Found and: 8159 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
25. It is they who disbelieved, and barred you from the Sacred Mosque, and prevented the offering from reaching its destination. Were it not for faithful men and faithful women, whom you did not know, you were about to hurt them, and became guilty of an unintentional crime. Thus God admits into His mercy whomever He wills. Had they dispersed, We would have punished those who disbelieved among them with a painful penalty. | 25Улар куфр келтирган, сизларни Масжидул Ҳаромга, қурбонликларни эса, ушланиб ўз жойига етишидан ман қилган кишилардир, агар сиз билмайдиган мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бўлмаганида, сизга билмасдан уларни ҳалок қилганингиз туфайли гуноҳ етиши бўлмаганида эди, Аллоҳ кимни хоҳласа, Ўз раҳматига киритиши учун агар ажраб турганларида эди, улардан кофирларини аламли азоб ила азоблар эдик. |
26. Those who disbelieved filled their hearts with rage—the rage of the days of ignorance. But God sent His serenity down upon His Messenger, and upon the believers, and imposed on them the words of righteousness—of which they were most worthy and deserving. God is aware of everything. | 26Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида қизиққонликни жоҳилият қизиққонлигини жойлаганларида, Аллоҳ Ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳл эдилар. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир. |
27. God has fulfilled His Messenger’s vision in truth: “You will enter the Sacred Mosque, God willing, in security, heads shaven, or hair cut short, not fearing. He knew what you did not know, and has granted besides that an imminent victory.” | 27Батаҳқиқ, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ ила тасдиқлади, албатта, Масжидул Ҳаромга, иншоаллоҳ, омонликда, сочларингиз олинган, қисқартирилган ҳолда қўрқмасдан кирасизлар. Бас, У сиз билмаган нарсани биладир ва сизларга бундан бошқа яқин фатҳни қилди. |
28. It is He who sent His Messenger with the guidance and the religion of truth, to make it prevail over all religions. God suffices as Witness. | 28У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, у(дин)ни барча динлардан устун қилиш учун юборган зотдир. |
29. Muhammad is the Messenger of God. Those with him are stern against the disbelievers, yet compassionate amongst themselves. You see them kneeling, prostrating, seeking blessings from God and approval. Their marks are on their faces from the effects of prostration. Such is their description in the Torah, and their description in the Gospel: like a plant that sprouts, becomes strong, grows thick, and rests on its stem, impressing the farmers. Through them He enrages the disbelievers. God has promised those among them who believe and do good deeds forgiveness and a great reward. | 29Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрурсан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийдир). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу худди уруғини ёриб чиқариб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшайдир. Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди. |
As the revered poet Navoi said: |
Ҳазрат айтмиш: |
On 31 December, they had broken into his house, ignoring the shrieks and cries of his children and wife who had gathered round the dinner-table for the New Year’s feast. The NKVD men overturned the dinner table and stormed through the house, ransacking everything, rummaging through Abdulla’s books and papers: just then, the spectacle of that game of bozkashi passed through Abdulla’s mind. |
Янги йил арафаси, 31-нчи декабр куни уйига бостириб кела, Янги йил кутамиз деб турган бола-чақанинг доду-войию оби-дийдасига қарамай, ўртадаги байрам дастурхонини ағдар-тўнтар қилиб, Абдулланинг китобу-қоғозларини тинтувига киришишганида, ана ўша улоқ саҳнаси бир кечиб ўтди Абдулла хаёлидан. |
Just as I was imagining myself to be a horse ready and saddled, waiting to be told ‘Chuh’, these ‘riders’ seem to be grabbing me as they would a goat’s carcass, Abdulla was thinking, when the men handcuffed him, dragged him out into the yard and bundled him into the sleek car parked by his gates, as his weeping household looked on. | “Чўх!” - дейишни кутган от эдим, энди бу чавандозлар ўзимни тақимларига босишади чоғи, - деб ўйлаган эди ҳамки, лаин очарвоҳлар икки қўлига икки кишан солиб, икки қўлидан судраганича, ҳовлида кўтарилган қиёмат оралаб, дарвоза тагидаги олонда турган учқур машинага улоқтиришди. |
While crossing Xadra square, Abdulla heard the explosions of fireworks, and fragments of a celebratory speech booming from a loudspeaker. | Хадраларга етганда атрофларда Янги йил мушаклари отилгани, радиокарнайлардан Янги йилнинг лахтак-лахтак табриклари янграётгани Абдулланинг қулоғига чалингандек бўлди. |
What a pity: the New Year presents which he’d brought back after a cultural evening at the Railway Workers’ Palace were tucked away at home. There were packets of confectionery from Moscow and oranges, the colour of the setting sun, fruit for each child. | Аттанг, бугун Темир йўлчилар саройига бориб, болаларига Янги йил совғаларини уйда яшириб қўйган эди-да! Ҳар бир бордонда Москвадан келган ширинликлару болаларга энг ёққани - биттадан сап-сариқ норинж бор эди-я! |
Would his wife, Rahbar, hand them out once the children had calmed down, or would she be too upset to remember? | Хотини Раҳбар-бону, болаларини юпатгач, бўйсаралаб, совға халталарини бўлишармикан? Ё йиғи-сиғида эсидан чиқиб қолармикан? |
His only regret was that his children were being deprived of the joys of New Year’s, and that the work he had planned for the winter had been interrupted. | Ҳозир эса ачингани - Янги йилсиз қолган болаларию қиш бадамида узилган иши. |
He could hear the festive clamour of trumpets, chalumeaux, drums: each time the car bumped over a pothole, his handcuffs rattled, turning his mind to quite a different occasion, a scene from the novel his handcuffed hands should have been writing… | Ташқаридан анбуҳ карнай-сурнаю ноғораларнинг ғат-ғатию гиж-бадабанги қулоғига чалинар экан, қўлида кишани ҳар силкинишдан занг урганида тўймисан тўйни эсларди у. |
Early one morning at the end of summer, in the year 1235 by the Muslim calendar, a burst of shawms rent the air of the city of Kokand. | 1235-нчи ҳижрия, Сунбула ойининг ўрталари каллаи саҳардан карнаю сурнай овози доруламон пойтахти Хўқанднинг паст ҳавосини осмону фалакка кўтарган. |
Town criers loudly proclaimed to citizens and to visitors that the Muslim Emir Umar was to wed the daughter of the revered G’ozi-xo’ja. | Жарчиларнинг ҳайқириқлари бу кун барно юзли Амирул-муслимийн Умар ибн Олимхон – Ғозихўжанинг гўзалликда тенги йўқ қизи Пошшахонни ўз никоҳи шарийяларига олишларини шаҳар фуқарою фузалосига эълон этмоқда. |
Doleful music and Hafiz songs could be heard coming from the palace. | Саройдан эса машшоқу муғаннийларнинг мунгли хиргойилари тарала бошлаган. |
Plov was dished out for the people in the square, while the palace’s guests and courtiers were to be entertained to a banquet lasting three continuous days. | Ўрдада халойиққа ош, саройда аҳли хосга зиёфат, бир эмас, уч кунга байрам... |
This was not the Emir’s first marriage feast: on this occasion the Emir and his people were beginning a three-day celebration, instead of the customary longer celebrations. | Бу тўй Амирул-муслимийнинг биринчи тўйи эмас, шу боис бўйи ўртадан жичча пастроқ, бироқ савлатдор Амирнинг ўзи ҳам, халойиқ ҳам уч кунлик хашамат тараддудида ўз тадоригини кўрмоқда. |
Florists were staggering to the palace with armfuls of flowers; the confectioners stood over their cauldrons, conjuring up halva, sheep-lard pastries, boiled sweets and candy on sticks; two Russian soldiers, prisoners of war, removed the covers from the cannon barrels, which they cleaned with wooden brass-tipped rods in preparation for a spectacular salvo. | Гулчилар саройга даста-даста гул ташиган, қандолатчилар қозонларидан узулмай холваю новвот, пашмагу хўрозқандлар пишириш билан машғул, ўрислардан асирга тушган икки мушакбоз тўпларни уртуксизлантириб, аввалдан тайёрланган ранг-баранг мушаклар учун улкан лўпчиқлар ила тозалашмоқда. |
Meanwhile the Emir, for whom entire towns and fortresses were not plunder enough, sat enchanted with the prospect of yet another conquest: an eighteen-year-old beauty, whose equal could not be found in eighteen thousand worlds, and who that night was to become his third wife! | Юзига бироз сўлиқлик югурган Амирул-мўминийн эса шаҳару-қалъаларни забт этишдан олмаган нашъасида усрукланиб ўтирибди. Ўн сакиз минг оламда тенги йўқ ўн саккиз ёш гўзал қиз бу кеча унинг никоҳига тушажак. |