Found ада: 1743 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Before lifting any provisional measure taken pursuant to this article, the requested State Party shall, wherever possible, give the requesting State Party an opportunity to present its reasons in favour of continuing the measure. | 8. Мазкур моддага мувофиқ қабул қилинган исталган таъминловчи чоранинг бекор қилинишидан аввал сўров берилаётган иштирокчи Давлат, мумкин бўлган ҳолатларда, сўров бераётган иштирокчи Давлатга бундай чорани амалга оширишни давом эттириш фойдадан холи бўлмаслигини асослаб бериши учун имконият тақдим этади. |
Property confiscated by a State Party pursuant to article 31 or 55 of this Convention shall be disposed of, including by return to its prior legitimate owners, pursuant to paragraph 3 of this article, by that State Party in accordance with the provisions of this Convention and its domestic law. | 1. Иштирокчи Давлат томонидан мазкур Конвенциянинг 31-моддасига ёки 55-моддасига асосан мусодара қилинган мол-мулкни, жумладан мазкур модданинг 3-бандига кўра аввалги қонуний эгаларига қайтарилган мол-мулкни иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг ҳолатлари ва ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тасарруф қилади. |
States Parties shall cooperate with one another for the purpose of preventing and combating the transfer of proceeds of offences established in accordance with this Convention and of promoting ways and means of recovering such proceeds and, to that end, shall consider establishing a financial intelligence unit to be responsible for receiving, analysing and disseminating to the competent authorities reports of suspicious financial transactions. | Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларнинг жойдан жойга кўчирилишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш мақсадларида бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар ва шу мақсадларда шубҳали молиявий операциялар тўғрисида маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш ва ваколатли органларга жўнатиш учун масъул бўлган тезкор молиявий маълумот йиғиш бўйича бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар. |
Each State Party shall, to the extent necessary, initiate, develop or improve specific training programmes for its personnel responsible for preventing and combating corruption. Such training programmes could deal, inter alia, with the following areas: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш учун масъул бўлган ўз ходимларини тайёрлаш бўйича, лозим деб топилган даражада, дастурларни ишлаб чиқади, амалга оширади ёки такомиллаштиради. Кадрларни тайёрлаш бўйича бундай дастурлар, бошқалари билан бир қаторда, қуйидаги соҳаларга тегишли бўлиши мумкин: |
Effective measures to prevent, detect, investigate, punish and control corruption, including the use of evidence-gathering and investigative methods; | а) коррупцияга оид ҳаракатларни олдини олиш, аниқлаш ва текшириш, шунингдек улар учун жазолаш, жумладан исбот-далиллар тўплаш ва текширув методлари бўйича самарали чоралар; |
Evaluation and strengthening of institutions, public service management and the management of public finances, including public procurement, and the private sector; | d) оммавий хизмат муассасалари, бошқармаларини ва оммавий молиявий маблағлар, шу жумладан оммавий харидлар ва хусусий сектор бошқармаларини баҳолаш ва мустаҳкамлаш; |
Preventing and combating the transfer of proceeds of offences established in accordance with this Convention and recovering such proceeds; | е) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчирилишини аниқлаш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш; |
Appropriate and efficient legal and administrative mechanisms and methods for facilitating the return of proceeds of offences established in accordance with this Convention; | h) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам берувчи тегишли ва самарали ҳуқуқий ҳамда маъмурий механизмлар ва методлар; |
States Parties shall, according to their capacity, consider affording one another the widest measure of technical assistance, especially for the benefit of developing countries, in their respective plans and programmes to combat corruption, including material support and training in the areas referred to in paragraph 1 of this article, and training and assistance and the mutual exchange of relevant experience and specialized knowledge, which will facilitate international cooperation between States Parties in the areas of extradition and mutual legal assistance. | 2. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бир-бирларига кенг миқёсда, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар манфаатлари учун, уларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқ режалари ва дастурлари муносабати билан тегишли техник ёрдам бериш, жумладан моддий қўллаб-қувватлаш ва мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган соҳаларда кадрларни тайёрлаш, шунингдек иштирокчи Давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш имкониятини яратадиган кадрларни тайёрлаш ва ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли тажриба ва махсус билимларни алмашиш масаласини кўриб чиқадилар. |
In order to facilitate the recovery of proceeds of offences established in accordance with this Convention, States Parties may cooperate in providing each other with the names of experts who could assist in achieving that objective. | 5. Мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам бериш учун иштирокчи Давлатлар ушбу мақсадга эришишда ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган экспертлар номларини бир-бирларига тақдим этишда ҳамкорлик қилишлари мумкин. |
States Parties shall consider using subregional, regional and international conferences and seminars to promote cooperation and technical assistance and to stimulate discussion on problems of mutual concern, including the special problems and needs of developing countries and countries with economies in transition. | 6. Иштирокчи давлатлар ҳамкорлик ва техник ёрдамга кўмаклашиш ҳамда ўзаро манфаатли муаммолар, шу жумладан ўтиш иқтисодиётига эга бўлган ривожланаётган мамлакатларнинг алоҳида муаммолари ва талабларини муҳокама қилишни рағбатлантириш учун субминтақавий, минтақавий ва халқаро конференция ва семинарлардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқадилар. |
Each State Party shall consider making voluntary contributions to the United Nations Office on Drugs and Crime for the purpose of fostering, through the Office, programmes and projects in developing countries with a view to implementing this Convention. | 8. Ҳар бир иштирокчи Давлат ривожланаётган мамлакатларда мазкур Конвенцияни қўллаш учун Бошқарма орқали дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бериш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятлар бўйича Бошқармаси эҳтиёжлари учун ихтиёрий бадаллар киритиш имкониятини кўриб чиқади. |
States Parties shall consider developing and sharing with each other and through international and regional organizations statistics, analytical expertise concerning corruption and information with a view to developing, insofar as possible, common definitions, standards and methodologies, as well as information on best practices to prevent and combat corruption. | 2. Иштирокчи Давлатлар, мумкин бўлган қадар, умумий таърифланишлар, стандартлар ва методологияларни ишлаб чиқиш мақсадида коррупцияга оид статистик маълумотларни, таҳлилий билимларни ва шу жумладан, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш ишида амалиётнинг оптимал турлари ҳақидаги маълумотларни кенгайтириш ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар воситасида ушбу маълумотларни алмашиш имкониятини кўриб чиқадилар. |
States Parties shall take measures conducive to the optimal implementation of this Convention to the extent possible, through international cooperation, taking into account the negative effects of corruption on society in general, in particular on sustainable development. | 1. Иштирокчи Давлатлар жамият учун умуман, жумладан барқарор ривожланиш учун коррупциянинг салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, мумкин бўлган қадар, халқаро ҳамкорлик воситасида мазкур Конвенцияни оптимал амалга оширилишига ёрдам берувчи чораларни кўрадилар. |
States Parties shall make concrete efforts to the extent possible and in coordination with each other, as well as with international and regional organizations: | 2. Иштирокчи Давлатлар, мумкин бўлган қадар ҳамда бир-бирлари, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан мувофиқлаштирилган тарзда қуйидагиларга эришиш учун аниқ чора-тадбирларни кўради: |
To provide technical assistance to developing countries and countries with economies in transition to assist them in meeting their needs for the implementation of this Convention. To that end, States Parties shall endeavour to make adequate and regular voluntary contributions to an account specifically designated for that purpose in a United Nations funding mechanism. States Parties may also give special consideration, in accordance with their domestic law and the provisions of this Convention, to contributing to that account a percentage of the money or of the corresponding value of proceeds of crime or property confiscated in accordance with the provisions of this Convention; | с) ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларга, уларнинг мазкур Конвенцияни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш мақсадида техник ёрдам кўрсатиш. Бунинг учун иштирокчи Давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан аниқ ушбу мақсадлар учун ташкил қилинган молиялаштириш механизмининг ҳисоб рақамига мунтазам равишда етарли миқдорда ихтиёрий бадаллар киритишга интиладилар. Иштирокчи Давлатлар, шунингдек, ўзларининг ички қонунчилигига ва мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ, мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ мусодара қилинган пул маблағлари ёки жиноий даромадлар ёки мол-мулкнинг тегишли қийматининг муайян қисмини юқорида қайд этилган ҳисоб рақамига ўтказиш имкониятини алоҳида кўриб чиқишлари мумкин. |
To encourage and persuade other States and financial institutions as appropriate to join them in efforts in accordance with this article, in particular by providing more training programmes and modern equipment to developing countries in order to assist them in achieving the objectives of this Convention. | d) бошқа давлатлар ва молиявий муассасаларни, тегишли ҳолатларда, мазкур моддага мувофиқ амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қўшилишга, шу жумладан ривожланаётган мамлакатлар мазкур Конвенциянинг мақсадларига эришиши учун уларга кадрларни тайёрлаш бўйича дастурларни ва замонавий ускуналарни каттароқ ҳажмларда тақдим этилишини таъминлаш йўли билан рағбатлантириш ва кўндириш. |
To the extent possible, these measures shall be without prejudice to existing foreign assistance commitments or to other financial cooperation arrangements at the bilateral, regional or international level. | 3. Бу чора-тадбирлар, мумкин бўлган қадар, хорижий ёрдам ёки икки томонлама, минтақавий ёки халқаро миқёсдаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида тузилган бошқа битимларга тааллуқли мавжуд мажбуриятларга зарар етказмайди. |
The Conference of the States Parties shall adopt rules of procedure and rules governing the functioning of the activities set forth in this article, including rules concerning the admission and participation of observers, and the payment of expenses incurred in carrying out those activities. | 3. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур моддада кўрсатилган фаолият турлари амалга оширилишини тартибга солувчи тартибот ва қоидаларни, жумладан кузатувчиларга рухсат берилиши ва уларнинг иштироки ҳамда ушбу фаолият турларини амалга оширишда сарфланган харажатларни тўлаш билан боғлиқ қоидаларни қабул қилади. |
The Conference of the States Parties shall agree upon activities, procedures and methods of work to achieve the objectives set forth in paragraph 1 of this article, including: | 4. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур модданинг 1-бандида баён этилган мақсадларга эришиш учун фаолият турлари, тартиботлар ва ишлаш методларини келиштиради, шу жумладан: |