Found al: 11014 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Discussions focused on emerging priorities and key aspects of strengthening the preparedness of the healthcare system in the country through the projects on modernization of Oncological Institutions of the Republic of Uzbekistan with loan funds from the Islamic Development Bank (IsDB), and the Emergency Response to COVID-19 with the loan funds of the Asian Development Bank (ADB) and the Asian Infrastructure Investment Bank (AIIB), as well as further development of cooperation between the Government of Uzbekistan and UNOPS in the field of infrastructure, procurement and project management | Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими тайёргарлигини мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари ва муҳим жиҳатларига бағишланган йиғилишлар доирасида Ислом тараққиёт банки (ИсТБ) кредит маблағлари ҳисобидан “Ўзбекистон Республикаси онкологик муассасаларини модернизация қилиш”, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (АБИИ) кредит маблағлари ҳисобидан “Коронавирус пандемиясига қарши фавқулодда чоралар кўриш” лойиҳалари муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНОПС ўртасида инфратузилма, харидлар ва лойиҳаларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш кун тартибида бўлди |
“UNOPS has made impressive progress towards our goal of helping to make a positive difference in the lives of people in Uzbekistan since its establishment here in December 2022,” Mr. Karim noted | "2022 йил декабрь ойида бу ерда ташкил этилганидан буён, ЮНОПС Ўзбекистон аҳолиси ҳаётини ижобий ўзгартиришга катта ҳисса қўшди", деди жаноб Kaрим |
I am confident that UNOPS’ presence in Uzbekistan will bring forth great potential for further development and cooperation in supporting the Government by providing expertise in efficient project, procurement and infrastructure management,” he added | Ишончим комилки, ЮНОПС Ўзбекистонда бўлиб, лойиҳалар, харидлар ва инфратузилмаларни самарали бошқариш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, ҳукуматни қўллаб-қувватлаш орқали янада ривожланиш ва ҳамкорлик учун катта имкониятлар яратади", - дея қўшимча қилди у |
Director of the Sanitary and Epidemiological Service of the Republic of Uzbekistan (SES), Mr. Bakhodir Yusupaliev, highlighted a positive impact of UNOPS’ implementation capacity on local infrastructure and procurement |
Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ) директори Баҳодир Юсупалиев ЮНОПСнинг маҳаллий инфратузилма ва харид қилиш имкониятларига ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади |
“We are delighted to join forces with UNOPS in our mission to strengthen the preparedness of our healthcare system | "Биз соғлиқни сақлаш тизимининг тайёргарлигини кучайтириш миссиямизда ЮНОПС билан биргаликда ҳаракат қилаётганимиздан хурсандмиз |
Mr. Karim also discussed future collaborative opportunities with representatives of ADB and World Bank in Uzbekistan and emphasized the importance of having a clear strategy and sustainable solutions to drive economic and social development | Жаноб Kaрим, шунингдек, ОТБ ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакиллари билан келгусидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга эришиш йўлида аниқ стратегия ва барқарор ечимларга эга бўлиш муҳимлигини таъкидлади |
For the past two years, UNOPS has been actively supporting the Government of Uzbekistan in overcoming the health and socio-economic crisis caused by COVID-19 through the Korea International Cooperation Agency (KOICA) Emergency Response Assistance Programme | Сўнгги икки йил давомида UNOPS ташкилоти Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОICА) Фавқулодда Вазиятларда Ёрдам Дастури орқали Ўзбекистон ҳукуматини COVID-19 туфайли юзага келган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий инқирозни бартараф этишда фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда |
As part of this Programme, UNOPS conducted a delivery of modern medical diagnostic equipment to seven medical institutions, installation and training of local staff | Ушбу дастур доирасида ЮНОПС еттита тиббиёт муассасасига замонавий тиббий диагностика ускуналарини етказиб бериш билан биргаликда, уларни ўрнатиш ва маҳаллий ходимларни ўқитиш ишларини ҳам олиб борди |
To recall, on 25 October 2022, UNOPS signed a Project Agreement on Modernization of Oncological Institutions of the Republic of Uzbekistan - Phase II with loan funds from the ISDB at a total cost of $64.8 million | Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 25 октябрь куни ЮНОПС ИcТБкредит маблағлари билан молиялаштирилган умумий қиймати 64,8 миллион АҚШ долларини ташкил этган “Ўзбекистон Республикаси онкологик муассасаларини модернизация қилиш - II-босқич” лойиҳа шартномасини имзолади |
On 23 December 2022, UNOPS signed a Project Agreement on Emergency Response to COVID-19 to increase Uzbekistan's resilience to COVID-19 pandemic and other epidemics with the loan funds of ADB and AIIB in the total amount of $160.7 million | 2022-йилнинг 23-декабр куни ЮНОПС ОТБ ва АИИБ кредит маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 160,7 миллион АҚШ долларидаги “Ўзбекистоннинг коронавирус пандемияси ва бошқа эпидемияларга чидамлилигини ошириш учун “Коронавирус пандемиясига қарши фавқулодда чоралар кўриш” бўйича лойиҳа шартномасини имзолади |
In these wonderful moments, I sincerely and wholeheartedly congratulate our distinguished veterans, dear women, representatives of all spheres and industries, determined youth, compatriots abroad - our multinational people - on this remarkable holiday. | Мана шу шукуҳли дамларда дуогўй отахон ва онахонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, барча соҳа ва тармоқлар вакилларини, азму шижоатли ёшларимизни, чет эллардаги қадрли ватандошларимизни – кўпмиллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман. |
Certainly, in life, along with joys and successes, there are also worries and problems. However, thanks to their intellect, selfless work and strong will, individuals and nations are capable of overcoming any challenge with dignity. | Албатта, ҳаёт бор экан, унинг ютуқ ва қувончлари, ташвиш ва муаммолари ҳам бўлиши табиийдир. Аммо инсон ва халқ ақл-заковати, ҳалол меҳнати, мустаҳкам иродаси билан ҳар қандай синовлардан муносиб ўтишга қодир. |
The year 2023 has been successful for our country and its people. Most importantly, peace and tranquility reigned in the country, along with an atmosphere of inter-ethnic friendship and harmony. |
Шу маънода, 2023 йил эл-юртимиз учун қут-баракали ва омадли келди. Энг муҳими, юртимизда тинчлик-осойишталик, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурмоқда. |
We launched important initiatives on the international stage. | Халқаро майдонда муҳим ташаббусларни илгари сурдик. |
High-tech industrial enterprises, modern logistics and infrastructure networks, kindergartens and schools, cultural and sports facilities are being built in the republic. New jobs are being created. The appearance of our towns and villages is changing and the standard of living of the population is improving. | Республикамизда юқори технологик замонавий саноат корхоналари, логистика ва инфратузилма тармоқлари, боғча ва мактаблар, маданият ва спорт объектлари барпо этилди. Янги-янги иш ўринлари очилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, аҳоли ҳаёт даражаси юксалиб бормоқда. |
Thanks to the united efforts of our people, the dream of a New Uzbekistan is becoming a reality. I express my sincere gratitude to you, dear compatriots, for all our achievements. | Биргаликдаги меҳнатимиз туфайли Янги Ўзбекистон орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда. Барча эришган ютуқларимиз учун сиз, азиз ватандошларимга чин дилдан миннатдорлик билдираман. |
Our main task is to raise the honor and dignity of the individual, to protect the interests of the population and, for this purpose, to build a strong economy. In Uzbekistan, we have declared 2024 as the Year of Support for Youth and Business. | Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир. Шу мақсадда 2024 йилни мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилдик. |
In the new year, we will intensify our efforts to attract foreign investment, create wide opportunities for entrepreneurship and private property. We will pay special attention to the development of science, innovation, the IT sector and the creation of "green" and digital technologies. | Янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратишни янада кучайтирамиз. Илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. |
The focus will be on creating new jobs and increasing people’s income. Wages, pensions, grants and benefits will be increased. We will continue to provide comprehensive support for women and the elderly, as well as for those in need of assistance and care. We will take social development to a whole new level. | Янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш эътиборимиз марказида бўлади. Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилади. Хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берамиз. Ижтимоий соҳалар ривожини мутлақо янги босқичга кўтарамиз. |
Strengthening the independence of the Motherland and the combat potential of the Armed Forces will remain a priority. | Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш устувор вазифамиз бўлиб қолади. |