қорни билан юрадир, баъзилари икки оёқ билан юрадир ва баъзилари тўрт (оёқ) билан. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. |
48. And when they are called to God and His Messenger, in order to judge between them, some of them refuse. | 48Уларни қачонки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланса, баногоҳ улардан бир гуруҳи юз ўгиргувчилардир. |
51. The response of the believers, when they are called to God and His Messenger in order to judge between them, is to say, “We hear and we obey.” These are the successful. | 51Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: «Эшитдик ва итоат қилдик», демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир. |
61. There is no blame on the blind, nor any blame on the lame, nor any blame on the sick, nor on yourselves for eating at your homes, or your fathers’ homes, or your mothers’ homes, or your brothers’ homes, or your sisters’ homes, or the homes of your paternal uncles, or the homes of your paternal aunts, or the homes of your maternal uncles, or the homes of your maternal aunts, or those whose keys you own, or the homes of your friends. You commit no wrong by eating together or separately. But when you enter any home, greet one another with a greeting from God, blessed and good. God thus explains the revelations for you, so that you may understand. | 61Кўзи ожизга гуноҳтанглик йўқдир. Чўлоққа гуноҳтанглик йўқдир. Беморга гуноҳтанглик йўқдир. Сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан ё оталарингизнинг уйларидан ё оналарингизнинг уйларидан ё акаукаларингизнинг уйларидан ё опа сингилларингизнинг уйларидан ё амакиларингизнинг уйларидан ё аммаларингизнинг уйларидан ё тоғаларингизнинг уйларидан ё холаларингизнинг уйларидан ё сиз калитига молик бўлган ёки дўстингиз (уйидан) емоқлигингизда (гуноҳтанглик) йўқдир. Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳам гуноҳтанглик йўқдир. Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки ақл юритсангиз. |
63. Do not address the Messenger in the same manner you address one another. God knows those of you who slip away using flimsy excuses. So let those who oppose his orders beware, lest an ordeal strikes them, or a painful punishment befalls them. | 63Пайғамбарнинг орангиздаги даъватини бирбирингизнинг даъватингизга ўхшатманг. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизлардан паналаб, астааста суғирилиб чиқиб кетадиганларни яхши биладир. Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар. |
64. Surely, to God belongs everything in the heavens and the earth. He knows what you are about. And on the Day they are returned to Him, He will inform them of what they did. God has full knowledge of all things. | 64Огоҳ бўлинглар! Албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. У зот сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши биладир. Унинг Ўзига қайтариладиган кунда эса, қилган амаллари ҳақида уларга хабар берур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи зотдир. |
5. And they say, “Tales of the ancients; he wrote them down; they are dictated to him morning and evening.” | 5Улар: «Бу аввалгиларнинг афсонасидир. Уларни ёздириб олган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур», дедилар. |
6. Say, “It was revealed by He who knows the Secret in the heavens and the earth. He is always Forgiving and Merciful.” | 6Сен:«Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир», дегин. |
7. And they say, “What sort of messenger is this, who eats food, and walks in the marketplaces? If only an angel was sent down with him, to be alongside him a warner.” | 7Улар: «Бу не Пайғамбарки, таом еб, бозорда юрадир?! Унга бир фаришта туширилса эди, у билан огоҳлантиргувчи бўлар эди. |
8. Or, “If only a treasure was dropped on him.” Or, “If only he had a garden from which he eats.” The evildoers also say, “You are following but a man under spell.” | 8Ёки унга хазина ташланса ёхуд унинг боғи бўлсаю ундан еса», дедилар. Золимлар: «Сизлар фақат сеҳрланган кишига эргашяпсизлар, холос», дедилар. |
10. Blessed is He who, if He wills, can provide you with better than that—gardens beneath which rivers flow—and He will give you palaces. | 10Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини–остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди. |
20. We never sent any messengers before you, but they ate food and walked in the marketplaces. And We made some of you tempters for one another—will you be patient? Your Lord is always Observing. | 20Биз сендан олдин юборган Пайғамбарларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўргувчи бўлган зотдир. |
29. He led me away from the Message after it had come to me; for Satan has always been a betrayer of man.” | 29Батаҳқиқ, менга зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир», дер. |