USA English ‹ › UZ Uzbek

Found арг: 2495 words & 2 translates

English Ўзбек
It was in the next week that a new factor entered into Morganson's life. He wanted to know the date. It became an obsession. He pondered and calculated, but his conclusions were rarely twice the same. The first thing in the morning and the last thing at night, and all day as well, watching by the trail, he worried about it. He awoke at night and lay awake for hours over the problem. To have known the date would have been of no value to him; but his curiosity grew until it equalled his hunger and his desire to live. Finally it mastered him, and he resolved to go to Minto and find out. Кейинги ҳафта Моргансоннинг ҳаётида янги ташвиш туғилди: бугун қандай сана эканлигини билгиси келиб қолди. Бу ўй хирапашшадай миясига ўрнашиб олди. У ўйлай-ўйлай, ҳисоблай-ҳисоблай ҳар сафар ҳисобдан адашиб кетаверди. Шу ўй билан уйғонар, уззукун шу ўй миясини пармалар ва кечаси ҳам шу ўй билан уйқуга кетарди. Баъзида тунлари мижжа қоқмай тонг оттирарди. Аслида бу унчалик аҳамиятга эга бўлмаса-да, Моргансоннинг очликдек, яшашга бўлган иштиёқдек хавотири алангаланаверди. Охир-оқибат бу ўз кучини кўрсатди ҳам. Моргансон шаҳарга тушишга жазм этди.
"I did the chopping before the scurvy got bad," he said. "Then I got a moose right at the start. I've been living high all right. It's the scurvy that's run me down." He filled the glass, and added, "But the spruce tea's knocking it, I think." "Have another," the barkeeper said. – Зангилага йўлиқишимдан аввал ўрмон кесишни бошлагандим. Ундан ташқари буғу овладим. Ана шунақа, яшашим чакки эмас. Фақат бу дард ўлгур бошга битган бало бўлди. – Стаканни тўлдириб, илова қилди: – Игнабарг дамламасидан ичиб турибман. Анча нафи тегди. – Қуй яна, – манзират қилди қовоқхона эгаси.
The action of the two glasses of whisky on Morganson's empty stomach and weak condition was rapid. The next he knew he was sitting by the stove on a box, and it seemed as though ages had passed. A tall, broad-shouldered, black-whiskered man was paying for drinks. Morganson's swimming eyes saw him drawing a greenback from a fat roll, and Morganson's swimming eyes cleared on the instant. They were hundred-dollar bills. It was life! His life! He felt an almost irresistible impulse to snatch the money and dash madly out into the night. Оч қоринга ичилган икки стакан виски заиф танада шу заҳоти ўз ишини кўрсатди. Моргансон ҳушига келганда печ ёнидаги яшикда ўтирган эди. Орадан бир аср ўтиб кетгандай туюлди. Дароз, қорасоқол, яғриндор киши қовоқхона эгаси билан ҳисоб-китоб қилди. Моргансоннинг кўз ўнгини туман қоплаган бўлса-да, қорасоқол қалингина пул дастасидан биттасини ажратиб олганини кўрди. Туман бир зумга тарқади. Бу юз долларлик пуллар эди. Ҳаёт! Унинг ҳаёти! У пулларга чанг солиб, қоронғу бурчакка отилишдек енгиб бўлмас истакни туйди.
He awoke. It was dark, and he was in his blankets. He had gone to bed in his moccasins and mittens, with the flaps of his cap pulled down over his ears. He got up as quickly as his crippled condition would permit, and built the fire and boiled some water. As he put the spruce-twigs into the teapot he noted the first glimmer of the pale morning light. He caught up his rifle and hobbled in a panic out to the bank. As he crouched and waited, it came to him that he had forgotten to drink his spruce tea. The only other thought in his mind was the possibility of John Thompson changing his mind and not travelling Christmas Day. Моргансон уйғониб кетди. Ҳали тун қора пардасини йиғиштирмабди. У эгни-бошини ечмаёқ қотиб қолган экан. Дик этиб ўрнидан туриб, олов ёқиб, сув қайнатди. Декчага қарағай игнабаргидан сепаётиб субҳнинг илк оқиштоб шуълаларини пайқади-ю, милтиғини олиб, қирғоқ томон шошди. Пистирмага ўрнашиб олгандагина шифобахш дамламасидан ичмагани эсига тушди. Хаёлига, Жон Томсон Рождествонинг биринчи кунида йўлга чиқса керак, деган ўй келди.
He cursed the brutes fiercely, but could not cow them. They replied with neck-bristling and snarling, and with quick lunges against their breastbands. He remembered Oleson, and turned his back upon them and went along the trail. He scarcely took notice of his lacerated leg. It was bleeding freely; the main artery had been torn, but he did not know it. У итларга ҳақоратлар ёғдирди, аммо ювошлантиролмади. Бутун тўда ириллаб, унга ташланишга чоғланарди. Шу чоқ Моргансон лоп этиб Ольсонни эслаб қолди. Қайрилиб, йўл бўйлаб кета бошлади. Ғажиб ташланган оёғи парвойига ҳам келмади. Ярадан қон шариллаб оқарди – қон томири жароҳатланибди, лекин ўзининг бундан хабари йўқ.
Especially remarkable to Morganson was the extreme pallor of the Swede, who the preceding night had been so ruddy-faced. Now his face was like white marble. What with his fair hair and lashes he looked like a carved statue rather than something that had been a man a few minutes before. Morganson pulled off his mittens and searched the body. There was no money-belt around the waist next to the skin, nor did he find a gold-sack. In a breast pocket he lit on a small wallet. With fingers that swiftly went numb with the frost, he hurried through the contents of the wallet. There were letters with foreign stamps and postmarks on them, and several receipts and memorandum accounts, and a letter of credit for eight hundred dollars. That was all. There was no money. Ҳаммасидан кўра Моргансонни шведнинг докадек оқарган афти ажаблантирди. Кечагина лоларзордек қип-қизил эди. Ҳозир эса мармар каби оппоқ. Оқ-сариқ сочлар ва киприклар мармар ҳайкалга муштараклик касб этмоқда. Бу одамни бир неча дақиқа илгари тирик юрганини тасаввур қилиш қийин. Моргансон жасадни тинтишга тушди. На пул чандилган белбоғ, на олтин тўла халта топилди. Парканинг* кўкрак чўнтагида чоғроқ кармон қаппайиб турибди. Ичидаги борини титкилаб кўрди – ажнабий муҳрли ва маркали мактуб, бир қанча квитанция, қандайдир ҳисоб- китоблар, маълумотномалар, саккиз юз долларга аккредитив… Бор-йўғи шу. Пулдан асар ҳам йўқ.
He prowled around the sled demented, at times weeping and pleading with the brutes for his life there on the sled, at other times raging impotently against them. Then calmness came upon him. He had been making a fool of himself. All he had to do was to go to the tent, get the axe, and return and brain the dogs. He'd show them. Ақлдан озган Моргансон чаналар теграсида тентирарди. Гоҳ ўкиниб,гоҳ ҳўнграб чаналардаги ҳаёт неъматларини итлардан ялиниб-ёлвориб сўрарди. Кейин тинчиб қолди. Қандай аҳмоқгарчилик! Ҳозир чодирга бориб, болтани олиб келади-да, итларнинг бошини мажағлаб ташлайди. Ҳали кўрсатиб қўяди бу итдан тарқаганларга!
Now that he was down, Morganson was no longer afraid. He had a vision of himself being found dead in the snow, and for a while he wept in self-pity. But he was not afraid. The struggle had gone out of him. When he tried to open his eyes he found that the wet tears had frozen them shut. He did not try to brush the ice away. It did not matter. He had not dreamed death was so easy. He was even angry that he had struggled and suffered through so many weary weeks. He had been bullied and cheated by the fear of death. Death did not hurt. Every torment he had endured had been a torment of life. Life had defamed death. It was a cruel thing. Қорда узала тушиб ётган Моргансон ортиқ ҳеч нарсадан қўрқмасди. У ўзининг ўлик танасини қай йўсинда топиб олишларини тасаввур қилди. Хўрлиги келиб кўзидан ёш оқди. Лекин ваҳима уни тарк этганди. Жанг тугади. Кўзини очмоқчи бўлди. Аммо музлаб қолган киприкларини бир-биридан ажратолмади. Қайтиб кўзини очишга уринмади. Энди барибир эмасми?! Жон таслим қилиш бунчалик енгил кечади, деб ўйламаган экан. Азоб-уқубатларга тўла шунча умрини кураш ва қийноқда ўтказганига ўзидан аччиқланди. Ўлимни рўкач қилиб, уни лақиллатишибди. Ўлим ҳеч нарса эмас экан. Барча тортган азоблари ўлим деб аталмиш неъматни бошлаб келди. Ҳаёт ўлимга туҳмат қилди. Қандай бедодлик!
As soon as the light in the bedroom went out there was a stirring and a fluttering all through the farm buildings. Word had gone round during the day that old Major, the prize Middle White boar, had had a strange dream on the previous night and wished to communicate it to the other animals. It had been agreed that they should all meet in the big barn as soon as Mr. Jones was safely out of the way. Old Major (so he was always called, though the name under which he had been exhibited was Willingdon Beauty) was so highly regarded on the farm that everyone was quite ready to lose an hour's sleep in order to hear what he had to say. Ётоқхонада чироқ ўчиши билан молхонада безовта ҳаракатлар бошланди. Кун бўйи ҳайвонлар орасида миш-мишлар тарқалди, гўёки кекса майор, мидлуайтлик мукофотланган ахта чўчқа ўтган кеча ғалати туш кўрибди ва бугун бу ҳақда бошқа жониворларга сўзлаб берар экан. Ҳаммалари, мистер Жонс кўздан батамом ғойиб бўлиши билан, катта омборда кўришишга қарор қилишди. Кекса майор (уни ҳамиша шундай аташарди, ҳолбуки, кўргазмаларга олиб борганда “Уиллингтон Гўзали” деган ном остида намойиш этишарди) молхонада жуда катта ҳурмат-эътиборга сазовор эди, шунинг учун бу таклифга ҳамма ҳайвонлар рози бўлишди.
At one end of the big barn, on a sort of raised platform, Major was already ensconced on his bed of straw, under a lantern which hung from a beam. He was twelve years old and had lately grown rather stout, but he was still a majestic-looking pig, with a wise and benevolent appearance in spite of the fact that his tushes had never been cut. Before long the other animals began to arrive and make themselves comfortable after their different fashions. First came the three dogs, Bluebell, Jessie, and Pincher, and then the pigs, who settled down in the straw immediately in front of the platform. The hens perched themselves on the window-sills, the pigeons fluttered up to the rafters, the sheep and cows lay down behind the pigs and began to chew the cud. Майор аллақачон омбор охиридаги ўзининг пичан ғарамидан қилинган юксак тахтида, тўсинга осилган чироқ остида оломонни кутиб турарди. У ўн икки ёшда бўлиб, охирги пайтларда бўйига эмас, энига кўпроқ кенгайган эди, барибир, қўрқинч соладиган сўйлоқ тишларига қарамасдан, аввалгидай олийжаноб чўчқалигича қолган, кўзларидан донишмандлик ва меҳр нури таралиб турарди. Ҳамма ҳайвонлар тўплангунча, ҳар бири ўз таъбига монанд жой топиб ўтиргунча, анча кўп вақт ўтди. Биринчи бўлиб учта кўппак — Блюбелл, Жесси ва Пинчер келди, унинг ортидан чўчқалар киришди ва тепалик ёнидаги пичан устидан жой олишди. Товуқлар дераза пештахталарига жойлашдилар, кабутарлар потирлашиб, том остидаги тўсинларга тизилишди, қўйлар ва сигирлар эса дарҳол чўчқаларнинг ёнига ўзларини ташладилар ва пичан чайнашга тушдилар.
The two horses had just lain down when a brood of ducklings, which had lost their mother, filed into the barn, cheeping feebly and wandering from side to side to find some place where they would not be trodden on. Clover made a sort of wall round them with her great foreleg, and the ducklings nestled down inside it and promptly fell asleep. At the last moment Mollie, the foolish, pretty white mare who drew Mr. Jones's trap, came mincing daintily in, chewing at a lump of sugar. She took a place near the front and began flirting her white mane, hoping to draw attention to the red ribbons it was plaited with. Last of all came the cat, who looked round, as usual, for the warmest place, and finally squeezed herself in between Boxer and Clover; there she purred contentedly throughout Major's speech without listening to a word of what he was saying. Боксёр ва Кловер ёнбошлаб олган заҳоти, омборга онасини йўқотиб қўйган ўрдакчалар подаси ёпирилиб киришди; ҳаяжон билан ғақиллаб, хавфсиз, биров билиб-билмай босиб олмайдиган жой илинжида, улар у ёндан-бу ёнга югура бошлашди. Байтал Кловернинг узанган оёғи уларга ҳимоя девори бўлиб кўринди, ўрдакчалар бу бошпанага ирғишлаб киришди ва дарҳол уйқуга кетдилар. Ниҳоят омборга, қанд бўлагини қитирлатиб чайнаганча, олифта солланиб, мистер Жонснинг икки ғилдиракли аравасини тортадиган, далли оқ бия Молли кирди. У биринчи қатордан жой олди ва дарҳол тақиб қўйилган қизил тасмачасига эътиборни қаратиш учун оқ ёлларини ўйнай бошлади. Охирги бўлиб мушук кирди, одатдагидай, энг иссиқ жойни излаб, у ён-бу ёнга аланглади ҳамда Боксёр ва Кловернинг ўртасига сирғалиб кириб олди; бу ерда у тинимсиз ағанаб, майорнинг нутқи пайтида миёв-миёвлаб тинмади ва маърузанинг бирорта сўзини ҳам эшитмади.
"Comrades, you have heard already about the strange dream that I had last night. But I will come to the dream later. I have something else to say first. I do not think, comrades, that I shall be with you for many months longer, and before I die, I feel it my duty to pass on to you such wisdom as I have acquired. I have had a long life, I have had much time for thought as I lay alone in my stall, and I think I may say that I understand the nature of life on this earth as well as any animal now living. It is about this that I wish to speak to you. — Ўртоқлар, кеча оқшом менинг ғалати бир туш кўрганимни ҳаммаларингиз эшитган бўлсангиз керак. Бу тушга кейинроқ қайтаман. Энг аввало сизларга, мана, нимани айтишим лозим.Сизлар билан яна узоқ ойлар бирга бўламиз, деб айтолмайман, куним битяпти, сезяпманки, сизлар билан ўлимим олдидан йиллар бўйи орттирилган донишмандлик меваларини бўлишишим лозим. Мен узоқ умр кечирдим, бир ўзим оғилда ёлғиз ётганимда, мулоҳаза юритиш учун етарли вақтим бўлди, ўйлайманки, ҳаётнинг моҳиятини замондошларимнинг барчасидан ҳам кўпроқ тушунаман, деб таъкидлай оламан. Мана, шу ҳақда сизларга баён қилмоқчиман.
"But is this simply part of the order of nature? Is it because this land of ours is so poor that it cannot afford a decent life to those who dwell upon it? No, comrades, a thousand times no! The soil of England is fertile, its climate is good, it is capable of affording food in abundance to an enormously greater number of animals than now inhabit it. This single farm of ours would support a dozen horses, twenty cows, hundreds of sheep—and all of them living in a comfort and a dignity that are now almost beyond our imagining. Why then do we continue in this miserable condition? Because nearly the whole of the produce of our labour is stolen from us by human beings. There, comrades, is the answer to all our problems. It is summed up in a single word—Man. Man is the only real enemy we have. Remove Man from the scene, and the root cause of hunger and overwork is abolished for ever. Аслида ҳақиқий ҳолат шундай бўлишги мумкинми? Бу она заминимизнинг қашшоқлигиданми, ер унда яшайдиган ва меҳнат қилаётган барча жониворларни боқа олмайдими? Йўқ, ўртоқлар, минг бора йўқ! Англияда иқлим майин, замин ҳосилдор, ер ҳозир яшаётганидан ҳам кўпроқ жониворларни боқа олади. Бизники сингари молхона ўнлаб отларни, йигирмата сигирни, юзлаб қўйларни боқа олади — ва уларнинг ҳаёти қулайликларга тўла, ўзлари иззат-эътиборга эга бўладилар, биз бу ҳақда ҳали орзу ҳам қила олмаймиз. Нега биз бу қадар тубан аҳволда яшашда давом этмоқдамиз? Сабаби шундаки, биз ўз меҳнатимиз билан яратаётган деярли ҳамма нарса одамлар томонидан ўзлаштириб юборилмоқда. Мана, ўртоқлар, барча саволларнинг жавоби қай ерда экан. Бу битта, аммо ягона — одамдеган сўздадир. Бизнинг ягона ҳақиқий душманимиз — одам. Саҳнадан одамни олиб ташланг, очлик ва аёвсиз меҳнатнинг сабаби йўқолади.
"And even the miserable lives we lead are not allowed to reach their natural span. For myself I do not grumble, for I am one of the lucky ones. I am twelve years old and have had over four hundred children. Such is the natural life of a pig. But no animal escapes the cruel knife in the end. You young porkers who are sitting in front of me, every one of you will scream your lives out at the block within a year. To that horror we all must come—cows, pigs, hens, sheep, everyone. Even the horses and the dogs have no better fate. You, Boxer, the very day that those great muscles of yours lose their power, Jones will sell you to the knacker, who will cut your throat and boil you down for the foxhounds. As for the dogs, when they grow old and toothless, Jones ties a brick round their necks and drowns them in the nearest pond. Бизнинг шўрлик умримиз ҳам табиий йўл билан тугамайди. Мен ўзимни айтмаяпман, менинг омадим бор экан. Ўн икки ёшгача яшадим ва тўрт юзтадан зиёд чўчқачаларни туғдирдим. Бир чўчқа учун муносиб умр кўрдим. Аммо ҳеч бир ҳайвон умри охирида шафқатсиз пичоқдан қутилиб қололмайди. Мана, сиз, олдимда турган ёш чўчқачалар, — бир йил ўтмай, ҳаётларингизни анави шаҳар ташқарисидаги қассобхонада тугатасиз. Бундай даҳшатли тақдир ҳаммани кутади — сигирларни, чўчқаларни, товуқларни, қўйларни, ҳамма-ҳаммангизни кутади. Ҳатто отлар ва кўппакларга ҳам раҳм қилинмайди. Сенинг бақувват мускулларинг сенга хизмат қилолмайдиган ўша олис кун келади, Боксёр, ўшанда сени мистер Жонс тери шилувчига жўнатади, у эса сенинг гўштингдан итларга овқат тайёрлайди. Итларга келсак, улар қариб, тишлари ўтмаслашиб қолганда, мистер Жонс уларнинг бўйнига ғишт боғлаб, яқин атрофдаги ҳовузга чўктиради.
"Is it not crystal clear, then, comrades, that all the evils of this life of ours spring from the tyranny of human beings? Only get rid of Man, and the produce of our labour would be our own. Almost overnight we could become rich and free. What then must we do? Why, work night and day, body and soul, for the overthrow of the human race! That is my message to you, comrades: Rebellion! I do not know when that Rebellion will come, it might be in a week or in a hundred years, but I know, as surely as I see this straw beneath my feet, that sooner or later justice will be done. Fix your eyes on that, comrades, throughout the short remainder of your lives! And above all, pass on this message of mine to those who come after you, so that future generations shall carry on the struggle until it is victorious. Шунча гаплардан кейин, ўртоқлар, ҳаётимизни заҳарлаган ёвузликнинг манбаи, — одамзоднинг ҳукмронлиги экани аниқ-равшан бўлмадими? Одамдан холос бўлсак бўлди, меҳнатларимизнинг барча мевалари бизнинг мулкимизга айланади! Истасак, шу бугун кечқурундан бошлаб, эркимизнинг қуёши ёнади ва бой ҳамда мустақил жониворларга айлантиради. Бунинг учун нима қилишимиз керак? Вужудимизни ва қалбимизни одамнинг ҳукмронлигини йўқ қилиш учун фидо қилиб, туну кун меҳнат қилишимиз шарт! Мен сизларни, ўртоқлар, — исёнга даъват қиламан! У қачон аланга олади, буни билмайман, балким бир ҳафтадан сўнгдир ёки юз йилдан кейиндир, аммо мен, мана шу сомонни кўриб турганимдек, аниқ ва равшан кўрмоқдаманки, эртами-кечми, адолат тантана қилади. Ҳаётимиз қанча қолган бўлса ҳам, ўз ҳаётимизни бу ғояга фидо қилайлик! Бундан ташқари, менинг бу Мурожаатномамни сизлардан кейин келадиганларга ҳам етказинглар, зеро келгуси авлодлар курашни ғалабага эришгунга қадар олиб борсинлар.
"I have little more to say. I merely repeat, remember always your duty of enmity towards Man and all his ways. Whatever goes upon two legs is an enemy. Whatever goes upon four legs, or has wings, is a friend. And remember also that in fighting against Man, we must not come to resemble him. Even when you have conquered him, do not adopt his vices. No animal must ever live in a house, or sleep in a bed, or wear clothes, or drink alcohol, or smoke tobacco, or touch money, or engage in trade. All the habits of Man are evil. And, above all, no animal must ever tyrannise over his own kind. Weak or strong, clever or simple, we are all brothers. No animal must ever kill any other animal. All animals are equal. — Мен яна озгина нарсани қўшимча қиламан, холос. Мен такрор айтаман: ёдда сақланг, сизнинг мажбуриятингиз — одамларга ва уларнинг ҳар қандай ташаббусларига қарши курашишдир. Икки оёқда юрадиган ҳар бир жон — ғаним. Тўртта оёғи ёки қаноти бор ҳар бир жон — дўст. Яна шуни ёдда тутингки, инсон билан курашда ҳам биз ҳеч вақт унга ўхшашимиз мумкин эмас. Ҳатто ғалаба қилганимизда ҳам инсон яратган ҳамма нарсани рад этамиз. Ҳеч бир ҳайвон уйда яшамаслиги, тўшакда ухламаслиги, кийим киймаслиги, ароқ ичмаслиги, тамаки чекмаслиги, пулга қўл теккизмаслиги ва савдогарлик қилмаслиги керак. Инсоннинг ҳамма одатлари — ёвузликдир! Бундан ташқари, ҳеч бир жонивор ўз қардошларига зулм қилмасин. Заифмизми ёки кучлимизми, ақллимизми ёки ахмоқмизми — ҳаммамиз биродарлармиз! Бирор-бир жонивор бошқа жониворларни ўлдириши мумкин эмас. Ҳамма ҳайвонлар тенгдир.
"And now, comrades, I will tell you about my dream of last night. I cannot describe that dream to you. It was a dream of the earth as it will be when Man has vanished. Энди, ўртоқлар, мен сизларга кеча оқшом кўрган тушимни айтиб бераман. Мен сизга бу орзуни тасвирлашга ожизман. Бу инсон дегани ер юзидан буткул йўқолганидан кейинги замин ҳақидаги орзу эди....
The singing of this song threw the animals into the wildest excitement. Almost before Major had reached the end, they had begun singing it for themselves. Even the stupidest of them had already picked up the tune and a few of the words, and as for the clever ones, such as the pigs and dogs, they had the entire song by heart within a few minutes. And then, after a few preliminary tries, the whole farm burst out into 'Beasts of England' in tremendous unison. The cows lowed it, the dogs whined it, the sheep bleated it, the horses whinnied it, the ducks quacked it. They were so delighted with the song that they sang it right through five times in succession, and might have continued singing it all night if they had not been interrupted. Бу қўшиқнинг биргаликда ижро этилиши барча ҳайвонларни ёввойи жунбушга келтирди. Майор охирги сўзни талаффуз қилиши билан, жониворлар қўшиқни қайтадан айта бошлашди. Иштирокчиларнинг энг анқовлари ҳам оҳангга тушиб олишди ва бир неча билган сўзларини илиб кетишди, энг ақлли бўлган чўчқалар ва итларга келсак, улар бир-икки дақиқада дарров қўшиқни дилларининг туб-тубидан куйлай бошлашди. Бир-бирларига мослашувга бир неча бор уринишдан сўнг — бутун молхона ҳайратли бир якдилликда “Англия жониворлари”ни баралла айта бошлади. Сигирлар қўшиқни маърашар, итлар ириллашар, қўйлар баърашар, сигирлар маърашар, отлар кишнар ва ўрдаклар ғақиллашарди. Улар шу қадар завқ билан куйлашардики, қўшиқ беш марта кетма-кет ижро этилди, ҳар гал аввалгисидан яхши эди, агар уларни узиб қўйишмаса — тун бўйи куйлашарди.
quotation list — a list of crypto-assets that meet the criteria specified by the crypto-exchange, admitted by it to trading in crypto-assets; котировкалаш варағи — крипто-биржа томонидан белгиланган мезонларга мос келадиган ҳамда крипто-активлар савдоларига рухсат этилган крипто-активлар рўйхати;
trading in crypto-assets — the process of making transactions for the sale and purchase of crypto-assets for national and (or) foreign currency or the exchange of crypto-assets of one type for crypto-assets of another type on the electronic platform of the crypto-exchange; крипто-активлар савдолари — крипто-биржанинг электрон платформасида крипто-активларни миллий ва (ёки) хорижий валютада олди-сотди ёки бир турдаги крипто-активларни бошқа турдаги крипто-активларга айирбошлаш битимларини тузиш жараёни;