Found public: 657 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall consist of two chambers — the Legislative Chamber (the lower chamber) and the Senate (the upper chamber). | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. |
The term of powers of the Legislative chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan — five years. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати — беш йил. |
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall consist of one hundred fifty deputies elected in accordance with the law. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат. |
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be the chamber of territorial representation and consist of members of the Senate (senators). | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат. |
Members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be elected in equal quantity — in six persons — from the Republic of Karakalpakstan, regions and the city of Tashkent by secret ballot at relevant joint sessions of deputies of Zhokarghy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, representative bodies of state authority of regions, districts, cities and towns from among these deputies. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади. |
A deputy of the Legislative Сhamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as a member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, may be a citizen of the Republic of Uzbekistan, who has reached on the date of the elections twenty five years of age and permanently residing on the territory of the Republic of Uzbekistan not less than five years. Requirements for candidates to be a deputy shall be determined by law. | Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади. |
One and the same person may not be simultaneously a deputy of the Legislative Chamber and a member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас. |
The joint conduct of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall include: | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат: |
1) adoption of the Constitution of the Republic of Uzbekistan, introducing amendments; | 1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; |
2) adoption of the Constitutional laws and laws of the Republic of Uzbekistan, introducing amendments; | 2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; |
3) adoption of decision on holding a referendum of the Republic of Uzbekistan and designation the date of its holding; | 3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш; |
4) determination of the guidelines of home and foreign policies of the Republic of Uzbekistan, and adoption of strategic state programmes; | 4) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; |
5) determination of the structure and powers of the bodies of the legislative, executive and judicial authorities of the Republic of Uzbekistan; | 5) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш; |
6) admission of new state formations into the Republic of Uzbekistan and approval of decisions to secede from the Republic of Uzbekistan; | 6) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш; |
8) approval of the state budget of the Republic of Uzbekistan submitted by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan and control over its execution; | 8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш; |
10) legislative regulation of the administrative and territorial structure, and alteration of the boundaries of the Republic of Uzbekistan; | 10) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш; |
13) ratification of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on the formation and abolition of ministries, state committees and other bodies of state administration; | 13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; |
14) formation of the Central Election Commission of the Republic of Uzbekistan; | 14) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш; |
15) consideration and approval, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of a nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, as well as hearing and discussion of reports of the Prime Minister on actual issues of socio-economic development of the country; | 15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш; |
16) election of an authorized person of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for human rights and his deputy; | 16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш; |