Found арг: 2495 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
It was thanks to the selfless labor of this particular generation that the large industrial complexes were built and modernized in its own time in our country. Thanks to their wit, intellect and efforts, the new branches of the industry based on high technologies were established, the rare infrastructure facilities were built, the movement of farmers was founded, the look of our towns and villages has radically changed. | Айнан шу авлоднинг фидокорона меҳнати туфайли ўз пайтида мамлакатимиздаги йирик индустрия комплекслари барпо этилди ва модернизация қилинди. Уларнинг ақл-заковати ва саъй-ҳаракатлари билан саноатнинг янги, юқори технологияларга асосланган тармоқлари ташкил этилди, ноёб инфратузилма объектлари қурилди, фермерлик ҳаракати шакллантирилди, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгарди. |
For this purpose, at present the set of broad-scale measures was elaborated on strengthening the state support of pensioners, lone elderly and people with disabilities. They will be unconditionally implemented. The additional necessary measures will be taken to increase the number of employees of the “Nuroniy” and “Makhalla” foundations, improving their material and technical basis, further raising their role and status in our society. | Шу мақсадда пенсионерлар, ёлғиз қария ва ногиронларга давлат кўмагини кучайтириш бўйича айни пайтда кенг қамровли чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди ва улар сўзсиз амалга оширилади. «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармаларининг ходимлар штатларини кўпайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жамиятимиз ҳаётида уларнинг ўрни ва мавқеини янада ошириш бўйича қўшимча зарур чоралар кўрилади. |
All of us are well-aware that Uzbekistan is rich with raw and natural resources and boasts with powerful economic and human potential. However, our biggest wealth is an enormous intellectual and spiritual potential of our people. We know well and highly cherish that our respected intelligentsia – the people of science, techniques, and above all, our academicians, the people culture, literature, art and the representatives of sport are diligently and selflessly working in creating and further multiplying this potential. | Барчамизга аёнки, Ўзбекистон бой қазилма ва табиий ресурсларга, қудратли иқтисодий ва инсоний салоҳиятга эга. Бироқ бизнинг энг катта бойлигимиз – бу халқимизнинг улкан интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир. Бу салоҳиятни яратиш ва янада кўпайтиришда ҳурматли зиёлиларимиз – илм-фан ва техника намояндалари, биринчи навбатда қадрли ва ҳурматли академикларимиз, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларининг вакиллари бутун вужудини бериб, фидокорона меҳнат қилаётганларини биз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. |
We will continue the state policy on the youth with resolve and consistency. We will not only continue, but we will raise this policy to the higher level in line with the latest requirements as our top priority task. We will channel all available strength and capabilities of our state and society to raise our youth as happy and independently thinking people with high intellectual and spiritual potential, who stand not inferior in any sphere to their contemporaries in the world. |
Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз. |
For this purpose, we need to more actively attract the foreign investments, advanced technologies and information-communication systems to all spheres. | Бунинг учун хорижий сармоялар ва илғор технологияларни ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини барча соҳаларга янада фаол жалб этишимиз зарур бўлади. |
Expanding the production of consumer goods and fully meeting such needs of the population, in particular, fully providing our people with variety of food products at affordable prices are among the important tasks before us. | Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, жумладан, мақбул нархлар бўйича кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан халқимизни тўлиқ таъминлаш олдимизда турган муҳим вазифалар қаторига киради. |
All of you are well aware that for over the last time the concrete measures have been taken on improving the system of price setting for medicines and medical items. We will resolutely continue this work. | Барчангизнинг хабарингиз бор, дори воситалари ва тиббий буюмларга нархларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш бўйича кейинги пайтда аниқ чоралар кўрилмоқда ва биз бу ишларни қатъий давом эттирамиз. |
You are well aware that some of the 15 targeted programs aimed at 2017-2021 were adopted and started to be implemented. In the near term, the work on approving the rest of them will be completed. | Хабарингиз бор, 2017-2021 йилларга мўлжалланган 15 та мақсадли дастурнинг айримлари қабул қилиниб, уларнинг ижросига киришилди ва яқин вақт ичида шу йўналишдаги бошқа дастурларнинг барчасини тасдиқлаш бўйича ишлар тўлиқ якунланади. |
You are well aware that we have announced 2017 in our country as “The Year of Dialogue with People and the Human Interests”. However, all of us well understand that the dialogue with people, talking to them, living with their problems and concerns and ensuring the human interests is not a one-year work for us. | Сизларга яхши маълумки, биз 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилдик. Лекин, ҳаммамиз тушунамизки, халқ билан мулоқот, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлаш – бу биз учун фақат бир йиллик иш эмас. |
In evaluating the activity of state bodies and officials, such principles as ensuring lawfulness, to what extent the citizens’ rights and freedoms are protected, the quality and openness of rendering the public services for them must be most important criterion for us. In this respect, once again I want to emphasize one notion. It is not the people who should serve the government bodies, but it is the government bodies who should serve our people. | Давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига баҳо беришда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётгани, уларга давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва очиқлиги биз учун энг асосий мезон бўлиши шарт. Шу борада бир фикрни яна такрорлаб айтмоқчиман: халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак. |
The Government, governors and mayors’ offices shall be instructed to unconditionally implement the set of measures along with ministries and departments elaborated on the outcomes of meetings with voters and broad layers of population and aimed at tackling the problematic issues in terms of development of the Republic of Karakalpakstan, all regions and the city of Tashkent in 2017-2021. | Ҳукуматга, ҳокимликларга сайловчилар ва аҳолининг кенг қатламлари билан учрашувлар якунлари бўйича 2017-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш борасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларни вазирлик ва идоралар билан биргаликда сўзсиз амалга ошириш топширилади. |
However, no matter what obstacles and hardships, the tense and urgent problems we are going to face with, we don’t have a right to adopt resolutions in rush and in a chaotic way, and we don’t have a right to allow for poorly thought-out actions. | Бироқ, йўлимизда қандай тўсиқ ва қийинчиликлар, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келсак ҳам, шошма-шошарлик билан, пала-партиш қарорлар қабул қилишга, яхши ўйлаб кўрилмаган хатти-ҳаракатларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. |
Our task is to strictly implement our model of progress and renewal based on the accumulated experience and advanced international practice. In this respect, in order to achieve the near and mid-term objectives, we need to act with a resolve. | Бизнинг вазифамиз – тўпланган тажриба ва илғор халқаро амалиётга суянган ҳолда, ўзимизнинг тараққиёт ва янгиланиш моделимизни қатъий амалга оширишдан иборат. Шу борада яқин ва ўрта муддатга белгиланган марраларга эришиш учун қатъият билан ҳаракат қилишимиз зарур. |
I believe it would be expedient that the major attention in this regard must be paid to the following strategic directions. | Бу борада асосий диққат-эътиборни қуйидаги стратегик йўналишларга қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман. |
With such an aim in the coming days the executive structure of the Cabinet of Ministers will be reviewed and adopted. The major goal of such changes is to elaborate the most optimal and effective system of state and economic governance bodies based on the accumulated experience and in line with the broad-scale new objectives on social-economic development of our country. | Шу мақсадда яқин кунларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Бундай ўзгартиришлардан асосий мақсад – тўпланган тажриба асосида ва мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган кенг кўламли янги вазифаларга мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энг оптимал ва самарали тизимини ишлаб чиқишдан иборат. |
Unfortunately, at present their activity significantly lags behind the latest requirements of life and economic reforms. Therefore, we have also invited the heads of all large commercial banks to our session. From now on, their major goal is to radically change the methods of their work and secure the true trust of our citizens and entrepreneurs, and achieve to be a real assistant to them. | Афсуски, ҳозирги кунда уларнинг фаолияти бугунги ҳаёт ва иқтисодий ислоҳотлар талабларидан анча ортда қолмоқда. Шунинг учун биз бугунги йиғилишимизга барча йирик тижорат банклари раҳбарларини ҳам таклиф этганмиз. Уларнинг бош вазифаси – бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириб, фуқароларимиз ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ишончини қозонишга ва уларга ҳақиқий кўмакдош бўлишга эришишдан иборат. |
With this purpose, the commercial banks and their branches at the local level, proceeding from their own capabilities, will be laid with the task to render a financial assistance and support to business persons. | Шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад беришни зиммасига олади. |
Less than 15 days have left until the end of the year 2016. In order to successfully conclude the outgoing year, achieve the set goals and create a solid foundation for ensuring a stable development and accelerated growth rates of our country we need to channel all our efforts. | Мана, 2016 йил якунига етишига ҳам 15 кун вақт қолди. Биз йилни муваффақиятли якунлаш, белгиланган мақсадларга эришиш, янги – 2017 йилда мамлакатимиз барқарор ривожланиши ва жадал ўсиш суръатларини таъминлаш учун мустаҳкам замин яратиш мақсадида барча воситаларни сафарбар этишимиз лозим. |
You are well aware that at the festive ceremony held on the occasion of the anniversary of our Constitution, I have addressed to the deputies and senators with one proposal. My proposal was about that with an aim to create the influential mechanisms of the parliamentary and public control, it was necessary to introduce the procedure according to which they should learn the true state of affairs in the cities and districts and introduce the report of the relevant heads to the sessions of the councils of people’s deputies. | Хабарингиз бор, мен Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишлаб ўтказилган ўша йиғилишда депутатлар ва сенаторларга бир таклиф билан мурожаат қилган эдим. Яъни, парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этишни таклиф этган эдим. |
This is the requirement of contemporary time. If we do not fulfill this work ourselves in order to accomplish our tasks and objectives, no one will come from beyond and do it for us. From this point of view, I believe the time has come to develop a targeted program, which would encompass the important issues of forming the practical cadre reserve, their training and retraining. | Бу – замон талаби. Олдимизга қўйган мақсад-муддаоларга етиш учун бу ишларни ўзимиз қилмасак, бошқа ҳеч ким бизга четдан келиб қилиб бермайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, кадрларнинг амалий захирасини шакллантириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг муҳим масалаларини ўз ичига оладиган мақсадли дастурни ишлаб чиқиш вақти келди, деб ўйлайман. |