USA English ‹ › UZ Uzbek

Found арг: 2495 words & 2 translates

English Ўзбек
The government continued to provide in-kind support to local NGOs for the provision of victim assistance, such as food and clothing, and for the first time in recent years it reported provision of direct funding assistance to some anti-trafficking NGOs. Ҳукумат маҳаллий ННТларга жабрдийдаларга ёрдам кўрсатиши учун озиқ-овқат ва кийим-кечак сингари товарлар билан ёрдам кўрсатишни давом эттирди ҳамда у сўнгги йилларда илк марта айрим одам савдосига қарши курашаётган ННТларга бевосита молиявий кўмак кўрсатгани ҳақида маълумот берди.
New anti-trafficking legislation strengthened language guaranteeing victims’ confidentiality, but it was unclear if this applied to the divulgence of victims’ identities in court proceedings. Одам савдосига қарши курашиш бўйича янги қонунчиликда жабрдийдаларга оид маълумотлар сир сақланиши ҳақидаги банд кучайтирилди, бироқ бу жабрдийдаларнинг шахси суд жараёнида ошкор қилинишига нисбатан ҳам қўлланишига тегишли экани ёки эмаслиги маълум эмас.
Although victims could bring civil suits against traffickers, such instances were rare due to the high cost of legal representation, which was neither provided by the government nor affordable to most victims. Гарчи жабрдийдалар одамфурушларга қарши фуқаролик даъвоси киритиши мумкин бўлса-да, бундай мисоллар адвокатларни ёллаш нархи қимматлиги сабаб жуда кам бўлди, бундай ёрдамни давлат кўрсатмайди, жабрдийдалар кўпчилигининг эса чўнтаги кўтармайди.
The Commission continued to convene monthly, and the regional commissions met every 14 days, despite pandemic-related challenges. Комиссия ҳар ойда бир марта йиғилиш ўтказиб турди, вилоят комиссиялари пандемия билан боғлиқ муаммоларга қарамай, ҳар 14 кунда бир марта мажлис ўтказди.
The government did not centrally allocate funding for the Commission, which instead required funding contributions from individual member ministries’ budgets; this arrangement reportedly led to overreliance on NGO and international assistance. Ҳукумат комиссия фаолият кўрсатиши учун марказлаштирилган ҳолда маблағ ажратмади, бунинг ўрнига комиссияга аъзо бўлган вазирликлардан маблағ ажратишни талаб қилди; хабарларга кўра, бундай схема ННТлар ва халқаро ёрдамга ҳаддан зиёд қарамликка сабаб бўлди.
Approximately 30 percent of established cluster sites also provided technical services and methodological advice to participating farmers. Ташкил этилган кластер участкаларининг тақрибан 30 фоизи техник хизматлар ва иштирокчи фермерларга методологик ёрдам кўрсатди.
Labor inspectors identified cases in which local hokims directed banks to send their employees into the cotton fields or find and/or pay for replacements through unregulated, informal channels; as in previous years, this de facto penalty system generated a lucrative means of extortion for corrupt officials. Меҳнат инспекторлари маҳаллий ҳокимлар банкларга ўз ходимларини пахта далаларига юбориш ёки тартибга солинмайдиган, норасмий каналлар орқали ўз ўрнига пахта терадиган кишилар учун пул тўлаш топшириғини берган; ўтган йилларда бўлгани каби жарималарнинг бундай тизими коррупциялашган амалдорлар учун де-факто фойдали юлғичлик воситаси бўлди.
Some authorities reportedly expropriated land formerly leased or owned by individual farmers for the creation of new cluster sites without adequately compensating them, increasing their vulnerability to forced labor at those clusters. Олинган маълумотларга кўра, айрим ҳокимият идоралари айрим фермерлар олдин ижарага олган ёки уларга тегишли бўлган ерларни етарли даражадаги товон пули тўламай туриб, янги кластерлар ташкил қилиш учун тортиб олган ва бу уларнинг ўша кластерларда мажбурий меҳнат қилиш хавфини оширган.
The government continued to uphold this prohibition; while there were isolated reports of children working in the fields—a trend that may have increased due to family-directed mobilization of children in response to pandemic-related school closures and economic hardships—there continued to be no reports of systemic mobilization. Ҳукумат ушбу тақиққа риоя қилишни давом эттирди; гарчи далаларда ишлаётган болалар ҳақида алоҳида хабарлар олинган бўлса-да – бу тамойил пандемия муносабати билан мактаблар ёпилгани ва иқтисодий қийинчиликларга жавобан болаларни оилалар ташаббуси билан сафарбар қилиш сабаб кучайган бўлиши мумкин – тизимли равишда сафарбар қилиш тўғрисида хабарлар олинмади.
Six of these cases were sent to criminal courts for additional investigation for the first time. Ушбу қўзғатилган ишларнинг олтитаси илк марта қўшимча тергов ўтказиш учун судларга юборилди.
Media, including state media outlets, continued to report on forced labor practices, problems, and violations, generally without penalization or censorship; however, at least one high-profile blogger was subjected to politically motivated arrest, detention, and repeat criminal charges after attempting to report on farmers’ dissatisfaction with cluster model-related land management. ОАВ, жумладан, давлатга тегишли ахборот воситалари мажбурий меҳнат амалиёти ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳеч бир жазо ёки цензурасиз ахборот тарқатиб турди; аммо камида бир нафар машҳур блогер кластер модели асосида ер ресурсларини бошқаришдан фермерлар норози экани ҳақида хабар беришга уриниши ортидан сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинди ва унга қайта жиноят содир этганлик айблови эълон қилинди.
During the reporting period, local authorities reportedly harassed and threatened several activists in response to their efforts to establish Uzbekistan’s first independent labor union. Ҳисобот даврида маҳаллий ҳокимият идоралари бир қанча фаолларни Ўзбекистоннинг биринчи мустақил касаба уюшмасини ташкил этишга урингани учун таъқиб этди ва уларга таҳдид қилди.
The government continued to call for hashar, or volunteer workdays, throughout the country; some local leaders characterized cotton picking and street cleaning as hashar. Ҳукумат аҳолини бутун мамлакат бўйлаб ҳашарга даъват қилишни давом эттирди; айрим маҳаллий раҳбарлар пахта йиғим-терими ва кўча тозалашни ҳашар деб атади.
The Agency also conducted pre-departure consultations, through which it provided information on primary destination countries’ labor and migration laws – especially Russia and Kazakhstan; issued some prospective migrant workers health insurance; and provided micro-loans to those who could not find work abroad. Агентлик чет элларга жўнаб кетиши олдидан уларга маслаҳатлар, ушбу жараёнда улар борадиган мамлакатлар, жумладан, Россия ва Қозоғистоннинг меҳнат ва миграция қонунчилиги ҳақида маълумот берди; айрим потенциал меҳнат мигрантларига тиббий суғурта тақдим этди; чет элларда иш топа олмаган кишиларга микрозаймлар ажратди.
Private companies, including foreign and local, had official permission from the government to recruit Uzbekistani citizens for jobs abroad and within Uzbekistan. Ҳам чет эл, ҳам маҳаллий хусусий компаниялар Ўзбекистон ватандошларини чет эллардаги ва Ўзбекистон ичидаги ишларга ёллаш учун ҳукуматдан олган рухсатномага эга эди.
Authorities continued to conduct public awareness efforts on transnational sex and labor trafficking, including through events, print media, television, and radio, often in partnership with and in-kind support to NGOs. Ҳокимият идоралари тадбирлар уюштириш, матбуот, телевидение ва радио орқали кўпинча ННТ билан ҳамкорликда ва уларга у ёки бу нарсалар билан моддий кўмак кўрсатиш орқали трансмиллий жинсий ва меҳнат эксплуатацияси мақсадидаги одамфурушликка оид ижтимоий хабардорликни ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирди.
Some adults who refuse to pick cotton, are unable or unwilling to pay for a replacement worker, or do not fulfill their daily quota, at times face the loss of social benefits, termination of employment, or other forms of harassment. Пахта теришдан бош тортган айрим катта ёшлилар ўрнига шу ишни қилиши мумкин бўлган ишчиларга ҳақ тўлашга қобил бўлмаганда ёки буни истамаганда ва ёки кунлик пахта териш режасини бажармаганда, вақти-вақти билан ижтимоий имтиёзлардан айрилиш, ишдан бўшатиш ва ёки таъқибнинг бошқа шаклларига дуч келмоқда.
Farmers forced to vacate and remit their land to private cotton operators are at high risk of forced labor, including in the cluster sites established on their former land, due to disruption of livelihoods and ensuing economic hardships. Ерларини хусусий пахта етиштирувчиларга, жумладан, улардан олиб қўйилган ерлардаги кластерларга бўшатиб ёки ўтказиб бераётган фермерларга мажбурий меҳнат жиддий хавф солмоқда, бунга уларнинг тирикчилик манбасидан айрилгани ва унинг ортидан келадиган иқтисодий қийинчиликлар сабаб бўлмоқда.
Some local officials reportedly provide silkworms to farmers and force them to sign contracts stating they will agree to cultivate silk cocoons in furtherance of national production quotas. Хабар қилинишича, айрим маҳаллий амалдорлар фермерларга ипак қурти бериб, уларни миллий режани бажариш учун ипак қурти боқишга розиман деб шартнома имзолашга мажбурламоқда.
Hundreds of thousands of Uzbekistani migrant workers are at elevated risk of trafficking within Russia, where employers and authorities charge high work permit fees that catalyze debt-based coercion, subject them to poor living and working conditions, and garnish or withhold their wages; these vulnerabilities are often compounded by Russian employers’ failure to register Uzbekistani migrant workers with the relevant authorities. Юз минглаб ўзбекистонлик мигрант ишчиларга Россияда одам савдоси хавф солмоқда, у ердаги иш берувчилар ва ҳокимият идоралари ишлашга рухсат бериш учун кўп ҳақ олмоқда, бу эса қарз сабаб бўлаётган мажбурлашни тезлаштирмоқда, уларни оғир шароитларда яшаш ва ишлашга мажбур қилмоқда, маоши берилмаслиги ёки ундан чегириб қолинишини келтириб чиқармоқда; ушбу ҳимоясизлик ҳолатларига россиялик иш берувчиларнинг ўзбекистонлик мигрант ишчиларни тегишли идораларда рўйхатдан ўтказмаётгани сабаб бўлмоқда.