Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
19. A caravan passed by, and they sent their water-carrier. He lowered his bucket, and said, “Good news. Here is a boy.” And they hid him as merchandise. But God was aware of what they did. |
Ва йўловчилар келиб (қудуққа) сувчиларини юбордилар. Бас, у челагини ташлади ва: «Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!», деди. Уни тижорат моли сифатида яшириб қўйдилар. Зотан, Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини билгувчи зотдир. |
23. She in whose house he was living tried to seduce him. She shut the doors, and said, “I am yours.” He said, “God forbid! He is my Lord. He has given me a good home. Sinners never succeed.” |
У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» деди. У: «Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди. |
37. He said, “No food is served to you, but I have informed you about it before you have received it. That is some of what my Lord has taught me. I have forsaken the tradition of people who do not believe in God; and regarding the Hereafter, they are deniers.” |
У: «Мен сизларга ризқ бўладиган таом келгунига қадар унинг қандай эканининг хабарини бераман. Бу иш менга Роббим таълим берган нарсалардандир. Чунки мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратга кофир бўлган қавмнинг миллати-динини тарк этган одамман», деди. |
40. “You do not worship, besides Him, except names you have named, you and your ancestors, for which God has sent down no authority. Judgment belongs to none but God. He has commanded that you worship none but Him. This is the right religion, but most people do not know. |
Сизлар Ундан ўзга, ўзингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмларга, Аллоҳ уларга бирон ҳужжат нозил қилмаган нарсаларга ибодат қилмоқдасизлар. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди. Ана ўша тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар. |
52. “This is that he may know that I did not betray him in secret, and that God does not guide the scheming of the betrayers.” |
Бу мен унга йўғида орқасидан хиёнат қилмаганимни, албатта, Аллоҳ хоинларнинг макрини тўғриликка йўлламаслигини билиши учундир. |
64. He said, “Shall I trust you with him, as I trusted you with his brother before? God is the Best Guardian, and He is the Most Merciful of the merciful.” |
У: «Уни сизларга худди акасини ишонганимдек ишониб топширайми? Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир», деди.. |
66. He said, “I will not send him with you, unless you give me a pledge before God that you will bring him back to me, unless you get trapped.” And when they gave him their pledge, he said, “God is witness to what we say.” |
У: «Токи менга, албатта, ҳузуримга қайта келтиришингиз ҳақида Аллоҳдан васийқа бермагунингизча, уни зинҳор сиз ила юбормасман. Магар (ҳалокатга) ўралиб қолсангиз, бошқа гап», деди. Унга васийқаларини берганларида, у: «Айтган гапларимизга Аллоҳ вакилдир», деди. |
67. And he said, “O my sons, do not enter by one gate, but enter by different gates. I cannot avail you anything against God. The decision rests only with God. On Him I rely, and on Him let the reliant rely.” |
У: «Эй ўғилларим, битта эшикдан кирманглар, турли эшиклардан киринглар. Мен сизлардан Аллоҳнинг ҳеч нарсасини қайтара олмасман. Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Унгагина таваккал қилдим. Таваккал қилгувчилар фақат Унгагина таваккал қилсинлар», деди. |
73. They said, “By God, you know we did not come to cause trouble in the land, and we are not thieves.” |
Улар: «Аллоҳга қасамки, ўзингиз биласиз, биз ер юзида фасод учун келган эмасмиз, биз ўғрилар бўлган эмасмиз», дедилар. |
79. He said, “God forbid that we should arrest anyone except him in whose possession we found our property; for then we would be unjust.” |
У: «Нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимиздан Аллоҳ сақласин. Акс ҳолда, албатта, золимлардан бўлиб қоламиз», деди. |
83. He said, “Rather, your souls have contrived something for you. Patience is a virtue. Perhaps God will bring them all back to me. He is the Knowing, the Wise.” |
У: «Йўқ, сизга ҳавои нафсингиз бир ишни яхши кўрсатмиш. Бас, чиройли сабр (қиламан). Шоядки Аллоҳ уларнинг ҳаммасини ҳузуримга жамлаб келтирса. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли зотдир», деди. |
86. He said, “I only complain of my grief and sorrow to God, and I know from God what you do not know.” |
У: «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани биламан. |
88. Then, when they entered into his presence, they said, “Mighty governor, adversity has befallen us, and our family. We have brought scant merchandise. But give us full measure, and be charitable towards us—God rewards the charitable.” |
Унинг ҳузурига кирганларида: «Эй Азиз, бизни ва аҳлимизни зарар тутди ва арзимаган сармоя келтирдик. Бас, бизга ўлчовни тўлиқ қилиб бер ва садақа ҳам бер. Аллоҳ, албатта, садақа қилувчиларни мукофотлайдир», дедилар. |
91. They said, “By God, God has preferred you over us. We were definitely in the wrong.” |
Улар: «Аллоҳга қасамки, ҳақиқатда Аллоҳ сени биздан устун қилди. Биз эса, хатокорлардан бўлдик», дедилар. |
92. He said, “There is no blame upon you today. God will forgive you. He is the Most Merciful of the merciful.” |
У: «Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай. У раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғидир. |
95. They said, “By God, you are still in your old confusion.” |
Улар: «Аллоҳга қасамки, сен эски адашувингдасан», дедилар. |
96. Then, when the bearer of good news arrived, he laid it over his face, and he regained his sight. He said, “Did I not say to you that I know from God what you do not know?” |
Хушхабарчи келган чоғида у(кўйлак) ни унинг юзига ташлаганида, яна кўрадиган бўлди. У: «Сизларга мен, Аллоҳдан сизлар билмайдиган нарсани биламан, демаганмидим?!» деди. |
106. And most of them do not believe in God unless they associate others. | 106Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос. |
107. Do they feel secure that a covering of God’s punishment will not come upon them, or that the Hour will not come upon them suddenly, while they are unaware? | 107Улар ўзларига Аллоҳдан қамраб олувчи азоб келишидан ёки сезмай турганларида қиёмат ногаҳон келиб қолишидан омондамилар?! |
108. Say, “This is my way; I invite to God, based on clear knowledge—I and whoever follows me. Glory be to God; and I am not of the polytheists.” | 108Сен: «Бу–менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб–ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт. |