Found and: 8159 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
While Umar was in Shahrixon to see his younger sister Oftob, he also encountered the clever and virtuous wife of the Khan of Shahrixon, who offhandedly told the Emir: ‘Sire, you may remember being angry with G’ozixo’ja and expelling him from his home. This man now lives in a cottage very close by, just behind my house, and he is very poor. But he has a daughter called Oyxon, a girl of indescribable beauty – words simply can’t capture her, tongues become numb, pens break. |
Бир куни ҳаракатда эпчил Амир Умархон Шаҳрихонга ўз синглиси Офтоб-ойимдан хабар олгани борганида, у даргоҳда Шаҳрихон хонининг оқила ва покиза хотини ҳам хозир экан. У Амир арзига ушбу сўзларни қилди: “Ҳазрати олийлари хотирларида бўлса, Ўратепадан Сайид Ғози-хожани ўз ғазабларига дучор этиб, кўч-кўрони билан ушбу вилоятга сургун қилиб эрдилар. У зот ҳозир шу ўлтирган уйимиз орқасидаги бир кулбада хору-зорликда кун кечирмоқда. Аммо ул зотнинг Ойхонпошша отли бир қизи борки, унинг чиройини тавсиф этишга сўз ожиз, тил соқов, қалам синиқдур. |
This wise woman described the girl so vividly that the Emir suspected it could not be true. When the other guests had left, he questioned Oftob, and the cunning princess replied, ‘My lord, I have been lucky enough to see this girl: her face is as smooth as porcelain, her eyes are like two evening stars when night falls, her waist is as small as a wasp’s, her buttocks are as heavy as rounded sacks of sand…’ Oftob resorted to the language of A Thousand and One Nights, which she and the Emir had so loved to listen to when they were children: Umar’s heart was conquered. |
Ул қилвир хотин қизнинг таърифини зиёда қилдики, Амирул-мўминийн орада таъмами ё ғараз бор деган гумонга борди, бироқ барча тарқагач, Умархон ўз сингли Офтоб-ойим билан қолганида, ул маликаи айёр негадир янгидан ўрганган Шаҳрихон шевасида: “Ҳа, тузук, бу қизди мен ҳам кўрғонман-да, бети - синмаган сопол ой, кўзлари – тун бошида ярақлаган Чўлпон, бели - болчи арининг белидек ингичка, думбаси қум уюмидек оғир”, - деб болалигида бирга тинглаган “Минг бир кеча” тавсифларидан келтирган заҳоти, Амирнинг юраклари дарз кетди. Эртак айтмиш, энди чегачига эҳтиёж унинг бутун вужудини қамради... |
Several times he sent matchmakers to G’ozi-xo’ja’s house, but the reply was always ‘no’. The pretext was that Oyxon was betrothed to a relative, that their marriage was imminent, after which G’ozi-xo’ja gave a detailed account of his poverty and complained that he was being unjustly punished and that Umar’s actions contradicted the laws of Islam; but, if his Lordship wished to force a marriage, then that was in his power and on his conscience. G’ozi-xo’ja added that his wife hadn’t stopped weeping since the |
Бир эмас икки дафъа Ғози-хожанинг уйига совчи юборди, иккала сафар ҳам йўқ жавобини эшитди. Бирида: “Бу мастурамизни қариндошлардан бирига унаштириб қўйганмиз, яқин орада тўй қилишга умунганмиз” - деган эса, иккинчи кез Ғози-хожа ўз аламини очиқроқ ифода этибди. “Мен ғурбатда юрган бир айбаки ғариб бўлсам. Амирул-мўминийннинг бу саъи-корлари на адолат юзасидан, на дину-диёнат жиҳатидан ақлга тўғри келади. Агар зўрлик билан олмоқчи бўлсалар, яна ўзлари биладилар!” - деб хотинларнинг йиғи-сиғисини қўшиб, совчиларни қайтарган экан. Лекин... |
It was dark when the car came to a sudden halt and Abdulla lost the thread of his thoughts. They must have arrived at the prison. What had he been thinking about? Oh yes, the five bright-red oranges he hadn’t been able to give his children, now left in a house where the lights were out. When he was still very young, he’d written a story called ‘Devils’ Dance’ about something terrible that had happened to his father. Could Abdulla have been taken captive by devils, as his father was? |
Шу пайт ичи қоронғи машина таққа тўҳтаб, Абдулланинг хаёлини узди. Манзилига етиб келишибди-да... Нималарни ўйлаётган эди боягинда. Ҳа, қандили ўчган уйдаги болаларига улашилмаган бешта қуёшранг норинж ҳақида... Аттанг-а! Йўқ, навқирон ёшлигида ёзган бир ҳикояси бўлгич эди. Отасининг бир ваҳимали саргузашти ҳақида. “Жинлар базми” деган... Отасига ўхшаб Абдулланиям жин босдими? |
The doors of the vehicle were wrenched open. The snow fell quietly, but in big flakes: a shout rang through this lacework: ‘Qodiriy, out!’ The courtyard was a shade of white tinged with blue, a pure covering still untouched by human feet and surrounded on all four sides by dark brown buildings. |
Эшиклар шарақлаб очилди-да, ташқарида осуда ёғаётган лайлак қорни ҳар томонга тўзитиб, ҳайқириқ янгради: “Кадыри, выходи!”. Тўрт тарафи қоп-қора олабаргоҳ бино билан ўралган ҳовлида одам оёғи босмаган покизаю беғубор кўм-кўк қор ётарди... |
Hands cuffed, elbows gripped, Abdulla was taken down a dark staircase into the building’s basement. In one of the niches, by the dim light of the caged paraffin lamp, a swarthy Russian stuck his hands under Abdulla’s gown and poked in all his pockets, pulling out everything to the last penny, and then, after feeling his trousers, removed his thick leather belt. ‘Sign this!’ he barked, holding out a piece of paper. Abdulla gestured to his handcuffed wrists. ‘Well, scribbler,’ the guard laughed, ‘you’ve had your itchy little |
Қўлида кишани билан Абдуллани қоронғу бинонинг қоронғу зиналари бўйлаб қоронғу ертўласига судрашди. Ертўланинг бир хонасида темир катакка илинган жинчироқ остида пешанаси кетга кетган бир барзангидек ўрис Абдулланинг чопони остига қўлини тиқиб, чўнтакларини кавлаб, сариқ чақагача бор пулини йиғиб олди-да, сўнг иштонига ёпишиб, ултон қамарини ечди. “Мана бунга имзо чек!” – деб бир парча қоғозни узатар экан, Абдулла қўлидаги кишанга имо қилган эди: “Ҳа, ёзувчишка, қичиган қўлларинг қисқарибди-да!” - деб тиззасига оғир ўтиги билан тепган эди, қимтилаб Абдулла чидаб бўлмас оғриқдан икки эгилди. “Тишла энди ручкани!” - деб ўшқирди бу бандибон жаллод. |
Whether out of annoyance at having to work on New Year’s eve, or because he’d started the festive drinking early, Vinokurov kicked, cursed and beat Abdulla before throwing him into the solitary cell. Abdulla wanted to strangle his tormenter, but his hands were shackled and he hadn’t the courage to use his teeth. He could only bite his lips till they bled. |
Янги йил аламини олдими, ўшанда Абдулладан қияпешона Винокурови, ё Янги йил қилиб аввалдан ичиб олган эканми, роса тепкилади, сўкди, урди маҳбусни ва чалажон ҳолатда, якка камерага ташлади. Бўғзига ёпишай деса - қўллари кишанланган, тишлай деса - номардлик, лабини қон қилиб тишлаганича Оллоҳга солди бу безанглаган маҳлуқни Абдулла... |
You get used to physical pain: you synchronise your breathing to its throbbing waves, you are ready for the waves to surge up and you can wait for the waves to die down. But the pains of humiliation are unbearable, and it is impossible to endure the suffering caused by your own helplessness. At first Abdulla attributed Vinokurov’s brutality to the fact that he was a Russian, but he then recalled that among the men who searched his house there had been an interrogator who spoke Uzbek like a Tatar, replacing all his ‘j’s with ‘y’s. |
Лўққиллаган оғриққа ҳам кўникса бўларкан: нафасингни оғриқ тўлқинларига мослайсан-да, бу мавжнинг авжини атайин кутасан, лекин адолатсизлик аламига чидаб бўлмайди, кучсизлик азобига бардош бериш қийин. Абдулла аввалига анавининг бағритошлигинию юрагини анор қилиб эзган бу оғриқни унинг ўрислигига йўйди, бироқ уйидан чиқаверишида афтидан андироқ татар терговчининг “ий”лаганроқ талаффузидаги гаплари эсига тушди: “Сини биз билябиз. Уртақларинг барлиғини бизгя йеткургянляр...” |
In prison you can’t avoid getting a kicking. In 1926, too, Abdulla had been beaten within an inch of his life. What made his blood boil was not the physical pain so much as the treachery of his own people, black-eyed blood relatives whom he had trusted and considered to be friends. Back then he’d begged for death’s release: that would have been easier to bear than the company of his own black-eyed friends. He’d been too young then: he hadn’t thought of his children, nor of Rahbar. |
Қамоқ борки қамоқда тепки емасдан қолмайсан. 26-нчи йили ҳам Абдуллани ўлардек тепкилашган. Унда ўзининг эгиз ўзбеклари. Лекин унда ҳам юрагини қон қилгани бу тепкилару муштлар эмас, ўзи ишонган, ўзи дўст деб тутинган қора кўзларнинг хиёнати бўлган эди. Ўшанда шу қора кўзларга қайта қараш ўрнига маҳкамадан тузукроғи уни отиб ташлашни сўраган эди. Ўшанда бебок ёшлик ғурурида на бола-чақасини, на Раҳбарини ўйлаган экан... |
Had Rahbar given the children the oranges he’d meant for them? Tomorrow (but wasn’t it tomorrow already?) Abdulla had planned to take them to see the New Year fir at the Railway Workers’ Palace, where the biggest and best celebrations were supposed to take place. Last year the children’s favourites had been the trained dogs which answered questions and took turns pulling each other round on sleighs. Would Rahbar take them this time, and would they be allowed in if she did? Might they find themselves turned away at the doors, as the family of an arrested man? His heart sank at the thought. |
Бердимикан Раҳбар-бону болаларига аталган норинжларни? Эртага (ё аллақачон бугунми?) Абдулла болаларини Темир йулчилар саройига арча байрамига олиб бориши керак эди. Темир йулчилар саройида арчаларнинг ҳам энг каттаси, томошанинг ҳам энг сараси бўлгич эди. Ўтган йили болаларига айниқса одам гапига жавоб берувчи қирриқ итлар ёққан эди. Кейин бу ажойиб маҳлуқлар бир-бирини чанада басма-бас тортиб кетишган эди. Олиб борармикан Раҳбар болаларини, ё олиб борса-да энди қўйишмасмикан уларни? Эшик тагидан ҳайдармикин баттоллар, қамалганнинг болалари деб? Юраги бирам эзилди болаларини эслаб. |
Abdulla recalled a day from his own childhood, when he had dressed up in new trousers and an Uzbek gown to go to the Christmas tree celebrations. The caretaker at his Russian-language school stopped him at the school gates. ‘Have you become a kaffir now?’ the man grumbled, raising his stick to deal Abdulla a terrific blow on the thigh. The literature teacher, seeing this, hurried over and rebuked him: ‘This is a celebration of the birth of Jesus son of Mary, and Jesus is a prophet of yours!’ Abdulla’s leg was bleeding and his new trousers were stained; he ended up visiting the hospital instead of the Christmas tree. The teacher drove him all the way home, in his own carriage: a Russian, who had defended him from an Uzbek. No, generosity or meanness had nothing to do with nationality. |
Бир куни ўзининг болалигида ерли рус мактабида ўқиятган чоғи ҳавас қилиб башанг янги шим, янги чопонда арча байрамига келаётганида мактаб қоровули Холмирза-тажанг эшик тагида тутиб олиб: “Сан ҳам копир бўлдингми?” - деб балдоқи билан бола болдирига аямай тушириб қолганида, буни кўрган адабиёт ўқитувчиси Георгий Евстигнеевич, чолнинг олдига келиб, тоза сарт тилида: “Ахир Исо ибн Мариямнинг милоди бу. Исо сенинг ҳам пайғамбаринг-ку!” - деб айтганини эслади Абдулла. Ўшанда янги шимию оёғи қонга буланиб, арча байрамининг ўрнига Георгий Евстигнеевичнинг извошчигида аввал касалхона, сўнг уйига қайтган эди у. Йўқ, саҳоватинг ҳам, разолатинг ҳам миллати бўлмас экан. |
After all, now the whole country was run by a Georgian, and the result? Everyone was eating each other’s flesh. |
Ана, буларни барини гуржи бошқариб ўтирибди. Бирини гўштини бири еган... |
Less than a week after the bozkashi game, another message came from Chief Minister Hakim in Bukhara to Nasrullo in Qarshi. ‘Your father, our benefactor, has ended his journey on earth and set off for the true world. We keep the fortress’s high gates locked, and we have not yet announced this news to anyone else. Take this opportunity: bring your troops at a gallop to holy Bukhara and occupy the place that befits you.’ Since all the preparations for this outcome had been made, Nasrullo set off for Bukhara that same day with three hundred warriors. |
Ўлоқдан бирор ҳафта ўтар-ўтмас Ҳаким-қушбегидан яна чопар келди: “Падари бузрукворингизнинг жон қуши дорул фанодан дорул бақога риҳлат қилди. Аркнинг ундур дарвозасини берк тутгандек бу хабарни ҳам ҳануз сир тутяпмиз. Фурсатни ғанимат билиб, черик ила Бухорои шарифга чобук қатъи манозил айлагайсиз!” - дея. Тадорик кўрилган эмасми, уч юз навкар ила Насруллоҳ Бухоро томон юзланди. |
But the cat had to be let out of the bag. The news of the grief that had overcome Emir Haydar’s harem spread like wildfire through the Bukhara markets and then the whole city. When the Emir’s eldest son Husayn heard the news, he too gathered his troops and dashed off to the fortress. |
Аммо ойни этак билан ёпиб бўлармиди. Амир Хайдар ҳарамининг шўру-шайни ила хабар гузарма-гузар бутун шаҳарга тарқалди. Амирнинг тўнғич ўғли Ҳусайн-тўра андин воқиф ўлғач, ўз навкарлари ила Арк томон шошилди. |
Chief Minister Hakim kept the gates shut, as he had promised Nasrullo. Nasrullo moved with his elite troops towards Bukhara, but Husayn fired on the rebel army with artillery and rifles. They got as far as the fortress walls, and Husayn fought them at the mint next to the fortress, where they had taken cover. |
Ҳаким-қушбеги, Арк дарвозасини берк тутиш ваъдасини Насруллоҳ-тўрага бермаганми, ул зот аскари билан Бухоро томон силжиганини билгач, Ҳусайн-тўра унинг исёнкор тарафдорларини ўқу-милтиққа тутди. Лекин булар Арк деворлари тагига етишган, Ҳусайн-тўра эса ўз маҳрамлари ила ўзларини Арк ёнидаги пул зарбхонасининг панасига олишганди. |
Then Chief Minister Hakim ordered rocks and beams to be hurled down from the fortress walls onto Husayn’s troops. One of these missiles struck Husayn’s head: he was bleeding badly, but would not retreat. Instead, his men – enraged at the sight of their injured prince – climbed over the barriers and rushed to the fortress gates, smashing them down with the same rocks that had been hurled at them. |
Шу учур Ҳаким-қушбеги буларнинг бошига Арк деворларидан тошу-ғўлалар ёғдириш буйруғини қилди. Тошлардан бири келиб Ҳусайн-тўра бошини ёрди. Қонга буланса-да, тўра шаштидан қайтмади. Қайтага жароҳатланган шаҳзодани кўриб, халойиқ жунбушу уштулумга келди. Басталигу чеплар оша, энди булар ўқу тошбўронга ҳам қарамай, Арк дарвозасига ёпишдилар ва ерга сочилган тошлар ила уни уриб синдиришди. |
As a drop becomes a rivulet, and a rivulet a river, and a river a torrent, so the men broke into the fortress in a matter of hours, pouring in until they had flooded it. The wounded prince Husayn rode through the open gates as the new Emir. Despite extensive searches, the rebellious vizier Hakim was nowhere to be found. Shortly afterwards he appeared before the Emir of his own accord, carrying the severed head of his chief of artillery. ‘Forgive your servant: I was in the grip of ignorance, when this ungrateful dog started firing |
Томчи сув кетидан фаврак, фаврак кетидан оқим, оқим кетидан сел келганидек, бир заҳоти оламон Аркка сизди, ёпирилди, босиб кетди. Яраланган шаҳзода Ҳусайн Аркка амирсимон кириб борди. Бузғунчи Ҳаким-қушбегини қидиришди, ҳеч қаердан топишолмади. Ўшанда бир пайт, тўпчи Ражабнинг олинган калласи қўлида, Ҳаким-қушбеги Амир олдига ўзи чиқиб келди. “Бир қошиқ қонимдан кечинг, ғафлат уйқусида қолибман, мана бу кўрнамак эса сиз Хумоюн ҳазратларига Арк дарвозасини очиш ўрнига ўт очибди!” – дея, кўплаб тавозеълар қилди. Ҳусайн-тўра унинг гуноҳидан кечиб, марҳум отаси йўлида ўз вазири қилиб тайинлади. |
The next day Husayn was crowned Emir, but he did not hold power for long; a mysterious illness forced him off the throne in less than three months. The doctors failed to conjure one of their miracles, and Emir Husayn left this world of sorrows. When Nasrullo heard what had happened, his thoughts turned to his master chef, who he had only recently sent to serve his brother Husayn as a peace-offering: ‘Seems the bastard took his arsenic with him’. Then he gathered his army and set off for Bukhara once again. |
Эртасига Ҳусайн-тўрани Амир қилиб тахтга кўтаришди, бироқ тахтни эгаллаганидан сал ўтмай, Амир Ҳусайн бир номаълум касалга чалиниб, масиҳонафас табибларнинг муолажа уринишлари зое кетиб, салтанати уч ойга етар-етмас дунё омонатини қўлдан бой берди. Насруллоҳхон баковулини ҳадъя тариқасида саройга юборган эди, “Маргимушини ҳам ўзи билан олиб кетибди-йўв бу аблаҳ!” - деб ўйлади ўзича у, яна черигини Бухоро томон тортар экан... |
His father was right when he said that a man can be in thrall to devils, especially if he is a writer. You have only to set to work to be gripped by your plans and inventions, and everything else seems vanity, triviality, a distraction. Over the last month Abdulla had covered reams of paper, having told himself: If I can sit down on my own this winter, I will finish writing the novel. And now all those hopes had been dashed. The Tatar NKVD man had found the manuscript, stuffed it in the only suitcase in the house, and taken it |
Чиндан ҳам отаси айтмиш, жин босар экан, ёзувчи одамни. Ишга киришдингми – зикру хаёлинг ана ўша тўқимада, қолгани - фақат алахсиш, фақат чалғишдек туюлар экан. Ўтган ой ичида анча-мунча қоғозларни қоралаб қўйди Абдулла, айтмовдими: “Шу қиш узлат қилиб ўтирсам, қиссани ёзиб битказаман” - деб. Афсус, ишнинг белига от тепди. Анави анди татар топган қўлёзмасини уйдаги биттаю битта жомадонга босиб, ўзи билан олиб келди. Ўқирмикан барини? Эскичага кўзи ўтармикан? Ё яна ўзининг қора кўзларидан ёллаб, уларга ўқитармикан? |
He had only recently been thinking about Umar’s first marriage in 1220 to Nodira, daughter of the governor of Andijan. Abdulla had carefully worked out all the details of the matchmaking, the wedding ceremony obligatory for any marriage in the East. So why had his thoughts switched from one marriage to the other? Why does it happen that you get carried away writing about something and suddenly a single word or sentence makes you deviate from your original idea? |
Мана, боягина ҳам Умаршоҳнинг биринчи тўйи ҳақида ўйлаётган эди. Андижон ҳокими Раҳмонқулибек ҳижрий 1220-нчи сана, ўз исмат пардаси ортидаги қизи Моҳларойимни Амир Умархонга узатгани ҳақида ёзиб битирганларини, қуда-андачилик машмашасию, тўй-тугун дабдабасини хаёлидан кечирганди. Аммо негадир бу тўйдан хаёллари иккинчи тўйга кўчиб кетди. Недан бу? Недан ёзаётган чоғинг ҳам бир нарсаларни мўлжаллайсану, бир сўзми, бир жумла баҳона мутлақо айрича саҳнага ўтиб кетасан. Хаёл йўллари ажиб. |