USA English ‹ › UZ Uzbek

Found арг: 2495 words & 2 translates

English Ўзбек
• Respecting due process, increase investigations and, when sufficient evidence exists, criminally prosecute, convict, sentence, and incarcerate persons complicit in human trafficking, including officials involved in mobilizing forced labor. тегишли процессуал меъёрларга риоя қилган ҳолда тергов ишларини фаоллаштириш, етарли даражада исбот бўлган ҳолларда одам савдосига, жумладан, мажбурий меҳнатга сафарбар қилган амалдорларни жиноий жавобгарликка тортиш, судлаш, ҳукм чиқариш ва қамаш;
• Continue to grant and expand the access of independent observers to monitor cotton cultivation and fully cease the harassment, detention, and abuse of activists and journalists for documenting labor conditions. пахта етиштиришни мониторинг қилиш учун мустақил кузатувчиларга имконият беришни ва уларни кенгайтиришни ҳамда меҳнат шароитини ҳужжатлаштириш учун фаоллар ва журналистларни таъқиб қилиш, ҳибсга олиш ва ҳақларини поймол қилишни бутунлай бас қилишни давом эттириш;
• Improve victim identification among, and provision of psychosocial care to, Uzbekistani families repatriated from armed conflict in Syria, Iraq, and Afghanistan. Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги қуролли можаролар рўй берган ҳудудлардан қайтариб олиб келинган ўзбек оилалари орасидаги жабрдийдаларни аниқлашни яхшилаш ва уларга психологик ёрдам кўрсатиш;
• Encourage prosecutors to proactively seek victim restitution in criminal cases. жиноятлардан жабр кўрган кишиларга зарарни қоплаб бердириши учун прокурорларни рағбатлантириш;
• Monitor private employment agencies for recruitment fees and ensure they are paid by employers rather than prospective job applicants. ишга ёллаш юзасидан хизматларга ҳақ тўлаш бўйича хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш ҳамда ўша ҳақни потенцил иш қидирувчилар эмас, иш берувчилар тўлашини кузатиб бориш.
Article 135 of the criminal code criminalized sex trafficking and labor trafficking and prescribed penalties of three to five years’ imprisonment for offenses involving an adult victim and eight to 12 years’ imprisonment for those involving a child victim, which were sufficiently stringent. Жиноят кодексининг 135-моддасида жинсий ва меҳнат мақсадларда одам савдоси билан шуғулланиш жиноят деб белгиланди ҳамда балоғат ёшидаги жабрдийдани бунақа ишларга жалб қилганлик жинояти учун 3 йилдан 5 йилгача, жабрдийда болаларни жалб қилганлик учун 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси бериладиган бўлди ва бу жуда қаттиқ жазо ҳисобланади.
Some enforcement efforts suffered as a result of the pandemic, during which observers reported an increase in the prioritization of cases involving the sale of children, at the expense of anti-trafficking work. Ҳуқуқни қўллаш борасидаги айрим саъй-ҳаракатларга пандемия оқибатида зарар етди, пандемия даврида кузатувчилар болалар савдоси билан боғлиқ ишларнинг устуворлиги одам савдосига қарши курашиш ҳисобига ошди.
For the second consecutive year, these figures included an increase in international investigations under the auspices of a tripartite anti-trafficking enforcement initiative between the governments of Uzbekistan, Kazakhstan, and Tajikistan; 28 of the 93 prosecutions featured trafficking crimes committed abroad. Ушбу рақамлар икки йил қаторасига Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасидаги одам савдосига қарши 3 томонлама ташаббус доирасидаги ҳамкорликда халқаро терговларга оид ишлар сони ошиб бораётганини кўрсатди; 93 та қўзғатилган жиноий ишнинг 28 таси чет элларда содир этилган.
The Ministry of Interior (MOI) maintained an investigatory unit dedicated to trafficking crimes. Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) таркибида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўйича тергов бўлими мавжуд.
The labor inspectorate continued to gather evidence against local hokims and other officials for their alleged involvement in cotton harvest-related crimes, including trafficking, and for the first time it reported referring six such cases to the Prosecutor General’s Office for further investigation; authorities did not report the status of those cases. Меҳнат инспекцияси маҳаллий ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг пахта йиғим-теримига одамларни жалб қилишга ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга оид жиноятлардаги иштироки гумон қилингани ҳақида исботлар йиғишни давом эттирди ва биринчи марта худди шундай 6 та ҳолат ҳақида тергов қилиши учун Бош прокуратурага ҳужжат киритганини хабар қилди; ҳокимият идоралари ўша ишларнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.
Amid law enforcement coordination challenges and legislative limitations establishing forced labor in the first offense as an administrative violation, the government did not criminally charge, prosecute, or convict any government officials for their complicity in human trafficking cases for the ninth consecutive year. Ҳуқуқни қўлловчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ муаммолар ва мажбурий меҳнатга жалб қилишни биринчи ҳуқуқбузарлик сифатида маъмурий қонунбузарлик деб белгилаган ҳуқуқий чекловлар шароитида ҳукумат тўққиз йил қаторасига амалдорларга нисбатан одам савдосида жиноятида иштирок этгани учун жиноий айбловлар эълон қилмади, уларни жиноий жавобгарликка тортмади ва судламади.
Police continued to arbitrarily detain and threaten LGBTQI+ persons under legislation criminalizing homosexuality, at times resorting to threats and physical abuse to extort bribes or coerce them into informant roles or pornography; authorities spuriously charged some LGBTQI+ persons under anti-prostitution provisions. Полиция LGBTQI+ (лесбиан, гей, бисексуал, трансгендер, квир, интерсекс+) шахсларни гомосексуализмни жиноят деб ҳисобловчи қонунчиликка кўра ўзбошимчалик билан ҳибсга олишни ва уларга таҳдид қилишни давом эттирди, баъзан пора олиш ёки хабаркашликка ва ёки порнографияга мажбурлаш учун уларга нисбатан таҳдид ва жисмоний зўравонликни қўллади; ҳокимият идоралари айрим LGBTQI+ шахсларга нисбатан фоҳишабозликка қарши курашиш тўғрисидаги қонун бандларига асосан, сохта айбловлар қўйди.
The government also finalized victim identification and referral guidelines originally mandated in a 2019 presidential decree and initiated in conjunction with international partners, but key stakeholder ministries did not report on their implementation in 2020. Ҳукумат яна дастлаб 2019 йили қабул қилинган президент фармонида кўзда тутилган ва халқаро шериклар билан ҳамкорликда ташаббус билан чиқилган жабрдийдаларни аниқлаш ва уларга йўлланма бериш йўриқномасини ишлаб чиқди, бироқ асосий вазирликлар уни амалга ошириш юзасидан 2020 йилда ҳисобот бермади.
Officials authorized to identify trafficking victims could refer them to either a state-run shelter or NGOs for services. Одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш ваколати бор амалдорлар уларни хизмат кўрсатилиши учун ё давлат маблағи эвазига юритилаётган бошпанага ва ёки ННТларга жўнатиши мумкин эди.
Civil society observers expressed concern that this new two-step process was not sufficiently detailed or inclusive of NGO roles, lacked victim-centered approaches outlined in relevant legislation, and was overly bureaucratic in nature, and might therefore incentivize territorial commissions to refer victims to NGO services directly rather than confirming victim designation. Фуқаролик жамияти кузатувчилари ушбу икки босқичли жараён етарли даражада тавсифланмагани ёки ННТлар роли ҳисобга олинмаганидан, тегишли қонунчиликда жабрдийдаларга асосий эътибор қаратилиши кераклиги белгилаб қўйилган ҳолда бундай ёндашувлар йўқлигидан ва жараён табиатан ўта бюрократлашгани ҳудудий комиссияларни жабрдийдаларни ўшандай мақом бермай туриб, ННТларга жўнатишига туртки бериши мумкинлигидан хавотир изҳор қилди.
Some victims were reluctant to contact or cooperate with law enforcement due to distrust in the authorities and fear for their personal and familial safety. Айрим жабрдийдалар ҳокимият идораларига ишонмагани ҳамда шахсий ва оиласи хавфсизлигидан хавотир олгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат этиш ёки улар билан ҳамкорлик қилишни истамади.
As part of its “Mehr” or “Compassion” campaign, the government also located and repatriated hundreds of Uzbekistani women and children who had traveled with their male relatives to Syria, Iraq, and Afghanistan and had subsequently been confined to camps, often in exploitative conditions. Ҳукумат “Меҳр” кампанияси доирасида эркак қариндошлари билан Сурия, Ироқ ва Афғонистонга кетиб қолган, кейинчалик лагер – жамлоқларга кўпинча эксплуатация шартлари билан жойлаштирилган Ўзбекистон ватандошлари бўлган аёллар ва болаларни аниқлаб, юртга қайтарди.
Although the government did not positively identify any of these women or children as victims of trafficking, it funded and provided them with shelter, education, limited psychosocial care, and other medical services for five-week cycles throughout the reporting period. Гарчи ҳукумат ўша аёллар ёки болаларнинг ҳеч бирини одам савдоси жабрдийдаси сифатида ижобий таърифламаган бўлса-да, бутун ҳисобот даврида уларга беш ҳафта давомида молиявий маблағ ажратди, бошпана билан таъминлади, ўқитди, чекланган руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатди.
In 2020, the government matched its 2019 allocation of 1.2 billion soum ($114,590) to operate its Tashkent-based trafficking center for men, women, and children with official victim status. Ҳукумат 2020 йилда Тошкентдаги расмий жабрдийда мақомига эга бўлган эркаклар, аёллар ва болаларга мўлжалланган одам савдоси жабрдийдалари марказини ишлатиш учун 2019 йилдагидек 1,2 миллиард сўм ($114 590) ажратди.
During the reporting period the government issued a presidential order affording NGOs additional support and legal protections, including expanded annual funding caps from foreign donors, increased state funding contributions, and administrative penalties for government officials or entities that interfere with their activities. Ҳисобот даврида қабул қилинган президент қарорида ННТларга қўшимча кўмак бериш ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, жумладан, чет эллик донорлардан олинадиган йиллик молиялаш миқдорини ошириш, давлатнинг молиявий кўмагини кўпайтириш, марказлар фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳукумат амалдорлари ёки юридик шахсларга маъмурий жарималар белгиланган.