Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
41. Do they not see how We deal with the earth, diminishing it at its edges? God judges; and nothing can hold back His judgment. And He is quick to settle accounts. | 41Биз ерга келиб, унинг атрофидан қисқартириб бораётганимизни кўрмайдиларми?! Ҳукмни Аллоҳ қиладир. Унинг ҳукмини таъқиб қилгувчи йўқ. У ҳисоби тез зотдир. |
42. Those before them planned, but the entire plan is up to God. He knows what every soul earns. Those who disbelieve will know to whom the Ultimate Home is. | 42Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилдилар. Аммо барча макрлар Аллоҳнинг (илкидадир). У ҳар бир жон нима қилишини биладир. Яқинда кофирлар оқибат диёри кимга бўлишини билажаклар. |
43. Those who disbelieve say, “You are not a messenger.” Say, “God is a sufficient witness between me and you, and whoever has knowledge of the Scripture.” | 43Куфр келтирганлар: «Пайғамбар эмассан», дерлар. Сен: «Мен билан сизнинг орангизда Аллоҳ ва Китоб илми бор кимсалар етарли гувоҳдир», деб айт. |
2. God—to whom belongs what is in the heavens and the earth. And woe to the disbelievers from a severe torment. | 2Аллоҳ осмонлару ердаги нарсалар Уники бўлган зотдир. Кофирлар ҳолига шиддатли азобдан вой бўлсин. |
3. Those who prefer the present life to the Hereafter, and repel from the path of God, and seek to make it crooked—these are far astray. | 3Улар бу дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадиганлар, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганлар ва у(йўл)нинг эгри бўлишини хоҳлайдиганлардир. Ана ўшалар йироқ адашувдадирлар. |
4. We never sent any messenger except in the language of his people, to make things clear for them. God leads astray whom He wills, and guides whom He wills. He is the Mighty, the Wise. | 4Қайсики Пайғамбарни юборган бўлсак, баён қилиб бериши учун ўз қавми тили ила юборганмиз. Бас, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказадир, кимни хоҳласа, ҳидоятга соладир. У азиз ва ҳикматли зотдир. |
5. We sent Moses with Our signs: “Bring your people out of darkness into light, and remind them of the Days of God.” In that are signs for every patient and thankful person.” | 5Батаҳқиқ, Биз Мусони оятларимиз ила: «Қавмингни зулматлардан нурга чиқар ва уларга Аллоҳнинг кунларини эслат! Албатта, бунда ҳар бир сабрли ва шукрли учун ибратлар бордир», деб юбордик. |
6. Moses said to his people, “Remember God’s blessings upon you, as He delivered you from the people of Pharaoh, who inflicted on you terrible suffering, slaughtering your sons while sparing your daughters. In that was a serious trial from your Lord.” | 6Ўшанда Мусо қавмига: «Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг; вақтики, у сизни Оли Фиръавндан қутқарди. Улар сизга бардавом ёмон азоб берардилар. Ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдирардилар. Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов бордир», деган эди. |
8. And Moses said, “Even if you are ungrateful, together with everyone on earth—God is in no need, Worthy of Praise.” | 8Мусо: «Агар сиз ва ер юзидаги кимсалар ҳаммангиз куфр келтирсангизлар ҳам, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир», деди. Эй Муҳаммад уммати! |
9. Has not the story reached you, of those before you, the people of Noah, and Aad, and Thamood—and those after them? None knows them except God. Their messengers came to them with the clear proofs, but they tried to silence them, and said, “We reject what you are sent with, and we are in serious doubt regarding what you are calling us to.” | 9Сизга ўзингиздан олдин ўтган Нуҳ, Од, Самуд қавмларининг ва улардан кейингиларнинг, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиганларнинг, хабари келмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқойдин ҳужжатлар билан келдилар. Улар эса, қўлларини оғизларига қўйиб: «Биз сиз бизни чақираётган нарсада шубҳалантирувчи шакдадирмиз!» дедилар. |
10. Their messengers said, “Is there any doubt about God, Maker of the heavens and the earth? He calls you to forgive you your sins, and to defer you until a stated term.” They said, “You are only humans like us; you want to turn us away from what our ancestors worshiped; so bring us a clear proof.” | 10Пайғамбарлари уларга: «Осмонлару ернинг яратгувчиси бўлмиш Аллоҳга шак борми? У сизларни гуноҳларингизни мағфират қилишга ва ўзингизни маълум муддатга қолдиришга чақирмоқдаку!« дедилар. Улар эса: «Сиз бизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмассиз. Бизни оталаримиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқчисиз. Бас, бизга очиқойдин ҳужжат келтиринг», дедилар. |
11. Their messengers said to them, “We are only humans like you, but God favors whomever He wills from among His servants. We cannot possibly show you any proof, except by leave of God. In God let the faithful put their trust.” | 11Пайғамбарлари уларга: «Биз сизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмасмиз. Лекин Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга (Пайғамбарлик) инъом қилур. Биз ўзимизча сизга бирор ҳужжат келтира олмаймиз, илло Аллоҳнинг изни ила. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар. |
12. “And why should we not trust in God, when He has guided us in our ways? We will persevere in the face of your persecution. And upon God the reliant should rely.” | 12Нима учун биз Аллоҳга таваккал қилмас эканмиз?! Ҳолбуки, У бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Бизга берган озорларингизга, албатта, сабр қиламиз. Таваккал қилувчилар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», дедилар. |
19. Do you not see that God created the heavens and the earth with truth? If He wills, He can do away with you, and bring a new creation. | 19Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила яратиб қўйганини кўрмадингми? Агар истаса, сизларни кетказиб, янги халқ келтиради. |
20. And that is not difficult for God. | 20Бу эса, Аллоҳ учун қийин эмас. |
21. They will emerge before God, altogether. The weak will say to those who were proud, “We were your followers, can you protect us at all against God’s punishment?” They will say, “Had God guided us, we would have guided you. It is the same for us; whether we mourn, or are patient; there is no asylum for us.” | 21Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлдилар. Бас, заифлар мутакаббирларга: «Албатта, биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди, сизлар устимиздаги Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллата оласизларми?» дедилар. Улар: «Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни, албатта, ҳидоят қилар эдик. Биз учун энди, додвой қиламизми ёки сабр қиламизми, бари бир. Биз учун қочар жой йўқ», дедилар. |
22. And Satan will say, when the issue is settled, “God has promised you the promise of truth, and I promised you, but I failed you. I had no authority over you, except that I called you, and you answered me. So do not blame me, but blame yourselves. I cannot come to your aid, nor can you come to my aid. I reject your associating with me in the past. The wrongdoers will have a torment most painful.” | 22Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердиму, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди. |
24. Do you not see how God presents a parable? A good word is like a good tree—its root is firm, and its branches are in the sky. | 24Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. |
25. It yields its fruits every season by the will of its Lord. God presents the parables to the people, so that they may reflect. | 25Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир. Аллоҳ, шояд эсласалар, деб одамларга мисоллар келтирадир. |
27. God gives firmness to those who believe, with the firm word, in this life, and in the Hereafter. And God leads the wicked astray. God does whatever He wills. | 27Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур. |