USA English ‹ › UZ Uzbek

Found app: 1114 words & 3 translates

English Ўзбек
results of the application of the “risk analysis” system, involving the initiation of inspections based on the degree of risk of a business entity to commit violations of the legislation on precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликнинг тадбиркорлик субъекти томонидан бузилишлари содир этилиши хавфи даражасидан келиб чиққан ҳолда, текширувлар ўтказиш ташаббуси билан чиқишни тақозо этувчи «хавфни таҳлил этиш» тизимини қўллаш натижалари;
The right to use subsoil plots containing precious metals and precious stones, for individuals and legal entities, shall arise from the moment they receive, in the prescribed manner, the appropriate permit issued by the State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources. Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда улар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан эътиборан юзага келади.
Acquisition of refined precious metals within the framework of the state's priority right shall be carried out at prices calculated using prices prevailing on the international market, minus transportation costs, sales costs and a quality discount, which is applied in the event of the purchase of refined precious metal that does not meet international quality standards, applied by the London Bullion Market Association and designated in the documents of this association as the standard “London good delivery”. Давлатнинг устувор ҳуқуқини амалга ошириш доирасида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олиш халқаро бозорда шаклланган нархлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нархлар бўйича амалга оширилади, бунда транспорт харажатлари, реализация қилиш харажатлари ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган ва мазкур уюшманинг ҳужжатларида «London good delivery» стандарти сифатида белгиланган халқаро сифат стандартларига жавоб бермайдиган аффинаж қилинган қимматбаҳо металл сотиб олинган тақдирда қўлланиладиган сифат учун чегирмалар чиқариб ташланади.
Certified precious stones shall include precious stones that have been certified by an independent gemological center (laboratory) and have an appropriate quality confirmation - a gemological certificate issued in accordance with the procedure established by legislation, confirming the guarantee of the authenticity and quality of a precious stone, containing information about the color group, purity, quality of cutting and polishing, weight and other features of the precious stone. Сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жумласига мустақил геммология марказида (лабораториясида) сертификатлаштиришдан ўтган ҳамда ранг гуруҳи, софлиги, қирраланиш ва сайқалланиш сифати, оғирлиги ҳамда қимматбаҳо тошнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган, қимматбаҳо тошнинг ҳақиқийлиги ва сифатининг кафолатини тасдиқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда берилган тегишли сифат тасдиғига — геммологик сертификатга эга бўлган қимматбаҳо тошлар киради.
production and (or) application of coatings containing precious metals; таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ташқи қопламалар тайёрлаш ва/ёки суркаш;
Export by individuals - residents and non-residents of the Republic of Uzbekistan, crossing the customs border of the Republic of Uzbekistan, of bars and banknotes of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan produced in the Republic of Uzbekistan and made of precious metals, can be carried out without restrictions, subject to the availability of appropriate certificates and with the obligatory filling of the passenger customs declarations in case of exceeding the norm of export of goods established by the legislation. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда ҳамда товарларни олиб чиқишнинг қонунчиликда белгиланган нормасидан ошган тақдирда, мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ўлчовли қуймаларни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.
The procedure for applying a financial sanction for violating the procedure for assaying and hallmarking and confiscation of jewelry or other items made of precious metals and precious stones shall be determined by legislation. Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Business entities that have committed a violation of the procedure for assaying and hallmarking or selling jewelry and other products made of precious metals and precious stones that do not correspond to the declared fineness shall be subject to entry into the register of unscrupulous business entities of the jewelry industry with the application of enforcement measures against them in the manner prescribed by legislation. Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, билдирилган асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилган ҳолда, заргарлик тармоғининг инсофсиз тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилади.
Hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, accepted by the Assay Chamber from pawnshops, microcredit organizations, individuals, business entities and authorized state bodies (hereinafter referred to as the applicant), shall be carried out on the basis of the results of assaying, and with the written permission of these applicants - based on the results of the analysis. Ломбардлардан, микрокредит ташкилотларидан ва жисмоний шахслардан, тадбиркорлик субъектларидан, ваколатли давлат органларидан (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилинган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш асиллик даражасини аниқлаш натижалари асосида, мазкур ариза берувчиларнинг ёзма рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда эса — таҳлил натижалари асосида амалга оширилади.
The state hallmarks of the Republic of Uzbekistan (hereinafter referred to as the state hallmarks) shall be deemed hallmarks of the established form for each type of precious metal and consist of a certificate mark and a fineness, which can be applied together (in one contour) or separately. Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғалари (бундан буён матнда давлат асиллик даражаси тамғалари деб юритилади) қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклдаги тамғалар бўлиб, улар биргаликда (бир контурда) ёки алоҳида туширилиши мумкин бўлган тасдиқ белгисидан ҳамда асиллик даражасидан иборатдир.
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones, manufactured in the Republic of Uzbekistan, as well as those that have undergone restoration (repair), must have a distinct imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer, applied by a mechanical (percussion) method, or an imprint applied by a laser method. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган аниқ изи бўлиши керак.
The personal hallmark of a jewelry manufacturer, intended for application by a mechanical (percussion) method, shall be made at a specialized enterprise by order of a jewelry manufacturer and subject to registration at the Assay Chamber. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғаси ихтисослаштирилган корхонада заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг буюртмаси бўйича тайёрланади ва Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
The Assay Chamber shall register the personal hallmark of the jewelry manufacturer, intended for application by a mechanical (percussion) method, on the basis of the provided distinct imprint of the personal hallmark (surface, medium, deep) on a polished brass plate in the manner prescribed by legislation. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғасини рўйхатга олиш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан шахсий тамғанинг силлиқланган латун пластинадаги тақдим этилган аниқ (юзаки, ўртача, чуқур) изи асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
The choice of the method of applying the state hallmark shall be determined by the Assay Chamber in agreement with the person presenting them for assaying and hallmarking. Давлат асиллик даражаси тамғасини тушириш усулини танлаш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан уларни асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш учун тақдим этган шахс билан келишув бўйича белгиланади.
The manufacturer of jewelry shall independently determine the method of applying the personal brand of the manufacturer and the mark of the fineness of the established sample. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражасининг белгисини тушириш усулини мустақил равишда белгилайди.
The main state hallmark can be applied to the following jewelry and other items made of precious metals and precious stones: Асосий давлат асиллик даражаси тамғаси:
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones that have imprints of state assay marks and presented to the Assay Chamber for assaying and hallmarking or confirming the correspondence of the fineness indicated on the product, an imprint of the certificate mark may be applied after a technical examination to determine the authenticity of the state assay hallmark. Давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжуд бўлган ва асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш ёки буюмда кўрсатилган асиллик даражасига мувофиқликни тасдиқлаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга давлат асиллик даражаси тамғасининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун техник экспертиза ўтказилганидан кейин тасдиқ белгисининг изи туширилиши мумкин.
If it is not possible to apply the certificate mark and fineness mark together (in one contour) to the main part of a jewelry or other product made of precious metals and precious stones, then an imprint of the certificate mark and an imprint of an additional state hallmark of the corresponding fineness shall be applied in a place accessible for hallmarking next to the imprint of personal hallmark of the jewelry manufacturer. Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асосий қисмига тасдиқ белгисини ҳамда асиллик даражаси тамғасини биргаликда (бир контурда) тушириш имконияти бўлмаса, заргарлик буюмини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изининг ёнига тамғалаш имконияти бўлган жойга тасдиқ белгиси изи ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.
When hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones, such as earrings, cufflinks and other items used in pairs, an imprint of the main state hallmark shall be applied to each such item. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи шундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади.
When hallmarking jewelry and other items made of precious metals and precious stones, consisting of soldered and inseparable parts made of one alloy, the imprint of the main state hallmark shall be applied only to the main part of the item. Битта қотишмадан тайёрланган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи буюмнинг фақат асосий қисмига туширилади.