USA English ‹ › UZ Uzbek

Found al: 11013 words & 3 translates

English Ўзбек

There is a festive atmosphere in the park. The Navruz traditions and exhibitions of national cultural centers were organized.

Боғ ҳудуди байрам шукуҳига бурканган. Наврўз билан боғлиқ анъаналар намойиши, миллий маданий марказлар кўргазмалари ташкил этилган.

The President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev attended the festive event. The President cordially congratulated the people of our country. Байрам тадбирига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, халқимизни самимий табриклади.
«Today, everywhere in our country, in oases and valleys, cities and towns, parks and squares, the folk festivals – «sayils» are taking place with a great joy. – Бугун бепоён Ватанимизнинг воҳа ва водийлари, шаҳар ва қишлоқлари, боғ ва майдонларида эл-юртимиз катта шоду хуррамлик билан Наврўз сайилларини ўтказмоқда.
At these exciting moments, as our hearts fill with joy, I warmly congratulate all our compatriots, youth and elders, and express my deepest respect and best wishes to all of you», Shavkat Mirziyoyev has said. Қалбларимиз қувончга тўлиб турган ушбу дилбар лаҳзаларда кексаю ёш жамики юртдошларимизни чин дилдан қутлаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Navruz is the beginning of a new year in the Eastern calendar, a holiday of reawakening and renewal of nature. Маълумки, Наврўз – шарқона янги йил, табиатнинг янгиланиш палласи.
The philosophy and values of this holiday are interconnected with the idea of a New Uzbekistan, under which our country carries out a large-scale work to elevate the honor and dignity, to ensure the rights and interests of every person, to create decent conditions for residents of all cities and regions. Бу фалсафа ва қадриятлар Янги Ўзбекистон ғояси билан уйғундек гўё. Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини амалда таъминлаш, барча шаҳар ва туманлар аҳолиси учун муносиб шароит яратиш бўйича кўп ишлар қилинмоқда.
The economy and social sector are comprehensively developing, a considerable attention is being paid to science, education, health care, culture and sports. Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар ҳар томонлама ривожлантирилмоқда, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортга катта эътибор қаратилмоқда.
«We draw energy and strength from our honorable fathers and mothers, esteemed veterans, their experience, wisdom, and blessings in making the lives of the people of Uzbekistan dignified in every respect. The selfless work of our people, their support for the course of reforms is our foundation in bringing the national development to a new, higher level», the President has underscored. – Ҳаётимизни янада гўзал ва обод қилишда биз мўътабар отахон ва онахонларимиздан, уларнинг доно маслаҳатлари ва дуойи фотиҳаларидан куч-қувват оламиз. Миллий тараққиётимизни янги босқичга кўтариш йўлида мардона меҳнат қилаётган ҳурматли ака-укаларимиз, азиз опа-сингилларимизга – бутун халқимизга ишонамиз ва таянамиз, – деди Президент.
The President expressed his gratitude to each of our compatriots for their worthy work for the welfare of the country. He expressed confidence that the citizens will demonstrate high political wisdom at next month’s important political event. Давлатимиз раҳбари Ватан равнақи йўлида муносиб хизмат қилаётган барчага ташаккур изҳор этди. Келгуси ойда ўтадиган муҳим сиёсий тадбирда фуқаролар юксак сиёсий тафаккур ва маданиятини намоён этишига ишонч билдирди.
The successes of dekhkans and farmers, sportsmen and youth of the country were also noted. Деҳқон ва фермерлар, спортчилар, ёшларнинг ютуқлари ёдга олинди.
It was underscored that the good deeds built on the noble traditions of our people should be performed not only on Navruz, but always, every day. Халқимизга хос савобли амалларни фақат Наврўз айёмида эмас, балки ҳар куни адо этиш лозимлиги таъкидланди.
«Today, in Uzbekistan we are creating a social and truly people’s state, where kindness and compassion, generosity, mutual respect and harmony will be the norm of life. We must ensure that every person in our country, which for centuries has been famed for its spiritual values and humanism, feels the full attention and care of the people and the state», Shavkat Mirziyoyev has said. – Бугун биз барпо этаётган ижтимоий ва халқпарвар давлатда меҳр-шафқат, саховат ва ҳиммат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ҳаётимиз қоидасига айланиши зарур. Токи азалдан “одамийлик диёри” деб шуҳрат қозонган Ватанимизда ҳар бир инсон халқимиз ва давлатимизнинг меҳри ва эътиборини тўла ҳис қилиб яшасин, – деди Шавкат Мирзиёев.
The President extended his sincere greetings to the ambassadors of foreign states and representatives of international organizations, and expressed his best wishes to their countries and nations. Хорижий давлатларнинг элчилари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, уларнинг мамлакатлари ва халқларига ҳам эзгу тилаклар йўлланди.
The celebration continued with a grand festive concert. The performances of folk and ethnographic ensembles and artists, national games and askiyas had created a great atmosphere for everyone. Байрам катта концерт дастури билан давом этди. Фальклор-этнографик жамоалар ва санъаткорларнинг чиқишлари, миллий ўйин ва аскиялар барчага завқ-шавқ улашди.
Following the festivities, President Shavkat Mirziyoyev viewed the exhibitions of national cultural centers and folk crafts. He conversed with visitors of the park and congratulated them on the holiday. Тантанадан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев миллий маданият марказлари ва халқ амалий санъати кўргазмаларини кузатди. Байрамга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади.

On behalf of the American people, I convey to You and the people of Uzbekistan the best wishes for a happy and peaceful Navruz.

Америка халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз айёми муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўлламоқдаман.

In this season of reflection and renewal, the United States reaffirms its commitment to the people of Uzbekistan. 

Ушбу уйғониш ва янгиланиш мавсумида Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

I cordially congratulate you, all Muslims in the country, and our entire nation on the great holiday Eid al-Adha, embodying kindness, mercy, and generosity, which we are joyfully celebrating together with the entire Muslim Ummah, and express my deep respect and best wishes to you.

Ер юзидаги жамики ислом уммати қатори меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат рамзи – муборак Қурбон ҳайитини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, барча юртимиз мусулмонларини, бутун халқимизни ушбу улуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

In these days, when our hearts are filled with the light of joy and kindness, we, above all, thank the Almighty for celebrating Eid al-Adha together with our people in peace and tranquility.

Дилларимиз қувончга тўлган мана шундай қутлуғ дамларда аввало эл-юртимиз билан бирга Қурбон ҳайитига тинч-омон етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

The noble ideas of peace, friendship, and love of mankind underlying this sacred holiday are harmonious and consonant with the reforms underway in the New Uzbekistan and with our high goals and objectives. Айни пайтда бу муқаддас байрам моҳиятида мужассам бўлган тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик, инсонпарварлик ғоялари бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга ошираётган ислоҳотларимиз, улкан мақсад ва вазифаларимизга уйғун ва ҳамоҳанг эканини ҳис этиб, кўнгилларимиз янада шукуҳга тўлмоқда.