Found ада: 1743 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
"That's Jack Thompson," the barkeeper said. "Made two millions on Bonanza and Sulphur, and got more coming. I'm going to bed. Have another drink first." Morganson hesitated. | – Бу Жон Томсон, – деди қовоқхоначи. – У Олтингугурт сойида ва Бонанзада икки миллионлик олтин қазиб олган. Пуллар унга шундоқ ҳам оқиб келаверади. Энди ётсам бўлаверади. Балки яна пича отволарсан? Моргансон бош чайқади. |
Dawn broke and merged into day. It was cold and clear. Sixty below zero was Morganson's estimate of the frost. Not a breath stirred the chill Arctic quiet. He sat up suddenly, his muscular tensity increasing the hurt of the scurvy. He had heard the far sound of a man's voice and the faint whining of dogs. He began beating his hands back and forth against his sides. It was a serious matter to bare the trigger hand to sixty degrees below zero, and against that time he needed to develop all the warmth of which his flesh was capable. | Тонг отди. Ҳаво совуқ ва очиқ. Моргансон, аёз олтмиш даражадан паст бўлмаса керак, деб тахмин қилди. Оғир қутб сукунатини сассизгина эпкин ҳам бузишга журъат этгани йўқ. Туйқус Моргансон қаддини ростлади. Солқиган оёқларини оғриқ хиппа бўғди. Йироқдан аллакимларнинг ҳайқириғи, итларнинг акиллаши элас-элас яқинлашарди. Моргансон қўлларини бели-биқини аралаш ура бошлади. Олтмиш даража совуқда тепкини босиш учун қўлқопни ечишнинг ўзи бўладими? |
He held his fire and desperately studied Oleson's flight. The giant was grotesquely curving and twisting and running at top speed along the trail, the tail of his parka flapping smartly behind. Morganson trained his rifle on the man and with a swaying action followed his erratic flight. Morganson's finger was getting numb. He could scarcely feel the trigger. "God help me," he breathed a prayer aloud, and pulled the trigger. The running man pitched forward on his face, rebounded from the hard trail, and slid along, rolling over and over. He threshed for a moment with his arms and then lay quiet. | Моргансон зўр диққат билан қочоқни кузатар эди. У олға силжиётган Ольсонга милтиғи милини тўғрилади. Бармоғи увушиб қолибди, тепкини сезмади. – Тангрим, ўзинг мадад бер! – нидо қилди ва тепкини босди. Ольсон юзтубан йиқилди, заранг йўлда бир неча марта ўмбалоқ ошди. Қўллари ёрдамида туришга чиранди, бироздан кейин қимирламай қолди. |
Finding it impossible to face the dogs Morganson stepped off the trail into the deep snow and floundered in a wide circle to the rear of the sled. Under the initiative of the leader, the team swung around in its tangled harness. Because of his crippled condition, Morganson could move only slowly. He saw the animals circling around on him and tried to retreat. He almost made it, but the big leader, with a savage lunge, sank its teeth into the calf of his leg. The flesh was slashed and torn, but Morganson managed to drag himself clear. | Бу иблис малайлари яқин йўлатмаслигига амин бўлгач, Моргансон қалин қор кечиб, чаналарни айланиб ўтмоқчи бўлди. Йўлбошчи унга ташланди, бутун тўда ҳам шатак қайишга ўралашиб, раҳнамолари кетидан сапчишди. Оқсоқ оёқлари Моргансонга жадалроқ ҳаракатланишга имкон бермасди. Итлар ўраб олаётганини кўриб чекинмоқчи эди, йўлбошчи ит бир ҳамла билан оёғига тиш ботирди. Болдирини тишлаб узиб олай деса-да, барибир қутулиб кета олди. |
He cursed the brutes fiercely, but could not cow them. They replied with neck-bristling and snarling, and with quick lunges against their breastbands. He remembered Oleson, and turned his back upon them and went along the trail. He scarcely took notice of his lacerated leg. It was bleeding freely; the main artery had been torn, but he did not know it. | У итларга ҳақоратлар ёғдирди, аммо ювошлантиролмади. Бутун тўда ириллаб, унга ташланишга чоғланарди. Шу чоқ Моргансон лоп этиб Ольсонни эслаб қолди. Қайрилиб, йўл бўйлаб кета бошлади. Ғажиб ташланган оёғи парвойига ҳам келмади. Ярадан қон шариллаб оқарди – қон томири жароҳатланибди, лекин ўзининг бундан хабари йўқ. |
In order to get to the tent he had to go wide of the sled and the savage animals. He stepped off the trail into the soft snow. Then he felt suddenly giddy and stood still. He was afraid to go on for fear he would fall down. He stood still for a long time, balancing himself on his crippled legs that were trembling violently from weakness. He looked down and saw the snow reddening at his feet. The blood flowed freely as ever. He had not thought the bite was so severe. He controlled his giddiness and stooped to examine the wound. The snow seemed rushing up to meet him, and he recoiled from it as from a blow. He had a panic fear that he might fall down, and after a struggle he managed to stand upright again. He was afraid of that snow that had rushed up to him. | Чодирга бориш учун қутурган итларни узоқдан айланиб ўтиш лозим эди. Моргансон юмшоқ қорда юра юбошлади-ю, боши айланиб, таққа тўхтади. Агар яна бир қадам қўйса, йиқилишидан қўрқди. Шу важдан оёқлари қалт-қалт титраб, узоқ туриб қолди. Пастга кўз ташлади – оёқ ости қирмизи гилам тус олибди. Ярасидан қон оқиши тўхтамаганди. Ит шунчалик чуқур тишлайди, деб ким ўйлабди дейсиз! Бош айланиши ўтиб кетгач, жароҳатини текширмоқ учун энгашди. Оппоқ қор унга ташланаётгандай туюлди ва у мушт егандай орқага тисланди. Ваҳима бутун вужудини эгаллаб олди – қулаб тушмаса гўрга эди – у зўр бериб қаддини ростлади. Милт-милт йилтиллаётган оппоқ қор рангга кирди. |
Now that he was down, Morganson was no longer afraid. He had a vision of himself being found dead in the snow, and for a while he wept in self-pity. But he was not afraid. The struggle had gone out of him. When he tried to open his eyes he found that the wet tears had frozen them shut. He did not try to brush the ice away. It did not matter. He had not dreamed death was so easy. He was even angry that he had struggled and suffered through so many weary weeks. He had been bullied and cheated by the fear of death. Death did not hurt. Every torment he had endured had been a torment of life. Life had defamed death. It was a cruel thing. | Қорда узала тушиб ётган Моргансон ортиқ ҳеч нарсадан қўрқмасди. У ўзининг ўлик танасини қай йўсинда топиб олишларини тасаввур қилди. Хўрлиги келиб кўзидан ёш оқди. Лекин ваҳима уни тарк этганди. Жанг тугади. Кўзини очмоқчи бўлди. Аммо музлаб қолган киприкларини бир-биридан ажратолмади. Қайтиб кўзини очишга уринмади. Энди барибир эмасми?! Жон таслим қилиш бунчалик енгил кечади, деб ўйламаган экан. Азоб-уқубатларга тўла шунча умрини кураш ва қийноқда ўтказганига ўзидан аччиқланди. Ўлимни рўкач қилиб, уни лақиллатишибди. Ўлим ҳеч нарса эмас экан. Барча тортган азоблари ўлим деб аталмиш неъматни бошлаб келди. Ҳаёт ўлимга туҳмат қилди. Қандай бедодлик! |
Mr. Jones, of the Manor Farm, had locked the hen-houses for the night, but was too drunk to remember to shut the pop-holes. With the ring of light from his lantern dancing from side to side, he lurched across the yard, kicked off his boots at the back door, drew himself a last glass of beer from the barrel in the scullery, and made his way up to bed, where Mrs. Jones was already snoring. |
“Қўрғонча” молхонасидаги мистер Жонс оқшом тушиши билан товуқхонасини тамбалаб қўйди, бироқ, у шу қадар маст эдики, девордаги тешикни беркитиш ёдидан кўтарилди. Орқа эшикни оёғи билан туртиб ёпгач, у қўлида силтаниб турган фонуси ёритган ерларда каловланиб, бироз тентиради, кейин ошхонадаги бочкадан бир стакан пивони сиздириб ичди ва хотини Жонс хоним хуррак отаётган тўшакнинг бир четига кирди. |
As soon as the light in the bedroom went out there was a stirring and a fluttering all through the farm buildings. Word had gone round during the day that old Major, the prize Middle White boar, had had a strange dream on the previous night and wished to communicate it to the other animals. It had been agreed that they should all meet in the big barn as soon as Mr. Jones was safely out of the way. Old Major (so he was always called, though the name under which he had been exhibited was Willingdon Beauty) was so highly regarded on the farm that everyone was quite ready to lose an hour's sleep in order to hear what he had to say. | Ётоқхонада чироқ ўчиши билан молхонада безовта ҳаракатлар бошланди. Кун бўйи ҳайвонлар орасида миш-мишлар тарқалди, гўёки кекса майор, мидлуайтлик мукофотланган ахта чўчқа ўтган кеча ғалати туш кўрибди ва бугун бу ҳақда бошқа жониворларга сўзлаб берар экан. Ҳаммалари, мистер Жонс кўздан батамом ғойиб бўлиши билан, катта омборда кўришишга қарор қилишди. Кекса майор (уни ҳамиша шундай аташарди, ҳолбуки, кўргазмаларга олиб борганда “Уиллингтон Гўзали” деган ном остида намойиш этишарди) молхонада жуда катта ҳурмат-эътиборга сазовор эди, шунинг учун бу таклифга ҳамма ҳайвонлар рози бўлишди. |
The two cart-horses, Boxer and Clover, came in together, walking very slowly and setting down their vast hairy hoofs with great care lest there should be some small animal concealed in the straw. Clover was a stout motherly mare approaching middle life, who had never quite got her figure back after her fourth foal. Boxer was an enormous beast, nearly eighteen hands high, and as strong as any two ordinary horses put together. A white stripe down his nose gave him a somewhat stupid appearance, and in fact he was not of first-rate intelligence, but he was universally respected for his steadiness of character and tremendous powers of work. | Боксёр ва Кловер исмли тулпорлар биргаликда келишди. Улар, кенг ва юнгли туёқлари имкон қадар оз жойни эгаллаши учун, эҳтиёткорлик билан, секин ҳаракатланишарди. Кловер ўрта ёшлардаги баланд байтал бўлиб, тўртинчи тойчоғини туққанидан кейин сўлқиллаб қолганди. Боксёрнинг ташқи кўриниши ғайриихтиёрий ҳурматни уйғотарди — яғрини баландлигидан бўйи 6 фут бўлиб, у шу қадар кучли эдики, оддий отларнинг иккитасичалик қувватга эга эди. Унинг башарасини кесиб ўтган оқ чизиқ тулпорга ахмоқона кўриниш берар, ростини айтганда, ўзи ҳам у қадар ақлли эмас эди, бироқ ўзининг сокин хулқ-атвори ва ғаройиб меҳнатсеварлиги билан ҳаммага ёқар эди. |
After the horses came Muriel, the white goat, and Benjamin, the donkey. Benjamin was the oldest animal on the farm, and the worst tempered. He seldom talked, and when he did, it was usually to make some cynical remark—for instance, he would say that God had given him a tail to keep the flies off, but that he would sooner have had no tail and no flies. Alone among the animals on the farm he never laughed. If asked why, he would say that he saw nothing to laugh at. Nevertheless, without openly admitting it, he was devoted to Boxer; the two of them usually spent their Sundays together in the small paddock beyond the orchard, grazing side by side and never speaking. | Отлардан сўнг оқ эчки Мюриэл ва эшак Бенжамин келди. У бу молхонада энг кўп яшаган ҳайвон бўлиб, хаддан зиёд расво характери бор эди. У кам гапирар, мабодо гапириб қолса, юзинг-бетинг демай, шарттакилик қиларди — масалан, у бир куни Яратган менга сўна-пашшаларни ҳайдаш учун дум берган, аммо пашшалар ҳам, дум ҳам бўлмаса афзал эди, деган. Ҳайвонлар орасида ҳеч қачон кулмаган ва кулмайдиган жонивор ҳам у эди. Нега бундай ғамгин экани ҳақида савол берилганда, у бу дунёда қувонч учун сабаб ҳали йўқлигини айтганди. Шунга қарамасдан, у тулпор Боксёрга боғланиб қолганди; одатда, улар якшанба кунларини боғ ёнидаги мўъжазгина яйловда майсаларни ковшаниб, ёнма-ён ўтказишарди. |
"Now, comrades, what is the nature of this life of ours? Let us face it: our lives are miserable, laborious, and short. We are born, we are given just so much food as will keep the breath in our bodies, and those of us who are capable of it are forced to work to the last atom of our strength; and the very instant that our usefulness has come to an end we are slaughtered with hideous cruelty. No animal in England knows the meaning of happiness or leisure after he is a year old. No animal in England is free. The life of an animal is misery and slavery: that is the plain truth. | Шундай қилиб, дўстлар, биз ва сизнинг тириклимиздан нима маъно бор? Келинглар, ҳақиқатнинг юзига тик қарайлик: қисқа ҳаётимизнинг ҳар бир куни хўрликда ва заҳматли меҳнатда ўтади. Туғилган, дунёга келган дақиқамиздан бошлаб, бизга ҳаётимиз тугаб қолмайдиган даражадагина овқат беришади, етарли кучи бор ҳайвонлар энг сўнгги нафасигача ишлаши керак; одатда, биз ҳеч нарсага ярамай, ҳеч кимга керак бўлмай қолганимизда, бизни шафқатсизларча кушхонага равона қилишади. Бир йилни ўтказган бирорта ҳайвон бу Англияда бахт нималигини ёки меҳнатдан кейин дам олиш қандай бўлишини билмайди. Англияда бирор-бир ҳайвон эрк нима эканини англамайди. Ҳаётимиз — қашшоқлик ва қулликдир. Ҳақиқат шудир. |
"But is this simply part of the order of nature? Is it because this land of ours is so poor that it cannot afford a decent life to those who dwell upon it? No, comrades, a thousand times no! The soil of England is fertile, its climate is good, it is capable of affording food in abundance to an enormously greater number of animals than now inhabit it. This single farm of ours would support a dozen horses, twenty cows, hundreds of sheep—and all of them living in a comfort and a dignity that are now almost beyond our imagining. Why then do we continue in this miserable condition? Because nearly the whole of the produce of our labour is stolen from us by human beings. There, comrades, is the answer to all our problems. It is summed up in a single word—Man. Man is the only real enemy we have. Remove Man from the scene, and the root cause of hunger and overwork is abolished for ever. | Аслида ҳақиқий ҳолат шундай бўлишги мумкинми? Бу она заминимизнинг қашшоқлигиданми, ер унда яшайдиган ва меҳнат қилаётган барча жониворларни боқа олмайдими? Йўқ, ўртоқлар, минг бора йўқ! Англияда иқлим майин, замин ҳосилдор, ер ҳозир яшаётганидан ҳам кўпроқ жониворларни боқа олади. Бизники сингари молхона ўнлаб отларни, йигирмата сигирни, юзлаб қўйларни боқа олади — ва уларнинг ҳаёти қулайликларга тўла, ўзлари иззат-эътиборга эга бўладилар, биз бу ҳақда ҳали орзу ҳам қила олмаймиз. Нега биз бу қадар тубан аҳволда яшашда давом этмоқдамиз? Сабаби шундаки, биз ўз меҳнатимиз билан яратаётган деярли ҳамма нарса одамлар томонидан ўзлаштириб юборилмоқда. Мана, ўртоқлар, барча саволларнинг жавоби қай ерда экан. Бу битта, аммо ягона — одамдеган сўздадир. Бизнинг ягона ҳақиқий душманимиз — одам. Саҳнадан одамни олиб ташланг, очлик ва аёвсиз меҳнатнинг сабаби йўқолади. |
"Man is the only creature that consumes without producing. He does not give milk, he does not lay eggs, he is too weak to pull the plough, he cannot run fast enough to catch rabbits. Yet he is lord of all the animals. He sets them to work, he gives back to them the bare minimum that will prevent them from starving, and the rest he keeps for himself. Our labour tills the soil, our dung fertilises it, and yet there is not one of us that owns more than his bare skin. You cows that I see before me, how many thousands of gallons of milk have you given during this last year? And what has happened to that milk which should have been breeding up sturdy calves? Every drop of it has gone down the throats of our enemies. | Одам — ўзи ҳеч нарса ишлаб чиқармай, ҳаммасини ҳазм қиладиган ягона махлуқдир. У сут бермайди, тухум туғмайди, омочни судраш учун унинг кучи етмайди, қуёнларни тутиб олиш учун тезлиги суст. Шунга қарамай, у барча жонзодларнинг олий ҳокими. У жониворларни ишга ҳайдайди, емишни фақат улар очликдан азоб чекмайдиган даражада беради — қолган ҳамма нарса унинг ихтиёрида қолади. Бизнинг меҳнатимиз билан ер шудгор қилинади, бизнинг гўнгимиз билан ер озиқланади, — бизнинг эса баданимизни ёпган теримиздан бошқа мулкимиз йўқ. Мана сизлар, ҳозир қаршимда ястаниб ўтирган сигирлар, — ўтган йил мобайнида қанча сут бердинглар? Сизлар бўлиқ бузоқларингизни озиқлантиришингиз мумкин бўлган сут нима бўлди? Уларни сўнгги томчисигача душманларимиз ичиб, ютиб юборишди. |
"And even the miserable lives we lead are not allowed to reach their natural span. For myself I do not grumble, for I am one of the lucky ones. I am twelve years old and have had over four hundred children. Such is the natural life of a pig. But no animal escapes the cruel knife in the end. You young porkers who are sitting in front of me, every one of you will scream your lives out at the block within a year. To that horror we all must come—cows, pigs, hens, sheep, everyone. Even the horses and the dogs have no better fate. You, Boxer, the very day that those great muscles of yours lose their power, Jones will sell you to the knacker, who will cut your throat and boil you down for the foxhounds. As for the dogs, when they grow old and toothless, Jones ties a brick round their necks and drowns them in the nearest pond. | Бизнинг шўрлик умримиз ҳам табиий йўл билан тугамайди. Мен ўзимни айтмаяпман, менинг омадим бор экан. Ўн икки ёшгача яшадим ва тўрт юзтадан зиёд чўчқачаларни туғдирдим. Бир чўчқа учун муносиб умр кўрдим. Аммо ҳеч бир ҳайвон умри охирида шафқатсиз пичоқдан қутилиб қололмайди. Мана, сиз, олдимда турган ёш чўчқачалар, — бир йил ўтмай, ҳаётларингизни анави шаҳар ташқарисидаги қассобхонада тугатасиз. Бундай даҳшатли тақдир ҳаммани кутади — сигирларни, чўчқаларни, товуқларни, қўйларни, ҳамма-ҳаммангизни кутади. Ҳатто отлар ва кўппакларга ҳам раҳм қилинмайди. Сенинг бақувват мускулларинг сенга хизмат қилолмайдиган ўша олис кун келади, Боксёр, ўшанда сени мистер Жонс тери шилувчига жўнатади, у эса сенинг гўштингдан итларга овқат тайёрлайди. Итларга келсак, улар қариб, тишлари ўтмаслашиб қолганда, мистер Жонс уларнинг бўйнига ғишт боғлаб, яқин атрофдаги ҳовузга чўктиради. |
"Is it not crystal clear, then, comrades, that all the evils of this life of ours spring from the tyranny of human beings? Only get rid of Man, and the produce of our labour would be our own. Almost overnight we could become rich and free. What then must we do? Why, work night and day, body and soul, for the overthrow of the human race! That is my message to you, comrades: Rebellion! I do not know when that Rebellion will come, it might be in a week or in a hundred years, but I know, as surely as I see this straw beneath my feet, that sooner or later justice will be done. Fix your eyes on that, comrades, throughout the short remainder of your lives! And above all, pass on this message of mine to those who come after you, so that future generations shall carry on the struggle until it is victorious. | Шунча гаплардан кейин, ўртоқлар, ҳаётимизни заҳарлаган ёвузликнинг манбаи, — одамзоднинг ҳукмронлиги экани аниқ-равшан бўлмадими? Одамдан холос бўлсак бўлди, меҳнатларимизнинг барча мевалари бизнинг мулкимизга айланади! Истасак, шу бугун кечқурундан бошлаб, эркимизнинг қуёши ёнади ва бой ҳамда мустақил жониворларга айлантиради. Бунинг учун нима қилишимиз керак? Вужудимизни ва қалбимизни одамнинг ҳукмронлигини йўқ қилиш учун фидо қилиб, туну кун меҳнат қилишимиз шарт! Мен сизларни, ўртоқлар, — исёнга даъват қиламан! У қачон аланга олади, буни билмайман, балким бир ҳафтадан сўнгдир ёки юз йилдан кейиндир, аммо мен, мана шу сомонни кўриб турганимдек, аниқ ва равшан кўрмоқдаманки, эртами-кечми, адолат тантана қилади. Ҳаётимиз қанча қолган бўлса ҳам, ўз ҳаётимизни бу ғояга фидо қилайлик! Бундан ташқари, менинг бу Мурожаатномамни сизлардан кейин келадиганларга ҳам етказинглар, зеро келгуси авлодлар курашни ғалабага эришгунга қадар олиб борсинлар. |
"And remember, comrades, your resolution must never falter. No argument must lead you astray. Never listen when they tell you that Man and the animals have a common interest, that the prosperity of the one is the prosperity of the others. It is all lies. Man serves the interests of no creature except himself. And among us animals let there be perfect unity, perfect comradeship in the struggle. All men are enemies. All animals are comrades." | Эсда тутинглар, ўртоқлар, — сизнинг жасоратингиз, журъатингиз барқарор ва собит бўлсин. Сизларни ҳеч қандай ғайри фикрлар йўлдан адаштирмасин. Агар кимдир жониворлар ва одамлар ўртасида умумий манфаатлар бор, бир томоннинг фаравонлиги иккинчи томоннинг фаровонлиги демакдир, деб гапира бошласа, уни эшитманглар. Буларнинг бари ёлғон! Одамларни ўзлариникидан бошқа ҳеч кимнинг манфаати қизиқтирмайди. Биз, ҳайвонларнинг орасида эса жангда енгилмас бирлик, мустаҳкам биродарлик ғалаба қилсин. Барча одамлар — душманларимиз. Барча ҳайвонлар — биродарлар. |
The singing of this song threw the animals into the wildest excitement. Almost before Major had reached the end, they had begun singing it for themselves. Even the stupidest of them had already picked up the tune and a few of the words, and as for the clever ones, such as the pigs and dogs, they had the entire song by heart within a few minutes. And then, after a few preliminary tries, the whole farm burst out into 'Beasts of England' in tremendous unison. The cows lowed it, the dogs whined it, the sheep bleated it, the horses whinnied it, the ducks quacked it. They were so delighted with the song that they sang it right through five times in succession, and might have continued singing it all night if they had not been interrupted. | Бу қўшиқнинг биргаликда ижро этилиши барча ҳайвонларни ёввойи жунбушга келтирди. Майор охирги сўзни талаффуз қилиши билан, жониворлар қўшиқни қайтадан айта бошлашди. Иштирокчиларнинг энг анқовлари ҳам оҳангга тушиб олишди ва бир неча билган сўзларини илиб кетишди, энг ақлли бўлган чўчқалар ва итларга келсак, улар бир-икки дақиқада дарров қўшиқни дилларининг туб-тубидан куйлай бошлашди. Бир-бирларига мослашувга бир неча бор уринишдан сўнг — бутун молхона ҳайратли бир якдилликда “Англия жониворлари”ни баралла айта бошлади. Сигирлар қўшиқни маърашар, итлар ириллашар, қўйлар баърашар, сигирлар маърашар, отлар кишнар ва ўрдаклар ғақиллашарди. Улар шу қадар завқ билан куйлашардики, қўшиқ беш марта кетма-кет ижро этилди, ҳар гал аввалгисидан яхши эди, агар уларни узиб қўйишмаса — тун бўйи куйлашарди. |
The present Regulations define the rules for organizing and carrying out trading in crypto-assets on a crypto-exchange. |
Мазкур Қоидалар крипто-биржада крипто-активлар савдоларини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидаларини белгилайди. |
clients — individuals and legal entities, including foreign individuals and legal entities, concluding agreements with the crypto-exchange for the implementation of operations with crypto-assets on the crypto-exchange; | мижозлар — крипто-биржа билан крипто-биржада крипто-активлар бўйича операцияларни амалга ошириш учун шартнома тузадиган жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эллик жисмоний ва юридик шахслар; |