Found act: 1660 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
We safeguard and preserve the bright memory of our ancestors and eternally cherish it in our hearts and souls. We are boundlessly proud of our teachers, mentors and contemporaries, who have dedicated their lives to the comprehensive progress of our dear Homeland by demonstrating in practice the unbending willpower, as well as the example of selflessness and courage. | Биз аждодларимизнинг ёрқин хотирасини асраб-авайлаб, қалбимизда, юрагимизда абадий сақлаймиз. Букилмас ирода, фидойилик ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топишига бағишлаган устоз ва мураббийларимиз, замондошларимиз билан биз чексиз фахрланамиз. |
At present, Uzbekistan has its own commendable place and status in the world community. We are open for a close cooperation and practical dialogue with all states in the world. The last democratic electoral process has served as its another confident and vivid confirmation. | Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрни ва мавқеига эга. Биз дунёдаги барча давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва амалий мулоқот учун очиқмиз. Бўлиб ўтган демократик сайлов жараёни бунинг яна бир ишончли ва яққол тасдиғи бўлди. |
Our people vividly demonstrated their wish and willpower, high political consciousness and active civic stance in the elections. In its turn, this brightly reflects that our people are looking at their fate and the future with big confidence and responsibility. | Сайловда халқимиз ўзининг хоҳиш-иродасини, юксак сиёсий онги ва фаол фуқаролик позициясини ёрқин намоён этди. Бу, ўз навбатида, эл-юртимизнинг ўз тақдири ва келажагига қандай катта ишонч ва масъулият билан қараётганини яққол ифода этади. |
Our first President with his multifaceted political activity and noble humane qualities has left an indelible and bright trace in the centuries-long history of our Motherland. | Биринчи Президентимиз ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди. |
The final conclusions of such meetings and conversations will serve as a program guideline for me in my very important and responsible activity as the President of the country. |
Ана шу учрашув ва суҳбатларнинг якуний хулосалари мамлакат Президенти лавозимидаги ўта муҳим ва масъулиятли фаолиятимда мен учун дастурий қўлланма бўлиб хизмат қилади. |
I think that certainly you are well aware of the fact that I have enunciated my ideas related to the practical efforts in terms of implementation of these fundamental principles in the address I had made at the solemn session dedicated to the 24th anniversary of our Constitution. | Ана шу фундаментал тамойилларни рўёбга чиқаришга доир амалий саъй-ҳаракатлар тўғрисида мен Конституциямизнинг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузамда ўз фикрларимни баён қилганимдан албатта барчангиз хабардорсиз, деб ўйлайман. |
We should take the strict measures in our society in terms of struggling against corruption, various crimes and other cases of infringement of law, not allowing them to happen, as well as ensuring in practice the provisions of law that stipulate the inevitability of punishment of crime. | Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур. |
In further deepening the democratic reforms and implementing the concept of developing a civil society, we believe that, as it was before, the citizens’ self-governance bodies – makhallas, as well as the non-state, non-profit organizations, free and impartial mass media will take an active place. In implementing the important principle, namely, “From a strong state to a strong civil society”, above all, we will lean upon the strength and capabilities of such social institutions. | Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда биз, илгаригидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин ва холис оммавий ахборот воситалари фаол ўрин эгаллайди, деб ишонамиз. “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз аввало ана шу ижтимоий институтларнинг куч ва имкониятларига таянамиз. |
In this regard, we will pay a special attention to the realization of the provisions on consolidating the institution of public control as the most important foundation of democracy enshrined in the Article 32 of our country’s Constitution, the laws and other documents such as “On the transparent activity of the state government and governance bodies” and “On the social partnership”. | Шу муносабат билан халқ ҳокимиятининг энг муҳим пойдевори сифатида жамоатчилик назорати институтини кучайтириш бўйича мамлакатимиз Конституциясининг 32-моддасида, шунингдек, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа ҳужжатларда муҳрлаб қўйилган талабларнинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратамиз. |
In this important work we will hope for and lean upon the advice and active assistance by all our citizens, above all, our esteemed and time-honored elderly and the representatives of greater generation with a profound life experience. | Бу муҳим ишда биз барча фуқароларимиз, энг аввало, ёши улуғ, улкан ҳаётий тажрибага эга нуроний оқсоқолларимиз, катта авлод вакилларининг маслаҳатлари ва фаол кўмагига умид қиламиз ва таянамиз. |
In this regard, I would like to especially emphasize one idea: strengthening the attention and practical care for the persons of old age and the representatives of elder generation, increasing their pensions, bettering healthcare, social and consumer services for them will continue to remain as one of the most important tasks both for the President, our Government and all khokimiyats (governor’s and mayor’s offices). | Шу борада бир фикрга алоҳида урғу бериб таъкидламоқчиман: ёши улуғ инсонлар, катта авлод вакилларига эътибор ва амалий ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш бундан буён ҳам Президент учун, Ҳукуматимиз ва барча ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қолади. |
For this purpose, we consider it our most important task to actively continue the state policy on protecting the health of mothers and children, giving jobs to women taking into account their living conditions, creating comprehensive opportunities on alleviating hardships of our sisters, raising the place and prestige of women in our socio-political life. | Шу сабабли оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, аёлларнинг турмуш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, иш билан таъминлаш, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш учун ҳар томонлама имконият яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича давлат сиёсатини фаол давом эттиришни биз ўзимизнинг энг муҳим вазифамиз, деб биламиз. |
Today, the pivotal appeal, namely “Our children must be stronger, more knowledgeable, smarter and certainly happier than us!” took a solid place in the minds and hearts of each of us, the parents and broad public. At present, the youth up to 30 years of age make up 32 percent of our country’s population, or 10 million people. The fact that our youth is turning into a decisive force of our today and tomorrow capable of rightfully assuming the responsibility for the future of our Homeland makes all of us proud and pleased. | Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бугунги кунда “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” деган ҳаётий даъват ҳар биримизнинг, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг онги ва қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки 10 миллионини 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ташкил этади. Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. |
For this purpose, we need to more actively attract the foreign investments, advanced technologies and information-communication systems to all spheres. | Бунинг учун хорижий сармоялар ва илғор технологияларни ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини барча соҳаларга янада фаол жалб этишимиз зарур бўлади. |
Our another important task is to support and promote the small business and entrepreneurship, create the comfortable conditions for increasing the share of this sphere in consolidating the economic potential of our country, peace, stability and social accord in Uzbekistan. Since, a business person sustains not only himself and his family, but also the people and the society. I am never tired to reiterate the fact even it is being repeated that if people are rich, then the state is also rich and powerful!!! | Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. |
With an aim of protecting a human health, which is considered to be the priceless wealth for us, the Government should concentrate its attention on implementation of the set of measures on radically improving the sphere of healthcare, above all, the activity of its branches of primary healthcare and rural medical stations, further development of the specialized centers rendering services based on emergency healthcare and high technologies. In this respect, the other day the leadership cadres in the system of the Ministry of Healthcare have been entirely renewed and it can be said it was reinforced! | Биз учун бебаҳо бойлик бўлган инсон саломатлигини асраш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг бирламчи бўғинидаги бўлинмалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам ва юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган, ихтисослашган махсус марказларни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлиши даркор. Бу масалада куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди ва айтиш мумкинки, уларнинг таркиби кучайтирилди. |
Such reforms are especially worth noting due to the fact that they are aimed at cardinally improving the quality of medical services to the population and supplying it with medicines. | Бу борадаги ислоҳотлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва дори воситалари билан таъминлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. |
From now on, the system will be established, according to which, not only the government, but also the relevant ministries and departments, economic entities, including the governors and mayors will be reporting on the outcomes of their activity in this direction. Their activity shall be evaluated based on the aforementioned. Therefore, I demand from each and every head and official to undertake a consistent and efficient work on this particular basis. | Энди нафақат ҳукумат, балки мутасадди вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, ҳокимларнинг ҳам бу борадаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот бериш тизими жорий этилади ва шунга қараб уларнинг ишига баҳо берилади. Шу сабабдан ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахсдан айни шу асосда тизимли ва самарали иш олиб боришни талаб этаман. |
This issue will remain the top priority task in our forthcoming five-year activity. And all of us must deeply and well comprehend this truth. Since, whatever work we will accomplish in our country along the path of building a new state and new society, we will do all of it in consultation with our people: | Бу масала келгуси беш йиллик фаолиятимизда ҳам энг устувор вазифа бўлиб қолади ва бу ҳақиқатни ҳаммамиз чуқур тушуниб, яхши англаб олишимиз шарт. Чунки, биз юртимизда янги давлат, янги жамият қуриш йўлида қандай иш қилсак, уларнинг барчасини халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз. |
One can be astonished of how these immortal phrases go in full harmony with our current life, our dreams and aspirations and practical activities. | Бу ўлмас сатрлар бизнинг бугунги ҳаётимиз билан, бизнинг орзу-интилиш ва амалий ҳаракатларимиз билан нақадар ҳамоҳанг экани одамни ҳайратга солади. |