Found al: 11014 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Enraged, Vahan fired a warning: “Better men tried to take our lands but were all defeated. | Ғазабланган Вахан огоҳлантирди: "Сиздан кучлироқ одамлар бизнинг ерларимизни эгаллаб олишга ҳаракат қилишди, аммо бари мағлубиятга учради.” |
” Negotiations were over… Vahan positioned the main Byzantine camp near al-Yaqusah from where one of the main Roman roads connecting Egypt and Syria could be defended. | " Музокаралар шу тарзда якун топди… Вахан Румликларнинг бош жамлоғини ал-Яқуса теварагида жойлаштирди. У ердан туриб, Миср ва Сурияни боғловчи Румликларнинг асосий йўлларидан бирини ҳимоя қилиш мумкин эди. |
He anchored his battle line to the gorge in the south and arrayed his troops along the ‘Allan river, stretching to the town of Jabiyah in the north. | Вахан ўз қўшинини водий жанубидаги дара ёқасидан тортиб водий шимолидаги Жабия қишлоғига қадар Аллан дарёси бўйлаб сафлади. |
In the center, Jabalah commanded the Ghassanid contingent, while Dairjan led the Armenians. | Марказда Жабала исмли қўмондон Хассонийлар қўшинига етакчилик қилди, Даиржан эса арманлар лашкарбоши эди. |
Cavalry contingents were supporting each of the four divisions of infantry. | Пиёда бўлинмаларининг ҳар бирини отлиқ қўшинлар пана қилиб турар эди. |
Across the field, Khalid stretched his infantry to match the length of the Byzantine line, with the left flank anchored on the gorge in the south, while his right flank reached the vicinity of the town of Nawa. | Жанг майдонининг қарама-қарши томонида Холид ўз пиёда аскарларини Рум қўшини чизиғининг узунлигига мослаб сафлади, ва қўшин сафининг чап қаноти, жанубдаги дара ёқасига бориб тақаларди, ўнг қаноти эса, Нава шаҳри теварагига етиб борди. |
Cavalry contingents were positioned to prevent breakthroughs, while Khalid took command of the handpicked cavalry reserve. | Отлиқ қўшинлар душман томонидан ёриб ўтиш ҳолларини олдини олиш учун жойлаштирилди, Холид эса сара отлиқларни ўз қўмондонлиги остига олди. |
One Arab warrior came forward, dropped his shield and removed his armor, crying out: “I am the death of the Pale faces, I am the killer of Romans, I am the scourge sent upon you, I am Zarrar Ibn al-Azwar!” Several Byzantine officers challenged the Muslim champion. | Араблардан бир жангчи олдинга чиқди, ўз қалқонини ерга ташлади ва совтини ечиб ташлаб, ҳайқирди: "Мен оқ юзлиларга ўлим келтирувчиман, мен Румликлар кушандасиман, мен Заррар Ибн ал Азвар - сенларга юборилган офатман!» Бир неча Румлик аскарлар ушбу мусулмон қахрамонни жангга чорладилар. |
Using his numerical advantage to extend the front, he forced Khalid to stretch his infantry thin, and he planned to probe the Muslim line for any weak spots that he could punch through. | Ўз қўшинининг сон жиҳатдан устунлигидан фойдаланиб, Вахан жабҳа чизиғини ёя бошлади, шу тариқа Холиднинг пиёда қўшинлари сафини сийраклаштириб ва уларнинг заиф халқасини топиб, ўша ерга зарба беришни режалаштирди. |
He observed that the deep gorge to the south would restrict cavalry maneuvers and offer some protection to the Muslim left flank, while the terrain to the north was open, leaving the Muslim right exposed. | Жанубдаги чуқур дара отлиқлар йўлида ғов бўлишини ва мусулмонларнинг чап қанотини маълум равишда муҳофаза қилишини англаган Вахан, шимолдаги ҳудуд очиқ эканлигини ва мусулмонларнинг ўнг қаноти ҳимоясиз эканлиги кўрди. |
Khalid was also aware of this problem and he positioned himself slightly closer to the right wing so that he could reinforce it quickly, if necessary. | Холид ҳам бу муаммо ҳақида билар эди ва керак бўлганда кўмакка шай туриш учун ўнг қанотга бироз яқинроқ жойлашиб олганди. |
As the day began drawing to a close, Vahan broke off the attack and ordered his troops back into position on the ‘Allan river. | Кун ботар экан Вахан ҳужумни тўхтатди ва ўз қўшинига Аллан дарёси ёқасидаги тураргоҳга қайтишни буюрди. |
Khalid knew that a frontal assault against a better equipped and more numerous enemy would be dangerous, especially when supported by contingents of Byzantine heavy cavalry. | Холид яхшироқ қуролланган ва сони кўпроқ душманга, айниқса Румликларнинг оғир қуролли суворийлари томонидан қўллаб-қувватланган душманга қарши тўғридан-тўғри ҳужум қилиш хавфли бўлишини биларди. |
Early next morning, the Byzantine commander committed all of his troops forward. | Эртаси куни эрталаб Рум қўмондони барча қўшинларини ҳужумга чорлади. |
But Khalid expected this. | Аммо Холид буни кутган эди. |
The Byzantine commander planned to apply steady pressure against the Muslim center in order to tie down as many of Khalid’s troops as possible, while focusing the main thrust of his attack on the flanks where he expected to overwhelm and drive the enemy from the field with his superior numbers. | Рум қўмондони мусулмон қўшини марказига бардавом босим ўтказишни ва шу орқали Холиднинг имкон қадар кўпроқ кучларини марказга жалб қилишни режалаштирар эди, ва айни пайтда ўз ҳужумларинининг асосий зарбасини қанотларга қаратиб, аскарларининг кўп сонлилигидан фойдаланиш орқали душманни майдондан ҳайдаб чиқаришни истарди. |
As the two armies clashed, Khalid’s men held their ground in the center against the stalled Byzantine advance. | Икки қўшин тўқнашди, Холид сипоҳлари марказда Румликларнинг кескин босимига қарши турар эдилар. |
But for his troops on the flanks, the situation was different… Qanatir attacked Khalid’s right flank in force. | Лекин қўшин қанотларидаги мусулмон аскарлар учун вазият ўзгача эди... Канатир Холид қўшинининг ўнг қанотига ҳужум қилди. |
Amr ordered his cavalry to check the Byzantine advance in order to buy time for the infantry. | Амр пиёда қўшинлари учун вақт ютиш мақсадида ўз отлиқларига румликлар ҳамласини тўхтатиб туришни буюрди. |
The cavalry counterattack blunted the Byzantine charge, but Qanatir kept pushing the Muslims back toward their camp. | Отлиқларнинг қарши ҳужуми румликлар ҳужумини бироз секинлаштирди, аммо Канатир мусулмонларни ўз жамлоқлари томон суришда давом этди. |