Found al: 11013 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
UPR Universal Periodic Review | Универсал Даврий Қўриб Чиқиш |
VNR Voluntary National Review | Ихтиёрий Миллий Чарҳ |
This revised Common Country Analysis is the result of the collaborative efforts of the UN Country Team in Uzbekistan. |
Ушбу қайта кўриб чиқилган “Мамлакат ,бўйича Умумий Таҳлил” БМТнинг Ўзбекистондаги жамоасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасидир. |
The report was coordinated by Simon Hacker and directed by Zarif Jumaev in the Resident Coordinator’s Office (RCO), with consulting support from Tom Stephens, and valuable contributions from other members of the RCO team. | Ушбу Ҳисобот Симон Ҳакер томонидан мувофиқлаштирилди ва Ўзбекистондаги Доимий Координатор Идорасидан (ЎДКИ) Зариф Жумаев томонидан бошқарилди. Ҳисобот тайёрлашда Том Стефенс маслаҳат кўмаги кўрсатди ва ЎДКИ жамоасининг бошқа аъзолари ҳам ўз қимматли ҳиссаларини қўшишди. |
To complement the desk review and help ground truth emerging findings, two online surveys were conducted, one with members of the UN Country Team and a second with national and international partners and stakeholders. | Иш столида кўриб чиқилган маълумотларни тўлдириш ва жойларда пайдо бўлган ҳақиқий вазиятни аниқлашга ёрдам бериш мақсадида иккита онлайн сўров ўтказилди, улардан бири БМТнинг мамлакат жамоаси аъзолари билан, иккинчиси миллий ва халқаро шериклар ва манфаатдор томонлар билан. |
The feedback generated provided valuable insights that have been incorporated into this report. | Жойлардан олинган фикрлар ушбу ҳисоботга киритилган қимматли тушунчаларни тақдим этди. |
This revised CCA provides the evidence base and analytical foundations for the UN Country Team’s programming to implement the new Cooperation Framework for 2021-2025. | Ушбу қайта кўриб чиқилган Таҳлил 2021-2025 йилларда янги ҳамкорлик тизимини амалга ошириш учун БМТ Мамлакат Жамоаси дастурларига далилларга асосланган ва таҳлилий асосларни тақдим этади. |
It constitutes the UN system’s independent, integrated, forward-looking and data-driven analysis of the context for sustainable development in Uzbekistan. | Ушбу Таҳлил БМТ тизимининг Ўзбекистондаги барқарор ривожланиш контекстини мустақил, яхлит, истиқболли ва маълумотларга асосланган таҳлилини ташкил этади. |
I am confident it will serve to guide the UN family’s ongoing support to the Government and people of Uzbekistan in the effort to build back better after the COVID-19 pandemic and to accelerate achievement of the country’s national Sustainable Development Goals and international human rights obligations. |
Ишончим комилки, ушбу Таҳлил БМТ оиласининг Ўзбекистон ҳукумати ва халқига доимий ёрдамини КОВИД-19 пандемиясидан кейин янада яхшироқ кўрсатишда ҳамда мамлакатнинг барқарор ривожланиш бўйича миллий мақсадлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларига эришишни жадаллаштириш йўлида хизмат қилади. |
The views and conclusions set forth in this publication are those of the authors and do not represent official opinion of the United Nations, including the United Nations Development Programme, or UN member countries. | Ушбу нашрда келтирилган фикр ва ҳулосалар муаллифнинг ўз нуқтаи назари бўлиб, БМТ, шунингдек БМТТД ва БМТ га аъзо давлатларнинг расмий нуқтаи назари ҳисобланмайди. |
UNDP is the leading United Nations organization fighting to end the injustice of poverty, inequality, and climate change. | БМТТД камбағаллик, тенгсизлик ва иқлим ўзгариши сабабли пайдо бўлган адолатсизликка қарши курашда БМТнинг етакчи ташкилотидир. |
In the context of complicated and uncertain situation in the world, as well as deceleration of the global economic growth, the economy of Uzbekistan maintains stable growth rates. | Дунёдаги мураккаб ва ноаниқ вазият, жаҳон иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини сақлаб келмоқда. |
According to the forecast for 2024, which represents the basis for the draft budget and which is presented in the first section of the publication, the economic growth rates will be equal to 5.6-5.8%. | Бюджет лойиҳасининг асосини ташкил этувчи ва нашрнинг биринчи бўлимида келтирилган 2024 йилга мўлжалланган прогнозга кўра, иқтисодий ўсиш суръати 5,6–5,8 фоизни ташкил этади. |
Increase in the tax and non-tax revenues to the budget are forecasted against the backdrop of decreasing overall tax burden. | Умумий солиқ юкининг камайиши фонида бюджетга солиқ ва солиқдан ташқари тушумларнинг ошиши прогноз қилинмоқда. |
Expenditures of the State Budget for 2024 are planned to amount to 312,921 billion UZS, of which 48. 4% will be allocated to finance social expenditures. | 2024 йилги Давлат бюджети харажатлари 312 921 млрд сўм миқдорида режалаштирилган бўлиб, унинг 48,4 фоизи ижтимоий харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади. |
In addition to key areas of budget expenditures, the readers are provided also with information on expenditures by development programs, on implementation of the national Sustainable Development Goals; as well as climate change related expenditures are covered. | Ўқувчиларга бюджет маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишларига қўшимча равишда ривожлантириш дастурлари кесимида харажатлар, шунингдек барқарор ривожланиш миллий мақсадларини амалга оширишга харажатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бор иқлим ўзгариши билан боғлиқ харажатлар тақдим этилмоқда. |
In order to ensure fiscal sustainability, budget deficit reduction remains one of the budget policy objectives for the medium term. | Фискал барқарорликни таъминлаш мақсадида бюджет тақчиллигини камайтириш ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган фискал сиёсатнинг мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. |
The Ministry of Economy and Finance will continue publishing the information publication “Citizens’ Budget”, thus providing information to all interested users about the country’s budget, as well as about reforms and planned changes in the budget area. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини эълон қилишни давом эттириб, барча манфаатдор фойдаланувчиларни мамлакат бюджети, шунингдек бюджет соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва режалаштирилган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради. |
In the context of continuing geopolitical tension, as well as deceleration of the global economic growth and high inflation, the economy of Uzbekistan maintains sustainability. According to forecasts, economic growth rates will be equal to 5.6-5.8% in 2024. In the subsequent two years the economy is expected to grow at the rate of up to 6.2% in 2025 and 6.4% in 2026. |
Давом этаётган геосиёсий кескинликлар, глобал иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви ва юқори инфляция шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарорлигича қолмоқда. Прогнозларга кўра, 2024 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,6-5,8 фоизни ташкил қилади. Келгуси икки йилда иқтисодий ўсиш 2025 йилда 6,2 фоизга, 2026 йилда эса 6,4 фоизга етиши кутилмоқда. |
By the economy sectors, the growth of the volume of industrial products manufacturing in 2024 is forecasted to be at 6%, construction works – 6.3%, in services sector – 6.4%, while in agricultural sector– 4.1%. |
Иқтисодиёт тармоқлари бўйича 2024 йилда саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши 6 фоиз, қурилиш ишларининг ўсиши 6,3 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсиш 6,4 фоиз, қишлоқ хўжалигидаги ўсиш 4,1 фоиз бўлиши кутилмоқда. |