Found al: 11013 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
And with that the tall, slim figure of Abu Ubayda, a man in his 50's, rode out to meet Gregory. | Шу гапларни айтгач, узун бўйли, озғиндан келган ва 50 ёшни қоралаган Абу Убайда Грегори билан рўбаро келиш учун йўл олди. |
Circling each other they traded blows for several minutes, as both armies anxiously watched. | От устида қиличбозлик бошланиб, улар бир неча дақиқа мобайнида зарбалар билан алмашар экан, иккала қўшин ҳам ҳаяжон билан томоша қиларди. |
As the Arab general caught up with him, in a split second Gregory turned to strike, Abu Ubayda ducked to evade the blow, striking the Greek general across the neck with his blade. | Араблар қўмондони уни қувиб, етдим деганда, Грегори бирданига ҳамла қилди, Абу Убайда зарбадан қочишга улгурди ва юнон қўмондонининг бўйнига қилич урди. |
Moments later Khalid ordered the Muslim line forward! Having spent most of the night reorganizing the troops, Khalid left a token force of cavalry behind the infantry divisions, spreading their formations to make it appear to the Byzantines like the disposition of the Arab army remained the same as it was during the previous days, and he took all of the remaining cavalry, hiding it in the shallow dips of the plateau. | Шу онда Холид мусулмонлар сафига олдинга юришни буюрди! Туннинг кўп қисмини қўшинларни қайта ташкил этиш билан ўтказган Холид пиёда қўшинлари ортида номигагина саноқли отлиқларни қолдирган эди, аммо уларни тарқоқ равишда жойлаштиргани туфайли, румликлар нигоҳида араб қўшинларининг жойлашуви аввалги кунлардагидек бўлиб кўринарди, ҳолбуки қолган барча суворийлар текисликнинг саёз қияларига яширган эди. |
They were determined to drive the enemy back, but their substantial numerical disadvantage meant that they could not sustain this battle of attrition for long. | Уларнинг душманни ортга суриб чиқариш қатъиятлари баланд эди, аммо уларнинг сони анча камлиги сўнгги тирик жангчи қолгунга қадар бўлган ушбу жангда узоқ вақт туролмасликларини англатар эди. |
Just as Vahan’s troops managed to slow the momentum of the Muslim advance, Khalid sprung his trap. | Вахан қўшинлари мусулмонлар хужумини тўхтатиши биланоқ, Холид ўзи тайёрлаган тузоқни ишга солди. |
From the gentle dips in the terrain 8,000 riders galloped forward. | Текисликнинг ясси қияларидан 8000 отлиқ олдинга қараб елиб чиқди. |
By amassing most of his cavalry Khalid planned to surround the Byzantine left flank. | Ўз суворийларининг аксариятини тўплаб, Холид румликларнинг чап қанотини қуршаб олишни режалаштирганди. |
He scrambled to send his cavalry to cover the flank, realizing that the Muslim commander has outwitted him. | Мусулмонлар қўмондони уни ҳийла билан енгиб қўйганини англаган Вахан ён қанотга юбориш учун барча суворийларини тўплашга уринди. |
In full gallop Khalid surged past Amr’s division and began to envelop Qanatir’s Slavs. | Холид суворийлари Амрнинг қўшинлари олдидан елиб ўтди ва Канатир қўмондонлиги остидаги сляванларни қуршаб олишни бошлади. |
The rest of Arab riders followed their general as he guided them around Byzantine ranks. | Қолган араб чавандозлари ўз қўмондонларининг ортидан эргашдилар, у эса уларни румликлар томон етакларди. |
Over his left shoulder Khalid could see the fierce fighting in the center as he pushed his steed to go faster. | Чап елкаси орқали, Холид марказда шиддатли жанг кетаётганини кўрди ва ўз тулпорини тезроқ чопишга ундади. |
Qanatir’s and Jabalah’s line began folding, as they braced for the impact of the Arab cavalry. | Канатир ва Жабала сафлари, араб отлиқларининг зарбасини кутиб, букула бошлади. |
As the Muslim riders smashed into Vahan’s left, Khalid pierced an enemy soldier, breaking his lance in two. | Мусулмон отлиқлар Вахан қўшинининг чап қаноти билан тўқнашганда, Холид душман аскарларидан бирига найзасини санчиди, найза иккига бўлиниб синди. |
Jabalah and the Ghassanids disengaged and started fleeing. | Жабала ва Ҳассонийлар жанг майдонини тарк этиб, қоча бошладилар. |
But to their horror they realized that the bridge across the Ruqqad, their main escape route, was blocked. | Лекин, не кўз билан кўрсинларки, уларнинг асосий қочиш йўллари бўлган Руккад устидаги кўприк тўсилган эди. |
Jabalah’s troops dispersed as each man tried to save himself. | Жабаланинг қўшинлари ҳам хар томонга тарқала бошлади, чунки хар ким ўз жонини сақлаб қолишни хохларди. |
Shocked by Khalid’s rapid maneuver, the Imperial heavy cavalry tried in vain to stem the tide. | Холиднинг тезкор манёврларидан ҳайратга тушган империянинг оғир отлиқлари хужум тўлқини тўхтатиш учун беҳуда уриниш қилардилар. |
The Armenian general barked orders, and while some Byzantine units kept their cohesion, others were in total disarray. | Арманлар қўмондони буйруқлар бериб овози борича ҳайқирарди ва баъзи румлик қўшинлар жипсликни сақлаб турардилар, бошқалари эса бутунлай саросимада эди. |
Unable to cope with the rapid movement of the Arab light cavalry, Byzantine cataphracts were attacked on all sides. | Арабларнинг енгил суворийлари олиб бораётган тезкор хужумларга дош беролмай Рум катафракт-лари ҳар томондан қақшатгич зарбаларга дуч келарди. |