Found act: 1660 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
19. The organization of trading in crypto-assets is carried out by a crypto-exchange by providing clients with access to the electronic platform of the crypto-exchange for trading participants to perform actions aimed at purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets. | 19. Крипто-биржа мижозларга ўзининг электрон платформасига крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлашга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш учун киришга рухсат бериш орқали крипто-активлар савдосини ташкиллаштиради. |
A client excluded from the list of trading participants due to violation of the rules for trading in crypto-assets in accordance with these Regulations and local acts cannot be a trading participant within three months from the moment of exclusion. | Мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатларга мувофиқ крипто-активлар савдолари қоидаларини бузганлиги учун савдолар иштирокчиси сафидан чиқарилган мижоз уч ой давомида савдолар иштирокчиси бўла олмайди. |
The procedure for allowing a client to trade in crypto-assets, including other services (“spot”, “margin” trading, etc.) and products of a crypto-exchange, as well as exclusion from the list of trading participants is determined by local acts. | Мижозларнинг крипто-активлар савдоларига, жумладан крипто-биржанинг бошқа хизматлари («спот», «маржинал» савдолари ва бошқалар) ва маҳсулотларига киришига рухсат бериш, шунингдек крипто-активлар савдолари иштирокчилари сафидан чиқариш локал ҳужжатлар билан белгиланади. |
21. The crypto-exchange, in accordance with these Regulations and local acts, shall take measures to identify, suppress, prevent the use of insider information about crypto-assets, manipulate their prices, as well as to eliminate the consequences of such. | 21. Крипто-биржа мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатларга мувофиқ крипто-активлар ҳақида инсайдер ахборотларни ишлатиш, уларнинг нархлари билан ҳийла-найрангларни аниқлаш, олдини олиш, тўхтатишга, шунингдек уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган чораларни кўриши шарт. |
other persons who, by virtue of their official position, labor duties or a civil law contract concluded with the person who created and placed crypto-assets, and (or) the bidder, have access to the specified information. | ўзининг хизмат мавқеи, меҳнат мажбуриятлари ёки крипто-активларни яратган ва жойлаштирган шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида мазкур маълумотга эга бўлган бошқа шахслар. |
22. A crypto-exchange has the right to participate in trading in crypto-assets as a trading participant only if it discloses information about its participation in trading in crypto-assets, takes and discloses measures to resolve a conflict of interest arising in connection with such participation, in accordance with local acts. | 22. Крипто-биржа локал ҳужжатларига мувофиқ фақатгина ўзининг крипто-активлар савдоларида иштирок этиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилганидан, унинг иштироки туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар кўрилганидан ва ошкор қилинганидан сўнг крипто-активлар савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. |
23. To complete a transaction, a trading participant or a crypto-exchange places an order for the purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets on the electronic platform of the crypto-exchange. | 23. Битимларни тузиш учун савдо иштирокчиси ёки крипто-биржа крипто-биржанинг электрон платформасида крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномани жойлаштиради. |
The procedure for filing an application for the purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets is determined by local acts. | Крипто-активни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномани бериш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади. |
25. The crypto-exchange shall daily compile a report for each bidder on completed transactions for the purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets and the amount of such transactions, as well as executed and unexecuted orders for the purchase, sale and (or) exchange of crypto — assets. | 25. Крипто-биржа ҳар куни крипто-активлар савдоларида қатнашган ҳар бир мижоз бўйича крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш юзасидан тузилган битимлар ва уларнинг суммаси, шунингдек крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномалар ижро этилганлиги ва ижро этилмаганлиги тўғрисида ҳисобот тузиши лозим. |
After a report is made on the transactions and operations carried out, each client is assigned a unique code to identify it. | Ҳисобот тузилганидан кейин ҳар бир мижоз томонидан амалга оширилган битим ва операцияларга уларни қайд қилиш учун ноёб код берилади. |
The report must be kept for at least five years from the date of issue. The procedure of storage of reports is determined by local acts. It shall not be allowed to make adjustments and changes to the reports. | Ҳисобот тайёрланган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиши шарт. Ҳисоботларни сақлаш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади. Ҳисоботларга тузатиш ва ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди. |
26. The crypto-exchange ensures the execution of transactions for the purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets. | 26. Крипто-биржа крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича тузилган битимларнинг бажарилишини таъминлайди. |
If a trading participant in the process of trading in crypto-assets makes a transaction to purchase, sell and (or) exchange crypto-assets, the crypto-exchange shall deduct the amount (quantity) of execution on this transaction from the amount of funds of this trading participant, crypto-assets, accounted for on the secondary account of the SCH or on the addresses of the crypto wallets of the crypto-exchange, and attach the specified trading participant to the counterparty, unless otherwise provided by the agreement. | Савдолар иштирокчиси томонидан крипто-активлар савдоларида крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича битим тузилганда, крипто-биржа ушбу битимнинг ижро суммасини (сони) ушбу савдолар иштирокчисининг ҲККП иккиламчи ҳисобварағида ёки крипто-ҳамёни манзилида сақланаётган пул маблағлари, крипто-активларидан айириб ташлаши ҳамда савдолар иштирокчисининг контрагентига бириктириши лозим. |
The receipt by the crypto-exchange of the remuneration due to it from the client is ensured by it in the manner and on the terms stipulated by the contract for participation in the trading of crypto-assets. | Крипто-биржа мижоздан олинадиган мукофотни ундиришни крипто-активлар савдоларида қатнашиш шартномасида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида амалга оширади. |
27. The crypto-exchange on its own behalf and in its own interests has the right to make transactions with the consent of the client and in the absence of an order (instruction) of the client with his funds and crypto-assets under the following conditions: | 27. Крипто-биржа мижознинг розилиги асосида унинг пул маблағлари ва крипто-активлари билан мижознинг топшириқлари (кўрсатмалари) мавжуд бўлмаганда, ўз номидан ва ўз манфаатларини кўзлаб қуйидаги ҳолларда битимлар тузишга ҳақли: |
when there is a reasonable belief in the return of funds and crypto-assets in full, received by the crypto-exchange from clients as a result of these transactions. | мазкур битимларнинг тузилиши натижасида крипто-биржанинг мижозларидан олинган пул маблағлари ва крипто-активларни тўлиқ ҳажмда қайтариб беришга етарли ишонч ҳосил қилганида. |
Monetary funds, crypto-assets of the client are subject to mandatory return by the crypto-exchange within the period agreed by the parties. The contract may provide for the collection of interest for the use of client funds. | Томонлар келишган муддатда пул маблағлари ва крипто-активлар крипто-биржа томонидан қайтарилиши лозим. Мижознинг маблағларини ишлатганлик учун шартномада фоиз ундириш назарда тутилиши мумкин. |
28. The crypto-exchange has the right to grant clients, within its electronic platform, the right to use its crypto-assets to make and execute transactions with them on the terms of the return of the corresponding amount of crypto-assets (or an equivalent amount of crypto-assets of another type) within the period agreed by the parties. A crypto exchange has the right to charge interest for the use of its crypto assets by clients. | 28. Крипто-биржа ўзининг электрон платформасида тегишли миқдордаги крипто-активларни (ёки шунга тенг миқдордаги бошқа крипто-активларни) томонлар келишган муддатда қайтариб бериш шарти билан ўзининг крипто-активларини мижозларига битимларни тузиш ва мажбуриятларини бажариш учун ишлатишга рухсат бериш ҳуқуқига эга. Крипто-биржа ўзининг крипто-активларидан мижозлар томонидан фойдаланганлик учун фоиз ундиришга ҳақли. |
Access to the electronic platform for direct trading is provided on the basis of a separate agreement drawn up taking into account the requirements of these Regulations and local acts. | Тўғридан-тўғри савдолар майдончасига киришга рухсат мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатлар билан белгиланган талабларга мувофиқ алоҳида шартнома асосида тақдим этилади. |
31. Major transactions of the client are made exclusively on the platform for direct trading by transferring funds for the sale of crypto-assets to the client's account in the commercial bank servicing this client. | 31. Мижознинг йирик битимлари фақатгина тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активларни сотиш натижасида олинган маблағларни мижознинг унга хизмат кўрсатадиган тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиш орқали амалга оширилади. |