USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates

English Ўзбек
28. Have you not seen those who exchanged the blessing of God with blasphemy, and landed their people into the house of perdition? 28Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми?
30. And they set up rivals to God, in order to lead away from His path. Say, “Enjoy yourselves; your destination is the Fire.” 30Улар Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошлар қилдилар. Сен уларга: «Ҳузурланиб қолинг! Бас, албатта, борадиган жойингиз дўзахдир», деб айт!
32. God is He Who created the heavens and the earth, and sends down water from the sky, and with it produces fruits for your sustenance. And He committed the ships to your service, sailing through the sea by His command, and He committed the rivers to your service. 32Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган зотдир.
34. And He has given you something of all what you asked. And if you were to count God’s blessings, you would not be able to enumerate them. The human being is unfair and ungrateful. 34Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир.
38. “Our Lord, You know what we conceal and what we reveal. And nothing is hidden from God, on earth or in the heaven.” 38Эй Роббимиз, албатта, Сенинг Ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам яхши биласан. Аллоҳ учун на ердаю на осмонда бирор нарса махфий қолмас.
39. “Praise be to God, Who has given me, in my old age, Ishmael and Isaac. My Lord is the Hearer of Prayers.” 39Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ато қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони эшитгувчидир.
42. Do not ever think that God is unaware of what the wrongdoers do. He only defers them until a Day when the sights stare. 42Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос.
46. They planned their plans, but their plans are known to God, even if their plans can eliminate mountains. 46Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир.
47. Do not ever think that God will break His promise to His messengers. God is Strong, Able to Avenge. 47Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб гумон қилма. Албатта, Аллоҳ азиз ва интиқом эгасидир.
48. On the Day when the earth is changed into another earth, and the heavens, and they will emerge before God, the One, the Irresistible. 48Ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам бошқа осмонларга алмаштириладиган, ёлғиз ва қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўлади.
51. That God may repay each soul according to what it has earned. God is Quick in reckoning. 51Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига яраша жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб қилгувчидир.
56. He said, “And who despairs of his Lord’s mercy but the lost?” 56У: «Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббининг раҳматидан ноумид бўлурлар», деди. (Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш фақат бир тоифага–
57. He said, “So what is your business, O envoys?” йўлдан адашган, гумроҳ тоифага хос. Аллоҳнинг раҳматидан юз ўгириб, залолат йўлига кириб кетган кимсагина ноумид бўлади, холос.)
69. “And fear God, and do not disgrace me.” 69Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Мени хор қилманглар», деди.
96. Those who set up another god with God. They will come to know. 96Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ (шерик) қилурлар. Бас, тезда билурлар.

1. The command of God has come, so do not rush it. Glory be to Him; exalted above what they associate.

1Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг. У зот улар келтираётган ширклардан пок ва олий бўлди.

9. It is for God to point out the paths, but some of them are flawed. Had He willed, He could have guided you all. 9Йўлларнинг мақсаддагиси Аллоҳга оиддир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қилган бўларди.
18. And if you tried to enumerate the favors of God, you will not be able to count them. God is Forgiving and Merciful. 18Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир.
19. And God knows what you hide and what you disclose. 19Аллоҳ нимани сир тутаётганингизни ва нимани ошкор қилаётганингизни биладир.
20. Those they invoke besides God create nothing, but are themselves created. 20Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсани ярата олмаслар. Ҳолбуки, ўзлари яратиладилар.