Found ада: 1743 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Promoting the development of standards and procedures designed to safeguard the integrity of relevant private entities, including codes of conduct for the correct, honourable and proper performance of the activities of business and all relevant professions and the prevention of conflicts of interest, and for the promotion of the use of good commercial practices among businesses and in the contractual relations of businesses with the State; | b) тегишли хусусий ташкилотлар фаолиятида ҳалолликни таъминлаш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни, шу жумладан тадбиркорлар ва барча тегишли касб-ҳунарлар соҳиблари ўз фаолиятларини тўғри, виждонан ва тегишли даражада амалга оширишлари учун ва манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш ҳамда тижорат корхоналар ўртасидаги муносабатларда ва бундай корхоналар ва давлат ўртасидаги муносабатларда ҳалол тижорат амалиёти қўлланилишини рағбатлантириш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш; |
Promoting transparency among private entities, including, where appropriate, measures regarding the identity of legal and natural persons involved in the establishment and management of corporate entities; | c) хусусий ташкилотлар фаолиятида ошкораликни таъминлашга кўмаклашиш, шу жумладан, тегишли ҳолларда, корпоратив ташкилотларни яратиш ва уларни бошқаришга дахлдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларни солиштириш чораларини кўриш; |
Preventing the misuse of procedures regulating private entities, including procedures regarding subsidies and licences granted by public authorities for commercial activities; | d) хусусий ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи, шу жумладан, оммавий органлар томонидан тижорат фаолиятини юритиш учун тақдим этиладиган субсидия ва лицензияларга оид таомиллар суиистеъмол қилинишининг олдини олиш; |
Each State Party shall take appropriate measures, within its means and in accordance with fundamental principles of its domestic law, to promote the active participation of individuals and groups outside the public sector, such as civil society, non-governmental organizations and community-based organizations, in the prevention of and the fight against corruption and to raise public awareness regarding the existence, causes and gravity of and the threat posed by corruption. This participation should be strengthened by such measures as: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз имкониятлари доирасида ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда жамият коррупция мавжудлиги, унинг сабаблари, хавфли хусусиятлари ва юзага келтирувчи таҳдидларини янада чуқурроқ англаши учун фуқаролик жамият, ноҳукумат ташкилотлар ва жамоатлар негизида фаолият юритувчи ташкилотлар каби оммавий секторнинг ташқарисида алоҳида шахслар ва гуруҳларнинг фаол иштирокига кўмаклашиш учун тегишли чораларни кўради. Бу каби иштирокни қуйидаги чоралар ёрдамида мустаҳкамлаш лозим: |
c) Undertaking public information activities that contribute to non- tolerance of corruption, as well as public education programmes, including school and university curricula; | c) аҳолига коррупцияга нисбатан чидаб бўлмайдиган муҳит яратишга хизмат қилувчи ахборотни етказишга қаратилган тадбирларни ўтказиш ҳамда оммавий таълим дастурлари, шу жумладан мактаб ва университетларда ўқув дастурларни амалга ошириш; |
2. Each State Party shall take appropriate measures to ensure that the relevant anti-corruption bodies referred to in this Convention are known to the public and shall provide access to such bodies, where appropriate, for the reporting, including anonymously, of any incidents that may be considered to constitute an offence established in accordance with this Convention. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат ушбу Конвенцияда тилга олинган коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли органлар аҳолига маълум бўлишларини таъминлаш учун маълум чораларни кўради ҳамда мазкур Конвенцияга мувофиқ шундай деб эътироф этилган биронта жиноятчилик сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳоллар тўғрисида хабарларни, шу жумладан аноним тарзда, тақдим этиш учун бундай органлар ҳузурига кириш имкони билан таъминлайди. |
Institute a comprehensive domestic regulatory and supervisory regime for banks and non-bank financial institutions, including natural or legal persons that provide formal or informal services for the transmission of money or value and, where appropriate, other bodies particularly susceptible to money-laundering, within its competence, in order to deter and detect all forms of money-laundering, which regime shall emphasize requirements for customer and, where appropriate, beneficial owner identification, record-keeping and the reporting of suspicious transactions. | a) банклар ва банкдан ташқари молия муассасаларига нисбатан, шу жумладан пул маблағлари ёки қимматликларни ўтказиш билан боғлиқ расмий ёки норасмий хизматларни тақдим этувчи жисмоний ёки юридик шахсларга нисбатан ҳамда, тегишли ҳолларда, пул маблағларини легаллаштириш нуқтаи назаридан, ўз ваколати доираларида, бундай маблағларни легаллаштиришнинг барча шаклларини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик мақсадида кенг қамровли ички тартибга солиш ва назорат қилиш режимини белгилайди, ва шу билан бирга бундай режим, биринчи навбатда, мижоз шахсини аниқлашга оид талабларга ва, тегишли ҳолларда, мулкдор-бенифициарни идентификация қилиш, ҳисоботни юритиш ва шубҳали операциялар тўғрисида хабарларни тақдим этишга асосланади; |
Without prejudice to article 46 of this Convention, ensure that administrative, regulatory, law enforcement and other authorities dedicated to combating money-laundering (including, where appropriate under domestic law, judicial authorities) have the ability to cooperate and exchange information at the national and international levels within the conditions prescribed by its domestic law and, to that end, shall consider the establishment of a financial intelligence unit to serve as a national centre for the collection, analysis and dissemination of information regarding potential money-laundering. | b) мазкур Конвенциянинг 46 моддасига зарар етказмаган ҳолда, пул маблағларини легаллаштиришга қарши кураш олиб бораётган маъмурий, тартибга солувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа органлар (шу жумладан, бундай амал ички қонунчиликка мос келган ҳолатда, суд органлари ҳам) унинг ички қонунчилиги билан белгиланадиган шартларда, миллий ва халқаро даражаларда ҳамкорлик қилиш ва ахборот алмашишга қодир бўлишларини таъминлайди, ва шу мақсадларда кузатилиши мумкин бўлган пул маблағларини легаллаштириш ҳолатларига доир ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва тарқатиш бўйича миллий марказ сифатида фаолият юритадиган молиявий тезкор ахборот бўлинмасини таъсис этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқади. |
States Parties shall consider implementing feasible measures to detect and monitor the movement of cash and appropriate negotiable instruments across their borders, subject to safeguards to ensure proper use of information and without impeding in any way the movement of legitimate capital. Such measures may include a requirement that individuals and businesses report the cross-border transfer of substantial quantities of cash and appropriate negotiable instruments. | 2. Иштирокчи Давлатлар, ахборотдан тегишли даражада фойдаланишни таъминлашга қаратилган кафолатларга амал қилиш ҳамда қонуний капиталлар ҳаракатланишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмаслик шарти билан, нақд пул маблағлари ва тегишли айланма маблағлар уларнинг чегараларидан ҳаракатланишини аниқлаш ва бундай ҳаракатланиш кетидан назорат олиб бориш бўйича амалда қўлланилиши мумкин бўлган чораларни кўриш масаласини кўриб чиқадилар. Бундай чоралар жисмоний шахслар ва тижорат корхоналар катта ҳажмдаги нақд пулларнинг трансчегаравий ўтказилиши ва тегишли миқдордаги айланма маблағлар топширилиши тўғрисида хабар беришлари лозимлиги бўйича талабни ўзига киритиши мумкин. |
States Parties shall consider implementing appropriate and feasible measures to require financial institutions, including money remitters: | 3. Иштирокчи Давлатлар молия муассасалари, шу жумладан пул маблағларини ўтказиш муассасалари қуйида кўрсатиб ўтилганларни амалга оширишлари юзасидан талаб белгилаш учун тегишли ва амалиётда қўллаш мумкин бўлган чоралардан фойдаланиш ҳақидаги масалани кўриб чиқадилар: |
Subject to its constitution and the fundamental principles of its legal system, each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally, illicit enrichment, that is, a significant increase in the assets of a public official that he or she cannot reasonably explain in relation to his or her lawful income. | Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз конституцияси ва ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига риоя қилиш шартида, ноқонуний тарзда бойлик орттирилишини, яъни оммавий мансабдор шахс активлари унинг қонуний даромадларидан оқилона асосланиб берила олмайдиган даражада ошиб кетишини, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади. |
Each State Party shall furnish copies of its laws that give effect to this article and of any subsequent changes to such laws or a description thereof to the Secretary-General of the United Nations; | d) ҳар бир иштирокчи Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига мазкур моддадаги ҳолатлар амалга оширилишини таъминловчи ўз қонунларининг матнини, шунингдек ушбу қонунларга кейинчалик киритилган барча ўзгартишлар ёки уларнинг таърифланишларини тақдим этади |
Without prejudice to the provisions of article 23 of this Convention, each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally after the commission of any of the offences established in accordance with this Convention without having participated in such offences, the concealment or continued retention of property when the person involved knows that such property is the result of any of the offences established in accordance with this Convention. | Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 23-моддасида келтирилган ҳолатлар учун зарар етказмаган ҳолда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин ушбу жиноятлар содир этилишида иштирок этмаган бўлсада, тегишли шахсга бу мол-мулк мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий ҳаракатлар содир этилиши натижасида орттирилган мол-мулкни яшириш ёки доимий равишда ушлаб туриш каби ҳаракатларни, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади. |
Each State Party shall, in particular, ensure that legal persons held liable in accordance with this article are subject to effective, proportionate and dissuasive criminal or non-criminal sanctions, including monetary sanctions. | 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, хусусан, ушбу моддага мувофиқ жавобгарликка тортилаётган юридик шахсларга нисбатан самарали, мутаносиб ва тўхтатувчи таъсирга эга бўлган жиноий ёки жиноий бўлмаган чоралар, шу жумладан пуллик жарималар қўлланилишини таъминлайди. |
Each State Party shall, where appropriate, establish under its domestic law a long statute of limitations period in which to commence proceedings for any offence established in accordance with this Convention and establish a longer statute of limitations period or provide for the suspension of the statute of limitations where the alleged offender has evaded the administration of justice. | Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолатларда, ўзининг ички қонунчилигига мос равишда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган исталган жиноий ҳаракатларга нисбатан иш қўзғатилиши учун узоқ даъво муддатини белгилайди ва жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс одил судловдан бўйин товлаётган ҳолларда даъво учун янада узоқ муддатни ёки даъво муддатини давом этишини тўхтатиш имкониятини белгилайди. |
Each State Party shall endeavour to ensure that any discretionary legal powers under its domestic law relating to the prosecution of persons for offences established in accordance with this Convention are exercised to maximize the effectiveness of law enforcement measures in respect of those offences and with due regard to the need to deter the commission of such offences. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш чоралар максимал даражада самарали бўлиши мақсадида ушбу жиноятларни содир этган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатишга тааллуқли ўзининг ички қонунчилигида кўзда тутилган исталган дискрецион ва юридик ваколатлардан фойдаланишни таъминлашга интилади ва заруратнинг лозим бўлган даражасида бу каби жиноятлар содир этилишига монелик кўрсатади. |
In the case of offences established in accordance with this Convention, each State Party shall take appropriate measures, in accordance with its domestic law and with due regard to the rights of the defence, to seek to ensure that conditions imposed in connection with decisions on release pending trial or appeal take into consideration the need to ensure the presence of the defendant at subsequent criminal proceedings. | 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ ва ҳимоя ҳуқуқларини лозим даражада ҳисобга олган ҳолда, судгача озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки кассация (шикоят) аризаси ёки қатъий норозилик (протест) билдирилгунига қадар қабул қилинадиган қарор билан боғлиқ бўлган шартларни белгилашда кейинчалик юритиладиган жиноий иш жараёнида айбланувчи албатта бўлишини таъминлаш заруратини ҳисобга олишни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўради. |
Each State Party, to the extent consistent with the fundamental principles of its legal system, shall consider establishing procedures through which a public official accused of an offence established in accordance with this Convention may, where appropriate, be removed, suspended or reassigned by the appropriate authority, bearing in mind respect for the principle of the presumption of innocence. | 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ бўлган даражада мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этишда айбланаётган оммавий мансабдор шахс, айбсизлик презумпцияси принципини ҳурмат қилиш заруратини ҳисобга олган ҳолда, тегишли ҳолатларда тегишли орган томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча четлатилиши ёки бошқа лавозимга ўтказилишини белгилаб берувчи тартиботни ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқади. |
Where warranted by the gravity of the offence, each State Party, to the extent consistent with the fundamental principles of its legal system, shall consider establishing procedures for the disqualification, by court order or any other appropriate means, for a period of time determined by its domestic law, of persons convicted of offences established in accordance with this Convention from: | 7. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ бўлган даражада, агар жиноятнинг хавфлилик даражасини ҳисобга олганда ушбу ҳолат асосланган бўлса, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этишда айбланаётган шахсни суд қарори ёки бошқа тегишли чоралар ёрдамида ўзининг ички қонунчилигида белгиланган муайян муддатга қуйидаги ҳуқуқлардан маҳрум қилиш учун тартибот белгиланиши имкониятларини кўриб чиқади: |
Holding office in an enterprise owned in whole or in part by the State. | b) тўлиқ ёки қисман давлат тасарруфида бўлган бирон корхонада лавозим эгаллаш. |