Found act: 1660 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
4. The crypto-exchange monitors transactions related to the trading of crypto-assets on an ongoing basis. | 4. Крипто-биржа крипто-активлар савдолари билан боғлиқ битимлар устидан доимий назоратни амалга оширади. |
Information about each fact of violation of the law and these Regulations, revealed by the crypto-exchange, shall be stored by the crypto-exchange for at least 5 years from the date of detection of this fact. | Крипто-биржа томонидан аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар бузилишининг ҳар бир факти ҳақидаги ахборот ушбу факт аниқланган санадан бошлаб камида беш йил давомида сақланиши лозим. |
At the request of the authorized body, the crypto-exchange shall, no later than five business days from the date of receipt of the relevant request, provide information to the authorized body about the facts of violation of the law. | Ваколатли органнинг сўровномалари бўйича крипто-биржа сўровномани олган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан ваколатли органга қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш факти ҳақидаги ахборотни тақдим этиши лозим. |
5. Residents of the Republic of Uzbekistan have the right to carry out the following activities on the electronic platform of the crypto-exchange: | 5. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари крипто-биржанинг электрон платформасида: |
all types of trading in crypto-assets on the crypto-exchange for the national currency, including transactions for the purchase and sale of crypto-assets on the direct trading platform; | крипто-активлар билан крипто-биржада крипто-активлар савдоларининг барча турларини миллий валютада, жумладан крипто-активларни тўғридан-тўғри савдолар майдончасида сотиш ва сотиб олишга қаратилган битимларни амалга ошириши; |
with non-residents of the Republic of Uzbekistan, only transactions for the sale of crypto-assets for foreign currency. | Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан фақатгина крипто-активларни сотишга доир операцияларни хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга. |
7. A crypto-exchange has the right to carry out the activities of a crypto-depository on the basis of a license separately obtained for this type of activity. As part of this activity, the crypto-exchange has the right to provide services for the issuance and (or) registration of the issue of secured tokens. | 7. Крипто-биржа крипто-депозитарий фаолиятини мазкур фаолият тури учун алоҳида лицензия олган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда, крипто-биржа мазкур фаолият доирасида таъминланган токенларни чиқариш ва (ёки) чиқарилган токенларни рўйхатга олиши мумкин. |
A crypto-exchange, when carrying out the activities of a crypto-depository, shall approve the procedure for issuing, registering an issue, initial placement and turnover of secured tokens. Such procedure shall: | Крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш жараёнида крипто-биржа томонидан таъминланган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш ва муомалага киритиш, жумладан қуйидагиларни: |
provide for redemption of secured tokens by the person who carried out the initial placement of secured tokens on a crypto-exchange, in cases and in the amount provided for by contractual obligations; | крипто-биржада таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштирган шахс томонидан шартнома мажбуриятларида назарда тутилган ҳолларда ва миқдорда қайтиб сотиб олинишини таъминлаш; |
8. A crypto-exchange, when carrying out the activities of a crypto-depository, shall: | 8. Крипто-биржа крипто-депозитарий фаолиятини амалга оширишда: |
determine whether or not the heads of legal entities, individual entrepreneurs and their representatives engaged in activities aimed at registering the issue and placement of secured tokens belong to the category of persons specified in clause 14 of these Regulations; | таъминланган токенларни чиқаришни рўйхатга олиш ва жойлаштиришга қаратилган фаолиятни амалга оширадиган юридик шахсларнинг раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда уларнинг вакилларини мазкур Қоидаларнинг 14-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига кириш ёки кирмаслигини аниқлашга; |
ensure verification of the actual availability of tangible and (or) other property contributed as collateral for the purpose of the initial placement of secured tokens. | таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида уларни таъминлаш учун киритилган моддий ва (ёки) бошқа мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширувдан ўтказишга мажбур. |
10. On the territory of the Republic of Uzbekistan it shall be prohibited to conduct transactions for the sale and purchase of crypto-assets for national and (or) foreign currency, as well as the exchange of crypto-assets for other crypto-assets outside service providers, unless as otherwise provided by law. | 10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активларни миллий ва (ёки) хорижий валютага сотиш ва сотиб олиш ҳамда крипто-активларни бошқа крипто-активларга айирбошлаш бўйича операцияларини хизматлар провайдерларидан ташқарида амалга ошириш тақиқланади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно. |
11. The basis for mutual settlements on transactions is information about the conducted trading in crypto-assets on the electronic platform of the crypto-exchange | 11. Крипто-биржада тузилган битимлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга крипто-биржа электрон платформасида амалга оширилган крипто-активлар савдолари тўғрисидаги маълумотлар асос бўлади. |
12. The crypto-exchange shall establishes relationships with clients on a contractual basis. | 12. Крипто-биржа мижозлар билан муносабатларни шартнома асосида ўрнатади. |
The contract shall provide for the following conditions: | Шартномада куйидагилар назарда тутилиши лозим: |
contact details of the client, allowing to establish contact with this client (e-mail address and other contact details); | мижоз билан алоқа ўрнатиш учун контакт маълумотлар (электрон почта манзили ва бошқа контакт маълумотлар); |
other information provided by law, including in the sphere of combating the legalization of proceeds from criminal activity, the financing of terrorism and the financing of the proliferation of weapons of mass destruction. | қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар. |
persons included in the list of persons involved or suspected of participating in terrorist activities or the proliferation of weapons of mass destruction, in accordance with the legislation on combating the legalization of proceeds from criminal activity, the financing of terrorism and the financing of the proliferation of weapons of mass destruction. | жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қиргин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган шахслар. |
the content of the “White paper” declaration when the crypto-exchange makes (organizes) transactions aimed at listing crypto-assets. | крипто-биржа томонидан крипто-активларни листинг қилишга қаратилган битимларни амалга ошириш (ташкил этиш) жараёнида «White paper» декларациясининг мазмуни. |