Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
2. God is He who raised the heavens without pillars that you can see, and then settled on the Throne. And He regulated the sun and the moon, each running for a specified period. He manages all affairs, and He explains the signs, that you may be certain of the meeting with your Lord. | 2Аллоҳ сиз кўриб турган осмонни устунсиз кўтарган, сўнгра аршга эга бўлган, қуёш ва ойни Ўзига бўйинсундирган зотдир. Ҳар бири номланган ажалгача юрадир. У ишнинг тадбирини қиладир, оятларни муфассал этадир. Шоядки Роббингизга мулоқот бўлишга ишонч ҳосил қилсангиз. |
8. God knows what every female bears, and every increase and decrease of the wombs. With Him, everything is by measure. | 8Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонлар нуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир. |
11. He has a succession; before him and behind him, protecting him by God’s command. God does not change the condition of a people until they change what is within themselves. And if God wills any hardship for a people, there is no turning it back; and apart from Him they have no protector. | 11Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилгувчилар бор. Улар уни Аллоҳнинг амри ила ҳифз қилиб турурлар. Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас ва улар учун Ундан ўзга валий ҳам йўқ. |
13. The thunder praises His glory, and so do the angels, in awe of Him. And He sends the thunderbolts, striking with them whomever He wills. Yet they argue about God, while He is Tremendous in might. | 13Ва момақалдироқ (раъд) Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтадир ва фаришталар ҳам ундан қўрққанларидан (тасбиҳ айтадир). У чақмоқларни юборадир ва улар ила хоҳлаган одамларини, улар Аллоҳ ҳақида талашиб турганларида, урадир. У қаттиқ ушлайдиган зотдир. |
15. To God prostrates everyone in the heavens and the earth, willingly or unwillingly, as do their shadows, in the morning and in the evening. | 15Аллоҳга осмонлару ерлардаги кимсалар ва уларнинг соялари хоҳ истасинлар, хоҳ истамасинлар, эртаю кеч сажда қилурлар. |
16. Say, “Who is the Lord of the heavens and the earth?” Say, “God.” Say, “Have you taken besides Him protectors, who have no power to profit or harm even themselves?” Say, “Are the blind and the seeing equal? Or are darkness and light equal? Or have they assigned to God associates, who created the likes of His creation, so that the creations seemed to them alike? Say, “God is the Creator of all things, and He is The One, the Irresistible.” | 16Сен: «Осмонлару ернинг Робби ким?» деб айт. «Аллоҳ», дегин. «Ўзингизга Ундан ўзга, ўзларига фойда ёки зарарга эга бўлмаган валийларни тутдингизми?» дегин. «Кўзи кўр билан кўрувчи баробар бўлурми ёки зулматлар билан нур баробар бўлурми?» дегин. Ёки улар Аллоҳга У яратган махлуқотларга ўхшаш махуқотларни яратганларни шерик қилиб олдилару уларга яратилган махлуқотларга ўхшаш кўринмоқдами? «Барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. Ва У бирдир, Қаҳҳордир», дегин. |
17. He sends down water from the sky, and riverbeds flow according to their capacity. The current carries swelling froth. And from what they heat in fire of ornaments or utensils comes a similar froth. Thus God exemplifies truth and falsehood. As for the froth, it is swept away, but what benefits the people remains in the ground. Thus God presents the analogies. | 17У зот осмондан сув туширди. Сўнгра водийларда ўз миқдорича сел оқди. Бас, сел ўз устига чиққан кўпикни кўтариб келди. Ва зебзийнат, асбобускуна ясаш мақсадида ўтда тобланадиган нарсаларда ҳам шунга ўхшаш кўпик бўладир. Аллоҳ ҳақ ва ботилга мана шундай зарбулмасал келтирур. Аммо кўпик ўзўзидан йўқ бўлиб кетди. Одамларга манфаат берадиган нарса эса, ер юзида қолди. Аллоҳ мисолларни ана шундай келтирадир. |
20. Those who fulfill the promise to God, and do not violate the agreement. | 20Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва мийсоқни бузмайдиганлардир. |
21. And those who join what God has commanded to be joined, and fear their Lord, and dread the dire reckoning. | 21Улар Аллоҳ боғланишига амр этган нарсани боғларлар, Роббиларидан чўчирлар ва ёмон ҳисобдан қўрқарлар. |
25. As for those who violate the promise to God, after pledging to keep it, and sever what God has commanded to be joined, and spread corruption on earth—these, the curse will be upon them, and they will have the Worst Home. | 25Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига амр этган нарсаларни узадиганлар ва ер юзида бузғунчилик қиладиганларга, ана ўшаларга лаънат ва уларга ёмон диёр бор. |
26. God dispenses the provisions to whomever He wills, and restricts. And they delight in the worldly life; yet the worldly life, compared to the Hereafter, is only enjoyment. | 26Аллоҳ хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилур ва (хоҳлаганиникини) тор қилур. Улар бу дунё ҳаёти ила шод бўлдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос. |
27. Those who disbelieve say, “If only a miracle was sent down to him from his Lord.” Say, “God leads astray whomever He wills, and He guides to Himself whoever repents.” | 27Ва куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир оятмўъжиза тушса эди», дерлар. Сен: «Албатта, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказадир ва Ўзига йўналганларини ҳидоят қиладир», деб айт. |
28. Those who believe, and whose hearts find comfort in the remembrance of God. Surely, it is in the remembrance of God that hearts find comfort.” | 28Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? |
31. Even if there were a Quran, by which mountains could be set in motion, or by which the earth could be shattered, or by which the dead could be made to speak. In fact, every decision rests with God. Did the believers not give up and realize that had God willed, He would have guided all humanity? Disasters will continue to strike those who disbelieve, because of their deeds, or they fall near their homes, until God’s promise comes true. God never breaks a promise. | 31Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиган ёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида (имкони бор эди). Аммо ишнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг ҳаммасини ҳидоят қила олишини билмадиларми? Куфр келтирганларга то Аллоҳнинг ваъдаси келгунча ўз ишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас. |
33. Is He who is watchful over the deeds of every soul? Yet they ascribe associates to God. Say, “Name them! Or are you informing Him of something on earth He does not know, or is it a show of words?” In fact, the scheming of those who disbelieve is made to appear good to them, and they are averted from the path. Whomever God misguides has no guide. | 33Ҳар бир жоннинг қилган касби устидан турувчи зот ким? Аллоҳга ширк келтирдилар. Сен:«Уларнинг номларини айтинг. Ёки Унга ер юзида У билмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми? Балки, юзаки гапдир», дегин. Йўқ, куфр келтирганларга макрлари зийнатлаб кўрсатилди ва улар йўлдан тўсилдилар. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас. |
34. There is for them torment in the worldly life, but the torment of the Hereafter is harsher. And they have no defender against God. | 34Уларга бу дунё ҳаётида азоб бор. Албатта, охират азоби машаққатлироқ. Улар учун Аллоҳдан сақловчи бўлмас. |
36. Those to whom We gave the Scripture rejoice in what was revealed to you, while some factions reject parts of it. Say, “I am commanded to worship God, and to never associate anything with Him. To Him I invite, and to Him is my return.” | 36Биз китоб берганлар, сенга нозил қилинган нарсадан хурсанд бўлурлар. Гуруҳлар ичида унинг баъзисини инкор қиладиган кимсалар ҳам бор. Сен: «Албатта, мен Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка амр қилиндим. Унгагина даъват қиламан ҳамда қайтишим ҳам Унгадир«, деб айт. |
37. Thus We revealed it an Arabic code of law. Were you to follow their desires, after the knowledge that has come to you, you would have neither ally nor defender against God. | 37Шунингдек, Биз уни арабий ҳукм этиб нозил қилдик. Агар сен ўзингга келган илмдан сўнг уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сен учун Аллоҳдан на бир дўст ва на бир сақловчи бўлмас. |
38. We sent messengers before you, and We assigned for them wives and offspring. No messenger could bring a sign except with the permission of God. For every era is a scripture. | 38Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз. Ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оятмўъжиза келтирган эмас. Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир. |
39. God abolishes whatever He wills, and He affirms. With Him is the source of the Scripture. | 39Аллоҳ нимани хоҳласа, маҳв қилур, нимани хоҳласа, собит қилур. Она китоб Унинг даргоҳидадир. |