USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ам: 8482 words & 2 translates

English Ўзбек
Nevertheless, stereotypes can also play a positive role. They make it easier to understand the essence of many phenomena, events and processes, and accelerate the comprehension of complex concepts and problems. However, a journalist should not be guided by a stereotypical opinion in her/his practice - her/his main tool should be critical thinking. Бироқ стереотиплар ҳам ижобий роль ўйнаши мумкин. Улар кўплаб ҳодиса, воқеа ва жараёнларнинг моҳиятини тушунишни осонлаштиради, мураккаб тушунчалар ва муаммоларнинг ўзлаштирилишини тезлаштиради. Аммо журналист ўз фаолиятида стереотипик фикрларга таяниб қолмаслиги керак, унинг асосий қуроли танқидий фикрлаш бўлиши керак.
In addition to stereotypes, there are prejudices. Prejudices are views and opinions based on inaccurate or distorted information and knowledge, most often taken on faith from the words of other people. Стереотиплардан ташқари, ижтимоий янглиш қарашлар ҳам мавжуд. Ижтимоий янглиш қарашлар нотўғри ёки ўзгартирилган билимларга асосланган қарашлар ва фикрлардир, улар кўпинча бошқа одамларнинг сўзларига ишонишга асосланади.
A man cannot be a caring parent; ·      Эркак ғамхўр ота бўла олмайди
The most common gender stereotypes in Uzbek society include: Ўзбек жамиятида энг кенг тарқалган гендер стереотипларига қуйидагилар киради:
stereotype of taking care of one's appearance; ·      ташқи кўринишга аҳамият беришдаги стереотиплар;
However, the materials with headlines "Girl extorted 15 milion soums from her friend for not sharing her intimate photos", "Girl who joked in the subway that there was a bomb in her bag was arrested for 5 days" already pedal the topic of criminalization of women in their headlines and create a negative image. «Дўстидан унинг интим суратларини тарқатмаслик учун 15 млн сўм ундирмоқчи бўлган қиз», «Метрода сумкасида бомба борлиги ҳақида ҳазиллашган қиз 5 суткага қамалди» материаллари сарлавҳасида эса аёлларни криминаллаштириш мавзуси илгари сурилган ва салбий образ яратилган.
According to Article 3 of the Law of the Republic of Uzbekistan "On Guarantees of Equal Rights and Opportunities for Women and Men", indirect discrimination on the basis of sex is considered the creation of a situation, provision or criteria that place persons of one sex in a less favorable position compared to persons of the other sex, including the promotion of gender inequality through the media, education, culture, the establishment of conditions or requirements that may lead to negative consequences for persons of a certain sex.   Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, жинси бўйича билвосита камситиш – бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан унчалик қулай бўлмаган ҳолатга қўядиган шароит, вазият ёки мезонларни яратиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали гендер тенгсизлигини тарғиб қилиш, маълум бир жинсдаги одамлар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шартлар ёки талабларни ўрнатишдир.  
Based on the above examples of headlines, it can be concluded that when journalists cover such cases, they often fail to consider the consequences of their actions, which can entail increasing discrimination against women in society. Юқорида келтирилган сарлавҳалар мисолларига асосланиб, шундай хулосага келиш мумкинки, бундай ҳолатларни ёритишда журналистлар ўз ҳаракатларининг оқибатларини ҳисобга олмайди, бу эса жамиятда аёлларга нисбатан камситишнинг кучайишига олиб келади.
When preparing a material, every journalist must keep in mind his/her obligations that are established in the Law "On the Protection of Professional Activity of Journalists", which states that when performing professional activity, a journalist must "observe the rules of professional ethics of journalists" and "respect the rights and freedoms, honor and dignity of the individual." It is also established that "a journalist may not use professional information for personal purposes, publish facts about an individual's private life, or use audio and video recording devices without the consent of the source of information or the author". Материални тайёрлашда ҳар бир журналист «Журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда белгиланган ўз вазифаларини ёдда тутиши керак. Қонунда белгиланганидек, журналист ўз касбий фаолиятини амалга оширишда «журналистларнинг касбий этикаси қоидаларига риоя қилиши» ва «шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши» лозим. Шунингдек, «журналист ахборот манбаи ёки муаллифнинг розилигисиз профессионал маълумотлардан шахсий мақсадларда фойдаланиши, жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти ҳақидаги фактларни эълон қилиши ёки аудио ва видео ёзиш мосламаларидан фойдаланиши мумкин эмас».
3.2. Dynamics of stereotypes: conservation, modification, transformation 3.2. Стереотиплар динамикаси: консервация, модификация, трансформация
Stereotypes in society are not permanent. They can exist for a long time, change, or disappear completely over time and with changes in social conditions and culture.   Жамиятдаги стереотиплар ўзгарувчан. Улар узоқ вақт давомида мавжуд бўлиши мумкин, вақт ўтиши ва ижтимоий шароит ва маданиятнинг ўзгариши билан бутунлай ўзгариши ёки йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Local researcher D.N. Karimova refers to the results of an online survey of 1,170 families from all regions of the republic, conducted by the Oila Scientific-Practical Research Center at the end of April 2020 10 . This survey revealed the extent to which existing stereotypes coincide with the real situation in families of Uzbekistan. Ватандошимиз – тадқиқотчи Д.Н. Каримова 2020 йил апрель ойи охирида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан республиканинг барча ҳудудларидан 1170 оилани қамраб олган онлайн сўров 11 натижаларига ишора қилмоқда. Ушбу сўровнома мавжуд стереотиплар Ўзбекистондаги оилалардаги ҳақиқий ҳолатга қанчалик мос келишини аниқлаш имконини беради.
The result of the survey showed that the vast majority of respondents are familiar with the concepts of "gender" and "gender equality", believe that these issues are very important and should be addressed at the level of government and local authorities. The opinion about equal rights and opportunities for women and men in all aspects is shared by 68%, and only 20% are of the opinion that women should not be equal with men in all rights.   Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, респондентларнинг аксарияти «гендер» ва «гендер тенглиги» тушунчалари билан таниш. Уларнинг фикрича, бу масалалар жуда муҳим ҳамда уларни ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари даражасида ҳал қилиш керак. 68% респондент аёллар ва эркаклар барча ҳуқуқларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга деган фикрда, респондентларнинг фақат кичиқ қисми – 20 фоизи аёллар барча ҳуқуқларда эркаклар билан тенг бўлмаслиги керак, деган фикрда.  
The proportion of those who believe that women should have more rights than men is 4% (of which 6% are women and 2% are men). The rest found it difficult to answer. The figures show that an overwhelming number of respondents agree that women should be equal with men in all rights. Аёл эркакка қараганда кўпроқ ҳуқуқларга эга бўлиши керак деб жавоб берганларнинг улуши 4%ни (шундан 6% аёллар ва 2% эркаклар) ташкил этди. Қолганлар жавоб беришда қийналди. Рақамлар шуни кўрсатадики, респондентларнинг аксарияти аёллар барча ҳуқуқларда эркаклар билан тенг бўлиши керак деб ҳисоблайди.
According to the survey, 74% of respondents believe that a woman can combine family and work (86% of women and 61% of men); 19% believe that a woman should devote herself only to family and raising children, and 7% think that a woman should focus on employment and career growth.   Сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 74 фоизи аёл ҳам оилани, ҳам ишни эплай олади (аёлларнинг 86% ва эркакларнинг 61%) деган фикрда бўлса, 19 фоизи аёл ўзини фақат оила ва болаларни тарбиялашга бағишлаши, 7 фоизи эса аёл меҳнат ва карьера қилишга эътибор қаратиши керак, деб ҳисоблайди.  
The opinion of 6% of respondents (both men and women) who believe that household chores and raising children are exclusively women's responsibilities is a cause for concern. Уй ишлари ва болаларни тарбиялаш фақат аёлларнинг масъулияти деб ҳисобловчи 6% респондентларнинг (ҳам эркак, ҳам аёллар) фикри ташвишланарли ҳолат.
According to the results of the survey, 42% of respondents believe that a woman as a manager is quite effective as she is practical and energetic, 35% think that she is even more effective than a man; and 23% believe that men are still more successful in work and career (of which 15% are women and 32% are men). Сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 42 фоизи аёл раҳбар сифатида жуда самарали, чунки у ишни пухта ва ғайрат билан бажаради деган фикрда, 35 фоизи эса аёл раҳбарлар эркакдан ҳам самаралироқ, деб билади. 23% респондентлар (15% аёллар ва 32% эркаклар) эркаклар, нима бўлганда ҳам, ўз меҳнат фаолияти ва карьерасида муваффақиятлироқ эканига ишонади.
Myth 4. Men should work, and women should combine household and social work 4 Афсона. Эркак ишлаши керак (эркак киши кўчанинг одами), аёл эса рўзғор ва жамоат ишларини биргаликда олиб бориши керак.
If there are sick or disabled people in the family, then the care for them also falls on women's shoulders. Агар оилада касал ёки ногиронлар бўлса, уларга ғамхўрлик қилиш ҳам аёлнинг елкасида.
At the same time, 60% of respondents believe that men should be equally engaged in household chores and upbringing of children, as it will be a good example for them and will help women to devote their free time to themselves and their health. Шу билан бирга, респондентларнинг 60 фоизи эркак уй ишлари билан шуғулланиши ва болаларни аёл билан тенг равишда тарбиялаши керак, чунки бу болалар учун яхши намуна бўлади, аёлга бўш вақтини ўзи ва соғлиғига бағишлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.