Found al: 11013 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Women from the camp rallied, and some joined the fighting. | Жамлоқдаги аёллар ёрдамга келдилар ва баъзилари жангга қўшилиб кетдилар. |
They hobbled the camels around the camp, thus providing additional protection. | Улар жамлоқ атрофига кишанланган туяларни ҳайдаб чиқдилар, ва шу тариқа қўшимча ҳимоя билан таъминлашди. |
Qanatir’s heavy cavalry bogged down as their horses balked at the smell of aggressive camels, refusing to respond to the commands of their riders. | Канатирнинг оғир қуролли суворийлари қоққан қозиқдек туриб қолди, чунки тажовузкор туялар ҳидидан хурқиган отлар отлиқларининг буйруқларига бўйсунмай қўйишганди. |
In close quarters the legs and bellies of the partially armored Byzantine horses now became exposed and many of the heavily armored riders were pulled down from their saddles. | Яқин масофадаги жангда румликлар миниб олган ва қисман совутга ўралган отларнинг оёқлари ва қоринлари энди зарбага очилиб қолганди, ва кўплаб оғир совутли чавандозлар натижада эгарларидан йиқила бошладилар. |
Qanatir could not sustain the attack any longer… … With Vahan’s attack against the Muslim right flank broken, Khalid seized the moment to exploit the gap that had opened up between Qanatir and the Byzantine center. | Канатир ҳужумни ортиқ давом эта олмасди… Ваханнинг мусулмонлар ўнг қанотига бўлган ҳужуми барбод бўлгач, Холид Рум қўшинининг маркази ва Канатир орасида хосил бўлган бўшлиқдан фойдаланиб қолиш имконини бой бермади. |
He ordered Amr to send his cavalry regiment and attack Qanatir’s flank from the north. | У Амрга ўз отлиқларини юбориб, Канатир лашкарларига шимолдан ҳужум қилишни буюрди. |
With incoming cavalry support Amr ordered a general advance. | Қўшимча отлиқларнинг ёрдами билан Амр умумий ҳужумга ўтишни буюрди. |
By timing his flanking maneuver to perfection Khalid managed to push the Byzantines back with fewer troops. | Ён қанотдан манёвр ҳаракатларини амалга ошириш учун энг қулай фурсатни танлаган Холид сон жиҳатдан камроқ бўлган лашкарлари билан румликларни ортга суришнинг уддасидан чиқди. |
But the situation on the Muslim left was considerably more serious… … With much of Khalid’s mounted units currently on the right flank, Yazid’s position was being overrun. | Аммо мусулмонларнинг чап қанотидаги вазият анча хавотирли эди. Холиднинг аксар отлиқ аскарлари ўнг қанотда банд турган бир пайтда, Язид бошчилигидаги лашкарлар вазиятни қўлдан бой бераётган эдилар. |
Byzantine cavalry broke through the ranks and pushed towards the Muslim camp. | Рум отлиқлари сафларни ёриб ўтиб, мусулмонларни жамлоқ томон суриб чиқара бошлади. |
Yazid was finally able to stabilize his line near the camp, temporarily stemming the Byzantine assault. | Охир оқибат Язид, жамлоқ яқинида ўз сафини барқарорлаштиришга муваффақ бўлди ва Рум ҳужумини вақтинча тўхтатди. |
Just as Vahan’s plan appeared to be succeeding on the Muslim left, Khalid again showed his ability to adapt quickly. | Вахан режаси мусулмонлар чап қанотида муваффақиятли якун топай деганда, Холид тезда вазиятга мослашиш қобилиятини яна бир бор намойиш этди. |
He detached a cavalry contingent under the command of Dharar ibn al-Azwar, ordering him to round the Byzantine center. | У Дарар ибн ал-Азвар бошчилигидаги отлиқ бўлинмасини ўз қўшинидан ажратиб, ал-Азварга румликлар марказини ўраб олишни буюрди. |
This decision proved crucial, for when Dharar struck the flank of the Byzantine center, he fixed them in place, preventing reinforcements from reaching Gregory to support his push against the Muslim left. | Бу қарор жуда айни муддао бўлиб чиқди, зотан Дарар, румликлар марказининг қанотига зарба бериш орқали, уларни ўша ерда ушлаб туришга муваффақ бўлди ва мусулмон қўшинининг чап қанотига зарба беришга ҳозирланаётган Грегорига мададнинг етиб боришини олдини олди. |
But most importantly this maneuver gave the impression to the Greeks that they were being outflanked, damaging their morale. | Бироқ, энг муҳими, бу манёвр юнон лашкарлари тасаввурида гўё мусулмонлар уларни ён қанотдан қуршаб олаётгандек эдик, ва бу ҳол уларнинг жанговар руҳини синдирди. |
Further on the left flank Khalid came to Yazid’s aid, hitting Gregory’s division. | Чап қанотда Холид Грегори қўшинига зарба бериб, Язидга ёрдам берди. |
The Greeks gave ground under pressure, suffering particularly heavy casualties. | Юнонлар катта йўқотишларга дучор бўлиб, босим остида чекиндилар. |
Finally, as dusk approached the two exhausted armies ceased hostilities for the day. | Ниҳоят, кун ботарга яқин, холсиз икки қўшин ўша кун ҳарбий ҳаракатларини тўхтатди. |
For Vahan, losing one of his key lieutenants was an enormous blow and the speed of Khalid’s counterattacks exposed weaknesses in his plan, forcing him to change tack. | Вахан учун ўзининг асосий муовинларидан бирини йўқотиши катта зарба бўлди ва Холиднинг тезкор қарши ҳужумлари Вахан тузган режанинг заиф томонларини кўрсатди ва у ўз тактикасини ўзгартиришга мажбур бўлди. |
This time, however, Vahan focused mainly on Khalid’s right flank where the Byzantine heavy cavalry could do more damage. | Аммо, бу сафар Вахан асосан Холиднинг ўнг қанотига эътибор қаратди, бу ерда румликларнинг оғир отлиқлари кўпроқ зарар етказиши мумкин эди. |