Found al: 11014 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
In short, we shall mobilize all our forces and capabilities to build a new life, a New Uzbekistan. | Мухтасар айтганда, янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз. |
Once again, I congratulate you on the New Year and wish you all sound health, peace and happiness. | Сизларни Янги йил байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман. |
May every family, every makhalla and our entire country prosper! | Ҳар бир оила, ҳар бир маҳалла, бутун юртимиз фаровон бўлсин! |
May the Almighty protect our beloved Motherland! | Гўзал Ватанимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин! |
From the bottom of my heart I congratulate you on your professional holiday, I express my sincere respect and best wishes to all of you. | Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга самимий ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман. |
With your tireless work, more and more residential areas, industrial enterprises, networks of roads and communications, educational, healthcare, cultural and sports facilities are being built, which radically change the face of the country, making our life even more comfortable and prosperous. The construction of strong and beautiful buildings, modern roads and bridges for the people is truly one of the best deeds in the world. | Сизларнинг олижаноб меҳнатингиз билан барпо этилаётган янги-янги турар-жойлар, ишлаб чиқариш объектлари, йўл ва коммуникация тармоқлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масканлари мамлакатимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, ҳаётимизнинг янада обод ва фаровон, файзли бўлишига хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, халқ манфаатини ўйлаб мустаҳкам ва кўркам иморатлар қуриш, равон йўл ва кўприклар бунёд этиш дунёдаги энг савобли ва хайрли ишлардан биридир. |
Today, we are all witnesses to the fact that our country, in the full sense of the word, has turned into a huge construction site. The construction industry, like other areas, is rapidly developing, new technologies and innovations, the most advanced architectural solutions are being actively introduced in it. | Ҳозирги кунда мамлакатимиз том маънода улкан қурилиш майдонига айланганига барчамиз гувоҳмиз. Бошқа жабҳалар қаторида қурилиш тармоғи ҳам жадал ривожланмоқда, соҳага янги технология ва инновациялар, энг замонавий меъморий ечимлар фаол кириб келмоқда. |
Over the past seven years, construction volumes in the country have increased many times - from 30 trillion soums in 2016 to 131 trillion soums in 2022, and in the first half of this year they reached 68 trillion soums. All this speaks of how far our builders have come in a short period of time. | Ўтган етти йил давомида юртимизда қурилиш ишлари ҳажми бир неча баробар ортиб, 2016 йилдаги 30 триллион сўм ўрнига 2022 йилда 131 триллион сўмга, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 68 триллион сўмга етгани мамлакатимиз бунёдкорлари қисқа даврда қандай катта йўлни босиб ўтганидан далолат беради. |
It should be noted that in recent years, within the framework of the “Obod Qishloq” and “Obod Mahalla” programs, in more than 1,500 villages and mahallas of the republic, a lot of work has been done to build and improve road and transport infrastructure, engineering and communication networks, and social facilities. | Бу ҳақда сўз юритганда, сўнгги йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 1 минг 500 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда йўл ва транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилганини таъкидлаш лозим. |
And such work is consistently continued based on the needs of the population. This also confirms the fact that this year, housing construction for a total of 90,000 apartments is underway in the “New Uzbekistan” massifs and in areas where this issue is especially relevant. | Аҳолимизнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу йўналишдаги ишларимиз изчил давом эттирилмоқда. Шу йилнинг ўзида “Янги Ўзбекистон” массивлари ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 90 минг квартирага эга уй-жойлар барпо этилаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. |
Indeed, today there is every reason to say that a new stage has begun in the construction sector in the country. First of all, this is the strengthening of its legal and material and technical base, the emergence in all regions of the republic of more and more construction organizations operating on the basis of advanced technologies and approaches, the accelerated development of the production of building materials, and the creation of a system for specialized training of qualified personnel. | Бугунги кунда мамлакатимиз қурилиш соҳасида ҳам янги давр бошланди, десак, тўғри бўлади. Аввало, соҳанинг ҳуқуқий ва моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, республикамизнинг барча ҳудудларида илғор технология ва ёндашувлар асосида фаолият юритадиган янги-янги қурилиш ташкилотлари пайдо бўлаётгани, қурилиш материаллари индустрияси юқори суръатлар билан ривожланаётгани, малакали етук кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилгани шундай деб айтишга асос беради. |
Our focus will continue to be on strengthening public control at all stages of construction, improving its quality and efficiency through the widespread introduction of modern information and communication technologies into the sphere, improving the working and living conditions of builders, and their comprehensive stimulation. | Қурилиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичларида жамоатчилик назоратини кучайтириш, сифат ва самарадорликни ошириш, заҳматкаш қурувчиларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш масалалари бундан буён ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиб қолади. |
Once again, sincerely, from the bottom of my heart, I congratulate all compatriots who make a worthy contribution to the development of the construction industry in the country on today's professional holiday. | Сиз, азизларни, мамлакатимиз қурилиш соҳасини тараққий эттиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман. |
I wish you good health, new successes in your honorable and responsible activities, peace, kindness and happiness to your families. | Сизларга мустаҳкам соғлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда янги-янги ютуқлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман. |
The topical issues of further developing multifaceted cooperation were discussed during a telephone conversation between the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev and the Vice President of the United Arab Emirates Sheikh Mansour Al Nahyan. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. |
At the beginning of the conversation, Sheikh Mansour Al Nahyan extended his warmest congratulations to President Shavkat Mirziyoyev on his birthday, wishing him sound health, prosperity and great success. He also conveyed greetings and best wishes on behalf of the President of the UAE HH Sheikh Mohamed Al Nahyan. | Суҳбат аввалида шайх Мансур Ол Наҳаён давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади. Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. |
It was noted with satisfaction that Uzbek-Emirati relations have reached the highest level in recent years. The volume of trade turnover is growing dynamically, and the number of joint ventures is increasing. The portfolio of ongoing investment projects exceeds $4 billion. | Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатлари юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми жадал суръатда ортиб бормоқда, қўшма корхоналар кўпаймоқда. Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари портфели 4 миллиард доллардан ошди. |
The importance of thorough preparation for the upcoming summit events was noted. It is necessary to provide them with new, practical content, especially in the economic and investment spheres. | Бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш, уларни, энг аввало, иқтисодиёт ва инвестиция соҳалари бўйича янги, амалий мазмун билан бойитиш муҳимлиги таъкидланди. |
In this context, a particular attention is paid to the meetings of the government delegations of the two countries in order to elaborate concrete proposals and promising projects. | Шу маънода, аниқ таклифлар ва истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун яқин кунларда икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашувларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди. |
On July 24, the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev held a telephone conversation with the Chairperson of the Federation Council of the Federal Assembly of the Russian Federation Valentina Matviyenko. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди. |