Found age: 1141 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
A permit for the right to use subsoil plots for carrying out activities for the artisanal mining of precious metals and precious stones shall be issued to citizens of the Republic of Uzbekistan and legal entities registered in the Republic of Uzbekistan. Requirements for the founders (participants) of legal entities engaged in artisanal mining of precious metals and precious stones shall established by legislation. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахсларга берилади. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларнинг таъсисчиларига (иштирокчиларига) қўйиладиган талаблар қонунчиликда белгиланади. |
determine the percentage of chemically pure precious metal in the raw materials, products (items) transferred to them, as well as scrap and waste containing precious metals; | ўзига берилган хом ашё, маҳсулот (буюмлар), шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар таркибидаги кимёвий соф қимматбаҳо металлнинг фоизини аниқлаш; |
Business entities engaged in the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be entitled to trade in jewelry of their own production. In this respect, they shall not be subject to the notification procedure established for persons engaged in the sale of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг савдосини амалга оширишга ҳақли. Бунда уларга нисбатан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар реализацияси бўйича фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун белгиланган хабардор қилиш тартиби татбиқ этилмайди. |
Verification of the correctness of storage, accounting and spending of valuables from the State Fund shall be carried out by the Accounts Chamber of the Republic of Uzbekistan in the manner prescribed by legislation. | Давлат фондидаги қимматликларни сақлаш, ҳисобга олиш ва сарфлаш тўғрилиги қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан текширилади. |
Chapter 5. Accounting, Storage, Use and Sale of Precious Metals and Precious Stones | 5-боб. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилиш |
Article 23. Accounting and Storage of Precious Metals and Precious Stones | 23-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш |
Legal entities with a state share in the authorized fund (authorized capital) in the amount of 50 percent or more shall carry out accounting and storage of precious metals and precious stones in the manner prescribed by legislation. | Устав фондида (устав капиталида) 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади. |
Legal entities that do not have a state share in the authorized fund (authorized capital) or with a state share of less than 50 percent, as well as individual entrepreneurs, shall carry out accounting and storage of precious metals and precious stones on the basis of independently developed technical documentation for working with precious metals and precious stones. | Устав фондида (устав капиталида) давлат улушига эга бўлмаган ёки 50 фоиздан кам миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни мустақил равишда ишлаб чиқилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича техник ҳужжатлар асосида амалга оширади. |
Accounting and storage of precious metals and precious stones should be organized in such a way that they do not violate the economic interests of the Republic of Uzbekistan, the rights of producers and consumers of products (items) from precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотлар (буюмлар) ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмайдиган тарзда ташкил этилиши керак. |
Accounting and storage of precious metals and precious stones shall be organized by name (type), weight (in grams, carats) and quality (by sample, content). | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш номи (тури), оғирлиги (граммларда, каратларда) ҳамда сифати (асиллик даражаси, таркиби) бўйича ташкил этилади. |
Scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be in the ownership, economic management or operational management of legal entities and individual entrepreneurs whose scrap and waste are generated as a result of the production, processing (treatment) and (or) use of precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш (уларни қайта ишлаш) ва (ёки) улардан фойдаланиш натижасида қайси юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда парчалар ҳамда чиқиндилар ҳосил бўлса, қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўша юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлади. |
independently processed (treated) by legal entities and individual entrepreneurs who own, have economic control or operational management of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones, for their reuse in their own production; | ўз мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзининг ишлаб чиқаришида улардан қайта фойдаланиш учун мустақил равишда қайта ишланиши (уларга ишлов берилиши); |
Cut precious stones (over 0.3 carats) to be sold must be individually packaged. | Сотилаётган қирраланган (0,3 каратдан юқори бўлган) қимматбаҳо тошлар алоҳида қадоққа эга бўлиши керак. |
In specialized jewelry stores, departments, sections of shopping centers and (or) complexes, information on finesses of precious metals established in the Republic of Uzbekistan shall be posted, as well as extracts from regulatory documents establishing the procedure for assaying, analyzing and hallmarking jewelry and other products from precious metals, images of imprints of state assay hallmarks of the Republic of Uzbekistan, imprints of finesses marks of the established sample and other information necessary for the buyer. | Махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида қимматбаҳо металларнинг Ўзбекистон Республикасида белгиланган асиллик даражалари тўғрисида ахборот, шунингдек қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлардан қўчирмалар, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг, белгиланган намунадаги асиллик даражалари белгилари изларининг тасвирлари ҳамда харидорга зарур бошқа ахборот кўзга кўринадиган жойда осиб қўйилиши керак. |
use and storage of laboratory glassware, catalysts, catalyst gauzes made of precious metals, thermocouples, thermal relays, thermal resistances, equipment containing precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлдан ясалган лаборатория идишларидан, катализаторлардан, катализатор сеткаларидан, терможуфтликлардан, термореледан, термоқаршиликдан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналаридан фойдаланиш ва уларни сақлаш; |
production, use, storage of substances (medicines, salts, reagents, chemical compounds, etc.) containing precious metals; | таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш; |
production, use and storage of discs for dental products, electrodes, anodes, contacts, solders containing precious metals; | таркибида қимматбаҳо металлар бўлган тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар, электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш; |
use and storage of dies, drawing dies, diamond tips made of natural diamonds, diamond and drilling diamond tools made of natural diamonds; | табиий олмосдан ясалган фильерлар, волоклар, олмос учликлардан, олмос ва табиий олмосдан ясалган бурғилаш олмос асбобидан фойдаланиш ва уларни сақлаш; |
use of precious metals in the repair of military and (or) aviation equipment, the use and storage of waste of military and (or) aviation equipment containing precious metals; | қимматбаҳо металлардан ҳарбий ва/ёки авиация техникасини таъмирлашда фойдаланиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ҳарбий ва/ёки авиация техникаси чиқиндиларини сақлаш ва улардан фойдаланиш; |
exposure, storage and restoration of products and objects containing precious metals and precious stones; | таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган буюмлар ва предметларни кўргазмаларга қўйиш, сақлаш ва қайта тиклаш; |