Found ant: 2009 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
84. And We made a covenant with you: “You shall not shed the blood of your own, nor shall you evict your own from your homes.” You agreed, and were all witnesses. | 84Сизлардан бирбирингизнинг қонларингизни тўкмайсиз ва диёрингиздан чиқармайсиз, деб аҳду паймонингизни олганимизни эсланг. Сўнгра гувоҳлик бериб туриб иқрор бўлдингиз. |
87. We gave Moses the Scripture, and sent a succession of messengers after him. And We gave Jesus son of Mary the clear proofs, and We supported him with the Holy Spirit. Is it that whenever a messenger comes to you with anything your souls do not desire, you grew arrogant, calling some impostors, and killing others? | 87Ва батаҳқиқ, Мусога китобни бердик ва унинг ортидан Пайғамбарларни кетма кет юбордик. Ва Ийсо ибн Марямга равшан (мўъжизалар)ни бердик ва уни руҳул қудс билан қўлладик. Ҳар қачон Пайғамбар сизнинг ҳавою нафсингизга ёқмайдиган нарса келтирса, мутакаббирлик қилиб, баъзиларини ёлғончига чиқариб, баъзиларини ўлдираверасизми?! |
90. Miserable is what they sold their souls for—rejecting what Allah has revealed, out of resentment that Allah would send down His grace upon whomever He chooses from among His servants. Thus they incurred wrath upon wrath. And there is a demeaning punishment for the disbelievers. | 90Улар ўзларини сотган нарса, Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига Ўз фазлидан туширганига ҳасад қилиб, Аллоҳ туширган нарсага куфр келтирмоқлик, қандоқ ҳам ёмон. Улар ғазабнинг устига ғазабни лозим тутдилар. Кофирларга хор қилувчи азоб бордир. |
93. And We made a covenant with you, and raised the Mount above you: “Take what We have given you firmly, and listen.” They said, “We hear and disobey.” And their hearts became filled with the love of the calf because of their disbelief. Say, “Wretched is what your faith commands you to do, if you are believers.” | 93Сиздан аҳду паймонингизни олиб, устингизга Турни кўтариб: «Сизга Биз берган нарсани қувват билан тутинг ва тингланг», деганимизни эсланг. Улар: «Тингладик ва исён қилдик», дедилар. Куфрлари сабабли қалбларига бузоқ ўрнаштирилди. Айт: «Агар мўмин бўлсангиз сизнинг иймонингиз қандай ҳам ёмон нарсага буюради!» |
96. You will find them, of all mankind, the most eager for life, even more than the polytheists. Every one of them wishes he could live a thousand years; but to be granted a long life will not nudge him from the punishment. Allah is Seeing of what they do. | 96Уларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканлигини биласан. Мушриклардан бирлари минг йил умр кўришни суяди. Аммо узоқ умр кўриши уни азобдан қутқармайди. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётганларини кўрувчидир. |
100. Is it not that whenever they make a covenant, some of them toss it aside? In fact, most of them do not believe. | 100Ҳар қачон аҳд қилишсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими?! Йўқ! Уларнинг кўплари иймон келтирмаслар. |
108. Or do you want to question your Messenger as Moses was questioned before? Whoever exchanges faith for disbelief has strayed from the right path. | 108Ёки Пайғамбарингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрашни хоҳлайсизми?! Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлади. |
113. The Jews say, “The Christians are not based on anything;” and the Christians say, “The Jews are not based on anything.” Yet they both read the Scripture. Similarly, the ignorant said the same thing. Allah will judge between them on the Day of Resurrection regarding their differences. | 113Яҳудийлар: «Насронийлар арзимас нарсададирлар», дедилар. Насронийлар: «Яҳудийлар арзимас нарсададирлар», дедилар. Ва ҳолбуки, улар китоб тиловат қиладилар. Шунингдек, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинггапига ўхшаш гап айтдилар.Бас, қиёмат куни ораларида Аллоҳ улар ихтилоф қилган нарса ҳақида ҳакамлик қилади. |
124. And when his Lord tested Abraham with certain words, and he fulfilled them. He said, “I am making you a leader of humanity.” He said, “And my descendants?” He said, “My pledge does not include the wrongdoers.” | 124Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла! У зот:«Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман» деди. У: «Зурриётимдан ҳамми?» деди. У зот:«Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмайдилар», деди. |
128. Our Lord, and make us submissive to You, and from our descendants a community submissive to You. And show us our rites, and accept our repentance. You are the Acceptor of Repentance, the Merciful. | 128«Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли зотсан». |
142. The ignorant among the people will say, “What has turned them away from the direction of prayer they once followed?” Say, “To Allah belong the East and the West. He guides whom He wills to a straight path.” | 142Одамларданэси пастлари: «Буларни қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан?» дейдилар. «Машриқу мағриб Аллоҳники, кимни хоҳласа, ўшани тўғри йўлга бошлайди», деб айт. |
158. Safa and Marwa are among the rites of Allah. Whoever makes the Pilgrimage to the House, or performs the Umrah, commits no error by circulating between them. Whoever volunteers good—Allah is Appreciative and Cognizant. |
158Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ(дини)нинг белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас. Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир. |
178. O you who believe! Retaliation for the murdered is ordained upon you: the free for the free, the slave for the slave, the female for the female. But if he is forgiven by his kin, then grant any reasonable demand, and pay with good will. This is a concession from your Lord, and a mercy. But whoever commits aggression after that, a painful torment awaits him. | 178Эй иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бир нарса афв қилинса, бас, яхшилик ила сўралсинва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин. Бу Роббиларингиздан енгиллик ва раҳматдир. Ундан кейин ким душманлик қилса, унга аламли азоб бор. |
186. And when My servants ask you about Me, I Am near; I answer the call of the caller when he calls on Me. So let them answer Me, and have faith in Me, that they may be rightly guided. | 186Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар. |
207. And among the people is he who sells himself seeking Allah’s approval. Allah is kind towards the servants. | 207Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлар бор. Ва Аллоҳ бандаларга меҳрибондир. |
219. They ask you about intoxicants and gambling. Say, “There is gross sin in them, and some benefits for people, but their sinfulness outweighs their benefit.” And they ask you about what they should give: say, “The surplus.” Thus Allah explains the revelations to you, so that you may think. | 219Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен:«Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки тафаккур қилсангиз. |
221. Do not marry idolatresses, unless they have believed. A believing maid is better than an idolatress, even if you like her. And do not marry idolaters, unless they have believed. A believing servant is better than an idolater, even if you like him. These call to the Fire, but Allah calls to the Garden and to forgiveness, by His leave. He makes clear His communications to the people, that they may be mindful. | 221Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунларича (мўминани)уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Анавилар дўзах ўтига чақирадилар. Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақиради ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки эсга олсалар. |
222. And they ask you about menstruation: say, “It is harmful, so keep away from women during menstruation. And do not approach them until they have become pure. Once they have become pure, approach them in the way Allah has directed you.” Allah loves the repentant, and He loves those who keep clean.” | 222Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен:«У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади», деб айт. |
233. Mothers may nurse their infants for two whole years, for those who desire to complete the nursing-period. It is the duty of the father to provide for them and clothe them in a proper manner. No soul shall be burdened beyond its capacity. No mother shall be harmed on account of her child, and no father shall be harmed on account of his child. The same duty rests upon the heir. If the couple desire weaning, by mutual consent and consultation, they commit no error by doing so. You commit no error by hiring nursing-mothers, as long as you pay them fairly. And be wary of Allah, and know that Allah is Seeing of what you do. | 233Ким эмизишнибатамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар. Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳамболаси сабабиданзарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмайди. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизни яхшилик билан аввалдан топширсангиз, гуноҳ бўлмайди. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўриб турувчидир. |
253. These messengers: We gave some advantage over others. To some of them Allah spoke directly, and some He raised in rank. We gave Jesus son of Mary the clear miracles, and We strengthened him with the Holy Spirit. Had Allah willed, those who succeeded them would not have fought one another, after the clear signs had come to them; but they disputed; some of them believed, and some of them disbelieved. Had Allah willed, they would not have fought one another; but Allah does whatever He desires. | 253Ўшалар Пайғамбарлар. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазллик қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга ойдин (мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳ билан қўлладик. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улардан кейин қолганлар ўзларига очиқойдин баёнотлар келганидан сўнг урушмас эдилар. Лекин ихтилоф қилдилар. Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ нимани ирода қилса, шуни қилади. |