Found am: 3514 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the term of its powers shall elect from among deputies of the Legislative Chamber the committees for drafting laws, preliminary consideration and preparation of matters to be submitted to the Legislative Chamber, control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and decisions to be adopted by the Legislative Chamber. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан қўмиталарни сайлайди. |
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the term of its powers shall elect from among senators the committees for preliminary consideration and preparation of matters to be submitted to the Senate, control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and decisions to be adopted by the Senate. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига сенаторлар орасидан қўмиталарни сайлайди. |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, in case of necessity for the implementation of concrete tasks, shall organize commissions from among deputies, senators. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, зарурат бўлган тақдирда, муайян вазифаларни бажариш учун депутатлар, сенаторлар орасидан комиссиялар тузади. |
Deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, in the established procedure, shall receive compensation of expenses connected with their deputy or senator activities. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларига ва Сенати аъзоларига уларнинг депутатлик ёки сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади. |
Deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate, working in the Senate on a permanent basis for the period of their powers, may not be engaged in other paid activity except for research and pedagogical. | Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас. |
A deputy of the Legislative Chamber and a member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall have the right of immunity. They may not be brought to criminal responsibility, arrested or subject to measures of administrative penalty imposed in the judicial order, without the consent accordingly of the Legislative Chamber and the Senate. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар. Улар тегишинча Қонунчилик палатаси ёки Сенатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас. |
A citizen of the Republic of Uzbekistan not younger than thirty five years, being in full command of the state language and permanently residing on the territory of Uzbekistan for at least 10 years, immediately preceding the elections, may be elected the President of the Republic of Uzbekistan. One and the same person may not be the President of the Republic of Uzbekistan for more than two consecutive terms. | Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас. |
8) ensure interaction of the supreme bodies of authority and administration of the Republic; form and abolish, upon the submission of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, ministries, state committees and other bodies of state administration with subsequent submission of decrees on these matters for approval by the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; | 8) республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади; |
10) represent for consideration and approval by the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan a nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan and relieve him of his post in the case of resignation, vote of no confidence to the Prime Minister approved by the Chambers of Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan or other cases prescribed by law; | 10) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади ҳамда уни истеъфога чиққанда, Бош вазирга нисбатан билдирилган ишончсизлик вотуми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан қабул қилинганда ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда лавозимидан озод қилади; |
11) approve the members of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan on the proposal of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, made after approval by the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, and relieve them of their posts; | 11) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади; |
12) appoint and relieve the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and the Chairman of the Accounting Chamber with their subsequent approval by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; | 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади; |
18) announce condition of war in case of attack on the Republic of Uzbekistan or in case of necessity of the implementation of contractual obligations on mutual defense from aggression and within seventy two hours submit the adopted decision for approval by the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; | 18) Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тасдиғига киритади; |
19) in exceptional cases (real outside threat, mass disturbances, major catastrophes, natural calamities, epidemics) in the interests of ensuring citizens’ security introduce the state of emergency on the entire territory or in the particular localities of the Republic of Uzbekistan and within seventy two hours submit the adopted decision for approval by the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Conditions and the procedure for introducing the state of emergency shall be regulated by law; | 19) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади; |
23) put to the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan submission on adoption of acts of amnesty and effectuate pardoning of persons condemned by courts of the Republic of Uzbekistan; | 23) амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этади; |
The Legislative Chamber, the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan may be dissolved, by the decision of the President of the Republic of Uzbekistan adopted as agreed with the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan, in case of insuperable disagreements within the Legislative Chamber or the Senate putting under threat their normal functioning or numerous adoption by them decisions contradicting the Constitution of the Republic of Uzbekistan, as well as insuperable disagreements between the Legislative Chamber and the Senate putting under threat the normal functioning of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин. |
In case of dissolution of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, the new elections shall be held within three months. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади. |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan may not be dissolved during the state of emergency. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас. |
1) take responsibility for the conduct of effective economic, social, financial, money and credit policies; the development and realization of programs on development of science, culture, education, healthcare and other areas of economy and social sphere; | 1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади; |
The Cabinet of Ministers, within the framework of constitutional norms and in accordance with the current legislation, issues decisions and orders that are binding on all bodies, enterprises, institutions, organizations, officials and citizens throughout the territory of the Republic of Uzbekistan. | Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. |
The nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan shall be suggested by the political party taken majority deputy seats during elections to the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, or by several political parties received equally large number of deputy seats. | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади. |