USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates

English Ўзбек
110. The structure which they built will remain questionable in their hearts, until their hearts are stopped. Allah is Knowing and Wise. 110Барпо қилган бинолари қалбларида шак­шубҳа ҳолида бардавом қолади. Магар қалблари қиймаланиб кетсагина шак­шубҳа қолмас. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.
111. Allah has purchased from the believers their lives and their properties in exchange for Paradise. They fight in Allah’s way, and they kill and get killed. It is a promise binding on Him in the Torah, and the Gospel, and the Quran. And who is more true to his promise than Allah? So rejoice in making such an exchange—that is the supreme triumph. 111Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳнинг йўлида жанг қиладилар, ўлдирадилар ва ўлдириладилар. Бу Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир.
112. Those who repent, those who worship, those who praise, those who journey, those who kneel, those who bow down, those who advocate righteousness and forbid evil, and those who keep Allah’s limits—give good news to the believers. 112Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!
114. Abraham asked forgiveness for his father only because of a promise he had made to him. But when it became clear to him that he was an enemy of Allah, he disowned him. Abraham was kind and clement. 114Иброҳимнинг отаси учун айтган истиғфори унга берган ваъдаси устидан эди, холос. Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман эканлиги аён бўлганда ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим тазарруъли ва ҳалиймдир.
115. Allah would never lead a people astray, after He had guided them, until He makes clear to them what they should guard against. Allah has knowledge of all things. 115Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга бошлаганидан сўнг уларга сақланишлари лозим бўлган нарсани баён қилмасдан туриб залолатга кетказмас. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи зотдир.
116. To Allah belongs the dominion of the heavens and the earth. He gives life, and He causes death. And besides Allah, you have neither protector, nor supporter. 116Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У тирилтирур ва ўлдирур. Сизларга Аллоҳдан бошқа дўст ҳам йўқ, ёрдамчи ҳам йўқ.
117. Allah has redeemed the Prophet, and the Emigrants, and the Supporters—those who followed him in the hour of difficulty—after the hearts of some of them almost swerved. Then He pardoned them. He is Kind towards them, Compassionate. 117Батаҳқиқ, Аллоҳ Пайғамбарининг, муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнг тавбаларини қабул қилди. Албатта, У зот уларга марҳаматли ва меҳрибондир.
118. Also towards the three who were left behind. Then, when the earth, as vast as it is, closed in on them, and their very souls closed in on them, and they realized that there was no refuge from Allah, except in Him, He redeemed them, so that they may repent. Allah is the Redeemer, the Merciful. 118Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг тавба қилишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир.
119. O you who believe! Be conscious of Allah, and be with the sincere. 119Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар.
120. It is not for the inhabitants of Medina and the Desert-Arabs around them to stay behind the Messenger of Allah, nor to prefer themselves to him. That is because they never suffer any thirst, nor fatigue, nor hunger in the cause of Allah, nor do they take one step that enrages the disbelievers, nor do they gain anything from an enemy, but it is recorded to their credit as a righteous deed. Allah does not waste the reward of the righteous. 120Мадина аҳлига ва уларнинг атрофидаги аъробийларга Расулуллоҳдан четда қолишлари ва ўз жонларини кўзлаб унинг жонига эътибор қилмасликлари дуруст эмас. Зеро, уларга Аллоҳнинг йўлида ташналик, чарчоқ, очлик етса, кофирларнинг ғазабини чиқарадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта, уларга солиҳ амал ёзиладир. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас.
121. Nor do they spend any expenditure, small or large, nor do they cross any valley, but it is recorded to their credit. That Allah may reward them in accordance with the best of their deeds. 121Кичик ёки катта нафақа қилсалар ҳам, бирон водийни кесиб ўтсалар ҳам, албатта, уларга (солиҳ амал) ёзиладир. Аллоҳ уларга қилган энг гўзал амалларининг мукофотини берадир.
123. O you who believe! Fight those of the disbelievers who attack you, and let them find severity in you, and know that Allah is with the righteous. 123Эй иймон келтирганлар, сизга яқин бўлган кофирларга қарши жанг қилинг. Улар сиздаги шиддатни кўрсинлар. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир.
127. And whenever a chapter is revealed, they look at one another, “Does anyone see you?” Then they slip away. Allah has diverted their hearts, because they are a people who do not understand. 127Бирон сура нозил бўлган вақтда сизни биров кўрмадими, деб бир­бирларига назар соладилар­да, сўнгра бурилиб кетадилар. Улар фаҳмламайдиган қавм бўлганлари учун Аллоҳ қалбларини буриб қўйди.
129. If they turn away, say, “Allah is enough for me; there is no god except He; in Him I have put my trust; He is the Lord of the Sublime Throne.” 129Бас, юз ўгириб кетсалар, сен: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир», дегин.
3. Your Lord is God, who created the heavens and the earth in six days, then settled over the Throne, governing all things. There is no intercessor except after His permission. Such is God, your Lord—so serve Him. Will you not reflect? 3Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнг аршни эгаллаган Аллоҳдир. У ишнинг тадбирини қиладир. Унинг изнисиз ҳеч бир шафоатчи бўлмас. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинглар. Эсламайсизларми?!
4. To Him is your return, altogether. The promise of God is true. He originates creation, and then He repeats it, to reward those who believe and do good deeds with equity. As for those who disbelieve, for them is a drink of boiling water, and agonizing torment, on account of their disbelief. 4Барчангизнинг қайтишингиз Унгадир. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Албатта, У аввал бошда (барчани) Ўзи яратади. Сўнгра иймон келтирган ва яхши амал қилганларни адолат­ла мукофотлаш учун уларни қайтарур. Кофир бўлганлар эса, куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан шароб ва аламли азоб бордир.
5. It is He who made the sun radiant, and the moon a light, and determined phases for it—that you may know the number of years and the calculation. God did not create all this except with truth. He details the revelations for a people who know. 5У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қилади.
6. In the alternation of night and day, and in what God created in the heavens and the earth, are signs for people who are aware. 6Албатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмонлару ерда яратган нарсаларда тақво қиладиган қавмлар учун оят­белгилар бордир.
10. Their call therein is, “Glory be to You, our God.” And their greeting therein is, “Peace.” And the last of their call is, “Praise be to God, Lord of the Worlds.” 10У ердаги дуолари: «Эй бор Худоё, сени поклаб ёд этамиз»дир. У ерда саломлашишлари «ас­Салом»дир. Охирги дуолари эса: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин»дир.
11. If God were to accelerate the ill for the people, as they wish to accelerate the good, their term would have been fulfilled. But We leave those who do not expect Our encounter to blunder in their excesses. 11Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам тезлатса эди, ажаллари битган бўлур эди. Бас, Биз ила мулоқотда бўлишдан умиди йўқларни туғёнларида ташлаб қўямиз, адашиб­улоқиб юраверадилар.