Found app: 1114 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
An additional state hallmark shall be applied to detachable and easily separable parts of jewelry and other items made of precious metals and precious stones. | Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига туширилади. |
On jewelry or other product made of precious metals and precious stones, manufactured of one precious metal, consisting of several parts having different fineness, an imprint of the main state hallmark shall be applied to the main part of the product, and an imprint of an additional state hallmark of the corresponding fineness shall be applied to detachable and easily separable parts of the product. | Битта қимматбаҳо металлдан ишлаб чиқарилган, турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан иборат бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади. |
On jewelry or other product made of precious metals and precious stones, separate parts of which are made of various precious metals, an imprint of the main state hallmark shall be applied to the main part of the product, and an imprint of an additional state hallmark of the corresponding metal and corresponding fineness shall be applied to detachable and easily separable parts of the product. | Алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади. |
If jewelry or other item made of precious metals and precious stones is covered with other precious metals, then the main part of the item shall be imprinted with the main state hallmark for the base alloy of the precious metal, and the hallmark shall not be applied to the additional part. In this respect, an imprint of an additional state hallmark of the corresponding fineness shall applied to the detachable and easily separable parts of the product. | Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюм ўзга қимматбаҳо металлар билан қопланган бўлса, буюмнинг асосий қисмига қимматбаҳо металлнинг асосий қотишмасига мувофиқ асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади, қўшимча қисмига эса тамға туширилмайди. Бунда буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмларига тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади. |
Jewelry or other product made of precious metals and precious stones, consisting of soldered and inseparable parts of different fineness or different precious metals, shall be considered as a single product. In this case, the imprint of the main state hallmark shall be applied to the main part of the product, and the imprint of the additional state hallmark of the corresponding metal and fineness shall be applied to the soldered and inseparable parts of the product. | Асиллик даражаси турлича бўлган ёки турли қимматбаҳо металлардан ясалган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга яхлит буюм сифатида қаралади. Бу ҳолда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмларига эса тегишли металл ва асиллик даражасига мувофиқ бўлган қўшимча давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади. |
The fineness hallmark of the established sample shall be applied by the manufacturer of jewelry to jewelry and other items made of precious metals and precious stones, manufactured and restored (repaired) by them, without mandatory state assaying and hallmarking. | Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ва қайта тикланган (таъмирланган) заргарлик ҳамда бошқа буюмларга туширилади, бунда ушбу буюмларга давлат томонидан асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш талаб этилмайди. |
When hallmarking jewelry and other items made of precious metals and precious stones, such as earrings, cufflinks and other items used in pairs, an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and a fineness hallmark of the established sample shall be applied to each such item. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи бундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади. |
When hallmarking jewelry and other items made of precious metals and precious stones, consisting of soldered and inseparable parts made of one alloy, imprints of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample shall be applied only to the main part of the product. | Битта қотишмадан ясалган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг излари заргарлик буюмининг фақат асосий қисмига туширилади. |
On detachable and easily separable parts of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, an imprint of the fineness hallmark of the established sample shall be applied. | Бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ҳар бир қисмига белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones, consisting of several parts, made of the same precious metal, but having different fineness, an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample shall be applied to the main part of the product, and detachable and easily separable parts of the product shall be imprinted with the fineness hallmark of the established sample of the corresponding fineness. | Битта қимматбаҳо металлдан тайёрланган, лекин турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан таркиб топган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асосий қисмига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones, the individual parts of which are made of various precious metals, an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample shall be applied to the main part of the product, and on detachable and easily separable parts of the product an imprint of the fineness hallmark of the established sample of the corresponding metal and fineness shall be applied. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ҳамда белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones coated with other precious metals, the main part of the product shall be imprinted with the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample (for the main alloy of the precious metal), and on the detachable and easily separable parts of the product an imprint of the fineness hallmark of the established sample of the corresponding metal and fineness shall be applied. | Бошқа қимматбаҳо металлар билан қопланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга, буюмнинг асосий қисмига (қимматбаҳо металлнинг асосий қотишмаси бўйича) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones presented to the Assay Chamber for assaying, analysis and hallmarking must be sorted into lots. When handing over jewelry and other products made of precious metals and precious stones to the Assay Chamber, jewelry manufacturers shall indicate in the application the composition of the alloy of products (except for those made per orders of individuals, from jewelry and other products made of precious metals and precious stones belonging to them, as well as restoration (repair)) and the declared fineness. | Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этиладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар туркумлари бўйича сараланган бўлиши керак. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига топшириш чоғида заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар аризада буюмларнинг қотишма таркибини (жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича уларга тегишли бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардан тайёрланган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) буюмлардан ташқари) ва билдирилган асиллик даражасини кўрсатади. |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones that have undergone restoration (repair) must have an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and a restoration mark in the form of the letter “R”, applied with mechanical (percussion) or laser method. | Қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва «R» ҳарфи кўринишидаги қайта тикланганлик белгиси бўлиши керак. |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones that have undergone restoration (repair) and are intended for sale may be presented to the Assay Chamber for a control check for their correspondence with the declared fineness, regardless of the presence and quality of the prints of assay hallmarks previously applied to them. | Қайта тикланган (таъмирланган), реализация қилиш учун мўлжалланган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар, уларда илгари босилган асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжудлиги ва сифатидан қатъи назар, билдирилган асиллик даражасига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Асиллик даражасини белгилаш палатасига назорат текширувидан ўтказилиши учун тақдим этилиши мумкин. |
If a fineness of a jewelry or other item made of precious metals and precious stones that has undergone restoration (repair) corresponds to the existing hallmark imprint, then an imprint of the state assay mark shall be applied. | Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асиллик даражаси буюмда мавжуд бўлган тамға изига мувофиқ бўлса, унга давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади. |
Hallmarking with the state assay hallmark or mark of the established fineness of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, which are a combination of parts made of precious metals with detachable and easily separable parts made of non-precious metals, shall be carried out in the presence of a special imprint (“met”, “stainless” , “steel” and others) or a designation indicating the presence of non-precious metal, which is applied by jewelry manufacturers to parts made of non-precious metals, except for the cases specified in part one of this article. In the absence of a special imprint on parts made of non-precious metals indicating the presence of non-precious metal, the products shall not be subject to hallmarking with a state assay hallmark or a mark of fineness of the established sample. | Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмлар билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган қисмларнинг бирикмасидан иборат бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларга тушириладиган махсус из («мет», «нерж», «steel» ва бошқалар) ёки қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи белги бўлган тақдирда амалга оширилади, бундан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно. Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларда қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи махсус из бўлмаган тақдирда, буюмлар давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланмайди. |
Non-metallic parts (inserts, enamel, niello) may be used in jewelry and other items made of precious metals and precious stones, provided that they differ in appearance from precious metals. In this respect, non-metallic parts of products should not have a coating or color that imitates precious metals. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда нометалл қисмлардан (тошлар, эмаллар, қора кумушлардан) фойдаланишга, башарти улар кўринишидан қимматбаҳо металлардан ажралиб турса, рухсат этилади. Бунда буюмларнинг нометалл қисмларида қимматбаҳо металларга айнан ўхшаш қоплама ёки рангда бўлмаслиги керак. |
Article 60. Appeal against Decisions of State Bodies, Actions (Inaction) of Their Officials | 60-модда. Давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш |
Decisions of state bodies, actions (inaction) of their officials in the sphere of circulation of precious metals and precious stones may be appealed to a higher body or court. | Давлат органларининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. |